Инспекция бошлиғи И. Холматов



Download 0,58 Mb.
bet1/12
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#59529
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
bugʻva issiq suv quvurlari tuzilishi va xavfsiz ekspluatatsiya qilish




Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг
буйруғи
БУҒ ВА ИССИҚ СУВ ҚУВУРЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ХАВФСИЗ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2010 йил 2 август 6-24/23-6554/6-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 йил, 7-сон, 64-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
1. Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилиб, норматив техник ҳужжат сифатида эътироф этилган кундан бошлаб кучга киритилсин ва кўпайтирилсин.
Инспекция бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 6 июль,
199-сон
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 6 июлдаги 199-сон буйруғига
ИЛОВА
Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш
Қоидалари
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, «Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари»га асосан, Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган янги қонунчилик ҳужжатлари, иш босими 0,07 МРа (0,7 kgf/cm2) бўлган сув буғи ёки ҳарорати 115° С дан юқори бўлган иссиқ сув узатиладиган, буғ ва иссиқ сув қувурларидан фойдаланишдаги тажрибаларни инобатга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилган.
Мазкур Қоидалар талаблари мулкчилик тури ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, буғ ва иссиқ сув узатиладиган қувурлардан фойдаланувчи барча корхоналар, ташкилотлар ва бошқа хўжалик фаолиятини юритувчи объектлар учун мажбурийдир.
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Қоидалар иш босими 0,07 МРа (0,7 kgf/cm2) бўлган сув буғи ёки ҳарорати 115° С дан юқори бўлган иссиқ сув узатиладиган қувурларни ўрнатиш, тайёрлаш, монтаж қилиш, улардан фойдаланиш ва уларга гувоҳнома бериш талабларини белгилайди.
2. Мазкур Қоидалар талаблари қўлланиладиган барча қувурлар тўртта тоифага бўлинади (1 илова, 1 жадвал).
3. Мазкур Қоидалар талаблари қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
а) иситиш қозони чегараларида жойлашган қувурлар;
б) қувурлар тизимига кирадиган ва унинг бўлинмас қисми бўлган сиғимлар (сув тақсимлагичлар, тиндиргичлар ва ҳоказолар). Улар «Босим остида ишлайдиган сиғимларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш қоидалари» талабларига мувофиқ бўлиши зарур;
в) денгиз ва дарё кемалари ҳамда бошқа сузувчи воситалар, шунингдек денгиз кўчма қурилмалари ва сув остида қўлланиладиган объектларда ўрнатиладиган қувурлар;
г) темир йўл, автомобиль ва гусеницали транспорт воситаларига ўрнатиладиган қувурлар;
д) ташқи диаметри 51 мм гача бўлган I тоифали қувурлар ва ташқи диаметри 76 мм гача бўлган II, III ва IV тоифали қувурлар;
е) иситиш қозонлари, қувурлар, идишлар, редукцион-совутиш ва атмосфера билан боғлиқ бошқа қурилмаларнинг сув чиқариш, шамоллатиш ва дуд чиқарувчи қувурлари;
ж) атом электростанцияларидаги қувурлар;
з) нометалл материаллардан тайёрланган қувурлар.
4. Қувурларнинг тоифасини аниқлашда транспортировка қилинадиган суюқликнинг параметрлари қуйидагича ҳисобга олинади:
а) иситиш қозонидан чиқадиган қувурлар учун — буғнинг босими ва ҳароратининг қозондан чиқишдаги(буғ иситгичдан кейинги) номинал ўлчами;
б) турбиналардан чиқувчи ва қарши босим билан ишловчи буғ қувурлари учун — турбина етказиб берувчиларнинг техник шартларида кўзда тутилган максимал босим ҳамда эркин иш ҳолатида қарши босим билан ишловчи буғнинг максимал даражадаги ҳарорати;
в) турбинадан бошқариб туриладиган ҳамда бошқарилмайдиган миқдорларда буғ оладиган қувурлар (шу жумладан оралиқ иситиш буғ қувурлари) учун — буғ олиш нуқтасида максимал даражадаги босим ва унинг ҳарорати (турбинани ишлаб чиқарувчи заводнинг кўрсатмаларига мувофиқ);
г) редукцион ҳамда редукцион-совутиш қурилмаларидан буғ оладиган қувурлари учун — ўрнатиш лойиҳасида қабул қилинган редукцион буғнинг максимал даражадаги босим ва ҳарорат ўлчамлари;
д) юқори босимли деаэраторлардан кейин сув оладиган қувурлар учун — суюқлик устунининг гидростатик босими ҳамда деаэратордаги ҳарорат даражасини ҳисобга олган ҳолда сувнинг номинал босими;
е) сув ҳайдовчи насослар ва юқори босимни иситувчилардан (ЮБИ) сув оладиган қувурлар учун — зулфин ўчирилган ҳолатда сув ҳайдовчи электр насоснинг босимли қувурда вужудга келтирадиган энг юқори босим ва насоснинг тортувчи линиясидаги максимал босим (номинал босими 1,05 бўлган сув ҳайдовчи насослар ва гидромуфтали электр насослари қўлланилганда), шунингдек охирги ЮБИ дан кейинги сувнинг ҳисобланган ҳарорати максимал даражада;
ж) иссиқ сув тармоқларининг узатувчи ва сув қайтувчи қувурлари учун — узатувчи қувурда, трассадаги насос подстанцияларининг ишлаши ҳамда маҳаллий рельефдан келиб чиққан ҳолда энг катта босим ва сувнинг максимал ҳарорати.
Кириш қисмидаги суюқликнинг иш параметрларига (унда ушбу параметрларни ўзгартирувчи қурилма йўқ бўлса) кўра белгиланган қувур тоифаси, ушбу қувурнинг узунлигидан қатъи назар, бутун узунлигига тўлиқ тегишли бўлиб, лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган бўлиши зарур.
5. Мазкур Қоидаларнинг бажарилиши буғ ва иссиқ сув қувуридан фойдаланувчи корхона маъмурияти зиммасига юкланади.
6. Мазкур Қоидалар бажарилишини назорат қилиш корхона раҳбари зиммасига юкланади.
7. Мазкур Қоидалар бузилишига айбдор шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.
8. Янги меъёрий ҳужжатларнинг амалда қўллаш учун киритилиши ҳолларидан ташқари барча ҳолларда, мазкур Қоидаларга риоя этилиши шарт. Мазкур Қоидалар фақат уни тасдиқлаган органлар томонидан ўзгартирилиши ёки қўшимчалар билан тўлдирилишлари мумкин.
II БОБ. ТЕХНОЛОГИК ҲУЖЖАТЛАРДА КЎЗДА ТУТИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ
1-§. Лойиҳалаш. Умумий қоидалар
9. Қувурнинг рационал чизмаси ва унинг конструкциясини танлаш, мустаҳкамлиги ва иссиқлик таъсирида узайишининг компенсациялари бўйича ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги, танланган материаллар (қувурлар, қуймалар, поковкалар ва бошқалар)ни қўллаш параметрлари чегараларига мослиги, устунларнинг жойлаштирилиши, қувурларни ётқизиш усули ва дренаж тизимини танлаш, шунингдек умуман лойиҳа ва унинг ушбу Қоидалар талабларига мос келишига қувур лойиҳасини ишлаб чиққан корхона жавобгардир.
10. Қувурлар билан бирга бериладиган қувур паспорти (2-илова), монтаж қилиш ва фойдаланиш йўриқномалари, шунингдек меъёрий ҳужжатлар ушбу «Қоидалар» талабларига мос келиши зарур.
Қувур паспортига мувофиқлик (сифат) сертификати ва рухсатнома нусхалари илова қилиниши зарур.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалар қонунчиликда белгиланган тартибга кўра саноат хавфсизлиги талабларга мувофиқлиги бўйича сертификацияланиши шарт.
11. Қувурнинг барча таъсир қилувчи факторлар (босим, оғирлик, ҳарорат таъсирида кенгайиши ва ҳоказо)ини ҳисобга олган ҳолда мустаҳкамлигининг ҳисоб-китоблари, шунингдек иссиқлик таъсирида кенгайиши компенсацияси қонунчиликда ўрнатилган тартибда келишилган меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилиши зарур.
Лойиҳа ташкилоти барча тоифадаги қувурлар учун ҳисобланган хизмат муддатини, шунингдек I ва II тоифали қувурлари ҳамда уларнинг деталлари (уларнинг сони 3000 тадан ошмаган ҳолда) учун белгиланган иш ресурсларини белгилаши шарт. Ҳисоблаб белгиланган хизмат муддати ва ресурслари қувур паспортига ёзилган бўлиши зарур.
12. Қувурларни, ушбу қоидалар талабларига мувофиқ барча турдаги назоратни амалга ошириш имконини кўзда тутган ҳолда лойиҳалаштирилган бўлиши зарур.
13. Қувурларни тайёрлаш, монтаж қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида лойиҳага киритиш зарурияти туғилган барча ўзгаришлар лойиҳа муаллифи билан, қувурларни чет элдан сотиб олиш ҳолларида, шунингдек муаллиф бўлмаган ҳолларда эса бош ихтисослашган ташкилот билан келишилиши зарур.
14. Қувур деталларини бириктириш пайвандлаш орқали амалга оширилиши зарур.
Қувурларни арматураларга ҳамда фланецлари бор бўлган жиҳоз деталларига улаш ҳолларида фланецлар ёрдамида улашга рухсат берилади.
Шартли узатиш бирлиги 100 дан ошмаган IV тоифали қувурларни чўян арматураларга улаш ҳолларида резьба ёрдамида улашга рухсат берилади.
15. Кўндаланг чокли қувурлардан тайёрланган уч томонлама уланишлар фақат III ва IV тоифали қувурларда қўллашга рухсат берилади, бунда барча пайванд уланишларнинг сифати радиография ёки ультратовуш усули (УЗК) билан синалиши зарур.
16. Қувурлар ҳамда асосий металл конструкцияларининг амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга ошириладиган занглашга қарши ҳимояси бўлиши шарт.
17. Ташқи девори юзасининг ҳарорати 55° С дан юқори бўлган ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ишлашига имкон мавжуд жойларда жойлашган қувурлар ташқи юзасининг ҳарорати 55° С дан ошмаган иссиқлик изоляцияси билан қопланган бўлиши зарур.
18. I тоифали қувурлардаги пайвандлаб уланган жойлари ҳамда металлнинг чўзилиш даражасини ўлчаш нуқталарида очиладиган изоляция участкалари ўрнатилиши зарур.
2-§. Қийшиқ чизиқли деталлар
19. Қийшиқ чизиқли деталларнинг конструкциялари белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келиши зарур.
20. Диаметрал жойлашган битта ёки иккита тўғри пайванд чоки бўлган штамплаб пайвандланган отводларни, чокларнинг барча узунлигини радиография ёки УЗК орқали текшириш шарти билан қўллашга рухсат берилади.
21. Пайвандланган секторли отводларни III ва IV тоифали қувурлар учун қўллашга рухсат берилади. Бунда сектор бурчаги 30° дан ошмаслиги зарур. Отводнинг ички қисмидаги қўшни чоклари орасидаги масофа ташқи юзасининг ҳар икки томонидан, ушбу чокларни назорат қилиш имконини бериши зарур. Иссиқлик тармоқлари учун сектор отводларини тайёрлашда спираль чокли қувурларни қўллашга рухсат берилмайди.
22. Отвод деворининг қалинлиги унинг барча участкаларида ҳисоб-китоб қилиб белгиланган мустаҳкамлик ўлчами ва тайёрлаш бўйича техник шартлардан кам бўлмаслиги зарур.
Девор қалинлигини ўлчаш меъёрий ҳужжатларида кўрсатилган усулда амалга оширилиши зарур.
23. Турли қалинликдаги девор, тўлқинлилик, гадирликлар, чуқурликлар, пачоқланиш, кесилмалар ва дефектларни тозалаш ишлари отводлар ўлчамларининг рухсат берилган меъёрлардан ошмаслиги ва ташқи кўрикдан ўтказиш ва ўлчаш ишларини олиб бориш имконини бериши зарур.
24. Отвод кўндаланг кесимининг максимал оваллик даражаси меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган ўлчамлардан ошмаслиги зарур. Оваллик қуйидаги формула орқали ҳисоблаб чиқилади:
(1)
бунда,
а-оваллик;
Da mах + Dаmin — битта кесимда ўлчанадиган максимал ва минимал ташқи ёки ички диаметрлар.
3-§. Пайванд уланишлар ва уларнинг жойлашиши
25. Қувурларнинг барча пайванд уланишлари (шу жумладан уланган деталларнинг чоклари) ушбу Қоидалар ва меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган усулларда, уларни назорат қилиш имконини берадиган ҳолда жойлашиши зарур.
26. Қувурлар ва фасон деталларини улашда тўлиқ эритилиб уланадиган пайвандлаш усулидан қўлланиши зарур.
Қувурларга штуцерлар, қувурлар ва ясси фланецларни пайвандлашда бурчак пайванд уланиш усули қўлланилади. Бурчак пайванд уланиш тўлиқ эритилган ҳолда амалга оширилиши зарур.
Ички диаметри 100 mm ва ундан кичик қувурлар ҳамда шартли босими 2,5 МРа (25 kgf/cm2) ва ҳарорати 350° С дан ошмаган ясси фланецларни улашда конструктив оралиқ (конструктив пайвандланмаган бўлаклар) мавжуд бўлган бурчак пайванд уланишга рухсат берилади. Ушбу уланишлар сифатини назорат қилиш қонунчиликда тартибда ўрнатилган келишилган меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилиши зарур.
Устма-уст уланиш усули III ва IV тоифали қувурлардаги тешикларни мустаҳкамлайдиган ямоқларни, тиргакларни, устунларни, осма мосламаларни, изоляцияни мустаҳкамлаш деталларини ва шу кабиларни пайвандлашда қўлланиши мумкин.
27. Деворининг қалинлиги турли бўлган деталларни бирлаштирувчи пайванд уланишларда тегишли равишда нисбатан девори қалинроқ детал учини бир томонлама ёки икки томонлама механик ишлов бериш йўли билан катта ўлчамлардан кичик ўлчамларга бир маромда уланиши таъминланиши зарур. Уланишда юза қисмининг эгилиш бурчаги 15о дан ошмаслиги зарур.
Девор қалинлиги орасидаги фарқ юпқа деталь девори қалинлигининг 30%, бироқ 5 mm дан ошмаган ҳолларда чокининг юза қисмининг эгилиб жойлашиши ҳисобига бир маромда уланиш четлари очилган томондан амалга оширилиши мумкин.
Ушбу банд талаблари қуйма, чегаланган (ковка) ва штампланган деталларни, шунингдек кескин букилган отводларни пайвандлаб улашда қўлланилмайди. Шу каби деталларнинг учидаги уланишлар, шунингдек юзасининг букиш бурчаклари белгиланган стандартлар, техник шартлар ва йўриқномалардаги меъёрлардан ошмаслиги зарур.
28. Тўғри ва спираль чокли қувурлар ва бошқа деталларни пайвандлашда охиргилари бири иккинчисига нисбатан сурилган бўлиши зарур. Бунда сурилиш миқдори пайвандланаётган қувурлар (деталлар) деворининг қалинлигидан камида уч баробар юқори, бироқ ташқи диаметри 100 mm дан катта бўлган қувурларда камида 100 mm бўлиши зарур.
29. Ультратовушли назорат қилинмайдиган ёки маҳаллий термик ишлов берилмайдиган кўндаланг бириктирувчи пайванд уланишларда қувурларнинг тўғри участкаларида қўшни пайванд чоклари ўқлари орасидаги масофа пайвандланаётган ўқ деворидан камида уч баробар, бироқ отвод бурилишидан камида 100 mm масофада бўлиши зарур.
30. Ультратовушли назорат қилинадиган кўндаланг бириктирувчи пайванд уланишлар учун қувур (деталь)нинг эркин тўғри участкаси узунлиги чок ўқидан ҳар томонга (энг яқин пайвандланган деталгача, букилиш бошланишигача, қўшни кўндаланг чок ўқигача ва ҳоказо) 4-иловада кўрсатилган ўлчамлардан кам бўлмаслиги зарур.
31. Маҳаллий термик ишлов бериладиган кўндаланг бириктирувчи пайванд уланишлар учун қувур (деталь)нинг эркин тўғри участкаси узунлиги чок ўқидан ҳар томонга (энг яқин пайвандланган деталгача, букилиш бошланишигача, қўшни кўндаланг чок ўқигача ва ҳоказо) 100 mm дан кам бўлмаслиги зарур ва қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish