Кўрсатма: Ҳар бир жадвал ичидаги белги ва шакллар жойлашувига эътибор беринг, бўш катакчаларга етишмаётган белги ёки шаклни топиб чизинг.
Баҳолаш тартиби:
4 балл- Ҳар бир жадвал ичидаги белги ва шаклни тўғри чизиб берса боланинг диққати, мантиқий тафаккури, математик тасаввурлари ва идроки юқори ривожланган.
Жадваллардаги етишмаётган шаклни тўғри чизиб берса, ҳар бир бажарилган тўғри вазифа учун икки баллдан жами, 4 балл билан баҳоланади.
2 балл- жадвал(2 та) ичидаги етишмаётган шаклни тўғри чизишда битта хатоликка йўл қўйса 2 балл билан баҳоланади-бунда боланинг диққати, мантиқий тафаккури, математик тасаввурлари ва идроки ўрта даражада ривожланган.
0 балл- жадвалдаги етишмаётган шаклларни чизиб бера олмаса боланинг диққати, мантиқий тафаккури, математик тасаввурлари ва идроки ривожланмаган.
IV. Топшириқ “Шакл ва белгиларни сананг!”
Мақсад: Бола диққатининг барқарорлиги, кўрув хотираси ва идроки, математик тасаввурларининг ривожланганлигини аниқлаш.
Кўрсатма: Болага қуйидагича топшириқ берилади:
Жадвал ичидаги ҳар бир шаклни санаб, унинг сонини ўнг томондаги бўш катакчага ёзиш таклиф этилади.
Баҳолаш тартиби:
6 балл- жадвалдаги шакл ва белгиларни санаб, улар сонини ўнг томондаги бўш катакчага рақам билан тўғри ёзиб берса(ёзишни билмаса, сонини тўғри айтса, психолог томонидан рақам ёзиб қўйилади), бола диққат кўлами кенг, барқарор, кўрув хотираси ва идроки, математик тасаввурлари юқори даражада ривожланган.
Бўш катакчага шакл ва белгилар сонини рақам билан тўғри ёзиб берса, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан жами 6 балл билан баҳоланади.
5 балл- жадвалдаги шакл ва белгиларни санаб, улар сонини ўнг томондаги бўш катакчага рақам билан ёзишда битта хатоликка йўл қўйса, бола диққатининг барқарорлиги, кўрув хотираси ва идроки, математик тасаввурлари яхши ривожланган.
4 балл- жадвалдаги шакл ва белгиларни санаб, улар сонини бўш катакчага рақам билан ёзишда иккита хатоликка йўл қўйса, бола диққатининг барқарорлиги, кўрув хотираси ва идроки, математик тасаввурлари ўртача ривожланган.
3 балл- жадвалдаги шакл ва белгиларни санаб, улар сонини рақам билан ёзишда учта хатоликка йўл қўйса, бола диққатининг барқарорлиги, кўрув хотираси ва идроки, математик тасаввурлари етарли даражада ривожланмаган.
2-1 балл- жадвалдаги шакл ва белгиларни санаб, улар сонини рақам билан ёзишда 4 ва ундан ортиқ хатоликка йўл қўйса, бола диққатининг барқарорлиги, кўрув хотираси ва идроки, математик тасаввурлари ривожланмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |