International Accounting Standard 19


Кўп сонли иш берувчилар тизимлари



Download 0,53 Mb.
bet10/34
Sana23.06.2022
Hajmi0,53 Mb.
#695842
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34
Bog'liq
IAS 19 Ходимларнинг даромадлари

Кўп сонли иш берувчилар тизимлари
32 Тадбиркорлик субъекти кўп сонли иш берувчилар тизимини тизим шартларига (жумладан, расмий шартлар доирасидан ташқарида бўлган ҳар қандай кўзда тутилган мажбуриятга) асосан белгиланган бадал тизими ёки белгиланган нафақа тизими сифатида таснифлаши лозим.
33 Агарда тадбиркорлик субъекти кўп сонли иш берувчиларнинг белгиланган нафақа тизимида иштирок этса, 34-банд қўлланмагунча, у:
(a) белгиланган нафақа мажбуриятидаги, тизим активларидаги ва тизим билан боғлиқ харажатдаги ўзининг пропорционал улушини бошқа ҳар қандай белгиланган нафақа тизими каби бир хил усулда ҳисобга олиши лозим; ва
(б) 135-148 бандлар талаб этадиган маълумотларни очиб бериши лозим (148(г)-банддан ташқари).
34 Қачонки кўп сонли иш берувчиларнинг белгиланган нафақа тизимига нисбатан белгиланган нафақа ҳисобидан фойдаланиш учун етарли маълумотлар мавжуд бўлмаса, тадбиркорлик субъекти:
(a) тизимни 51 ва 52-бандларга мувофиқ худдики у белгиланган бадал тизими сифатида ҳисобга олиши лозим; ва
(б) 148-банд талаб этадиган маълумотларни очиб бериши лозим.

35 Кўп сонли иш берувчиларнинг белгиланган нафақа тизимига мисол сифатида қуйидагини келтириш мумкин:


(a) тизим олиш-билан-тўлаш асосида молиялаштирилади: бадаллар улар айнан шу даврда тўғри келадиган нафақаларни тўлашга етарли бўлиши кутиладиган даражада белгиланади; ва жорий давр мобайнида ишлаб топилган келгуси нафақалар келгуси бадаллар ҳисобидан тўланади; ва
(б) ходимларнинг нафақалари улар хизматининг муддати асосида аниқланади ва иштирокчи тадбиркорлик субъектлари тизимдан чиқиш санасигача ходимлар томонидан ишлаб топилган нафақалар учун бадалларни тўламасдан тизимдан чиқиш бўйича реал имкониятга эга эмаслар. Бундай тизим тадбиркорлик субъекти учун актуар рискни яратади: агарда ҳисобот даври охирида аллақачон ишлаб топилган нафақаларнинг якуний қиймати кутилганидан кўпроқ бўлса, тадбиркорлик субъекти ёки ўзининг бадалларини оширишига ёки ходимлар уларнинг нафақалари камайишини қабул қилишига кўндиришига тўғри келади. Шу туфайли, бундай тизим белгиланган нафақа тизимидир.
36 Қачонки кўп сонли иш берувчиларнинг белгиланган нафақа тизими тўғрисида етарли маълумотлар мавжуд бўлса, тадбиркорлик субъекти белгиланган нафақа мажбуриятидаги, тизим активларидаги ва тизим билан боғлиқ бандликдан-сўнгги харажатдаги ўзининг пропорционал улушини бошқа ҳар қандай белгиланган нафақа тизими каби бир хил усулда ҳисобга олади. Бироқ, тадбиркорлик субъекти тизимнинг молиявий ҳолатидаги ва фаолияти натижаларидаги ўзининг улушини етарли ишончлилик билан бухгалтерия ҳисоби мақсадларида аниқлай олмаслиги мумкин. Бу содир бўлиши мумкин, агарда:
(a) тизим бошқа тадбиркорлик субъектларининг жорий ва собиқ ходимлари билан боғлиқ актуар риск хавфи остида тизимда иштирок қиладиган тадбиркорлик субъектларини қолдирса, ва бунинг натижасида тизимда иштирок этаётган алоҳида тадбиркорлик субъектлари ўртасида мажбуриятни, тизим активларини ва харажатни тақсимлаш учун мос ва ишончли асос мавжуд бўлмаса; ёки
(б) тадбиркорлик субъекти мазкур Стандарт талабларини бажариш учун тизим тўғрисида етарли маълумотлар олиш ҳуқуқига эга бўлмаса.
Ушбу ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти тизимни худдики у белгиланган бадал тизими сифатида ҳисобга олади ва 148-банд талаб этадиган маълумотларни очиб беради.
37 Кўп сонли иш берувчилар тизими билан унинг иштирокчилари ўртасида тизимдаги профицит иштирокчиларга қандай тақсимланиши (ёки дефицит молиялаштирилишини) аниқлайдиган шартномавий келишув мавжуд бўлиши мумкин. 34-бандга мувофиқ тизимни белгиланган бадал тизими сифатида ҳисобга оладиган ва бундай келишувга эга бўлган кўп сонли иш берувчилар тизимидаги иштирокчи шартномавий келишувдан юзага келадиган актив ёки мажбуриятни ва бунинг натижасидаги даромад ёки харажатни фойда ёки зарарда тан олиши лозим.




Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish