Бу таҳлилни асосий камчилиги шундан иборатки, аниқланган хато, камчиликлар ва фойдаланилмаган имкониятлар корхона учун бутунлай йўқотилган ҳисобланади, чунки улар хўжалик фаолиятини ўтган даврига боғлиқдир. Биз бу имкониятларни фақат гина келгусидаги ишларинимизни амалга ошириш жараёнида ҳисобга олишимиз мумкин ҳолос. Шунинг учун ҳам таҳлилни имкониятларини ошириш ва уларни вақтида ишга солиш учун ҳисоботларни такдим қилиш ва уларни таҳлил қилиш вақтини кискартириш вазифаси қўйилади.
Тезкор таҳлил.Тезкор таҳлилнинг асосий вазифаси топшириқларни мунтазам назорат қилиш, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотиш жараёнини кунда аниқлаш, шу кундаги ишлаб чиқариш резервларини ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга жалб қилиш ҳисобланади. Тезкор таҳлил бошқарув тизимида бошқарув ходимларининг тахминан 50 фоиз иш вақтини эгаллайди. Амалда эса унинг умумий бажариладиган таҳлилий ишларда тўтган салмоги 10 фоизни ташкил этади. Тезкор таҳлил жорий таҳлилдан фарқли ўлароқ у асосан бошлангич маҳлумотларга асосланади.
Тезкор таҳлил ўз ичига қуйидагиларни олади:
- корхонанинг асосий миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича ҳамда унинг бўлинмалари сменада, суткада, беш кунликда ва декадалардан четга чиқишини аниқлаш;
- меҳёрдан чиқишга таҳсир қилувчи омилларни аниқлаш;
- камчиликларга йўл қўйган жавобгар шахсларни аниқлаш;
- салбий омилларни бартараф қилиш учун тадбирлар ишлаб чиқиш;
- кўрсатилган вақтда эришилган натижаларни якунлаш ва «Тор» жой ва илғор бўғинларни аниқлаш.
Истиқбол таҳлили.Истиқбол таҳлили, деганда хўжалик юритувчи субектнинг келгуси фаолиятини олдиндан ўрганиш, бўладиган жараёнларни олдиндан белгилаш мақсадида амалга ошириладиган аҳлил тушунилади.Истиқбол таҳлилини асосий вазифаларибўлиб куидагилар ҳисобланади: 1) хўжалик фаолиятини башорат қилиш; 2) истикбол режаларини илмий асослаш;3) уларни бажарилиши устидан назорат қилиш ва баҳолаш.
14-variant.1. IQt tahlilda omillar tahlili. Маълумки, иқтисодий кўрсаткичлар бир-бирлари билан ҳар томонлама сабабли боғланишда. Таҳлил усулининг вазифаси ана шу сабабларни аниқлашдир. Таъкидлаш лозимки, ҳатто, айрим олинган иқтисодий кўрсаткичларга бир қанча сабаблар таъсир кўрсатади. Бу сабабларнинг ҳаракатини аниқлаш эса жуда ҳам мураккабдир. Шу сабабли аввало асосий ва ҳал қилувчи сабаб ва омиллар таъсирини аниқлаш керак. Шундай қилиб, таҳлилнинг дастлабки шарти хўжалик фаолиятига таъсир этувчи сабабларни иқтисодий белгиларига қараб, тўғри туркумлаш ҳисобланади. Масалан, хизмат кўрсатиш ҳажмининг ўсиш суръатига таъсир этувчи омиллар 3 гуруҳга:меҳнат омиллари;меҳнат воситалари, омиллари;меҳнат предметлари омиллари гуруҳларига умумлаштирилади.меҳнат омилларига корхонанинг ишчи кучи билан таъминланиши, иш вақтидан фойдаланиши ва меҳнат унумдорлиги;меҳнат воситалари омилларига эса, корхонанинг асосий фондлар билан қай даражада таъминланганлиги, уларнинг ҳажми, таркиби, ўсиш суръатлари, техник ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлигининг даражаси сингарилар; меҳнат предметлари омилларига корхонанинг хом ашё ва асосий материаллар билан таъминланганлиги ва улардан фойдаланиш самарадорлиги даражаси кабилар киради.
2. Bux blansini oqish va tahlil qilish orqali korxonalar miliyaviy holatiga baho berishning mazmuni. Молиявий ҳисоботни ва унинг шаклларини “ўқиш”га олимлар томонидан турлича тавсифлар берилади.
О`қиш деганда адабий тилда матнни ўқиш ва товушларда ифода этиш тушунилади. молиявий ҳисоботда эса бир ёндашув бироз мураккаблашади. Молиявий ҳисоботда матн ё`қ, унда фақат кўрсаткичлар, қаторлар ва уларга тегишли рақамлар мавжуд .
“Ўқиш” сўзи молиявий ҳисоботлар ва уларнинг шаклларига нисбатан ишлатишнинг моҳияти шундаки ушбу ҳисоботлар фақат ракамлар ифодасидаги ко`рсаткичларни тартибли жойлаштиришдан иборат матнга Ўхшайди. Матни о`қиш мумкин фақат ундаги рақамлар нимани ифода этишини билган ҳолдагина. Содда қилиб айтганда корхона молиявий аҳволини молиявий ҳисобот шаклларида рақамларда яширинган со`злар орқали билиб олишни характерлайди.
Молиявий ҳисоботни “о`қиш”ни мазмунини нима ташкил этади. Бизнингча молиявий ҳисоботни о`қиш деганда ко`рсаткичларни арифметик ҳисоб-китобларсиз уни мантиқий тавсифлаш тушунилади.
“Молиявий ҳисоботни о`қиш ва таҳлил қилиш ё`ллари” деб номланган о`қув адабиётида ҳам “Как читат баланс” о`қув адабиётида ҳам китобнинг номланишида о`қиш со`зига ург`у берилгани билан унинг ичида “о`қиш”га таснифий жиҳатдан изоҳ берилмайди.
Молиявий ҳисоботни таҳлил этиш деганда – корхонанинг муайян санага бо`лган молиявий аҳволи, фаолияти, молиявий аҳволидаги о`згаришлар ҳақидаги ахборотларни аналитик қайта ишлаш жараёнлар тизими тушунилади.
Юқоридаги манбаларда келтирилишича бухгалтерия балансини о`қиш ва таҳлил этиш мазмунини қуйидагилар ташкил этади.корхонанинг мулки, капитали ва мажбуриятларини баҳолаш;
компания ва фирмалар то`ловга қобиллиги ва ликвидлилик ко`рсаткичларини аниқлаш;корхонанинг иқтисоди ва молиявий салоҳияти, унинг смарадорлигини баҳолаш;корхонанинг молиявий барқарорлиги, бозор ва иш активлиги ко`рсаткичларини баҳолаш;корхонанинг иқтисодий ночорлиги ва уни сог`ламлоштириш ё`лларини белгилаш;ĺllкорхонанинг молиявий ахволи ва уни яхшилаш юзасидан муҳхим таклифлар хозирлаш ташкил этади. Бухгалтерия балансини о`қиш ва таҳлил этиш орқали корхона молиявий ҳолатига баҳо беришда о`рганиладиган масалалар кенглиги сабабли уларни бир тизимга солиб олиш талаб қилинади.