Инспекция бошлиғи И. Холматов



Download 0,58 Mb.
bet2/12
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#59529
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
bugʻva issiq suv quvurlari tuzilishi va xavfsiz ekspluatatsiya qilish

L = 2(DmxS)1/2; (2)
ўз навбатида
D m = Dа - S, (3)
бунда L — қувурнинг эркин тўғри участкасининг узунлиги, mm; Dm — қувур (деталь)нинг ўртача диаметри, mm; Da — номинал ташқи диаметр, mm; S — қувур (деталь) деворининг номинал қалинлиги, mm.
32. Кескин букилган, штампланган ва штампли пайвандланган отводларни ўрнатишда кўндаланг пайванд уланишларни букилиш бошланишида жойлаштириш ва кескин букилган отводларни ўзаро тўғри участкасиз пайвандлаш мумкин.
33. Қувурлар ва штуцерларни қувур деталлари билан бурчак пайванд уланишлари учун деталнинг ташқи юзасидан букилишнинг бошланиши ёки кўндаланг бириктирувчи чок ўқигача бўлган масофа қуйидагича бўлиши зарур:
а) ташқи диаметри 100 mm гача бўлган қувур (штуцер)лар учун — қувурнинг ташқи диаметридан кам бўлмаслиги, бироқ камида 50 mm;
б) ташқи диаметри 100 mm ва ундан юқори бўлган қувур (штуцер)лар учун — камида 100 mm.
34. Қувурнинг кўндаланг бириктирувчи пайванд уланиш ўқидан устун ёки илгак четигача бўлган масофа мазкур Қоидалар ва меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган кўрикдан ўтказиш, назорат ва термик ишлов беришни амалга ошириш имкониятидан келиб чиқиб танланиши зарур.
4-§. Қувурларни ётқизилишига нисбатан талаблар
35. Қувурларни ётқизиш лойиҳалари лойиҳа ташкилотлари томонидан, мазкур Қоидалар, ҚМҚ 2.04.07-99 «Иссиқлик тармоқлари» ҳамда ҚМҚ 3.05.03-00 «Иссиқлик тармоқлари» талабларини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳалаш меъёрларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
I тоифали қувурни ер остида битта каналда бошқа технологик қувурлар билан бирга ётқизиш тақиқланади.
36. Қувурларни ярим ўтиш каналларига ётқизишда канал баландлиги юқорига камида 1,5 m, изоляцияланган қувурлар оралиғидаги кенглик камида 0,6 m бўлиши шарт.
37. Қувурларни ўтиш тоннеллари (коллекторлар)га ётқизишда тоннел (коллектор)лар баландлиги камида 2 m изоляцияланган қувурлар оралиғидаги кенглик камида 0,7 m бўлиши шарт.
Бошқариш арматуралари (жиҳозлар) жойлашган участкаларда тоннеллар кенглиги ўрнатилган арматуралар (жиҳозлар)га хизмат кўрсатишга қулай бўлиши зарур. Тоннелларда бир нечта қувурлар ётқизилиши ҳолларида уларнинг ўзаро жойлашиши қувурларни таъмирлаш ҳамда алоҳида бўлакларини алмаштириш учун қулай жойлашиши зарур.
38. Қувурларни ер устидан очиқ ётқизишда хавфсизликнинг бошқа қоидаларига зид бўлмаса, барча тоифали турли мақсадлардаги технологик қувурларни ёнма-ён ётқизиш мумкин.
39. Ер ости қувурларига хизмат кўрсатиш камераларининг зинапоя ёки шу каби мослама (скоба) билан жиҳозланган камида иккита люклари бўлиши шарт.
40. Ўтиш каналларида зинапоя ёки шу каби мослама (скоба)лар билан жиҳозланган кириш люклари бўлиши шарт. Люклар орасидаги масофа камида 300 m, бир нечта қувурларни ётқизиш ҳолларида эса камида 50 m бўлиши зарур. Кириш люклари, шунингдек қувурларнинг барча охирги нуқталарида, трассанинг бурилиш жойларида ҳамда арматуралар ўрнатилган участкаларда кўзда тутилиши зарур.
41. Қувурларнинг горизонтал участкалари букилиш бурчагининг миқдори камида 0,002 иссиқлик тармоқлари учун эса ушбу бурчак камида 0,001 ни ташкил этиши зарур.
Трассаларни ётқизишда сув йиғиладиган чуқурликларнинг пайдо бўлиши ҳолларига йўл қўйилмаслиги зарур.
42. Арматуралар хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун қулай жойларга ўрнатилиши зарур. Зарур жойларда зинапоялар ўрнатилиши ва майдончалар жойлаштирилиши зарур.
43. Ўрнатилаётган чўян арматура букилишдан ҳимояланган бўлиши зарур.
5-§. Иссиқлик таъсирида кенгайишнинг компенсацияси
44. Ҳаракатсиз устунлар оралиғидаги қувурларнинг ҳар бир участкаси иссиқлик таъсирида узайишдан компенсацияга мўлжалланган бўлиши зарур. Бунда ўз-ўзидан компенсация амалга оширилиши ёки компенсаторлар ўрнатилиши мумкин. Чўян сальникли компенсаторларни ўрнатишга рухсат берилмайди.
45. Ички диаметри 150 mm ва ундан юқори, буғ ҳарорати 300° С ва ундан юқори бўлган буғ қувурларида буғ қувурларининг кенгайишини назорат қилиш ҳамда устун-осма мослама тизимининг тўғри ишлашини кузатиб туриш мақсадида йўналиш кўрсаткичлари ўрнатилиши зарур. Ушбу кўрсаткичларни ўрнатиш жойлари ва ундаги ҳаракатларнинг ҳисобланган кўрсаткичлари буғ қувурларининг лойиҳаларида кўрсатилиши шарт. Ҳаракатлар кўрсаткичларини кўриш жойлари ўтишга қулай бўлиши зарур. Зарур жойларда майдончалар ва зинапоялар ўрнатилиши керак.
6-§. Устун — осма мослама тизимлари
46. Қувурларнинг асосий конструкциялари, унинг устунлари ва осма мосламалари (пружиналардан ташқари) сув тўлдирилган ва изоляция билан қопланган қувур оғирлигининг вертикал кучланишига ҳамда қувурнинг иссиқлик таъсирида кенгайиши натижасидаги кучланишга мўлжалланган бўлиши зарур.
Буғ қувурларининг устун ва осма мосламаларини гидравлик усулда синашда сув оғирлигини ҳисобга олмаслик мумкин, бироқ буғ оғирлиги ҳисобга олиниши зарур. Бундай ҳолларда, гидравлик усулда синашда пружиналар, устун ва осма мосламаларнинг кучланиши учун махсус мосламаларнинг қўлланиши лойиҳада кўзда тутилиши зарур.
47. Ҳаракатсиз устунлар уларга нисбатан энг оғир шароитларда таъсир этиши мумкин бўлган катта кучланишларга мўлжалланган бўлиши зарур.
7-§. Дренажлар
48. Қувурларнинг зулфинлар билан ўчириладиган ҳар бир пастки нуқтасида, қувурлардаги сув тушириб юборишга мўлжалланган зулфинли штуцерлар ўрнатилган бўлиши зарур.
Қувурларнинг юқори нуқталарида ҳавони чиқариб юбориш учун мўлжалланган мосламалар бўлиши шарт.
49. Буғ қувурларининг мосламалар ёрдамида ўчириладиган барча участкаларида, уларни қизитиш ёки шамоллатиш учун штуцерларнинг охирги нуқталарида вентиллар, босими 2,2 МРа (22 кgf/cm2) дан юқори ҳолларда эса штуцерлар кетма-кет жойлашган иккита, ўчириш ва бошқариш вентиллари ўрнатилиши зарур. Босими 20 МРа (200 кgf/cm2) ва ундан юқори бўлган буғ қувурларида кетма-кет жойлашган иккита, ўчириш ва бошқариш вентилли ҳамда дроссель шайбали штуцерлар ўрнатилиши зарур. Буғ қувури участкасини иккала йўналишда қиздириш ҳолларида участканинг иккала томонидан қувурни шамоллатиш кўзда тутилиши зарур.
Дренаж қурилмаларида, қувурни қиздириш вақтида иш жараёнини назорат қилиш имкони кўзда тутилган бўлиши зарур.
50. Буғ қувурининг пастки охирги нуқталари ва унинг букилиш жойларидаги пастки нуқталари шамоллатиш қурилмалари билан таъминланиши шарт.
51. Қувурлардаги дренаж қурилмаларининг жойлашиши ва конструкциялари лойиҳа ташкилотлари томонидан аниқланади.
52. Буғ миқдори юқори бўлган буғ қувурлари ҳамда унинг охирги участкаларидаги қизиган буғ мавжуд участкаларда конденсация сиғимлари ёки бошқа қурилмалар орқали конденсатлар тўхтовсиз чиқариб турилиши шарт.
Иссиқлик тармоқларида, буғнинг ҳолатидан қатъи назар, трассанинг пастки нуқталарида, конденсат тўхтовсиз чиқариб турилиши шарт.
8-§. Ҳимоя қурилмалари, назорат-ўлчов асбоблари ва арматура
53. Фойдаланишда хавфсизлик шароитларини таъминлаш мақсадида барча қувурлар босим ва иш муҳити ҳароратини ўлчаш асбоблари билан, зарур ҳолларда эса ўчириш ва бошқариш арматуралари, редукцион ва ҳимоя қурилмалари, ҳимоя ва автоматика воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
54. Ҳимоя қурилмалари шундай ҳисобланган ва созланган бўлиши зарурки, ҳимояланаётган элементда босим ҳисоб-китоб қилинган босимга нисбатан 10% дан ошмаслиги, ҳисоб-китоблардаги 0,5 МРа (5 kgf/cm2) босимда эса 0,5 МРа (5 kgf/cm2) дан ошмаслиги зарур.
Ҳимоя қурилмалари ўтказиш қобилиятининг ҳисоб-китоблари ГОСТ 24570-81 га асосан амалга оширилиши зарур.
Ҳимоя клапанлари тўлиқ очилган ҳолатларда босимнинг ҳисоб-китобга нисбатан 10% дан юқори бўлиши қувурлар мустаҳкамлиги ҳисоб-китобларда кўзда тутилган даражада бўлган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Қувур паст босимларда фойдаланилган ҳолларда ҳимоя қурилмаларини бошқариш ушбу босимни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши зарур, бунда ўтказиш қобилияти ҳисоб-китоблар асосида текширилган бўлиши шарт.
55. Ҳимоя қурилмаси ўрнатилган патрубкадан ҳаво чиқаришга йўл қўйилмайди. Ҳимоя клапанлари, ходимларни клапанларнинг ўз-ўзидан ишлаб кетишидан ҳимоялаши учун чиқарувчи қувурлар бўлиши зарур. Ушбу қувурлар музлаб қолишдан ҳимояланган бўлиши ва уларга йиғилиб қолиши мумкин бўлган конденсатлар чиқариб ташланадиган дренажлар билан таъминланиши зарур. Ҳимояловчи патрубкалар ва улардаги дренажларга ўчириш арматураларини ўрнатиш тақиқланади.
56. Юкли ёки пружинали клапанларнинг конструкциялари қувурнинг иш ҳолатида, унинг созлигини механик тарзда очиш йўли билан текширувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши шарт. Қувурда электромагнит импульсли-ҳимоя қурилмаси (НҲҚ) ўрнатилган ҳолларда, клапанни бошқариш шитидан масофадан туриб очиш қурилмаси ўрнатилган бўлиши зарур.
57. Манометрларнинг аниқлик класси қуйидагилардан паст бўлмаслиги зарур:
иш босими 2,5 МРа (25 kgf/cm2) гача бўлганда — 2,5;
иш босими 2,5 МРа (25 kgf/cm2) дан 14 МПа (140 кgf/cm2)гача бўлганда — 1,5;
иш босими 14 МРа (140 kgf/cm2) дан юқори бўлганда — 1,0.
58. Манометр кўрсаткичи шундай танланадики, бунда иш босими ҳолатида манометр кўрсаткичи шкаланинг ўртача учдан бир ўлчамини кўрсатиб туриши зарур.
59. Манометр кўрсаткичида рухсат берилган босимни кўрсатиб туриш учун қизил чизиқ билан белги қўйилади. Қизил чизиқ ўрнига манометрнинг шиша қисмига зич бириктирган ҳолда, қизил рангга бўялган металл пластина маҳкамланиши мумкин.
60. Манометр кўрсаткичлари хизмат кўрсатувчи ходимларга аниқ кўриш имконини берадиган ҳолатда ўрнатилиши шарт, бунда унинг шкаласи вертикал ҳолатда ёки 30° га олдинга букилган ҳолатда бўлиши шарт.
61. Манометрнинг номинал диаметри кузатув майдончасида 2 m баландликда бўлса, камида 100 mm, 2 дан 3 m гача бўлса 160 mm ва 3 дан 5 m гача бўлса 250 mm дан кичик бўлмаслиги зарур. Манометр 5 m баландликда жойлашган ҳолларда дубликат сифатида қўшимча равишда пасайтирувчи манометр ўрнатилиши зарур.
62. Ҳар бир манометрдан олдин манометрни шамоллатиш, текшириш ёки ўчириш учун уч томонлама кран ёки шу каби бошқа қурилма ўрнатилган бўлиши зарур. Буғ босимини ўлчайдиган манометр, қувурга диаметри 10 mm дан кичик бўлмаган сифонли трубка билан уланиши зарур.
63. Манометрдан қуйидаги ҳолларда фойдаланишга йўл қўйилмайди:
пломбаси ёки текширилганлиги ҳақидаги тамға йўқ;
текшириш муддати ўтиб кетган;
ўчирилганда манометр кўрсаткичи шкаланинг ноль белгисига қайтмаяпти, бунда ушбу асбоблардаги рухсат берилган хатолик меъёри икки баробар ортиқ;
шишаси синган ёки кўрсаткич аниқлигига тўсқинлик қиладиган бошқа шикастлари мавжуд.
64. Манометрларни пломбалаган ҳолда текшириш ёки тамғалаш ҳар 12 ойда камида бир марта амалга оширилиши зарур. Бундан ташқари қувур эгаси томонидан ҳар 6 ойда камида бир марта ишлаётган манометрларни, натижаларини қайд китобига ёзган ҳолда назорат манометри билан текшириш шарт. Назорат манометри йўқ ҳолларда текширилаётган манометр каби аниқлик классига эга бўлган, текширилган манометр билан текшириш мумкин.
65. Арматура корпусида тамғаси ўрнатилган бўлиб, унда қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
а) ишлаб чиқарган корхонанинг номи ёки маҳсулот белгиси;
б) шартли ўтказиш қобилияти;
в) шартли ёки ишчи босим ва муҳит ҳарорати;
г) ҳаво оқими йўналиши;
д) арматура ишлаб чиқарилган материал маркаси.
66. Шартли ўтказиш қобилияти 50 m ва ундан юқори бўлган арматура белгиланган шаклдаги паспорти билан бирга етказиб берилиши зарур бўлиб, унда фойдаланилган материал, термик ишлов бериш режимлари ва ишлаб чиқариш жараёнида назорат қилинганда сифати бузилмаганлиги тўғрисидаги хулосалар агар ушбу операциялар техник шартларда кўзда тутилган бўлса кўрсатилган бўлиши зарур. Санаб ўтилган маълумотлар арматуранинг асосий деталлари бўлган корпуси, қопқоғи, шпиндели, затвори ва мустаҳкамловчи қисмларига тегишлидир.
67. Арматура маховикларида арматуранинг очилиш ва ёпилиш йўналишлари кўрсаткичи бўлиши шарт.
68. Қувур арматурасини бошқариш мосламаси ясалаётганда қуйидаги шартларга риоя этиш зарур:
а) арматуранинг очилиши маховикни соат стрелкаси йўналишига тескари томонга; ўчирилиши эса соат стрелкаси йўналиши бўйича ҳаракатлантириши зарур. Бундан ташқари вентиллар ва зулфинларни занжир ва қулф билан ёпиш кўзда тутилиши зарур;
б) арматура очилаётганда ҳаракатланувчи унинг ҳаракатини энг сўнгги ҳолатларда чегаралаб қўймаслиги зарур; арматурани очиш кўрсаткичи шкаласининг энг чекка ҳолати тегишли ёзувлар билан белгилаб қўйилган бўлиши шарт.
69. Ҳисоб-китоб қилинган босим уни таъминлайдиган манба босимидан паст бўлган қувурнинг паст босим томонига манометрли редукцион қурилма (РҚ ёки бошқа типли) ва ҳимоя клапани ўрнатилган бўлиши зарур.
70. Редукцион қурилмалар босимни автоматик тарзда бошқарадиган, редукцион-совутувчи қурилмалар эса, қўшимча автоматик равишда ҳароратни бошқарадиган бўлиши шарт.
71. Катта айланма куч талаб этган ҳолда очиладиган зулфин ва вентиллар ишини енгиллаштиришни таъминлаш, шунингдек буғ қувурини қиздириш (техник жиҳатдан асосланган ҳолларда) мақсадида улар, диаметри лойиҳа ташкилоти томонидан аниқланадиган айланма линиялар (байпаслар) билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Очиш ёки ўчириш 25 kgf дан ортиқ куч талаб этадиган зулфин ва вентиллари электр бошқариш мосламалари ўрнатилган бўлиши шарт.
III БОБ. БИРЛАМЧИ МАТЕРИАЛЛАР ВА ЯРИМФАБРИКАТЛАРГА НИСБАТАН ТАЛАБЛАР
1-§. Умумий қоидалар
72. Босим остида ишлайдиган қувурлар ва унинг деталларини тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлаш учун 5-илованинг 1 — 8 жадвалларида кўрсатилган стандарт ва техник шартларга асосан материал ва яримфабрикатлар қўлланилиши зарур. Янги стандарт ва техник шартлар, шунингдек навбатдаги қайта кўриб чиқилган стандарт ва техник шартларга нисбатан талаблар ушбу бўлимда кўрсатилган талаблардан паст бўлмаслиги шарт.
73. 5-илованинг 1 — 8 жадвалларида кўрсатилган материал ва яримфабрикатлардан бошқаларини, фақат бош ихтисослашган ташкилотнинг ижобий хулосасидан кейин, агар кўрсаткичлари юқоридаги меъёрий ҳужжатлардаги талабларга жавоб берган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
74. 5-илованинг 1 — 8 жадвалларида кўрсатилган материал ва яримфабрикатлардан бошқаларини, уларни қўллаш чегараларини кенгайтириш ёки ушбу бўлим ва кўрсатилган жадвалларда белгиланган синов ва назоратни қисқартириш, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Саноатконтехназорат» ДИ) билан келишилгандан, бош ихтисослашган ташкилотнинг ижобий хулосаси ўрнатилган тартибда олингандан кейин қўллаш керак.
75. Яримфабрикатларни етказиб бериш (уларни топшириш тавсифномалари, назорат ҳажмлари ва меъёрлари) қонунчиликда тартибда ўрнатилган келишилган меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилиши мумкин.
76. Совуқ иқлимли ҳудудларда қувурларни қуриш учун материалларни танлашда, иш параметрларидан ташқари, агар ушбу ташкилий-техник тадбирларда кўзда тутилган бўлмаса, фойдаланиш, монтаж қилиш, юклаш-тушириш ва сақлашда паст ҳароратнинг таъсирини ҳисобга олиш зарур.
Ташкилий-техник тадбирлар ҳамда паст ҳароратнинг таъсири ҳисобини юритиш усули бош ихтисослашган ташкилот билан келишилган бўлиши зарур.
2-§. Пўлат яримфабрикатлар. Умумий талаблар
77. Яримфабрикатларни тайёрловчи материалнинг кимёвий таркибини назорат қилиши шарт. Сертификатда, бевосита ушбу яримфабрикат учун олинган ёки уни ишлаб чиқаришда фойдаланилган ва шу каби маҳсулот тайёрланганда (қуймалардан ташқари) қўлланилган сертификат бўйича кимёвий таҳлил натижалари кўрсатилиши шарт.
78. Яримфабрикатлар термик ишлов берилган ҳолатда етказиб берилиши зарур. Термик ишлов бериш режими яримфабрикатни ишлаб чиқарган корхонанинг сертификатида кўрсатилган бўлиши шарт.
79. Яримфабрикатларни термик ишлов бермасдан етказиб беришга қуйидаги ҳолларда рухсат берилади:
а) агар металлнинг меъёрий ҳужжатларда белгиланган механик ва технологик хусусиятлари яримфабрикатни тайёрлаш технологиясида таъминланган бўлса (масалан прокат усули билан);
б) агар ишлаб чиқарувчи корхонада яримфабрикатга иссиқ ҳолатида шакл бериш билан бирга, термик ишлов берилган бўлса ёки кейинчалик термик ишлов бериладиган бўлса.
Ушбу ҳолатларда яримфабрикатни етказиб берувчи, унинг хусусиятини термик ишлов берилган намуналар орқали назорат қилиб туради.
Яримфабрикатларни термик ишлов бермасдан фойдаланиш чегаралари бош ихтисослашган ташкилот томонидан тасдиқланган бўлиши зарур.
80. Яримфабрикатларни ишлаб чиқарувчи, металлнинг механик хусусиятларини 20° С ҳарорат остида торайишга нисбатан (агар синовлар цилиндрик намуналарда ўтказилган бўлса) шартли чўзилиш даражаси шакли ўзгаришининг қолдиғи 0,2 ёки 1% бўлганда ёки физик оқиш чегарасининг нисбатан узайиши ва вақтинчалик қаршилик ҳамда оқишнинг шартли чегарасини аниқлаган ҳолда синаш йўли билан назорат қилиши зарур. Нисбатан торайиш ўлчамлари маълумот учун кўрсатилиши мумкин. Нисбатан торайиш ўлчамлари меъёрлар сифатида қўлланилган ҳолларда нисбатан узайишини назорат қилиш шарт эмас.
81. Яримфабрикатлар мустаҳкамлиги ва зичлиги 5-илованинг 1 — 6 жадвалларида кўрсатилган талабларга асосан синалиши мумкин. Бунда лист қалинлиги, ёппасига қуйиш қалинлиги ва қувур девори ёки сийрак қуйма қалинлиги 12 mm ва ундан юқори ёки диаметри 16 mm ва ундан юқори бўлиши зарур.
Конструкторлик ташкилотларнинг талабларига асосан деворининг қалинлиги 6 — 1 mm бўлган қувурлар, листлар ва қуймалар мустаҳкамликка синалиши зарур. Ушбу талаблар меъёрий ҳужжатларда ёки конструкторлик ҳужжатларда кўрсатилган бўлиши шарт.
82. Ҳарорат 0° Сдан паст бўлганда очиқ ҳавода, ерда, каналларда ёки металл ҳарорати 0° С дан паст бўлиши мумкин бўлган иситилмайдиган хоналарда қувурларнинг уланиш қисмидаги металл фланецлари, шунингдек бошқа деталларнинг металл қисмлари конструкторлик ташкилотининг талабига асосан мустаҳкамликка синалиши зарур бўлиб, ушбу ҳақида меъёрий ҳужжатлар ёки конструкторлик ҳужжатларда кўрсатилиши зарур.
83. Мустаҳкамликка синаш U (KCU) турдаги концентраторли намуналарда 20° С ҳароратда, шунингдек 83-бандда кўзда тутилган ҳолатларда 6-илова жадвалида кўрсатилган ҳароратлардан бирида амалга оширилиши керак.
V (KCV) турдаги концентратли намуналарда мустаҳкамликка синаш, меъёрий ҳужжатларга мувофиқ 20° С ҳамда минус 20° С ҳароратларда амалга оширилади.
Мустаҳкамлик кўрсаткичлари синов ҳароратларида қуйидагича бўлиши зарур: КCU>30J/сm2 (3,0 кgf/cm2); КСV>25 J/cm2 (2,5 кgf/cm2).
Мустаҳкамлигини баҳолашда синовларнинг учта натижасидан ўртача арифметик катталик белгиланади. Бунда минимал кўрсаткичнинг хатоси алоҳида намунадан меъёрга нисбатан 10 J/cm2 (1,0kgf/cm2)дан ошмаслиги, бироқ юқорида кўрсатилган катталиклардан катта бўлмаслиги зарур. Мустаҳкамликнинг KCU ёки KCV кўрсаткичлари конструкторлик ташкилоти томонидан танланади ва конструкторлик ҳужжатларида кўрсатилиши зарур.
84. Механик эскиришидан кейин мустаҳкамликка синовлар, деталларни тайёрлаш жараёнида шаклини совуқ ҳолда ўзгарадиган ҳамда 200 — 350° С да ишлашга мўлжалланган углеродли, пастлегировка қилинган, марганецли ва кремний марганецли пўлат мустақкамловчилар учун фойдаланиладиган листлар ва прокатларда ўтказилиши зарур.
Механик эскиришдан кейин мустаҳкамликнинг меъёрлар бўйича кўрсаткичи 84 банд талабларига жавоб бериши шарт.
85. Катта ҳароратларда оқувчанликнинг меъёрий кўрсаткичлари ҳисоб-китобларга кўра 150° С дан юқори ҳароратда ишлайдиган деталлар яримфабрикатларининг меъёрий ҳужжатларида кўрсатилган бўлиши зарур. Бунда углеродли, пастлегировка қилинган, марганецли ва кремний марганецли пўлатлар 400° С гача, хроммолибден ва хроммолибденванадийли пўлатлар учун 450° С, юқорихромли ва аустенитли пўлатлар учун 525° С гача ҳарорат бўлиши мумкин.
