International Accounting Standard 19


Молиявий ҳисоботлардаги суммаларни тушунтириш



Download 0,53 Mb.
bet28/34
Sana23.06.2022
Hajmi0,53 Mb.
#695842
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   34
Bog'liq
IAS 19 Ходимларнинг даромадлари

Молиявий ҳисоботлардаги суммаларни тушунтириш
140 Тадбиркорлик субъекти, агарда мумкин бўлса, қуйидагиларнинг ҳар бири бўйича бошланғич қолдиқ билан охирги қолдиқ ўртасидаги солиштирмани таъминлаши лозим:
(a) соф белгиланган нафақа мажбурияти (активи), бунда қуйидагилар учун алоҳида солиштирмаларни акс эттирган ҳолда:
(i) тизим активлари.
(ii) белгиланган нафақа тўлаш мажбуриятининг келтирилган (дисконтланган) қиймати.
(iii) активнинг юқори чегарасининг таъсири.
(б) ҳар қандай қоплаш ҳуқуқлари. Тадбиркорлик субъекти ҳар қандай қоплаш ҳуқуқи билан тегишли мажбурият ўртасидаги боғлиқликни ҳам акс эттириши лозим.
141 140-бандда келтирилган ҳар бир солиштирма қуйидагиларнинг ҳар бирини акс эттириши лозим, агарда мумкин бўлса:
(a) жорий хизмат қиймати.
(б) фоизли даромад ёки харажат.
(в) соф белгиланган нафақа мажбуриятини (активини) қайта баҳолашлар, бунда қуйидагиларни алоҳида акс эттирган ҳолда:
(i) тизим активлари бўйича фойда, бунда (б) даги фоизга киритилган суммалардан ташқари.
(ii) демографик фаразлардаги ўзгаришлардан юзага келадиган актуар фойда ва зарарлар (76(а)-бандга қаранг).
(iii) молиявий фаразлардаги ўзгаришлардан юзага келадиган актуар фойда ва зарарлар (76(б)-бандга қаранг).
(iv) соф белгиланган нафақа активини активнинг юқори чегарасигача чеклаш таъсиридаги ўзгаришлар, бунда (б) даги фоизга киритилган суммалардан ташқари. Тадбиркорлик субъекти мавжуд максимум иқтисодий манфаатни қандай аниқлаганлигини, яъни ушбу манфаатлар маблағларни қайтариш ёки келгуси бадаллардаги камайтиришлар ёки иккаласининг биргаликдаги шаклида бўлиши мумкинлигини, ҳам очиб бериши лозим.
(г) ҳисоб-китоблардан юзага келадиган олдинги хизмат қиймати ва фойда ва зарарлар. 100-бандда рухсат берилганидек, ҳисоб-китоблардан юзага келадиган олдинги хизмат қиймати ва фойдалар ва зарарлар агарда улар биргаликда содир бўлганда фарқланиши зарур эмас.
(д) валюта курсларидаги ўзгаришлар таъсири.
(е) тизимга бадаллар, бунда иш берувчилар ва тизим иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган бадалларни алоҳида акс эттирган ҳолда.
(ж) тизимдан тўловлар, бунда ҳар қандай ҳисоб-китобларга нисбатан тўланган суммани алоҳида акс эттирган ҳолда.
(з) бизнес бирлашувлари ва ҳисобдан чиқаришлар таъсирлари.
142 Тадбиркорлик субъекти тизим активларининг ҳаққоний қийматини ушбу активларнинг хусусиятини ва рискларини фарқлайдиган туркумларга ажратиши лозим, бунда тизим активининг ҳар бир туркумини фаол бозорда (МҲХС 13 “Ҳаққоний қийматни баҳолаш” да таърифланган) белгиланган бозор нархига эга бўлган ва эга бўлмаган туркумларга тақсимлаган ҳолда. Масалан, 136-бандда қайд қилинган маълумотларни очиб бериш даражасини ҳам инобатга олган ҳолда, тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни фарқлай олиши мумкин:
(a) пул ва пул эквивалентлари;
(б) капитал инструментлар (соҳа тури, компания ҳажми, география ва б. бўйича бўлинган);
(в) қарз инструментлари (эмитент тури, кредит сифати, география ва б. бўйича бўлинган);
(г) кўчмас мулк (география ва б. бўйича бўлинган);
(д) деривативлар (шартнома асосида бўлган риск тури, масалан фоиз ставкаси шартномалари, валюта шартномалари, капитал шартномалари, кредит шартномалари, узоқ муддатлилик своплари ва б. бўйича бўлинган);
(е) инвестицион фондлар (фонднинг тури бўйича бўлинган);
(ж) актив билан кафолатланган қимматли қоғозлар; ва
(з) тузилмавий қарз.
143 Тадбиркорлик субъекти тизим активлари сифатида эгалик қилинаётган тадбиркорлик субъектининг ўтказиладиган молиявий инструментларининг ҳаққоний қийматини ҳамда тадбиркорлик субъекти эгаллаган мол-мулк бўлган, ёки фойдаланадиган бошқа активлар бўлган, тизим активларининг ҳаққоний қийматини очиб бериши лозим.
144 Тадбиркорлик субъекти белгиланган нафақа мажбуриятининг келтирилган (дисконтланган) қийматини аниқлашда фойдаланилган аҳамиятли актуар фаразларни очиб бериши лозим (76-бандга қаранг). Бундай очиб бериш мутлақ кўрсаткичларда (масалан турли улушлар ва бошқа кўрсаткичлар ўртасидаги маржа сифатида эмас, балки мутлақ улуш сифатида) бўлиши лозим. Қачонки тадбиркорлик субъекти тизимлар гуруҳи учун очиб беришларни жами кўринишида таъминласа, у бундай очиб беришларни тортилган ўртачалар ёки нисбатан тор диапазонларда таъминлаши лозим.
Келгуси пул оқимларининг суммаси, муддати ва ноаниқлиги
145 Тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(a) ҳисобот даври охирига ҳар бир аҳамиятли актуар фараз (144-бандга асосан очиб берилган) бўйича таъсирчанлик таҳлилини, бунда белгиланган нафақа мажбуриятига ўша даврда асосли мумкин бўлган ўринли актуар фараздаги ўзгаришлар қандай таъсир қилиши мумкинлигини акс эттирган ҳолда.
(б) (а) да талаб этилган таъсирчанлик таҳлилини тайёрлашда фойдаланилган усуллар ва фаразлар ва ушбу усулларнинг камчиликлари.
(в) олдинги йилга нисбатан таъсирчанлик таҳлилини тайёрлашда фойдаланилган усуллар ва фаразлардаги ўзгаришлар ва бундай ўзгаришлар сабаби.
146 Тадбиркорлик субъекти рискни бошқаришда тизим ёки тадбиркорлик субъекти томонидан фойдаланилган ҳар қандай активни мажбурият билан солиштириш стратегияларининг, жумладан аннуитетлардан ва узоқ муддатлилик своплари каби бошқа усуллардан фойдаланишнинг изоҳини очиб бериши лозим.
147 Белгиланган нафақа тизимининг тадбиркорлик субъектининг келгуси пул оқимларига таъсирининг белгисини таъминлашда, тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(a) келгуси бадалларга таъсир этадиган ҳар қандай молиялаштириш келишувларининг ва молиялаштириш сиёсатининг изоҳи.
(б) тизимга кейинги йиллик ҳисобот даври учун тўланиши кутилган бадаллар.
(в) белгиланган нафақа тўлаш мажбуриятининг сўндирилиши кўрсаткичи тўғрисидаги маълумотлар. Бу белгиланган нафақа тўлаш мажбуриятининг тортилган ўртача давомийлигини ўз ичига олади ҳамда нафақа тўловларининг муддати бўйича тақсимланиши, масалан нафақа тўловларининг сўндирилиши, тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўз ичига олиши мумкин.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish