71-бандни акс эттирадиган мисоллар
1
|
Белгиланган нафақа тизими ҳар бир хизмат йили учун пенсияга чиққанда тўланадиган 100 ВБ га тенг бир марталик нафақани таъминлайди.
|
|
100 ВБ нафақа ҳар бир йилга тегишлидир. Жорий хизмат қиймати 100 ВБ нинг келтирилган (дисконтланган) қийматидир. Белгиланган нафақа мажбуриятининг келтирилган (дисконтланган) қиймати 100 ВБ нинг келтирилган (дисконтланган) қийматининг ҳисобот даврининг охиригача бўлган хизмат йиллари суммасига кўпайтирилганидир.
|
|
Агарда нафақа ходим тадбиркорлик субъектини тарк этиши билан тезда тўланадиган бўлса, жорий хизмат қиймати ва белгиланган нафақа мажбуриятининг келтирилган (дисконтланган)қиймати ходим тарк этиши кутилган санани акс эттиради. Демак, дисконтлаш таъсири туфайли, улар агарда ходим ҳисобот даврининг охирида тарк этганда аниқланиши мумкин бўлган суммалардан кам бўлади.
|
2
|
Тизим ҳар бир хизмат йили учун якуний маошнинг 0.2 фоизи суммасида ойлик нафақани таъминлайди. Нафақа 65 ёшдан бошлаб тўланади.
|
|
Кутилган пенсияга чиқиш санасидаги, кутилган пенсияга чиқиш санасидан кутилган ўлим санасигача тўланадиган баҳоланган якуний маошнинг 0.2 фоизи суммасида ойлик пенсиянинг келтирилган (дисконтланган) қийматига тенг нафақа ҳар бир хизмат йилига тақсимланади. Жорий хизмат қиймати ушбу нафақанинг келтирилган (дисконтланган) қийматидир. Белгиланган нафақа мажбуриятининг келтирилган (дисконтланган) қиймати якуний маошнинг 0.2 фоизи суммасида ойлик пенсия тўловларининг келтирилган (дисконтланган) қийматининг ҳисобот даврининг охиригача бўлган хизмат йиллари суммасига кўпайтирилганидир. Жорий хизмат қиймати ва белгиланган нафақа мажбуриятининг келтирилган (дисконтланган) қиймати дисконтланади, чунки пенсия тўловлари 65 ёшда бошланади.
|
72 Ходим томонидан хизмат кўрсатилиши белгиланган нафақа тизимида мажбуриятни юзага келтиради, ҳаттоки агарда нафақалар келгуси бандликка боғлиқ бўлса ҳам (бошқача айтганда, улар қопланмайди). Ходим хизмати қопланиш санасидан олдин кўзда тутилган мажбуриятни юзага келтиради, чунки ҳар бир кейинги ҳисобот даврининг охирида, нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлишдан олдин ходим кўрсатиши лозим бўлган келгуси хизмат суммаси камайтирилади. Ўзининг белгиланган нафақа мажбуриятини ҳисоблашда, тадбиркорлик субъекти баъзи ходимлар ҳар қандай қоплаш талабларини қаноатлантирмаслиги мумкинлигининг эҳтимолини инобатга олади. Шунингдек, баъзи бандликдан-сўнгги нафақалар, масалан, бандликдан-сўнгги тиббий нафақалар, фақатгина агарда ходим бошқа фаолият юритмаган пайтда муайян ҳодиса содир бўлсагина тўланадиган бўлишига қарамасдан, ходим муайян ҳодиса содир бўлсагина нафақа олиш ҳуқуқини таъминлайдиган хизматни кўрсатган пайтда мажбурият юзага келади. Муайян ҳодиса содир бўлиш эҳтимоли мажбуриятни баҳолашга таъсир этади, аммо мажбурият мавжудлигини аниқламайди.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |