International Accounting Standard 19


-бандни акс эттирадиган мисоллар



Download 0,53 Mb.
bet19/34
Sana23.06.2022
Hajmi0,53 Mb.
#695842
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34
Bog'liq
IAS 19 Ходимларнинг даромадлари

72-бандни акс эттирадиган мисоллар

1

Тизим ҳар бир хизмат кўрсатилган йил учун 100 ВБ га тенг нафақани тўлайди. Нафақалар ўн йиллик хизматдан сўнг қопланади.
100 ВБ нафақа ҳар бир йилга тегишлидир. Биринчи ўн йилликнинг ҳар йилида, жорий хизмат қиймати ва мажбуриятнинг келтирилган (дисконтланган) қиймати ходим ўн йиллик хизматни тугалламаслиги мумкинлигининг эҳтимолини акс эттиради.

2

Тизим ҳар бир хизмат кўрсатилган йил учун 100 ВБ га тенг нафақани тўлайди, бунда 25 ёшдан олдин кўрсатилган хизматдан ташқари. Нафақалар дархол қопланади.
25 ёшдан олдин кўрсатилган хизмат учун ҳеч қандай нафақа ҳисобланмайди, чунки ушбу санадан олдин кўрсатилган хизмат нафақани келтириб чиқармайди (шартли ёки шартсиз). 100 ВБ нафақа ундан кейинги ҳар бир йилга тегишли бўлади.

73 Мажбурият, ходим томонидан кейинчалик хизмат кўрсатилиши кейинги нафақаларнинг муҳим суммасига олиб келмайдиган санагача ошиб боради. Шу туфайли, барча нафақалар ушбу санада тугайдиган ёки ундан олдинги даврларга тегишли бўлади. Нафақа тизимнинг нафақа формуласига кўра нафақалар алоҳида ҳисобот даврларига тақсимланади. Бироқ, агарда ходимнинг кейинги йиллардаги хизмати олдинги йиллардагига нисбатан муҳим даражада кўпроқ нафақага олиб келса, тадбиркорлик субъекти нафақани бир текис маромда ходим томонидан кейинчалик хизмат кўрсатилиши кейинги нафақаларнинг муҳим суммасига олиб келмайдиган санагача тақсимлайди. Бунга сабаб шуки, ходимнинг бутун давр мобайнидаги хизмати пировардида ушбу юқорироқ даражадаги нафақага олиб келади.



73-бандни акс эттирадиган мисоллар

1

Тизим бўйича ўн йиллик хизмат кўрсатилишидан сўнг қопланадиган 100 ВБ га тенг бир марталик нафақа тўланади. Тизим кейинги хизмат учун ҳеч қандай нафақани таъминламайди.
100 ВБ нафақа (1,000 ВБ нинг ўнга бўлингани) биринчи ўн йилликнинг ҳар йилига тегишли бўлади.
Биринчи ўн йилликнинг ҳар йилидаги жорий хизмат қиймати ходим ўн йиллик хизматни тугалламаслиги мумкинлигининг эҳтимолини акс эттиради. Кейинги йилларга ҳеч қандай нафақа тегишли бўлмайди.

2

Тизим 2,000 ВБ га тенг бир марталик пенсияни йигирма йиллик хизматдан сўнг 55 ёшида ҳануз банд бўлган ходимларга, ёки хизмат муддатидан қатъий назар 65 ёшида ҳануз банд бўлган барча ходимларга тўлайди.
35 ёшдан олдин қўшиладиган ходимлар учун, хизмат дастлаб 35 ёшда тизимдаги нафақага олиб келади (ходим 30 ёшда тадбиркорлик субъектини тарк этиши ва 33 ёшда қайтиб келиши мумкин, бунда нафақаларнинг суммасига ёки муддатига ҳеч қандай таъсир кўрсатилмайди). Ушбу нафақалар кейинги хизматга боғлиқ бўлади. Шунингдек, 55 ёшдан кейинги хизмат кейинги нафақаларнинг сезиларли суммасига олиб келмайди. Мазкур ходимлар учун, тадбиркорлик субъекти 100 ВБ нафақани (2,000 ВБ нинг йигирмага бўлингани) 35 ёшдан 55 ёшгача бўлган даврнинг ҳар йилига тақсимлайди.
35 ва 45 ёшлар орасида қўшиладиган ходимлар учун, йигирма йилдан ташқари хизмат кейинги нафақаларнинг муҳим суммасига олиб келмайди. Мазкур ходимлар учун, тадбиркорлик субъекти 100 ВБ нафақани (2,000 ВБ нинг йигирмага бўлингани) биринчи йигирма йилликнинг ҳар йилига тақсимлайди.




55 ёшида қўшиладиган ходим учун, ўн йилдан ташқари хизмат кейинги нафақаларнинг муҳим суммасиига олиб келмайди. Мазкур ходим учун, тадбиркорлик субъекти 200 ВБ нафақани (2,000 ВБ нинг ўнга бўлингани) биринчи ўн йилликнинг ҳар йилига тақсимлайди.
Барча ходимлар учун, жорий хизмат қиймати ва мажбуриятнинг келтирилган (дисконтланган) қиймати ходим хизматнинг зарурий муддатини тугаллай олмаслиги мумкинлигининг эҳтимолини акс эттиради.

3

Бандликдан-сўнгги тиббий тизим ходим хизматнинг ўн йилидан ортиқ ва йигирма йилидан кам бўлган даврда тадбиркорлик субъектини тарк этганда ходимнинг бандликдан-сўнгги тиббий харажатларининг 40 фоизини қоплайди ва ходим йигирма ва ундан ортиқ йиллик хизматдан сўнг тарк этганда ушбу харажатларнинг 50 фоизини қоплайди.
Тизимнинг нафақа формуласига асосан, тадбиркорлик субъекти кутилган тиббий харажатларнинг келтирилган (дисконтланган) қийматининг 4 фоизини (40 фоизнинг ўнга бўлингани) биринчи ўн йилликнинг ҳар йилига тақсимлайди ва 1 фоизини (10 фоизнинг ўнга бўлингани) иккинчи ўн йилликнинг ҳар йилига тақсимлайди. Ҳар йилдаги жорий хизмат қиймати ходим нафақанинг маълум қисмига ёки барчасига эга бўлиш учун хизматнинг зарурий муддатини тугалламаслиги мумкинлигининг эҳтимолини акс эттиради. Ўн йил ичида тадбиркорлик субъектини тарк этиши кутилган ходимлар учун, ҳеч қандай нафақа ҳисобланмайди.

4

Бандликдан-сўнгги тиббий тизим ходим хизматнинг ўн йилидан ортиқ ва йигирма йилидан кам бўлган даврда тадбиркорлик субъектини тарк этганда ходимнинг бандликдан-сўнгги тиббий харажатларининг 10 фоизини қоплайди ва ходим йигирма ва ундан ортиқ йиллик хизматдан сўнг тарк этганда ушбу харажатларнинг 50 фоизини қоплайди.
Кейинги йиллардаги хизмат олдинги йиллардагига нисбатан муҳим даражада кўпроқ нафақага олиб келади. Шу туфайли, йигирма ва ундан ортиқ йилдан сўнг тадбиркорлик субъектини тарк этиши кутилган ходимлар учун, тадбиркорлик субъекти 71-бандга асосан нафақани бир текис маромда тақсимлайди. Йигирма йилдан ошиқча хизмат кейинги нафақаларнинг муҳим суммасига олиб келмайди. Шу туфайли, биринчи йигирма йилликнинг ҳар йилига тегишли нафақа кутилган тиббий харажатларнинг келтирилган (дисконтланган) қийматининг 2.5 фоизини (50 фоизнинг йигирмага бўлингани) ташкил этади.
Ўн ва йигирма йил ичида тарк этиши кутилган ходимлар учун, биринчи ўн йилликнинг ҳар йилига тегишли нафақа кутилган тиббий харажатларнинг келтирилган (дисконтланган) қийматининг 1 фоизини ташкил этади .
Ушбу ходимлар учун, ўнинчи йилнинг охири билан кутилган тарк этиш санаси ўртасидаги хизматга ҳеч қандай нафақа тақсимланмайди.




Ўн йил ичида тарк этиши кутилган ходимлар учун, ҳеч қандай нафақа ҳисобланмайди.

74 Нафақанинг суммаси хизматнинг ҳар йили учун якуний маошнинг ўзгармас улуши бўлган пайтда, келгуси маош ошишлари ҳисобот даври охиридан олдинги хизмат учун мавжуд бўлган мажбуриятни ҳисоб-китоб қилишда талаб этиладиган суммага таъсир этади, аммо қўшимча мажбуриятни юзага келтирмайди. Шу туфайли:


(a) 70(б)-банднинг мақсади учун, ҳаттоки нафақалар суммаси якуний маошга боғлиқ бўлса ҳам, маош ошишлари кейинги нафақаларга олиб келмайди; ва
(б) ҳар бир даврга тегишли нафақа суммаси нафақа боғланган маошнинг ўзгармас улушидир.




Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish