International Accounting Standard 19


Актуар фаразлар: ўлим даражаси



Download 0,53 Mb.
bet21/34
Sana23.06.2022
Hajmi0,53 Mb.
#695842
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34
Bog'liq
IAS 19 Ходимларнинг даромадлари

Актуар фаразлар: ўлим даражаси
81 Тадбиркорлик субъекти тизим аъзоларининг бандлик давридаги ва ундан сўнгги ўлим даражасининг энг яхши кўрсаткичини инобатга олган ҳолда ўзининг ўлим даражаси фаразларини аниклаши лозим.
82 Нафақанинг якуний қийматини баҳолаш учун, тадбиркорлик субъекти ўлим даражасидаги кутилган ўзгаришларни инобатга олади, масалан, стандарт ўлим даражаси жадвалини ўлим даражасидаги яхшиланиш кўрсаткичлари билан тузатиб боради.
Актуар фаразлар: дисконт ставкаси
83 Бандликдан-сўнгги нафақа тўлаш (ҳам молиялаштирилган ҳам молиялаштирилмаган) мажбуриятларини дисконтлашда фойдаланиладиган ставка ҳисобот даври охиридаги юқори сифатли корпоратив облигациялар бўйича бозор фойдалилигини инобатга олган ҳолда аниқланиши лозим. Бундай облигациялар бўйича кенг бозор мавжуд бўлмаган мамлакатларда, ҳукумат облигациялари бўйича (ҳисобот даври охиридаги) бозор фойдалилигидан фойдаланилади. Корпоратив облигациялар ёки ҳукумат облигацияларининг валютаси ва шарти нафақа тўлаш мажбуриятларининг валютаси ва баҳоланган шарти билан мутаносиб бўлиши лозим.
84 Сезиларли таъсирга эга актуар фаразлардан бири бу дисконт ставкасидир. Дисконт ставкаси актуар ёки инвестицион рискни эмас, балки пулнинг вақтдаги қийматини акс эттиради. Бундан ташқари, дисконт ставкаси тадбиркорлик субъектининг кредиторлари дучор бўладиган тадбиркорлик субъектига-хос кредит рискини ҳам, келгуси тажриба актуар фаразлардан фарқ қилиши мумкинлигининг рискини ҳам акс эттирмайди.
85 Дисконт ставкаси нафақа тўловларининг кутилган муддатини акс эттиради. Амалиётда, тадбиркорлик субъекти одатда бунга нафақа тўловларининг кутилган муддати ва суммасини ва нафақалар тўланадиган валютани акс эттирадиган ягона тортилган ўртача дисконт ставкасини қўллаган ҳолда эришади.
86 Айрим ҳолларда, барча нафақа тўловларининг кутилган сўндириш муддатига мос келадиган етарли даражада узоқ муддатли облигациялар бўйича кенг бозор мавжуд бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти ўринли муддатнинг жорий бозор ставкаларини қисқа муддатли тўловларни дисконтлашда қўллайди ва жорий бозор ставкаларини фойдалилик чизиғи бўйлаб кенгайтирган ҳолда узоқроқ муддатлар учун дисконт ставкани баҳолайди. Белгиланган нафақа мажбуриятининг жами келтирилган (дисконтланган) қиймати мавжуд корпоратив ёки ҳукумат облигацияларининг якуний сўндириш муддатидан ташқари тўланадиган нафақаларнинг қисмига қўлланадиган дисконт ставкасига нисбатан сезиларли бўлмаслиги мумкин.
Актуар фаразлар: маошлар, нафақалар ва тиббий харажатлар
87 Тадбиркорлик субъекти ўзининг белгиланган нафақаларни тўлаш бўйича мажбуриятларини қуйидагиларни акс эттирадиган асосда баҳолаши лозим:
(a) ҳисобот даври охирида тизим шартларида белгиланган (ёки ушбу шартлардан ташқарида бўлган ҳар қандай кўзда тутилган мажбуриятдан келиб чиқадиган) нафақалар;
(б) тўланадиган нафақаларга таъсир этадиган ҳар қандай баҳоланган келгуси маош ошишлари;
(в) келгуси нафақаларнинг қийматидаги иш берувчининг улушига ҳар қандай чекловнинг таъсири;
(г) тадбиркорлик субъекти учун ушбу нафақаларнинг якуний қийматини камайтирадиган ходимлардан ёки учинчи томонлардан бадаллар; ва
(д) ҳар қандай давлат нафақаларининг даражасидаги кутилган келгуси ўзгаришлар, қайсики белгиланган нафақа тизими асосида тўланадиган нафақаларга таъсир этади, фақатгина агарда:
(i) ушбу ўзгаришлар ҳисобот даври охиридан олдин кучга кирган бўлса; ёки
(ii) ушбу давлат нафақалари баъзи кузатиладиган ҳолатда ўзгаришини, масалан, умумий нарх даражаларидаги ёки умумий маош даражаларидаги келгуси ўзгаришлар билан бирга ўзгаришини, акс эттирадиган тарихий маълумот, ёки бошқа ишончли далил бўлса.
88 Актуар фаразлар ҳисобот даври охирида тизимнинг расмий шартларида (ёки ушбу шартлардан ташқарида бўлган кўзда тутилган мажбуриятда) белгиланган келгуси нафақа ўзгаришларини акс эттиради. Бундай ҳолат юз беради, агарда, масалан:
(a) тадбиркорлик субъекти, масалан, инфляция таъсирини камайтиришда нафақаларни ошириш тарихига эга бўлса ва ушбу амалиёт келгусида ўзгаришини кўрсатадиган ишора мавжуд бўлмаса;
(б) тадбиркорлик субъекти, ёки тизимнинг расмий шартлари (ушбу шартлардан ташқарида бўлган кўзда тутилган мажбурият) орқали ёки қонунчилик орқали, тизимдаги ҳар қандай профицитни тизим иштирокчилари манфаати учун йўналтиришга мажбур бўлса (108(в)-бандга қаранг); ёки
(в) нафақалар фаолият натижасининг кўзланган кўрсаткичига ёки бошқа мезонга жавобан ўзгарса. Масалан, тизим шартлари шуни таъкидлаши мумкинки, у камайтирилган нафақаларни тўлайди ёки ходимлардан қўшимча бадаллар талаб этади агарда тизим активлари етарли бўлмаса. Мажбуриятни баҳолаш фаолият натижасининг кўзланган кўрсаткичининг ёки бошқа мезоннинг таъсирини энг яхши баҳосини акс эттиради.
89 Актуар фаразлар ҳисобот даври охирида тизимнинг расмий шартларида (ёки кўзда тутилган мажбуриятда) белгиланмаган келгуси нафақа ўзгаришларини акс эттирмайди. Бундай ўзгаришлар қуйидагиларга олиб келади:
(a) олдинги хизмат қиймати, бунда улар ўзгаришдан олдинги хизмат учун нафақаларни ўзгартирадиган даражада; ва
(б) ўзгаришдан кейинги даврлар учун жорий хизмат қиймати, бунда улар ўзгаришдан кейинги хизмат учун нафақаларни ўзгартирадиган даражада.
90 Келгуси маош ошишларининг баҳолари инфляцияни, ёшни, лавозим ошишини ва меҳнат бозоридаги таклиф ва талаб каби бошқа омилларни инобатга олади.
91 Баъзи белгиланган нафақа тизимлари тадбиркорлик субъекти тўлаши талаб этилган бадалларни чеклайди. Нафақаларнинг якуний қиймати бадаллар бўйича чеклов таъсирини инобатга олади. Бадаллар бўйича чеклов таъсири қуйидагиларнинг қисқароғи бўйича аниқланади:
(a) тадбиркорлик субъектининг кутилган фаолият муддати; ва
(б) тизимнинг кутилган фаолият муддати.
92 Баъзи белгиланган нафақа тизимлари ходимлардан ёки учинчи томонлардан тизим қийматига ҳисса қўшишни талаб этади. Ходимлар бадаллари тадбиркорлик субъекти учун нафақалар қийматини камайтиради. Тадбиркорлик субъекти учинчи-томон бадаллари тадбиркорлик субъекти учун нафақалар қийматини камайтиришини ёки 116-бандда айтиб ўтилган қоплаш ҳуқуқи бўлишини кўриб чиқади. Ходимлардан ёки учинчи томонлардан бадаллар тизимнинг расмий шартларида белгиланган бўлиши (ёки ушбу шартлардан ташқарида бўлган кўзда тутилган мажбуриятдан келиб чиқиши), ёки ихтиёрий бўлиши мумкин. Ходимлардан ёки учинчи томонлардан ихтиёрий бадаллар ушбу бадаллар тизимга тўланишида хизмат қийматини камайтиради.
93 Тизимнинг расмий шартларида белгиланган ходимлардан ёки учинчи томонлардан бадаллар хизмат қийматини камайтиради (агарда улар хизматга боғланган бўлса) ёки соф белгиланган нафақа мажбуриятининг (активининг) қайта баҳоланишларини камайтиради (масалан, агарда бадаллар тизим активлари бўйича зарарлардан ёки актуар зарарлардан юзага келадиган дефицитни камайтириш учун талаб этилса). Хизматга нисбатан ходимлардан ёки учинчи томонлардан бадаллар 70-бандга мувофиқ хизмат даврларига манфий нафақа сифатида тақсимланади (яъни соф нафақа ушбу бандга мувофиқ тақсимланади).
94 Ходимлардан ёки учинчи томонлардан бадалларнинг хизматга нисбатан ўзгаришлари қуйидагиларга олиб келади:
(a) жорий ва олдинги хизмат қиймати (агарда ходимлар бадалларидаги ўзгаришлар тизимнинг расмий шартларида белгиланмаган бўлса ва кўзда тутилган мажбуриятдан келиб чиқмаса); ёки
(б) актуар фойдалар ва зарарлар (агарда ходимлар бадалларидаги ўзгаришлар тизимнинг расмий шартларида белгиланган бўлса ва кўзда тутилган мажбуриятдан келиб чиқса).
95 Баъзи бандликдан-сўнгги нафақалар давлат томонидан тўланадиган пенсияларнинг ёки давлат тиббий хизматининг даражаси каби ўзгарувчанларга боғланган бўлади. Бундай нафақаларнинг баҳоланиши тарихий маълумотлар ва бошқа ишончли далилга асосланган ҳолда бундай ўзгарувчанларнинг энг яхши баҳосини акс эттиради.
96 Тиббий харажатлари тўғрисидаги фаразлар инфляция ва тиббий харажатлардаги муайян ўзгаришлардан келиб чиқадиган тиббий хизматлар қийматидаги кутилган келгуси ўзгаришларни инобатга олиши лозим.
97 Бандликдан-сўнгги тиббий нафақаларни баҳолаш келгуси талабларнинг ва ушбу талабларни қондириш қийматининг даражаси ва даврийлиги тўғрисидаги фаразларни талаб этади. Тадбиркорлик субъекти унинг хусусий тажрибаси бўйича тарихий маълумотлар, ўринли бўлганда, бошқа тадбиркорлик субъектларининг, суғурта компанияларнинг, тиббий таъминотчиларнинг ёки бошқаларнинг тарихий маълумотлари, асосида келгуси тиббий харажатларни баҳолайди. Келгуси тиббий харажатларнинг баҳолари технологик ривожланишларнинг, соғлиқни сақлаш хизматларини истеъмол қилиш ёки таъминлашдаги ўзгаришларнинг ва тизим иштирокчиларининг тиббий мақомидаги ўзгаришларнинг таъсирини инобатга олади.
98 Талабларнинг даражаси ва даврийлиги хусусан ёшга, ходимларнинг тиббий мақомига ва жинсига (ва уларнинг қарамоғидагиларга) нисбатан таъсирчан бўлади ва географик жойлашув каби бошқа омилларга таъсирчан бўлиши мумкин. Шу туфайли, тарихий маълумотлар шундай даражада тўғриланиши лозимки, бунда аҳолининг демографик аралашмаси маълумотлар учун асос сифатида фойдаланилган аҳоли кўрсаткичидан фарқланади. Улар тарихий йўналишлар давом этмаслигининг ишончли далили мавжуд бўлганда ҳам тўғриланади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish