International Accounting Standard 19


Тақдим этиш Ўзаро ҳисоб-китоб (Оффсеттинг)



Download 0,53 Mb.
bet27/34
Sana23.06.2022
Hajmi0,53 Mb.
#695842
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34
Bog'liq
IAS 19 Ходимларнинг даромадлари

Тақдим этиш
Ўзаро ҳисоб-китоб (Оффсеттинг)
131 Тадбиркорлик субъекти бир тизимга тегишли активни бошқа тизимга тегишли мажбуриятга нисбатан ўзаро ҳисоб-китоб қилиши лозим, фақатгина қачонки тадбиркорлик субъекти:
(a) бир тизимдаги профицитдан бошқа тизимдаги мажбуриятларни ҳисоб-китоб қилишда фойдаланиш бўйича юридик кучга эга ҳуқуққа эга бўлса; ва
(б) мажбуриятларни нетто асосда ҳисоб-китоб қилишни ёки бир вақтни ўзида бир тизимдаги профицитни ўзлаштириш ва бошқа тизимдаги ўз мажбуриятини ҳисоб-китоб қилишни кўзда тутса.
132 Ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мезонлари БҲХС 32 “Молиявий инструментлар: тақдим этиш” да молиявий инструментлар учун белгиланган мезонларга ўхшашдир.
Жорий/узоқ муддатли бўйича фарқланиш
133 Баъзи тадбиркорлик субъектлари жорий активлар ва мажбуриятларни узоқ муддатли активлар ва мажбуриятлардан фарқлайди. Мазкур Стандарт бандликдан-сўнгги нафақалардан келиб чиқадиган активлар ва мажбуриятларнинг жорий ва узоқ муддатли қисмларини фарқлаши кераклигини белгиламайди.
Белгиланган нафақа қийматининг таркибий қисмлари
134 120-банд тадбиркорлик субъектидан хизмат қийматини ва соф белгиланган нафақа мажбурияти (активи) бўйича соф фоизни фойда ёки зарарда тан олишни талаб этади. Мазкур Стандарт тадбиркорлик субъекти хизмат қийматини ва соф белгиланган нафақа мажбурияти (активи) бўйича соф фоизни қандай тақдим этиши кераклигини белгиламайди. Тадбиркорлик субъекти ушбу таркибий қисмларни БҲХС 1 га мувофиқ тақдим этади.
Маълумотларни очиб бериш
135 Тадбиркорлик субъекти шундай маълумотларни очиб бериши лозимки, бунда улар:
(a) унинг белгиланган нафақа тизимларининг хусусиятларини ва улар билан боғлиқ рискларни тушунтиради (139-бандга қаранг);
(б) молиявий ҳисоботларда унинг белгиланган нафақа тизимларидан юзага келадиган суммаларни аниқлайди ва тушунтиради (140-144 бандларга қаранг); ва
(в) унинг белгиланган нафақа тизимлари тадбиркорлик субъектининг келгуси пул оқимларининг суммасига, муддатига ва ноаниқлигига қандай таъсир этиши мумкинлигини изоҳлайди (145-147 бандларга қаранг).
136 135-бандаги мақсадларга эришиш учун, тадбиркорлик субъекти қуйидагиларнинг барчасини кўриб чиқиши лозим:
(a) очиб бериш талабларини бажариш учун зарур бўлган батафсиллик даражаси;
(б) турли талабларнинг ҳар бирига қанчалик эътибор бериш;
(в) қай даражада умумлаштиришни ёки ажратишни амалга ошириш; ва
(г) молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга очиб бериладиган суммасий маълумотларни баҳолашда қўшимча маълумотлар зарурлиги.
137 Агарда мазкур Стандарт ва бошқа МҲХСлардаги талабларга мувофиқ таъминланган очиб беришлар 135-банддаги мақсадларга эришиш учун етарли бўлмаса, тадбиркорлик субъекти ушбу мақсадларга эришиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни очиб бериши лозим. Масалан, тадбиркорлик субъекти мажбуриятнинг хусусиятини, жиҳатларини ва рискларини фарқлайдиган белгиланган нафақа мажбуриятининг келтирилган (дисконтланган) қийматининг таҳлилини тақдим этиши мумкин. Бундай очиб бериш қуйидагиларни фарқлаши лозим:
(a) фаол аъзоларга, кечиктирилган аъзоларга ва нафақахурларга тегишли суммаларни.
(б) қопланадиган нафақалар билан ҳисобланган аммо қопланмайдиган нафақаларни.
(в) шартли нафақалар, келгуси маош ошишларига ва бошқа нафақалар тегишли суммаларни.
138 Тадбиркорлик субъекти муҳим турли рискларга эга тизимларни ёки тизимлар гуруҳларини фарқлаш учун барча ёки айрим очиб беришларни ажратиб кўрсатиши кераклигини баҳолаши лозим. Масалан, тадбиркорлик субъекти қуйидаги бир ёки ундан ортиқ жиҳатларни акс эттирадиган тизимлар тўғрисида маълумотларни очиб беришни ажратиб тақдим этиши мумкин:
(a) турли географик жойлар.
(б) бир текис маошга боғлиқ пенсия тизимлари, якуний маошга боғлиқ пенсия тизимлари ёки бандликдан-сўнгги тиббий тизимлар каби турли жиҳатлар.
(в) турли тартибга солиш муҳитлари.
(г) турли ҳисобот сегментлари.
(д) турли молиялаштириш келишувлари (масалан, тўлиқ молиялаштирилмаган, тўлиқ ёки қисман молиялаштирилган).
Белгиланган нафақа тизимларининг жиҳатлари ва улар билан боғлиқ рисклар
139 Тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(a) ўзининг белгиланган нафақа тизимларининг жиҳатлари тўғрисидаги маълумотларни, жумладан:
(i) тизим томонидан таъминланадиган нафақаларнинг хусусияти (масалан якуний маошга боғлиқ белгиланган нафақа тизим ёки кафолатли бадалга-асосланган тизим).
(ii) тизим фаолият юритаётган тартибга солиш бўйича концептуал асоснинг, масалан минимум молиялаштириш талабларининг даражасининг ҳамда тартибга солиш бўйича коцептуал асосни тизимга таъсирининг, масалан активнинг юқори чегарасининг изоҳи (64-бандга қаранг).
(iii) тизимни бошқариш бўйича бошқа бирор тадбиркорлик субъекти жавобгарликларининг, масалан ваколатли бошқарувчиларнинг ёки тизим кенгаш аъзоларининг жавобгарликлари изоҳи.
(б) ҳар қандай ғайриоддий, тадбиркорлик субъектига-хос ёки тизимга-хос рискларга эътиборни қаратган ҳолда, тизим тадбиркорлик субъектини дучор этадиган рискларнинг ҳамда рискнинг ҳар қандай аҳамиятли концентрациясининг изоҳи. Масалан, агарда тизим активлари асосан инвестицияларнинг бир туркумига, масалан мол-мулкка инвестиция қилинганда, тизим тадбиркорлик субъектини кўчмас мол-мулк бозори рискининг концентрациясига дучор этиши мумкин.
(в) ҳар қандай тизимга нисбатан ўзгартиришлар, қисқартиришлар ва ҳисоб-китобларнинг изоҳи.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish