International Accounting Standard 19


Умумий назорат остидаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида рискларни тақсимлайдиган белгиланган нафақа тизимлари



Download 0,53 Mb.
bet12/34
Sana23.06.2022
Hajmi0,53 Mb.
#695842
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34
Bog'liq
IAS 19 Ходимларнинг даромадлари

Умумий назорат остидаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида рискларни тақсимлайдиган белгиланган нафақа тизимлари
40 Умумий назорат остидаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида рискларни тақсимлайдиган белгиланган нафақа тизимлари, масалан бош ташкилот ва унинг шуъбалари, кўп сонли иш берувчилар тизимлари ҳисобланмайди.
41 Бундай тизимда иштирок этадиган тадбиркорлик субъекти тизим тўғрисидаги маълумотларни ушбу Стандартга мувофиқ бутун бир тизимга нисбатан қўлланиладиган фаразлар асосида ҳисобланган бутун бир ҳолатда олиши лозим. Агарда гуруҳнинг алоҳида тадбиркорлик субъектларига соф белгиланган нафақа қийматини мазкур Стандартга мувофиқ ҳисобланган бутун бир тизим учун тўлашни юклайдиган шартли келишув ёки қайд қилинган сиёсат мавжуд бўлса, тадбиркорлик субъекти ўзининг алоҳида ёки индивидуал молиявий ҳисоботларида юкланган соф белгиланган нафақа қийматини тан олиши лозим. Агарда бундай келишув ёки сиёсат мавжуд бўлмаса, соф белгиланган нафақа қиймати тизим учун қонуний ҳомий иш берувчи бўлган гуруҳ тадбиркорлик субъектининг алоҳида ёки индивидуал молиявий ҳисоботларида тан олиниши лозим. Бошқа гуруҳ тадбиркорлик субъектлари ўзларининг алоҳида ёки индивидуал молиявий ҳисоботларида давр учун тўланадиган уларнинг бадалига тенг қийматни тан олиши лозим.
42 Бундай тизимда иштирок этиш ҳар бир гуруҳ тадбиркорлик субъекти учун алоқадор томон билан операция ҳисобланади. Шу туфайли, тадбиркорлик субъекти ўзининг алоҳида ёки индивидуал молиявий ҳисоботларида 149-банд талаб этадиган маълумотларни очиб бериши лозим.
Давлат тизимлари
43 Тадбиркорлик субъекти давлат тизимини кўп сонли иш берувчилар тизими каби бир хил усулда ҳисобга олиши лозим (32-39 бандларга қаранг).
44 Давлат тизимлари барча тадбиркорлик субъектларини (ёки муайян тоифадаги, масалан маълум соҳадаги, барча тадбиркорлик субъектларини) қамраб олиш учун қонунчилик асосида ташкил этилади ва миллий ёки маҳаллий ҳукумат ёки бошқа орган (масалан, махсус ушбу мақсад учун ташкил этилган автоном идора) томонидан бошқарилади, қайсики ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектининг назорати ёки таъсири остида бўлмайди. Тадбиркорлик субъекти томонидан ташкил этилган айрим тизимлар мажбурий нафақаларни, бошқа ҳолларда давлат тизимида қамраб олинадиган нафақаларга ўриндош сифатида, ҳамда қўшимча ихтиёрий нафақаларни таъминлайди. Бундай тизимлар давлат тизимлари ҳисобланмайди.
45 Тадбиркорлик субъектининг тизимдаги мажбуриятига боғлиқ тарзда, давлат тизимлари белгиланган нафақа ёки белгиланган бадал тизими сифатидаги хусусиятга эга бўлади. Кўпгина давлат тизимлари олиш-билан-тўлаш асосида молиялаштирилади: бадаллар улар айнан шу даврда тўғри келадиган нафақаларни тўлашга етарли бўлиши кутиладиган даражада белгиланади; ва жорий давр мобайнида ишлаб топилган келгуси нафақалар келгуси бадаллар ҳисобидан тўланади. Шунга қарамасдан, кўпгина давлат тизимларида тадбиркорлик субъекти ушбу келгуси нафақаларни тўлаш бўйича юридик ёки кўзда тутилган мажбуриятга эга эмас: унинг ягона мажбурияти бадалларни уларнинг муддати келиши билан тўлашдир ва агарда тадбиркорлик субъекти давлат тизими аъзоси бўлган ходимнинг хизматидан фойдаланишни тўхтатса, олдинги йилларда унинг ходимлари томонидан ишлаб топилган нафақаларни тўлаш мажбуриятига эга бўлмайди. Шу сабабли, давлат тизимлари одатда белгиланган бадал тизимлари ҳисобланади. Бироқ, қачонки давлат тизими белгиланган нафақа тизими бўлса, тадбиркорлик субъекти 32-39 бандларни қўллайди.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish