International Accounting Standard 19


Бандликдан-сўнгги нафақаларни тўлаш: белгиланган нафақа тизимлари



Download 0,53 Mb.
bet15/34
Sana23.06.2022
Hajmi0,53 Mb.
#695842
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   34
Bog'liq
IAS 19 Ходимларнинг даромадлари

Бандликдан-сўнгги нафақаларни тўлаш: белгиланган нафақа тизимлари
55 Белгиланган нафақа тизимларини ҳисобга олиш мураккабдир, чунки актуар фаразлар мажбуриятни ва харажатни баҳолашда талаб этилади ва актуар фойдалар ёки зарарлар эҳтимоли мавжуддир. Бундан ташқари, мажбуриятлар дисконтланган асосда ҳисобланади, чунки улар ходимлар тегишли хизматларни кўрсатганидан кўп йиллардан сўнг ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.
Тан олиш ва баҳолаш
56 Белгиланган нафақа тизимлари молиялаштирилмаган бўлиши мумкин, ёки улар тадбиркорлик субъектининг, ва айрим ҳолларда унинг ходимларининг, бадаллари шу каби тадбиркорлик субъектига ёки фондга тўланишиши орқали тўлиқ ёки қисман молиялаштирилиши мумкин. Бундай тадбиркорлик субъекти ёки фонд ходимларга нафақаларини тўлайдиган ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектидан юридик жиҳатдан алоҳида бўлади. Муддати келганда молиялаштирилган нафақаларни тўлаш, нафақат, фонднинг молиявий ҳолатига ва инвестицион фаолиятининг натижасига, шу билан бирга тадбиркорлик субъектининг фонд активларидаги ҳар қандай камомадни қоплаш қобилиятига, ҳамда ҳоҳишига, боғлиқ бўлади. Шу туфайли, тадбиркорлик субъекти аслида тизим билан боғлиқ актуар ва инвестицион рискларни ўз зиммасига олган бўлади. Шундай экан, белгиланган нафақа тизими учун тан олинган харажат давр учун тўланадиган бадал суммасига тенг бўлиши зарур эмас.
57 Тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган нафақа тизимларини ҳисобга олиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
(a) дефицит ёки профицитни аниқлаш. Бу қуйидагиларни ўз ичига олади:
(i) жорий ва олдинги даврларда ходимлар томонидан уларнинг хизматлари эвазига ишлаб топилган нафақаларнинг тадбиркорлик субъекти учун якуний қийматини ишончли баҳолаш учун актуар усулидан, прогноз қилинадиган шартли бирлик усулидан фойдаланишни (67-69 бандларга қаранг). Бу эса тадбиркорлик субъектидан жорий ва олдинги даврларга қанча суммадаги нафақалар тегишли эканлигини аниқлашни (70-74 бандларга қаранг) ҳамда нафақанинг қийматига таъсир этадиган демографик кўрсаткичлар (масалан ходимлар қўнимсизлиги ва ўлим кўрсаткичи) ва молиявий кўрсаткичлар (масалан маошларнинг ва тиббий харажатларнинг келгусидаги ошишлари) тўғрисида тахминлар (актуар фаразлар) қилишни талаб этади (75-98 бандларга қаранг).
(ii) ушбу нафақаларни белгиланган нафақа тўлаш мажбуриятининг ва жорий хизмат кўрсатиш қийматининг келтирилган (дисконтланган) қийматларини аниқлаш учун дисконтлаш (67-69 ва 83-86 бандларга қаранг).
(iii) белгиланган нафақа тўлаш мажбуриятининг келтирилган (дисконтланган) қийматидан ҳар қандай тизим активларининг ҳаққоний қийматини (113-115 бандларга қаранг) чегириш.
(б) (а) да аниқланган дефицит ёки профицит суммаси сифатида соф белгиланган нафақа мажбуриятининг (активининг) суммасини аниқлаш, бунда уни соф белгиланган нафақа активини активнинг юқори чегарасигача чеклашнинг ҳар қандай таъсирига тўғриланган ҳолда (64-бандга қаранг).
(в) фойда ёки зарарда тан олинадиган суммаларни аниқлаш:
(i) жорий хизмат кўрсатиш қиймати (70-74 бандларга қаранг).
(ii) ҳар қандай олдинги хизмат кўрсатиш қиймати ва ҳисоб-китоб қилингандаги фойда ёки зарар (99-112 бандларга қаранг).
(iii) соф белгиланган нафақа мажбурияти (активи) бўйича соф фоиз (123-126 бандларга қаранг).
(г) қуйидагиларни қамраб олган ҳолда, бошқа умумлашган даромадда тан олинадиган соф белгиланган нафақа мажбуриятининг (активининг) қайта баҳолашларини аниқлаш:
(i) актуар фойдалар ва зарарлар (128 ва 129-бандларга қаранг);
(ii) тизим активлари бўйича фойдалар, бунда соф белгиланган нафақа мажбурияти (активи) бўйича соф фоизга киритилган суммалардан ташқари (130-бандга қаранг); ва
(iii) активнинг юқори чегарасининг таъсиридаги ҳар қандай ўзгариш (64-бандга қаранг), бунда соф белгиланган нафақа мажбурияти (активи) бўйича соф фоизга киритилган суммалардан ташқари.
Тадбиркорлик субъекти бирдан ортиқ белгиланган нафақа тизимига эга бўлса, у юқоридаги амалларни ҳар бир муҳим тизимга нисбатан алоҳида қўллайди.
58 Тадбиркорлик субъекти соф белгиланган нафақа мажбуриятини (активини) етарли маромда аниқлаши лозимки, бунда молиявий ҳисоботларда тан олинадиган суммалар ҳисобот даври охирида аниқланиши мумкин бўлган суммалардан муҳим даражада фарқ қилмаслиги керак.
59 Ушбу Стандарт тадбиркорлик субъектининг барча муҳим бандликдан-сўнгги нафақа тўлаш мажбуриятларни баҳолашда малакали актуар тадбиркорлик субъектини жалб этишини маъқуллайди, аммо талаб этмайди. Амалий сабаблар туфайли, тадбиркорлик субъекти малакали актуарий тадбиркорлик субъектидан ҳисобот даври охиридан олдин мажбуриятни батафсил баҳолашни амалга оширишни сўраши мумкин. Шунга қарамасдан, ушбу баҳолашнинг натижалари ҳисобот даври охирига қадар содир бўлган ҳар қандай муҳим операцияларга ва ҳолатлардаги бошқа муҳим ўзгаришларга (жумладан бозор нархларидаги ва фоиз ставкаларидаги ўзгаришларга) нисбатан тўғриланади.
60 Айрим ҳолатларда, баҳолар, ўртачалар ва қисқа ҳисоб-китоблар мазкур Стандартда акс эттирилган батафсил ҳисоб-китобларнинг ишончли тахминини таъминлаши мумкин.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish