11- variant .1. Iqt tahlilda foydalanilgan eleminatsiya usullari. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида аксарият этук иқтисодчи олимларимиз таҳлилнинг усулларини иқтисодий адабиётларида шартли равишда икки гуруҳга ажратиб кўрсатишмоқда. Иқтисодий таҳлилининг усулларини қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Оддий-анъанавий усуллар гуруҳи;(Оддий-анъанавий (одатдаги) усуллар гуруҳига иқтисодий таҳлил пайдо бўлгандан буён қўлланилиб, анъанага айланиб, амалий тажрибада кенг қўлланилиб келаётган усуллар киритилади. Улар таркибига мутлоқ ва нисбий фарқларни аниқлаш усули, таққослаш усули, гуруҳлаштириш усули, балансли боғланиш усули, занжирли боғланиш усули, индекс усули, фоизлар фарқ усули ва ҳакозо усулларни киритишимиз мумкин бўлади.) 2. Иқтисодий-математик усуллар гуруҳи.(Иқтисодий-математик усуллари иқтисодий ахборотларни электрон ҳисоблаш машиналарда ҳисоблаш ва қайта ишлаш, бу маълумотларни тез муддатда бошқарув ҳодимларига узатиш ишлари бошланганда қўлланилади. Иқтисодий-математик усуллар гуруҳига одатда, коррелятсион ва регратсион таҳлил усули, назарий ўйин (назарий хизмат кўрсатиш) усули, иқтисодий ташҳис қўйиш усули, интеграл усули, функтсионал қийматли таҳлил усули, чизиқли программалаштириш усули, графикли усул, эвристик таҳлил усули ва ҳакозо усулларни киритишимиз мумкин бўлади. )
2. resurs potesial tahlil. Меҳнат унумдорлиги – меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг асосий кўрсаткичидир. Меҳнат унумдорлиги жонли меҳнатнинг самараси бўлиб ҳисобланади. Меҳнат унумдорлиги деганда аниқ вақт бирлиги (1 киши-соат ёки 1 киши-куни) ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори ёки бажарилган иш ҳажми тушунилади.
Меҳнат унумдорлиги бевосита ва билвосита кўрсаткичлар орқали ифодаланади.Меҳнат унумдорлигининг бевосита кўрсаткичи бўлиб, аниқ вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотлари миқдори ва иш ҳажми ҳисобланади.Меҳнат унумдорлигининг бевосита кўрсаткичлари ўз навбатида, уч турга бўлинади:1. 1 киши-соат ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (В): Буни аниқлаш учун ишлаб чиқарилган жами маҳсулот миқдорини (Қ) жами киши-соатларга (Т) бўлиш керак: 2. 1 киши-куни ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (В). Буни ҳисоблаш учун ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг жами миқдорини (Қ) киши-кунлари (Т) жамига бўлиш керак: 3. 1 ишловчи ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (В). Буни ҳисоблаш учун ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг жами миқдорини (Қ) ишловчиларнинг ўртача сонига (Т) бўлиш керак:
Меҳнат унумдорлигининг билвосита кўрсаткичи бўлиб, бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарф бўлган вақт (т) миқдори (киши-соат, киши-куни) ҳисобланади.Бу кўрсаткичларни аниқлаш учун жами киши-соатни, жами киши-кунини жами маҳсулот миқдорига бўлиш керак:
Маҳсулот бирлиги учун қанча вақт кам сарфланса, меҳнат унумдорлиги шунча юқори бўлади. Бу кўрсаткич меҳнат унумдорлиги бевосита кўрсаткичининг аксидир.
Демак, меҳнат унумдорлигининг ўсиши маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга кетган меҳнат сарфининг камайиши, ҳар бир хизмачининг кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришини билдиради. Меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш манбаларидан биридир. У жамият бойлигини ортириш, меҳнаткашлар моддий ва маданий турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг ҳар томонлама камол топиши учун шароитлар яратади.
Меҳнат унимдорлигига бир қатор омиллар таъсир қилади:1. Ишлаб чиқаришнинг техник даражасини ошириш: - ишлаб чиқаришни механизатсиялаштириш ва автоматлаштириш; - янги турдаги дастгоҳларни жорий қилиш; - янги технологик жараёнларни жорий қилиш; - маҳсулотнинг тузилишини ўзгартириш; - маҳсулот сифатини ошириш.
2. Меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш. - меҳнат нормаларини ошириш ва хизмат қилиш зоналарини кенгайтириш; - ҳисоблаш ва ҳисоб-китоб ишларини механизатсиялаштириш; - иш даврини о`згартириш; - ихтисослаштириш даражасини ошириш.