86. Оқувчанлик чегаралари кўрсаткичларининг меъёрий ҳужжатлар даражасида сақлаб турилиши ишлаб чиқариш технологияси ҳамда маҳсулот сифатини вақти-вақти билан текшириб туриш орқали таъминланиши зарур. Юқори ҳароратларда, меъёрий ҳужжатларда маҳсулот учун, шунингдек янги материалларни ўзлаштиришда кўзда тутилган чўзилувчанликнинг назорат синовларини ҳароратнинг 6-иловада кўрсатиб ўтилган диапазонларининг бирида, яъни 10° С ёки 25° С га нисбатан баробарларда амалга оширилиши зарур. Бунда деформация 0,2 ёки 1% бўлганда оқувчанликнинг шартли чегараси топшириш тавсифномаси сифатида меъёрланиши, вақтинчалик қаршилик, нисбатан торайиш ёки чўзилиш эса маълумот сифатида белгиланиши керак.
87. Яримфабрикатларнинг 87-бандда кўрсатилган кўрсаткичлардан юқори ҳароратларда ишлаш учун мўлжалланган материаллар узоқ вақт давомида мустаҳкам бўлиши ва меъёрий ҳужжатларда белгилангандан кам бўлмаслиги зарур..
Узоқ муддатли мустаҳкамликнинг чегара кўрсаткичлари статистик ишлов берилган ҳолда шу синов натижалари бўйича, 104, 105 ва 2х105 ч бўлиши ва бош ихтисослашган ташкилотнинг ижобий хулосаси қонунчиликда тартибда ўрнатилган тасдиқланган бўлиши зарур.
88. Механик тавсифларни назорат қилиш рўйхатини 5-илованинг 1 — 6 жадвалларига нисбатан қисқартирилиши, яримфабрикатни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсифига асосан меъёрий кўрсаткичларнинг кафолатланганлиги ҳолларида йўл қўйилади.
Кафолатлар ишлаб чиқарувчининг сертификатларидаги маълумотларни, жумладан синов натижаларини, шу жумладан чўзилувчанликка синовларни статистик усулидан фойдаланган ҳолда қайта ишлаб чиқиш ҳамда маҳсулотни даврий равишда назорат қилиш орқали таъминланиб, ушбу ишлар меъёрий ҳужжатларда ўз аксини топиши зарур. Кафолатнинг таъминланиши бош ихтисослашган ташкилотнинг ижобий хулосаси билан тасдиқланган бўлиши зарур. Синовлар ҳажмларини қисқартириш тартиби 73 бандда кўрсатилган.
3-§. Пўлат листлар
89. Турли маркадаги пўлат листларни қўллаш чегаралари, листга нисбатан меъёрий ҳужжатлар, мажбурий синов ва назоратнинг турлари 5-илованинг 1 жадвалида кўрсатилган меъёрларга жавоб бериши шарт.
90. Шу каби маркадаги пўлат полосаларни, уларга нисбатан талаблар пўлат листлар учун меъёрий ҳужжатларда белгиланган талаблардан кам бўлмаган ҳолларда (5-илова, 1 жадвалга қаралсин) қўллашга йўл қўйилади.
4-§. Пўлат қувурлар
91. Турли маркадаги пўлат қувурларни қўллаш чегаралари, қувурларга нисбатан меъёрий ҳужжатлар, мажбурий синаш ва назоратнинг турлари 5-илованинг 2 ва 3 жадвалларида кўрсатилган меъёрларга жавоб бериши шарт.
92. Чоксиз қувурлар думалатиб, қуйма ёки аниқ марказли қуйма яримфабрикатдан қуйилган ҳолда тайёрланиши шарт.
93. Тўғри ёки спираль чокли электр пайванд қувурларини, уларнинг бутун узунлиги бўйича чокларини радиография ёки ультратовушли назоратини амалга оширилган ҳолда қўллаш мумкин.
94. Ҳар бир чоксиз ёки электрпайванд қувурлари қувурларнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ, синов босими билан гидравлик синовдан ўтказилган бўлиши шарт.
Чоксиз қувурларни қуйидаги ҳолларда синовдан ўтказмасликка рухсат берилади:
а) агар қувур бутун юзаси бўйлаб жисмоний усулда (радиография, ультратовушли ёки уларга тенглаштирилган) назорат қилинган бўлса;
б) иш босими 5 МРа (50kgf/cm2) ва ундан кам бўлган ҳолларда, ишлаб чиқарган корхона гидравлик синов натижалари ижобийлигининг кафолатини берган бўлса.
95. Механик эскиришдан кейин мустаҳкамлиги назорат қилинмаган 150° С дан юқори ҳароратда термик қайта ишлов берилмаган экспандирланган қувурларни фақат тўғри участкаларда, экспандирланиши натижасида пластик деформация даражаси 3% дан ошмаслиги шарти билан қўлланиши мумкин.
5-§. Пўлат поковкалар, штамповкалар, сортланган ва фасонланган прокат
96. Турли маркадаги пўлатдан тайёрланган поковкалар (прокат)ларни қўллаш чегаралари, меъёрий ҳужжатлар, мажбурий синаш ва назоратнинг турлари 5-илованинг 4 жадвалида кўрсатилган меъёрларга жавоб бериши шарт.
97. Ташқи диаметри 800 mm бўлган айлана прокатни, совуқ механик қайта ишлов бериш усулида деталларни тайёрлашда қўллаш мумкин. Деворининг қалинлиги 400 mm дан ошмаган ва узунлиги 200 mm гача бўлган, ичи бўш айлана деталлар учун ташқи диаметри 160 mm дан ошмаган айлана прокатдан фойдаланиш мумкин. Прокатнинг барча ҳажми уни ишлаб чиқарган корхона (ёки қувур ва унинг деталларини ишлаб чиқарган корхонада)да радиографик ёки ультратовушли назоратдан ўтган бўлиши шарт.
Радиография ёки ультратовушли назоратни тайёр деталларда ёки уларни бирламчи механик ишлов беришдан кейин амалга ошириш мумкин.
98. Пўлатдан тайёрланган штамповкаларни қўллаш чегаралари, мажбурий синаш ва назоратнинг турлари листларга нисбатан белгиланган талабларга (5-илованинг 1 жадвали), прокатдан тайёрланган штамповкалар учун эса қонунчиликда ўрнатилган тартибда келишилган меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши зарур.
6- §. Пўлат қуймалар
99. Турли маркадаги пўлатдан тайёрланган қуймаларни қўллаш чегаралари, қуймаларга нисбатан меъёрий ҳужжатлар, мажбурий синаш ва назоратнинг турлари 5-илованинг 5 жадвалида кўрсатилган меъёрларга жавоб бериши шарт.
100. Қуймалар деворининг механик ишлов берилишидан кейин минимал қалинлиги ҳисоб-китоб қилингандан, бироқ 6 mm дан кам бўлмаслиги зарур.
101. Ҳар бир ичи бўш қуйма ГОСТ-356-80 бўйича синов босими билан гидравлик усулда синалиши зарур.
Ишлаб чиқарувчи корхонада ёппасига радиографик ёки ультратовушли назоратдан ўтказилган қуймаларнинг гидравлик усулдаги синовларини бир узел ёки объект учун кўзда тутилган техник шартлар билан белгиланган синовлар билан бирга қўшиб амалга ошириш мумкин.
7-§. Мустаҳкамловчи
102. Мустаҳкамловчи учун турли маркадаги пўлатни қўллаш чегаралари, мустаҳкамловчига нисбатан меъёрий ҳужжатлар, мажбурий синаш ва назоратнинг турлари 5-илованинг 5-жадвалида кўрсатилган меъёрларга жавоб бериши шарт.
103. Мустаҳкамловчи деталлар учун материаллар, унга фланецлар материаллари коэффициенти қийматига яқин бўлган, чизиқли кенгайиш коэффициенти билан бирга танланиши зарур. Бунда, ушбу коэффициентлар орасидаги фарқ 10% дан ошмаслиги зарур. Чизиқли кенгайиш коэффициенти турли бўлган (10% дан ортиқ) пўлатларни, мустаҳкамлиги ҳисоб-китоб қилинган ёки экспериментал тарзда синалган, шунингдек мустаҳкамловчининг ҳисобланган ҳарорати 50° С дан ошмаган ҳолларда қўллаш мумкин.
104. Совуқ деформациялаш орқали тайёрланган мустаҳкамловчи деталларга (200° С гача ҳароратда ишлайдиган углеродли пўлатдан тайёрланган деталлардан ташқари) термик ишлов берилиши, яъни чўзилтирилиши зарур. Резьба очилган ҳолларда термик ишлов бериш талаб этилмайди.
8-§. Чўян қуймалар
105. Турли маркадаги чўян қуймаларни қўллаш чегаралари, чўян қуймаларга нисбатан меъёрий ҳужжатлар, мажбурий синаш ва назоратнинг турлари 5-илованинг 7-жадвалида кўрсатилган меъёрларга жавоб бериши шарт.
106. Чўян қуймалар деворининг қалинлиги, механик ишлов берилишидан кейин камида 4 mm ва 50 mm дан ошмаслиги зарур.
107. Қиздирилган ва мустаҳкамлиги юқори бўлган чўяндан тайёрланган қуймалар фақат термик ишлов берилган ҳолатда қўлланилиши мумкин.
108. Ҳар бир ичи бўш қуйма ГОСТ 356-80 бўйича, бироқ 0,3 МРа (3kgf/cm2) дам кам бўлмаган ҳолда синов босими билан гидравлик синалиши зарур.
109. Динамик равишда кучланиш ва термик зарб тушадиган арматура деталлари учун чўян қуймаларни қўллашга рухсат берилмайди.
110. Шамоллатувчи, чиқарувчи ва дренаж линияларидаги ўчириш арматураларини тайёрлашда фақат қиздирилган ёки мустаҳкамлиги юқори бўлган чўян (ГОСТ 1215-79 ва ГОСТ 7293-85) дан фойдаланиш мумкин.
9-§. Рангли металлар ва эритмалар
111. 250° С дан юқори бўлмаган ҳароратда арматуранинг ташқи деталлари, назорат-ўлчов асбобларининг қопқоқлари ва деталларини тайёрлашда бронза ва латундан фойдаланиш мумкин.
112. Арматура корпусини гидравлик усулда синашни ГОСТ 356-80 га мувофиқ амалга ошириш зарур.
10-§. Янги маркадаги пўлатларга нисбатан талаблар
113. 5-сон илованинг 1 — 7 жадвалларида кўрсатилмаган янги маркадаги пўлатдан тайёрланган материал ва яримфабрикатларни қўллашга «Саноатконтехназорат» ДИ билан келишилгандан, бош ихтисослашган ташкилотнинг ижобий хулосаси ўрнатилган тартибда олингандан кейин қўллаш керак. Ижобий хулоса олиш учун материалларнинг асосий ва қўшимча термик ишлов берилгандан кейинги ҳолати тўғрисидаги механик, жисмоний ва технологик маълумотлар тақдим этилиши зарур.
114. Механик хусусиятлар (вақтинчалик қаршилик, деформация қолдигидаги оқувчанликнинг шартли чегараси: аустенитли хромникелли пўлатлар учун 1%; пўлатнинг бошқа маркалари учун 0,2%) ҳарорат интервали 20° С дан 50° С дан кам бўлмаган даражагача, бунда тавсия этилган максимал ҳароратгача ошириб борилиши зарур.
Синов ҳарорати, пўлат мустаҳкамлигининг хусусиятлари ҳарорат боғлиқлигининг аниқ ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда танланиши зарур. Ҳарорат интерваллари 50° С дан юқори бўлмаслиги зарур.
Листлар ва қувурлар учун оқувчанлик чегарасининг меъёрий ўлчамлари 20° С ҳароратда вақтинчалик қаршиликка нисбатан: углеродли пўлат учун 0,6 дан; легирланган пўлат учун эса 0,7 дан ошмаслиги зарур. Мустаҳкамловчи учун эса кўрсатилган нисбат 0,8 дан ошмаслиги зарур.
115. Чўзилиш келтириб чиқариши мумкин бўлган юқори ҳароратларда ишлашга мўлжалланган, материаллар учун 104, 105 ва 2х105 ч ресурслари бўйича узоқ вақтга мўлжалланган мустаҳкамлик чегараси кўрсаткичларини ҳамда пўлатни қўллаш тавсия этиладиган ҳароратда чўзилишнинг шартли чегараларини белгилаш учун тажриба натижалари зарур бўлади.
Қисқа муддатларда ва узоқ вақт давомида ўтказилган синовларнинг сони ҳамда уларнинг ўтказилган давомийлиги пўлатнинг мустаҳкамлиги ҳисобланган тавсиф бўйича тегишли ўлчамини аниқлаш, шунингдек ушбу тавсифларнинг аниқлик чегараларини, яримфабрикатнинг ўлчами (девор қалинлиги)ни ҳамда механик хусусиятлар (минимал ва максимал кўрсаткичлар бўйича), кимёвий таркиби (қуймаларнинг металли иссиққа чидамлиликка нисбатан таркибидаги легировка элементларининг миқдори энг кам бўлган ҳолларда ўрганиб чиқилган бўлиши шарт) бўйича техник шартларда кўзда тутилган четга чиқишлар аниқланишини баҳолаш учун етарли бўлиши лозим.
116. Пўлатнинг фойдаланиш жараёнида таркибий ўзгарувчанликка мойиллиги бўлган ҳолатларда, ушбу ўзгаришлар ҳамда уларни пўлатдан фойдаланишда таъсирини тавсифловчи маълумотлар тақдим этилиши зарур.
117. Пўлатнинг ёпишқоқликка сезгирлиги (масалан, совуқ ҳолда букилганда) унинг узоқ муддатдаги мустаҳкамлиги ва узоқ муддатдаги эгилувчанлигига қараб ёпишган ва ёпишмаган материалларни синаш йўли орқали баҳоланиши зарур.
Яримфабрикатларнинг, уларга ишлов беришда совуқ деформацияланган материаллари механик эскирувчан эмаслиги текширилиши зарур.
118. Пўлатни қўллаш мумкинлиги, унинг зарбга мустаҳкамлиги ёки материалнинг маҳсулот сифатидаги иш шароитидан келиб чиққан ҳолда танланадиган бошқа усул ёрдамида текшириладиган мўртликка қаршилиги тўғрисидаги маълумотлар билан тасдиқланиши зарур.
119. Пўлатнинг мавжуд пайвандлаш турлари билан пайвандланиш даражаси, тегишли материаллардан фойдаланган ҳолда тавсия этилган технологиялар бўйича пайвандлаш бирикмаларини бажариш йўли билан синаш орқали тасдиқланиши зарур. Пайвандлаш бирикмаларининг натижалари уларнинг иш қобилиятини тасдиқлаши, улардан фойдаланиш хусусиятларига пайванд технологиясининг таъсири ҳамда уларга термик ишлов бериш режими даражасини аниқлаши зарур.
Иссиққа чидамли материаллар учун узоқ вақт давомида ишлашида, чок атрофида пайванд бирикмалари мустаҳкамлигининг муддати ва уларнинг локал емирилишларга қаршилиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши зарур.
120. Янги материалларни яратишда, алоҳида ҳолларда пўлатнинг ҳамда унинг пайванд бирикмаларининг тегишли хусусиятларига нисбатан кенгайган талаблар баҳоланишини келтириб чиқарадиган қуйидаги ўзига хос иш шароитларини ҳисобга олиш зарур:
а) салбий ҳароратларда — совуққа чидамлиликни баҳолаш;
б) даврий кучланишларда — даврий мустаҳкамлигини баҳолаш;
в) муҳитнинг фаол таъсири остида — занглашга қарши механик мустаҳкамликни баҳолаш ва ҳоказо.
121. Янги маркали пўлат учун унинг жисмоний хусусиятлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши зарур:
а) турли ҳароратларда эгилувчанлик модули ўлчами;
б) тегишли ҳарорат интервалида чизиқли кенгайишнинг ўртача термик коэффициенти ўлчами;
в) тегишли ҳароратларда иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ўлчами.
122. Яримфабрикатларни ишлаб чиқарувчи корхона ёки тегишли ихтисослашган ташкилотлар томонидан яримфабрикат ва пўлатнинг тавсия этилган маркаси, зарур ассортименти, пўлат хусусиятларининг ўрнатилган даражасига риоя этган ҳолда тайёрлаш имкони мавжудлиги тасдиқланиши зарур.
IV БОБ. ТАЙЁРЛАШ, МОНТАЖ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ
1-§. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
123. Қувурлар ҳамда унинг деталлари ушбу Қоидалар ва белгиланган тартибда ишлаб чиқилган техник шартлар талабларига тўлиқ жавоб берадиган, сифатни таъминлайдиган, техник воситалари мавжуд бўлган корхоналарда тайёрланиши зарур.
(123-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекциясининг 2011 йил 1 декабрь, 270-сонли «Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаларига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги буйруғи (техник ҳужжат 6-24/13-13134/6-сон, 23.12.2011 й.) таҳририда)
Тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлаш ишларига нисбатан ушбу қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бажарилишини таъминлайдиган сифат назорати (кириш, операция ва қабул қилиш назорати) қўлланиши зарур.
124. Қувурлар ҳамда унинг деталларини тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлаш, ишлаб чиқарувчи корхона ёки ихтисослашган монтаж қилувчи ёки таъмирловчи ташкилот томонидан тегишли ишлар бошланишига қадар ишлаб чиқилган технологияларга асосан амалга оширилиши лозим. Бунда, ишлаб чиқилган технологияларга асосан бажарилган ишлар қувурларнинг юқори эксплуатация ишончлилигини таъминлаши зарур.
125. Қувурларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлаш бўйича қабул қилинган технологиялар, барча технологик ва назорат операцияларини бажаришнинг мазмунини ва тартибини тартибга соладиган меъёрий- ҳужжатлар (МҲ)да акс эттирилиши зарур.
МҲ мазкур Қоидалар ҳамда қувурларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлаш бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган, амалдаги техник ҳужжатлар (стандартлар, техник шартлар, назорат қоидалари ва ҳоказо) асосида тайёрланиши шарт.
Қувурларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлашда стандартлар, техник шартлар, назорат қоидалари ва бошқа ҳужжатлар технологик ва назорат ишларини бажариш бўйича барча зарур кўрсатмаларни қамраб олган ҳолларда МҲни тайёрлаш шарт эмас.
126. Босим остида ишлайдиган деталларни тайёрлашга мўлжалланган листлар, прокат ва қуймаларда, шунингдек диаметри 76 mm дан катта бўлган қувурларда ишлаб чиқарган корхона тамғасини сақлаб қолиш лозим.
Кўрсатиб ўтилган яримфабрикатлар қисмларга кесилган ҳолларда тамға ҳар бир бўлагида сақланиб қолиниши зарур.
127. Қувурларнинг кўндаланг бириктириладиган нуқталарининг тўғри уланишини таъминлаш учун қувур учларини чархлаш, кенгайтириш ёки сиқиш мумкин. Чархлаш даражаси, кенгайиш деформацияси ва сиқиш миқдорлари стандартлар ёки бошқа меъёрий ҳужжатларга асосан белгиланади.
128. Деталларнинг ички томони ва қувурларнинг деталларини монтаж қилиш жойига жўнатишдан олдин атмосфера таъсири остида зангланишидан ҳимоя қилиш мақсадида ички қисмлари тозаланиши, тешиклари қопқоқлар, чехоллар ёки бошқа шу каби ҳимоя мосламалари билан беркитилиши зарур.
129. Қувурларнинг совуқ ҳолда тортилиши (агар бундай ҳолатлар лойиҳада кўзда тутилган бўлса) участка охиридаги ҳаракатсиз устунларни мустаҳкамлаш ишларидан ташқари, барча пайванд ишлари тугатилгандан, шунингдек термик ишлов берилгандан (ушбу ишларни бажариш лозим бўлса) кейин ва участканинг барча бўлакларида пайванд ишлари сифати назоратдан ўтказилгандан кейин амалга оширилиши лозим.
130. Блокларга йиғиш ёки ишлаб чиқарган корхона ҳудудидан легировка қилинган пўлатдан тайёрланган қувурни монтаж қилиш ёки таъмирлаш жойига жўнатишдан олдин уни спектраль таҳлилини амалга ошириш лозим.
131. Монтаж қилувчи ёки таъмирловчи корхона қувурнинг монтаж майдончасига келиб тушаётган барча деталларининг сертификати, гувоҳномаси ёки паспорти, шунингдек тамғаси ва завод маркировкаси мавжудлигини текшириши шарт.
132. Қувурларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлашдан олдин асосий ва пайванд материаллар ҳамда яримфабрикатларнинг ГОСТ 24297-87 га мувофиқ кирувчи назорати ўтказилиши шарт.
2-§. Пайвандлаш
133. Қувурларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлашда ушбу қоидалар талабларига мувофиқ аттестациядан ўтказилган пайвандлаш технологияси қўлланилиши зарур.
134. Пайвандлашни амалга оширишда тайёрлаш технологияси ва меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини таъминловчи соз ҳолдаги пайванд жиҳозлари, аппаратлари ва мосламаларидан фойдаланиш зарур.
135. Босим остида ишлайдиган қувурлар деталларини пайвандлаш ишларини биринчи марта бажараётган пайвандчи, гувоҳномаси борлигидан қатъи назар, ишга йўл қўйилишидан олдин синов пайванд бирикмаларини пайвандлаган ҳолда текширилиши зарур. Синов пайванд бирикмасининг конструкцияси пайвандчи гувоҳномасида кўрсатилган ишларга мос келиши шарт.
136. Қувурларни йиғиш, пайвандлаш ва пайванд уланишларининг сифатини назорат қилиш ишларига раҳбарлик қилиш амалдаги меъёрий ҳужжатлар ҳажмларидаги билимлари қонунчиликда ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтказилган ва текширилган мутахассис зиммасига юкланади.
137. Босим остида ишлайдиган қувурлар деворининг қалинлиги 6 мм ва ундан юқори бўлган деталларнинг пайванд уланишлари «Саноатконтехназорат» ДИ инспектори иштирокида, пайванд ишларини бажарган пайвандчи фамилиясини аниқлаш имконини берадиган маркировка (тамғалаш) қилиниши зарур. Маркировка қилиш тизими меъёрий ҳужжатларда кўрсатилади. Деворининг қалинлиги 6 mm дан кам бўлган деталларининг пайванд уланишларини маркировка қилиш зарурати МҲ талабларида кўрсатилади. Маркировка усули ёпиштириш (наклеп), қиздириш ҳамда металлнинг юпқа бўлиб қолишига йўл қўймаслиги лозим бўлиб, маркировкани маҳсулотдан фойдаланиш даврининг охиригача сақланиб қолишини таъминлаши зарур.
Агар ушбу маҳсулот уланишларини битта пайвандчи пайвандлаган бўлса, ҳар бир уланишларга маркировка қўйиш шарт эмас. Бундай ҳолларда пайвандчи тамғаси махсус табличка олдига ёки деталнинг бошқа очиқ участкасига қўйилади ва тамға ўчмайдиган бўёқ билан чизилган рамка ичига олинади. Тамға қўйилган жой деталь паспортида кўрсатилган бўлиши шарт.
Пайванд уланишлари бир нечта пайвандчилар томонидан амалга оширилган бўлса, деталга ишларни бажарган барча пайвандчиларнинг тамғалари қўйилади.
138. Қувурларни пайвандлашда фойдаланиладиган материаллар стандартлар ва техник шартлар талабларига жавоб бериши шарт бўлиб, бу ишлаб чиқарувчи заводнинг сертификатига мувофиқ тасдиқланиши зарур.
139. Пайвандлаш материалларининг маркаси, сақлаш шартлари ва фойдаланишга тайёрлаш меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши шарт.
140. Ушбу Қоидаларнинг 134, 211-бандлари «в» кичик бандида кўрсатиб ўтилган текширувлардан ташқари қуйидаги пайванд материалларини назорат қилиш зарур:
а) электродларнинг ҳар бир партияси қуйидагиларга мос келиши:
пайванднинг технологик хусусиятлари ГОСТ 9466-75 га;
марка бўйича таркибида легирланган элементларининг мавжудлигини легировкали Э-09Х1М, Э-09Х1МФ, аустенит ва ҳоказо типдаги электродлар билан эритилган металлни спектраль таҳлил қилиш орқали аниқлаш;
б) кукунли симнинг ҳар бир партияси — пайванднинг технологик хусусиятлари ГОСТ 26271-84 га;
в) легировка қилинган симнинг ҳар бир бухтаси (ўрами, ғалтаги) — ГОСТ 2246-70 билан ўрнатилган асосий легировка элементларининг мавжудлигини спектраль таҳлил қилиш орқали;
г) автоматик тарзда флюслар бўйича пайвандлашда биргаликда фойдаланиладиган симнинг ҳар бир партияси, флюс партияси билан — металл чокининг механик хусусиятларига.
141. Четлари ва унга яқин жойларни пайвандлашга тайёрлаш ишлари (резец, фреза, абразив асбоб ёрдамида) механик ишлов бериш, термик кесиш ёки чархлаш (кислород, ҳаво-ёйсимон, алангали-ёйсимон) орқали амалга оширилади. Термик кесиш (чархлаш)дан кейин механик ишлов берилишининг чуқурлиги ушбу пўлат маркасининг термик кесиш (чархлаш) циклига таъсирчанлигидан боғлиқ ҳолда меъёрий ҳужжатлар (МҲ)да кўрсатилган бўлиши зарур.
142. Четларига бир томонлама ишлов бериш ва тагидан қўйиладиган прокладка ҳалқаларини қўймасдан ҳамда чокларини пайвандлаган ҳолда қувурларнинг бириктирувчи уланишларини йиғишда ички чеккаларининг сурилиши (бир-бирига тўғри келмаслиги) меъёрий ҳужжатлар (МҲ)да кўрсатилган ўлчамлардан ошмаслиги зарур.
143. Пайвандланиши лозим бўлган деталларнинг четлари ва унга яқин жойлари меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ шлаклар, бўёқлар, ёғлар ва бошқалардан тозаланиши шарт.
144. Пайвандлаш ва ёрдамчи деталларни (йиғувчи қурилмалар, вақтинчалик мустаҳкамловчилар ва ҳоказо) бартараф этиш, чизмалар ва меъёрий ҳужжатлардаги кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилиши зарур. Ушбу деталларни пайвандлаш мазкур маҳсулотни пайвандлашга йўл қўйилган пайвандчи томонидан бажарилиши лозим.
145. Пайвандлаш учун йиғилган деталларни ёпиштириб туриш ушбу детални пайвандлашда фойдаланилган пайванд материаллари ёрдамида бажарилиши лозим.
146. Қувурларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлашда пайвандлаш технологияси аниқ маҳсулотларда унинг технологияга мос келиши, барча зарур пайванд уланишлар мажмуаси текширилгандан кейин ҳамда уларнинг сифатини назорат қилишнинг самарали усули ўзлаштирилгандан кейин қўлланилиши мумкин. Пайвандлашнинг қўлланилаётган технологияси ушбу қоидалар талабларига мувофиқ аттестациядан ўтказилиши шарт.
147. Пайвандлаш технологиясининг изланиш аттестацияси лойиҳалаш ва технологик тавсияларни (технологияларни қўллаш соҳаси, пайванд материаллари, қиздириш, пайвандлаш ва термик ишлов бериш режимлари, пайванд уланишларини қабул қилиш-топшириш хусусиятларининг кафолатланган кўрсаткичлари) беришда зарур бўлган ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пайванд уланишларнинг хусусиятларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
148. Босим остида ишлайдиган деталларни пайвандлаш ишларини ҳаво ҳарорати плюс даражада бўлган ҳолатларда амалга ошириш мумкин. Монтаж ёки таъмирлаш ишларини бажаришда 0° С дан паст ҳароратларда ҳам қувурларни пайванд қилиш мумкин, бироқ бундай ҳолларда меъёрий талабларга риоя қилиниши ва пайвандчига тегишли шароит (шамол, ёмғир ва қордан ҳимоя воситалари) яратилган бўлиши шарт.
Ҳаво ҳарорати минус даражада бўлган ҳолларда пайванд ишларидан олдин металлнинг пайванд уланиш жойи қуритилиши ва плюс даражагача қиздирилиши лозим.
149. Пайванддан олдин ҳамда пайванд давомида пайвандланаётган деталларни қиздириш даражаси пайвандлаш технологиясида белгиланган ҳамда меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган бўлиши шарт. Ҳаво ҳароратининг минус даражасида металлни қиздириш худди плюс даражадаги шароитлардаги каби амалга оширилади, фақат бунда қиздириш ҳарорати 50° С дан юқори бўлиши зарур.
150. Пайвандлаш ишлари тугаллангандан кейин чоклар ва яқин атрофи шлаклар, сачраган металл парчалари ва бошқалардан тозаланиши зарур.
Қувурларнинг контакт пайвандлаш орқали бириктирилган жойларидаги қотиб қолган шлаклар, қувурнинг тегишли ўтказувчанлик қобилиятини таъминлаш мақсадида, бартараф этилиши зарур.
3-§. Термик ишлов бериш
151. Қувурлар деталига термик ишлов бериш металл ва пайвандланаётган деталларнинг хусусиятларини меъёрий ҳужжатларда металл ва пайвандга нисбатан қабул қилинган кўрсаткичларга мос келишини таъминлаш, шунингдек технологик операцияларни (пайвандлаш, букиш, штамповка қилиш ва ҳоказо) бажаришда қолдиқ кучланишни камайтириш мақсадида амалга оширилади.
Яримфабрикатлар, йиғиладиган деталь бирликлари ҳамда тўлиқ ҳажмда маҳсулотларга, агар уни амалга ошириш мазкур Қоидаларда ва меъёрий ҳужжатларда, кўзда тутилган бўлса, термик ишлов берилади.
152. Термик ишлов бериш икки турда бўлиши мумкин:
а) нормаллаштириш, чўзган ҳолда нормаллаштириш, қиздириб чиниқтириш, чўзган ҳолда қиздириб чиниқтириш, аустенизациялаш ёки чиниқтириш ёки аустенизация ҳолатига келгунча қиздирган ҳолда кўп босқичлик термик ишлов беришдан иборат — асосий;
б) чўзиш кўринишидаги — қўшимча.
Асосий ва қўшимча термик ишлов бериш ҳамда унинг режимлари (қиздириш тезлиги, ҳарорат ва иссиқликда сақлаб туриш муддати, совутиш тезлиги, совутиш муҳитининг тури ва бошқалар) мазкур Қоидаларда кўрсатиб ўтилган талабларга риоя қилган ҳолда тайёрлаш ва пайвандлашга нисбатан меъёрий ҳужжатларга асосан қабул қилинади.
Термик ишларни бажариш махсус тайёргарлик кўрган, тегишли синовлардан ўтган ҳамда мувофиқ ишларни бажариш учун гувоҳномаси бўлган термик-операторларга рухсат берилади.
153. Маҳсулотларга қуйидаги ҳолларда асосий термик ишлов берилади:
а) агар яримфабрикатларга (листлар, қувурлар, қуймалар ва бошқалар) металлнинг меъёрий ҳужжатларда қабул қилинган хусусиятларини таъминловчи режимларда термик ишлов берилмаган бўлса;
б) шаклни ўзгартириш мақсадида бажарилган операциялар (букиш, пачоқлаш, штамповка қилиш ва ҳоказо) чўзиш ҳароратидан юқори ҳароратгача қиздирилиб амалга оширилган ҳолларда;
в) электршлак пайвандлашдан кейин;
г) аустенит классидаги пўлатдан тайёрланган қувур букилгандан кейин (қувурнинг ташқи диаметри ва букиш радиусидан қатъий назар);
д) тайёрлаш ва пайвандлаш бўйича меъёрий ҳужжатларда асосий термик ишлов бериш кўзда тутилган барча ҳолларда, шунингдек конструкторлик ҳужжатлар талабларига асосан.
154. Агар шаклини ўзгартириш операциялари (букиш, пачоқлаш, штамповка қилиш ва ҳоказо) бажарилган бўлса, қуйидаги ҳолларда асосий термик ишлов бериш шарт эмас:
а) углеродли, марганецли ва кремний-марганецли пўлатдан тайёрланган деталь ва яримфабрикатлар учун, бунда металл охирги ҳарорати 700° С дан паст бўлмаган нормаллаштириш ҳароратигача қиздирилади;
б) аустенит классидаги пўлатдан тайёрланган қувурларни юқори частотали ток билан спреер совутиш усулини қўллаган ҳолда аустенизация ҳароратигача қиздирган ҳолда букиш.
155. Деталга қўшимча термик ишлов бериш (чўзиш) қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
а) углеродли, марганецли ва кремний-марганецли пўлатдан тайёрланган деталларни, букиш радиусидан қатъий назар, девор қалинлиги 36 mm дан катта бўлган ҳолларда, қиздирмасдан ёки 700° С дан паст ҳароратда қиздирган ҳолда пачоқлаш ва штамповка қилишдан кейин, шунингдек девор қалинлиги ички диаметрининг 5% дан кўпини ташкил қилган ҳолларда; қийшайишнинг энг кичик ички радиусидан таг қисми учун; патрубка (шохланиш) нинг ички радиусидан штампланган учликлар учун; қийшайишнинг ўрта радиусидан отводлар учун;
б) қувурлар қиздирилмасдан, букилгандан кейин:
углеродли, марганецли ва кремний-марганецли пўлатдан тайёрланган деталларни, букиш радиусидан қатъи назар, девор қалинлиги 36 mm дан катта бўлган ҳолларда ёки девор қалинлиги 10 — 36 mm бўлганда букишнинг ўртача радиуси қувур ташқи диаметридан уч баробардан кам бўлганда, бунда букишнинг кўндаланг кесими 5% дан ортиқ;
12Х1МФ ва 15Х1М1Ф маркали пўлатдан тайёрланган ҳолларда, бунда ташқи номинал диаметри 108 mm дан юқори бўлган, деворининг қалинлигидан қатъий назар, диаметри 108 mm ва деворининг қалинлиги 12 mm ва ундан катта бўлган, шунингдек кўндаланг кесими 5% дан юқори бўлган овалли букишда;
меъёрий ҳужжатлардаги кўрсатмаларга мувофиқ легировка қилинган пўлатдан тайёрланганда;
в) қувурларнинг деталлари ҳамда йиғиладиган қисмлари пайвандлангандан кейин:
углеродли, марганецли ва кремний-марганецли пўлатдан тайёрланган деталларни, букиш радиусидан қатъий назар, девор қалинлиги 36 mm дан катта бўлган ҳолларда, 100° С дан кам бўлмаган ҳароратгача қиздириш ҳолларида — девор қалинлиги 40 mm дан юқори ҳолларда;
меъёрий ҳужжатлардаги кўрсатмаларга мувофиқ бошқа маркали легировка қилинган пўлатдан тайёрланганда;
г) штуцерлар, шунингдек босим остида ишламайдиган деталларни қувурларга пайвандлашда, асосий деталь девори қалинлиги «в» кичик бандида кўрсатилгандан катта бўлган ҳолларда. Термик ишлов бермасдан пайвандлаш бош ихтисослашган ташкилот билан келишган ҳолда, махсус технологияларга асосан амалга оширилиши мумкин;
д) конструкторлик ҳужжатлари, деталга нисбатан техник шартлар ёки пайвандлаш бўйича меъёрий ҳужжатларда қўшимча термик ишлов бериш ёки асосий термик ишлов беришни қўшимчасига алмаштириш кўзда тутилган бошқа барча ҳолларда.
156. Маҳсулотни пайвандлаш тугаганидан кейин чўзиш (ушлаб туриш муддати, совутишнинг йўл қўйиш мумкин бўлган ҳарорати ва ҳоказо) бошланишига қадар бўлган оралиқ вақт интервалида сақлаш шартлари пайвандлаш бўйича меъёрий ҳужжатларда белгиланади. Пайвандланган маҳсулотни чўзиш ҳарорати яримфабрикатни чўзиш ҳароратидан ошмаслиги зарур.
157. Тайёрланган деталь механик хусусиятларининг белгиланган даражаси, қувурни букишдан ташқари синовлар орқали тасдиқланса, ушбу Қоидаларнинг 160-бандида кўзда тутилган қўшимча термик ишлов бериш зарурлиги масаласи бош ихтисослашган ташкилот томонидан ҳал этилади.
158. Турли маркадаги пўлатлардан пайвандланадиган деталларга термик ишлов бериш зарурати ва унинг режими меъёрий ҳужжатларда белгиланади.
159. Барча типдаги деталларга асосий термик ишлов бериш, шунингдек тўғри ва кўндаланг пайванд чокларига қўшимча термик ишлов беришда детални бутунлай қиздириш лозим. Детални қисмларга бўлган ҳолда чўзишга, унинг тузилмаси ва механик хусусиятлари, барча узунлиги бўйича зарур параметрларда сақланиб қолиши, шунингдек деформация бўлмаслиги таъминланган ҳолларда йўл қўйилади.
160. Аустенит пўлатдан тайёрланган букиш жойларини аустенизация қилиш ҳамда углеродли, марганецли ва кремний-марганецли пўлатдан тайёрланган деталларни чўзишда маҳаллий термик ишлов беришга рухсат берилади. Маҳаллий термик ишлов беришда букишнинг барча участкаси ва қувур девори қалинлигидан камида уч баробар катта бўлган, бироқ букишнинг ҳар томонидан камида 100 mm бўлган тўғри участкасини бир вақтда қиздириш зарур.
161. Қувурларнинг кўндаланг пайванд чокларини, шунингдек қувурга уланган деталларнинг пайванд чокларини кўтариб юриладиган қиздириш қурилмалари билан маҳаллий қиздириш орқали чўзишга рухсат берилади. Кўндаланг (ҳалқа бўйлаб) чокларга термик ишлов беришда ҳалқанинг барча периметри бир маромда қиздирилиши зарур. Қиздириш зонасининг кенглиги меъёрий ҳужжатларда белгиланган бўлиб, пайвандлаш чоки қиздирилаётган участканинг ўртасида жойлашган бўлиши зарур.
Термик ишлов бериш жараёнида қувурнинг термик ишлов берилаётган ҳалқа ёнида жойлашган участкаси, бутун узунлик бўйича ҳароратнинг бир маромда ўзгариши мақсадида изоляция билан қопланиши зарур.
162. Термик ишлов бериш шундай амалга оширилиши лозимки, металл деталларининг бир маромда қиздирилиши, уларнинг иссиқликдан эркин кенгайиши ва пластик деформацияга йўл қўйилмаслиги таъминланиши зарур. Деворининг қалинлиги 200 mm ва ундан юқори бўлган деталларга 300° С дан юқори ҳароратда термик ишлов беришда уларни қиздириш, ушлаб туриш ва совутиш режимларини ўзи ёзадиган асбоблар ёрдамида қайд қилиб бориш зарур.
4-§. Назорат. Умумий қоидалар
163. Ишлаб чиқарган, монтаж қилувчи ёки таъмирловчи корхона ўз маҳсулотларини назорат қилишнинг шундай турлари ва ҳажмларини қўллаши лозимки, бунда йўл қўйиб бўлмайдиган нуқсонларнинг аниқланиши, маҳсулотнинг юқори сифати ҳамда ундан фойдаланишда ишончлилик кафолатланган бўлиши шарт. Бунда назорат ҳажмлари ушбу Қоидалар талабларига жавоб бериши керак.
Сифатини назорат қилиш тизими ўз таркибига қуйидагиларни киритиши зарур:
а) ходимлар малакаси даражасини текшириш;
б) йиғиш-пайвандлаш, термик ва назорат ускуналари, жиҳозлари, асбоб-ускуналарни текшириш;
в) асосий материаллар сифатини назорат қилиш;
г) пайванд материаллари ва нуқсонини аниқлаш материаллари сифатини текшириш;
д) пайванд технологиясининг операциявий назоратини амалга ошириш;
е) пайванд уланишларини, сифатини бузмаган ҳолда назорат қилиш;
з) нуқсонларни тузатиш назорати.
164. Материаллар ва пайванд уланишларини, путур етказмайдиган назорат қилишнинг асосий усуллари: визуал ва визуал-оптик; радиографик; ультратовушли; радиоскопик; капилляр; магниткукунли, вихретокли; спектраль таҳлил; қаттиқлигини ўлчаш; гидравлик усулда синаш (8-илова).
Бундан ташқари, бошқа усуллар (акустик эмиссия ва бошқалар) ҳам қўлланилиши мумкин.
165. Путур етказмайдиган назоратда механик хусусиятларининг синови, металлографик изланишлар ҳамда криссталитлараро занглашга қарши чидамлилиги синовдан ўтказилади. Назорат усули, тартиби ва ҳажми маҳсулотнинг меъёрий ҳужжатларида белгиланади.
166. Маҳсулот ва йиғма уланишларни қабул қилиш назорати маҳсулотни 450° С да қизитиб, термик ишлов бериш, деформация қилиш ва металлни ёпиштириш билан боғлик барча технологик операциялардан кейин амалга оширилади.
Турли усулларда назорат қилишнинг кетма-кетлиги меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келиши шарт. Визуал ва визуал-оптик назорат, шунингдек спектраль таҳлил бошқа усулдаги назоратдан олдин бажарилиши зарур.
167. Ишлаб чиқарувчи корхона (завод, монтаж қилувчи ёки таъмирловчи ташкилот) ходимлари томонидан ишларни амалга ошириш жараёнида деталларни пайвандлашга ва йиғишга тайёрлаш, пайванд уланиш жойларини пайвандлаш ва термик ишлов бериш, пайванд уланиш жойларидаги нуқсонларни тўғрилаш бўйича технологик жараёнларни операциявий назорат қилиш зарур.
Операциявий назоратни амалга оширишда ижрочилар томонидан ушбу Қоидалар, меъёрий ҳужжатлар ва чизмалар талабларига риоя этилиши текширилади. Пайвандлашга тайёрлаш ва йиғиш, термик ишлов бериш, нуқсонларни тўғрилашда операциявий назорат ҳажмлари меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган бўлиши зарур.
168. Назоратнинг ҳар бир тури (шу жумладан оперциявий назорат) ва жойи бўйича натижалар ҳисобот ҳужжатларида (журналларда, формулярлар, баённомалар, маршрут паспортлари ва ҳоказо) акс эттирилиши зарур.
169. Дефектоскопия (пенетрант, кукунлар, суспензиялар, радиографик плёнкалар, кимёвий реактивлар ва ҳоказолар) учун зарур бўлган материалларнинг ҳар бир партияси, улардан фойдаланишдан олдин кириш назоратидан ўтказилиши зарур.
170. Ушбу Қоидаларда кўзда тутилган путур етказадиган ва етказмайдиган назорат ҳажмлари қувурлар ва унинг деталларини катта ҳажмларда тайёрланиши, шу жумладан бир типдаги пайванд уланишлари билан деталларни монтаж қилиш ва таъмирлашда, пайвандчиларнинг алоҳида турлар бўйича ихтисослиги ва 6 ойдан кам бўлмаган давр учун назорат натижалари билан тасдиқланган ишлар сифатининг юқорилиги ҳолларида «Саноатконтехназорат» ДИ билан келишган ҳолда қисқартирилиши мумкин.
171. Ички босим остида ишламайдиган ёпиштириладиган деталларнинг уланиш жойларини назорат қилиш усуллари ва ҳажмлари маҳсулотга ҳамда пайвандлашга тегишли меъёрий ҳужжатларда белгиланади.
172. Маҳсулот барча турдаги назорат орқали мазкур Қоидалар (8-илова) ва маҳсулотга ҳамда пайвандлашга тегишли меъёрий ҳужжатларда белгиланган меъёрлардан четга чиқмаган ички ва ташқи нуқсонлари бўлмаган ҳолларда яроқли деб ҳисобланади.
5-§. Визуал ва визуал-оптик назорат, рухсатнома (допуск)лар
173. Ҳар бир маҳсулот ва унинг пайванд уланиш жойи мазкур Қоидалар ва маҳсулотга ҳамда пайвандлашга тегишли меъёрий ҳужжатлар, шунингдек конструкторлик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга асосан ташқи нуқсонларини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган визуал ва визуал-оптик назоратдан ўтказилиши шарт. Шу жумладан:
а) геометрик ўлчамлари ва деталларининг ўзаро бир-бирига нисбатан жойлашишида четга чиқишларнинг мавжудлиги;
б) барча турдаги ва йўналишдаги устки дарз кетишлар;
в) асосий металл ва пайванд уланиш жойларидаги нуқсонлар (пачоқланиш, қатламларга ажралиш, тешиклар, оқиб кетиши, кесиклар, куйган жойлар, шлаклар, пайвандланмасдан қолган кратерлар, бўшлиқлар, уланишлар ва ҳоказо).
174. Визуал назоратдан олдин маҳсулот юзаси ва пайванд уланиш жойлари ифлосланиш ва шлаклардан тозаланиши шарт. Пайванд уланиш жойларини назорат қилишда асосий металлнинг чок юзаси ва унга яқин бўлган ҳар икки томонга камида 20 mm кенгликдаги жойи, электр шлакли пайвандлашда камида 100 mm тозаланиши шарт.
175. Пайванд уланиш жойларининг визуал ва визуал — оптик назорати меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, барча узунлиги бўйича ҳам ички томони, ҳам ташқарисидан амалга оширилиши зарур.
Пайванд уланишнинг ички томонини визуал ва визуал — оптик назоратини амалга ошириш имкони йўқ ҳолларда, назорат фақат ташқи томондан амалга оширилади.
176. Визуал ва визуал — оптик назорат жараёнида аниқланган ташқи нуқсонлар назоратнинг бошқа бузмайдиган усулларини амалга оширилишига қадар бартараф этилиши зарур.
177. Тайёр маҳсулотларнинг геометрик ўлчамлар бўйича рухсатномалари меъёрий ҳужжатлар ва чизмаларда кўрсатилган ҳамда мазкур Қоидаларда белгиланган ўлчамлардан катта бўлмаслиги зарур.
Назорат ўлчашларнинг усуллари ва сони, шунингдек текширилаётган участкаларнинг жойлашиши меъёрий ҳужжатларда белгиланиши лозим.
178. Пайвандлаш орқали лист ёки қуйма (штамповка)лардан тайёрланган цилиндрли ва конус шаклдаги деталларда қуйидаги четга чиқишларга йўл қўйилади:
а) диаметри бўйича — ташқи ва ички номинал диаметридан ± 1% дан ошмаслиги;
б) кўндаланг кесимининг оваллиги бўйича — мазкур Қоидаларнинг 24 бандида кўрсатилган (1) формула бўйича ҳисобланганда 1% дан ошмаслиги;
в) тўғри чизиқли ташкил этувчи деталнинг цилиндр шаклидаги бутун узунлиги бўйича, шунингдек узунлиги 5 m бўлган барча участкаларда — 0,3% дан ошмаслиги зарур;
г) маҳаллий юпқалашувлар деталь девори қалинлигини белгиланган ўлчамдан камайиб кетишга йўл қўймаслиги зарур;
д) пачоқланиш чуқурлиги ҳамда бошқа маҳаллий четга чиқишлар маҳсулотга нисбатан меъёрий ҳужжатларда белгиланган ўлчамлардан ошиб кетмаслиги, меъёрий ҳужжатлар йўқлиги ҳолларида мустаҳкамликка ўлчаш билан асосланиши зарур.
179. Қувурлар деталларининг диаметри ва оваллигининг кўндаланг кесимлари маҳсулотга нисбатан меъёрий ҳужжатларда белгилангандан четга чиқмаслиги зарур.
180. Қувурларнинг букилган участкаларида девор қалинлиги ультратовушли қалинлик ўлчагич ёрдамида ёки бир хил ўлчамдаги букилган участкалар орасидан танлаб олинган бир бўлакни кесиб ўлчаш орқали амалга оширилиши лозим. Қувурларнинг букилган участкалари девор қалинлигини назорат қилиш усули, тартиби ва ҳажмлари меъёрий ҳужжатлар бўйича белгиланади.
181. Деворининг номинал қалинлиги бир хил бўлган бириктирма пайванд уланишларда пайвандланаётган деталлар четларининг сурилиш (бир-бирига тўғри келмаслиги)нинг максимал йўл қўйиш мумкин бўлган чегараси чокнинг ташқи томонидан 9-илованинг жадвалида келтирилган ўлчамлардан ошмаслиги зарур.
182. Четлари бир томонлама ишлов берилаётган пайванд уланишларда пайвандланаётган деталлар чокининг ички томонидан (чок илдизи томонидан) четларининг сурилиши (бир-бирига тўғри келмаслиги)нинг максимал йўл қўйиш мумкин бўлган чегараси тегишли техник шартлар ва меъёрий ҳужжатларда белгиланган меъёрлардан ошмаслиги зарур.
183. Икки томондан электрёйсимон пайвандлаш, шунингдек электр шлак пайвандлаш орқали амалга оширилаётган бириктирма пайванд уланишларда юқорида кўрсатилган четларининг сурилиши ички томонидан ҳам, ташқари томонидан ҳам ошиб кетмаслиги зарур.
184. 182, 183-бандларида кўрсатилган талаблар, деворининг қалинлиги турли бўлган деталларни пайванд уланишларда, 76-бандда кўрсатилгани каби, бир кесимдан иккинчи кесимга бир маромда ўтиши таъминланиши шарти билан, мажбурий эмасдир.
Пайвандланаётган деталларнинг четлари 182 ва 183-бандларда кўрсатилган меъёрлар доирасидан четга чиқишида чок юзаси бир чеккадан иккинчисига бир маромда ўтишини таъминлаши зарур.
6-§. Радиографик ва ультратовушли назорат
185. Радиографик ва ультратовушли назорат пайванд уланишларнинг ички нуқсонларини (қалинлик, пайвандланмай қолган жойлари, бўшлиқлар, шлаклар ва ҳоказолар) аниқлаш учун қўлланилади.
Назоратнинг у ёки бу тури ёки уларнинг биргаликда қўлланиши ушбу қоидаларнинг 166-банди ҳамда меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши зарур.
186. Пайванд уланишлар сифатининг радиографик назорати ГОСТ 7512-82 ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши зарур.
Пайванд уланишлар сифатининг ультратовуш назорати ГОСТ 14782-86 ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши зарур.
187. Перлит ва мартенсит-феррит классли пўлатдан тайёрланган қувур ва деталларининг мажбурий ультратовушли назорати қуйидагиларда амалга оширилиши зарур:
а) девор қалинлиги 15 mm ёки ундан катта бўлган I ва II тоифали қувурларнинг бириктирувчи пайванд уланишлари — қуйма деталларнинг пайванд уланиш жойларидан ташқари, уланишнинг бутун узунлиги бўйича;
б) меъёрий ҳужжатларда ультратовушли назоратни амалга ошириш кўзда тутилган пайванд уланишлар.
Қувурларнинг барча пайванд уланишлари чок ўқининг ҳар икки томонидан ультротовушли дефектоскопия орқали назорат қилинади, қувурларнинг қуйма ёки бошқа фасон деталларининг пайванд уланишлари эса — бир томондан (қувур томонидан) назорат қилинади.
Ультратовушли назорат фақат тўлиқ эритилган (конструктив пайвандланмаган) уланишларда қўлланилиши зарур.
188. Перлит ва мартенсит-феррит классли пўлатдан тайёрланган қувурларнинг мажбурий ультратовушли назорати ёки радиографияси қуйидагиларда амалга оширилиши зарур:
а) барча тоифали қувурлар ва деталларининг тўғри пайванд уланишлари — уланишнинг бутун узунлиги бўйича;
б) ташқи диаметри 200 mm ва ундан катта, деворининг қалинлиги 15 mm дан кичик бўлган I тоифали қувурларнинг барча кўндаланг пайванд уланишлари;
в) ташқи диаметри 200 mm дан кичик, деворининг қалинлиги 15 mm дан кичик бўлган I тоифали қувурларнинг барча кўндаланг пайванд уланишлари, шунингдек ташқи диаметри 200 mm ва ундан катта, деворининг қалинлиги 15 mm дан кичик бўлган II тоифали қувурлар — ҳар бир пайвандчи томонидан бажарилган (уланишнинг бутун узунлиги бўйича) бир типдаги бириктирма қувурларнинг 20% дан кам бўлмаган ҳажмда (лекин бешта бириктирмадан кам бўлмаган ҳолда);
г) ташқи диаметри 200 mm дан кичик, деворининг қалинлиги 15 mm дан кичик бўлган II тоифали қувурларнинг барча тўғри пайванд уланишлари ҳар бир пайвандчи томонидан бажарилган (уланишнинг бутун узунлиги бўйича) бир типдаги бириктирма қувурларининг 10% дан кам бўлмаган ҳажмда (лекин тўртта бириктирмадан кам бўлмаган ҳолда);
д) III тоифали қувурларнинг барча тўғри пайванд уланишлари ҳар бир пайвандчи томонидан бажарилган (уланишнинг бутун узунлиги бўйича) бир типдаги бириктирма қувурларининг 5% дан кам бўлмаган ҳажмда (лекин учта бириктирмадан кам бўлмаган ҳолда);
е) IV тоифали қувурларнинг барча тўғри пайванд уланишлари ҳар бир пайвандчи томонидан бажарилган (уланишнинг бутун узунлиги бўйича) бир типдаги бириктирма қувурларининг 3% дан кам бўлмаган ҳажмда (лекин иккита бириктирмадан кам бўлмаган ҳолда);
ж) қувурлар деталларининг пайвандланаётган ички диаметри 100 mm ва ундан катта штуцерлар (қувурлар, патрубкалар)нинг, девор қалинлигидан қатъий назар, барча бурчак пайванд уланишлари-текширилаётган уланишларнинг бутун узунлиги бўйича;
з) қувурлар деталларининг бурчак пайванд уланишлари пайвандланаётган ички диаметри 100 mm дан кичик штуцерлар (қувурлар, патрубкалар), қувурлар қуйма деталларининг кўндаланг бириктирма уланишлари, шунингдек ушбу бандда кўрсатилган бошқа пайванд уланишлари — меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган ҳажмларда.
Назорат ҳажмлари бўйича 191-бандда белгиланган талаблар ташқи диаметри 465 mm дан катта бўлмаган III ва IV тоифали қувурларнинг пайванд уланишларига тегишлидир. Катта диаметрли қувурлар пайванд уланишлари учун назорат ҳажмлари техник шартлар, меъёрий ҳужжатларда белгиланади.
Қувурнинг тўғри ўқига нисбатан 60° дан кам бурчакда жойлашган қувур деталлари пайванд уланишларининг назоратига бўлган талаблар тўғри уланишларга бўлган талабларга мос келиши шарт. Бурчакнинг бошқа ўлчамлари учун пайванд уланишлари кўндаланг ҳисобланади.
Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган пайванд уланишлар учун назорат усули (дефектоскопия ультратовушли ёки радиографик)ни танлаш аниқ бир маҳсулотларда ушбу турдаги пайванд уланишлар учун назорат усулини инобатга олган ҳолда металлнинг жисмоний хусусиятлари, шунингдек назорат усулининг ўзлаштирилиши даражаси ва мураккаблиги йўл қўйиб бўлмайдиган нуқсонларни тўлиқроқ аниқлашни таъминлаш имконидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
189. 187-бандга мувофиқ ультратовушли назоратдан ўтказилиши кўзда тутилган қувурнинг тўғри ва кўндаланг пайванд уланишлари кесишган барча жойлари мажбурий радиографик назоратдан ўтказилиши зарур.
190. III ва IV тоифали қувурлар сектор отводларининг кўндаланг бириктирма пайванд уланишлари 188-банднинг «д» ва «е» кичик бандларида белгиланган меъёрларга нисбатан, назорат қилинадиган бириктирмалар минимал сонининг икки баробари ҳажмларда ультратовушли ёки радиографик назорати амалга оширилиши зарур.
191. Аустенит классидаги пўлатдан тайёрланган маҳсулотларда, шунингдек аустенит классдаги пўлатдан тайёрланган деталларнинг перлит ва мартенсит-феррит классидаги пўлатдан тайёрланган деталларнинг тўқнашиш жойларида мажбурий радиографик назорат қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
а) қувурлар ва деталларининг, контакт пайвандлаш усулида амалга оширилганларидан ташқари барча пайванд уланиш жойлари — уланишнинг бутун узунлиги бўйича;
б) қуйма деталларнинг, шунингдек қуйма деталлари бор бўлган барча қувурларнинг бириктирма пайванд уланишлари — бутун узунлиги бўйича;
в) қувурларнинг ички диаметри 100 мм ва ундан катта уланаётган штуцерлар (қувурлар, патрубкалар) деталларининг барча бурчак уланишлари, девор қалинлигидан қатъи назар, бутун узунлиги бўйича;
г) ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа пайванд уланишлари (шу жумладан бурчак уланишлари) — меъёрий ҳужжатлар талаблари билан белгиланган ҳажмларда.
192. Битта корхонада ёки объектда бир вақтнинг ўзида бир нечта 100% дан кам ҳажмларда назорат қилинадиган битта типдаги пайванд уланишлари мавжуд бўлган қувурлар (ёки турли қувурлар учун деталлар)нинг тайёрланиши ёки монтаж қилиниши ҳолларида назорат ҳажмларини фақат битта қувур эмас, балки қувурнинг барча партияси (серияси, гуруҳи)дан келиб чиқиб белгилашга рухсат берилади.
Бунда битта партияга, пайванд уланиш сифати термик ишлов бериш ва назорат қилиш, йиғиш-пайвандлаш ишларидан иборат тайёрлаш цикли уч ойдан ошмаган қувурлар партиясини бирлаштириш мумкин.
Қувурларни монтаж қилишда объектдаги тегишли бир типдаги пайванд уланиш ишлари битта ташкилот томонидан амалга оширилган ҳолларда ушбу рухсатномадан фойдаланиш мумкин.
193. Пайванд зонасида олдиндан ва бир вақтнинг ўзида қиздирилмасдан туриб, 0° С ҳароратдан паст даражада перлит классидаги легировка қилинган иссиқликка чидамли пўлатдан тайёрланган деталларнинг пайванд уланишларида бутун узунлиги бўйича радиография ёки ультротовушли назоратни амалга ошириш зарур.
194. Таъмирлаш жараёнида такроран пайвандланган бириктирма уланишлар, пайванд уланишнинг бутун узунлиги бўйича радиография ёки ультратовуш ёрдамида текширилиши зарур. Танланган металлнинг таъмир пайвандлари радиография ёки ультратовуш ёрдамида пайванднинг барча участкаси, шу жумладан асосий металлдаги термик таъсир зонаси ҳам текширилиши зарур.
Бундан ташқари, участка юзаси, шу жумладан пайванднинг термик таъсир зонаси магниткукунли ёки капилляр дефектоскопия ёрдамида текширилиши зарур. Бутун девор қалинлиги бўйича пайвандлашда, назорат қилиш имкони бўлмаган ички томондан ташқари, ҳар икки томондан назорат амалга оширилиши зарур.
195. Алоҳида пайванд уланиш жойларининг ноқулай жойлашиши ёки назоратнинг ушбу усули самарасизлиги (масалан, ички диаметри 100 mm дан кичик бўлган штуцерлар ва қувурларни пайвандлаганда) сабабли ультратовушли дефектоскопия ёки радиография назоратини амалга ошириш имкони бўлмаган ҳолларда пайванд уланиш сифатининг назорати қонунчилиқда ўрнатилган тартибда келишилган бошқа усулларда амалга оширилиши зарур.
196. Ўтказиш қуввати 250 mm ёки ундан кичик бўлган қувурлар ёки штуцерларнинг кўндаланг ва бурчак бириктирма уланишларининг танланган назорати ҳажмлари ҳар бир уланишга эмас, балки ҳар бир пайвандчи томонидан қувурларда бажарилган бир типдаги уланишларнинг умумий узунлигига тегишли бўлади. Бундай ҳолларда назорат қилинаётган ҳар бир уланиш бутун узунлик бўйича текширилади, уланишларнинг энг кам сони эса бештадан кам бўлмаслиги зарур.
Танлаш асосидаги назоратда назорат қилинадиган пайванд уланишлар ёки участкалар корхонанинг техник назорат бўлими томонидан, визуал ва ўлчаш назорати натижаларига кўра, энг бажариш қийин ёки шубҳа туғдирадиган пайванд уланишлар орасидан танлаб олиниши лозим.
197. Пайвандчи томонидан бажарилган пайванд уланишларни танлаш асосида назорат қилиш натижасида йўл қўйиб бўлмайдиган нуқсонлар аниқланса, қувурнинг бутун узунлиги бўйича аввалги назоратдан кейин шу каби усулда деталларни ушбу пайвандчи томонидан бажарилган бир типдаги пайванд уланишлар назоратдан ўтказилиши шарт.
198. Назоратнинг радиография ва ультратовушли усулини назоратнинг бошқа усулига алмаштириш фақатгина қўлланиши кўзда тутилаётган назорат усулининг бош ихтисослашган ташкилот билан қонунчиликда ўрнатилган тартибда келишилган ҳолларда рухсат берилади.
7-§. Капилляр ва магниткукунли назорат
199. Чизмалар, меъёрий ҳужжатлар билан юзаки ёки юза тагидаги нуқсонларни аниқлаш мақсадида белгиланган назоратнинг қўшимча турлари пайванд уланишлари ва маҳсулотларни капилляр ва магниткукунли усулда назорат қилишдан иборат.
200. Капилляр назорат ГОСТ 18442-80, магниткукунли назорат ГОСТ 2105-75 бўйича назорат усулларида қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилиши зарур.
201. Капилляр ва магниткукунли усулда назорат сезгирлигининг класси ва даражаси, чизмалар ва меъёрий ҳужжатлар билан белгиланиши лозим.
8-§. Спектраль таҳлил
202. Спектраль таҳлил деталлар ва пайванд чоклари металл легировкасининг чизмалар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келишини тасдиқлаш мақсадида амалга оширилиши лозим.
203. Қуйидагилар спектраль таҳлилдан ўтказилиши зарур:
а) чизма бўйича легировкаланган пўлатдан тайёрланиши лозим бўлган барча пайвандланаётган деталлар (конструкция қисмлари);
б) меъёрий ҳужжатларга мувофиқ легировка қилинган чўкма материаллардан бажарилиши лозим бўлган қувурларнинг барча пайванд уланишлардаги чок металли;
в) 142-бандга мувофиқ пайвандланувчи материаллар.
204. Спектраль таҳлил «Саноатконтехназорат» ДИ билан келишилган услубий кўрсатмалар ёки йўриқномалар талабларига мувофиқ амалга оширилиши зарур.
9-§. Қаттиқлигини ўлчаш
205. Пайванд уланиш металлининг қаттиқлигини ўлчаш, пайванд уланишларнинг термик ишлов бериш сифатини текшириш мақсадида амалга оширилади.
206. Перлит ва мартенсит феррит классли иссиққа чидамли легировка қилинган пўлатдан тайёрланган пайванд уланишлар чокларининг меъёрий ҳужжатларда белгиланган усул ва ҳажмларда қаттиқлиги ўлчанади.
10-§. Кристаллараро коррозияга чидамлилигини механик синовлари, металлографик изланишлари ва синовлари
207. Механик синовлар пайванд уланишлар механик хусусиятлари ва сифатини ушбу қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида амалга оширилади.
Металлографик изланишлар мавжуд бўлиши мумкин бўлган ички нуқсонлар (дарз кетиш, пайвандланмасдан қолган жойлари, бўшлиқлар, шлаклар, нометалл чиқиндилар ва ҳоказо), шунингдек пайванд уланиш ва маҳсулот хусусиятларига салбий таъсир кўрсатувчи металл тузилмалари участкаларини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Газ пайванд ёрдамида пайванд уланишларнинг назорати ва пайванд технологиясини аттестациядан ўтказиш, қонунчиликда ўрнатилган тартибда келишилган меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган ҳолатларда, микротузилмасини ўрганиш мажбурийдир.
Кристаллараро коррозияга чидамлилигининг механик синовлари, конструкторлик ҳужжатларда кўзда тутилган ҳолларда, аустенит пўлатдан тайёрланган деталларнинг пайванд уланишларининг коррозияга чидамлилигини тасдиқлаш мақсадида амалга оширилади.
Механик синовлар ГОСТ 6996-66 га мувофиқ бажарилади, кристаллараро коррозияга чидамлилиги ГОСТ 6032-2003 га, металлографик изланишлар меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
208. Механик синовлар қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
а) пайванд технологиясини аттестациядан ўтказишда;
б) газ ва контакт пайванд усулларида амалга оширилган ишлаб чиқариш пайванд бириктирма уланишларнинг назоратини амалга оширганда;
в) флюс остида ва электршлак пайвандлашда (142 банд «г» кичик банди) фойдаланиладиган пайвандлаш материалларининг кириш назоратини амалга оширишда.
209. Металлографик изланишлар қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
а) пайванд технологиясини аттестациядан ўтказишда;
б) газ ва контакт пайванд усулларида амалга оширилган ишлаб чиқариш пайванд бириктирма уланишларни, шунингдек турли класс тузилмалардан тайёрланган пўлат деталлар назоратини амалга оширганда;
в) ишлаб чиқаришда бурчак ва таврли уланишлар, шу жумладан қувурлар (штуцерлар)ни қувурларга улаш, шунингдек уч томонлама уланишларнинг назоратини амалга оширишда.
210. Механик ва технологик синовларнинг асосий турлари, бу статик чўзилиш, статик букилиш ёки пачоқланиш ҳамда зарбга чидамлиликка синашдан иборат.
Статик чўзилишга синовлар ишлаб чиқариш кўндаланг пайванд уланишларда, ушбу уланишлар 100% ҳажмларда радиографик ёки ультратовуш назоратдан ўтганлиги ҳолларида мажбурий эмасдир.
Зарбга чидамлиликка синовлар II, III ва IV тоифали қувурлар ва уларнинг деталлари, шунингдек девор қалинлиги 12 mm дан кам бўлган барча ишлаб чиқариш пайванд уланишлари учун мажбурий эмасдир.
Технологик синовлар 6-иловада кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилиши зарур.
211. Металлографик синовлар қуйидаги ҳолларда мажбурий эмасдир:
а) перлит классидаги пўлатдан тайёрланган пайванд уланишлари, ушбу уланишлар 100% ҳажмларда радиографик ёки ультратовуш назоратдан ўтган ҳолларида;
б) қувурларнинг пайванд уланишлари иш цикли автоматлаштирилган контакт бириктирма пайвандлашнинг махсус машиналари ёрдамида контакт пайвандлаш амалга оширилганда, назорат намуналарини синаш йўли орқали машинани созлаш сифати ҳар ойда текширилиши шарти билан.
212. Механик хусусиятларини текшириш, кристаллараро коррозияга чидамлилигини металлографик изланишлар ва синовлари маҳсулотдан кесиб олинадиган назорат намуналарида ёки ишлаб чиқариш пайванд уланишларида амалга оширилиши зарур.
Назорат пайванд уланишлари фақат қўлланма бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда қўллашга йўл қўйилади.
213. Назорат пайванд уланишлари назорат қилинадиган ишлаб чиқариш уланишлари билан бир хил бўлиши шарт. Назорат уланишлари ишлаб чиқариш уланишлари ёки технологияларни ишлаб чиқариш аттестациясидан ўтказишда қўлланиладиган пайвандлаш технологик жараёнига тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширилиши зарур. Назорат уланишларини термик ишлов бериш маҳсулот билан биргаликда (ўтхонада умумий термик ишлов бериш ҳолларида) амалга оширилиши лозим, бундай имконият бўлмаган ҳолларда ишлаб чиқариш уланишлари учун белгиланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ қиздириш ва совутиш ҳамда ҳарорат режимларини қўллаган ҳолда, алоҳида амалга оширилиши зарур. Назорат қилинаётган пайванд уланишлари кўп марта термик ишлов берилаётган бўлса, назорат уланишларига ҳам худди шунча марта, шу каби режимларда термик ишлов берилиши зарур.
Ишлаб чиқариш уланишларининг кўп марта юқори чўзилиш ҳолларида, назорат уланишлари ишлаб чиқариш уланишлари чўзилган умумий вақтининг 80% давомида сақлаб турган ҳолда, бир марта чўзилиши мумкин.
214. Назорат пайванд уланишлари қуйидаги усулларда амалга оширилади:
а) иккита қувур бўлагини бириктирма улаш — қувур чокларини назорат қилиш учун;
б) асосий қувурга штуцер (қувур бўлаги)ни бурчак ёки тавр уланиши — штуцерларни қувурларга ёки коллекторга уланишини, шунингдек уч томонлама уланишлар назоратини амалга ошириш учун.
215. Назорат пайванд уланишлари назоратнинг ишлаб чиқариш пайванд уланишлари учун кўзда тутилган, бузмайдиган усуллари билан, 100% ҳажмларда амалга оширилиши зарур. Назорат натижалари қониқарсиз ҳолларда назорат пайванд уланишлари, янгидан, икки марта кўл миқдорларда тайёрланиши шарт. Такрорий бузмайдиган назоратдан кейин қониқарсиз натижалар олинса, умумий натижа ҳам қониқарсиз ҳисобланади. Бундай ҳолларда материаллар ва жиҳозларнинг сифати ҳамда пайвандчи малакаси қўшимча равишда текширилиши зарур.
216. Назорат уланишларининг сони, ушбу қоидаларнинг 208-банд «б» кичик банди, 209-банд «б» кичик бандига мувофиқ ҳар бир пайвандчи томонидан 6 ой давомида бажарилган (шу жумладан турли буюртмалар бўйича) барча бир типдаги ишлаб чиқариш уланишларга, меъёрий ҳужжатларда бундан ортиқ кўрсатилмаган бўлса, камида битта бўлиши зарур. Пайвандчи 3 ойдан ортиқ ишламаган бўлса, янги назорат пайванд уланишларини амалга ошириш лозим.
Контакт пайванд ёрдамида бажарилган қувурларнинг кўндаланг уланишини назорат қилишда смена давомида иш цикли автоматлаштирилган ҳар бир пайванд машинасида пайвандланган шу каби назорат ишлаб чиқариш уланишларининг камида иккитаси, смена давомида машиналарни қайта созлашда эса — ҳар бир иш циклида камида икки марта синовдан ўтказилиши зарур.
Иш цикли автоматлаштирилган контакт пайванд учун махсус машинада назорат намуналарининг экспресс синовини ўтказиш йўли орқали ҳар ойда машина созлиги сифатини текширган ҳолда бажарилган, девор қалинлиги 12 mm дан кичик, шартли ўтуви 100 mm дан кам бўлган қувурларнинг кўндаланг уланишлари назорати, мунтазам режимларда, четларини тайёрлаган ҳолда, бир хил ўлчам ва пўлатнинг бир хил маркасидан тайёрланган қувурларни пайвандланиши шарти билан, уч суткадан ортиқ муддатда тайёрланган маҳсулот учун пайванд уланишларнинг камида иккитасини синашга йўл қўйилади.
217. Назорат уланишларининг ўлчами ва сони синалаётган намуналар комплектини тайёрлаш учун етарли бўлиши шарт. Бунда синашнинг ҳар бир тури учун намуналарнинг минимал сони қуйидагича бўлиши зарур:
а) иккита намуна — статик чўзилишга синовлар учун;
б) иккита намуна — статик букилишга синовлар учун;
в) учта намуна — зарбга чидамлилигига синовлар учун;
г) битта намуна (шлиф) — углеродли ва кам нигелировка қилинган пўлатдан тайёрланган пайванд уланишларнинг назоратида металлографик изланишлар учун ҳамда камида иккитаси — юқори легировка қилинган пўлатдан тайёрланган пайванд уланишлари назоратида, агар бу меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган бўлса;
д) иккита намуна — кристаллит коррозияга чидамлилигига синовлар учун.
Ташқи диаметри 108 mm дан ошмаган қувурларнинг назорат уланишларини статик букилишга синовларни пачоқлашга синовлар билан алмаштириш мумкин.
Пачоқлашга синовлар меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган ҳолларда ўтказилади.
218. Қайси бир механик синовлар бўйича қониқарсиз натижалар олинган бўлса, қониқарсиз натижалар олинган ўша синовлар вақтида худди ўша назорат уланишларидан олинган икки баробар кўп намуналарда такроран синовларни ўтказиш мумкин.
Агар такрорий синовлар натижаларига кўра намуналарнинг биттасида хусусиятларининг кўрсаткичлари белгиланган меъёрларга мувофиқ келмаса, ушбу синов турига бериладиган умумий баҳо қониқарсиз бўлади.
Дастлабки назорат уланишидан (комплектидан) намуналарни кесиб олиш имкони бўлмаган ҳолларда юқорида кўрсатилган талабларга риоя этган ҳолда, иккинчи назорат уланиш (комплекти)ни пайвандлашга рухсат берилади.
11-§. Сифатини баҳолаш меъёрлари
219. Ишлаб чиқарувчи корхона тайёрлаш жараёнида сифат назорати тизимининг маҳсулот ишончлилигини камайтирадиган нуқсонлар билан тайёрланишига йўл қўймайдиган, фойдаланишда хавфсизликни таъминлайдиган тизимини қўллаши зарур.
220. Тайёр маҳсулотларнинг геометрик ўлчамларига асосан мувофиқлиги мазкур Қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши шарт.
221. Пайванд уланишларнинг сифати 8-иловада кўрсатиб ўтилган пайванд уланишлар сифатини баҳолаш меъёрларига мос келиши зарур.
12-§. Гидравлик усулда синаш
222. Барча қувурлар ва уларнинг деталлари, шунингдек пайванд ва бошқа уланишларнинг зичлиги ҳамда мустаҳкамлигини текшириш мақсадида қуйидагиларни гидравлик усулда синаш зарур:
а) барча қувурларнинг деталлари (радиографик, ультратовуш ёки дефектоскопиянинг шунга тенглаштирилган бошқа бузмайдиган усулида 100% назоратдан ўтказилганлиги ҳолларида уларни гидравлик усулда синаш мажбурий эмасдир);
б) қувурларнинг блоклари (уларнинг барча асосий қисмлари ушбу банднинг «а» кичик бандига мувофиқ назоратдан ўтказилганлиги, ушбу йиғма элементларни тайёрлашда бажариладиган пайванд уланишлари бутун узунлиги бўйича ультратовуш ёки радиографик назорат бузмайдиган назорат усулида текширилган ҳолларда уларни гидравлик усулда синаш мажбурий эмасдир);
в) барча тоифа қувурлар, монтаж қилиш якунлангандан кейин.
223. Тайёрлаш ёки монтаж қилишда қувурнинг алоҳида ва йиғма деталларини қувурдан алоҳида синаш имкони бўлмаса, уларни қувур билан биргаликда гидравлик усулда синашга рухсат берилади.
224. Қувурлар, уларнинг блоклари ва алоҳида деталларини гидравлик усулда синашда синов босимининг минимал ўлчами иш босимининг 1,25 га тенг, бироқ 0,2 МРа (2 kfg/cm2)дан кичик бўлмаслиги зарур.
Қувурларнинг арматураси ва фасон деталлари ГОСТ 356-80 га мувофиқ синов босими билан гидравлик усулда синалиши зарур.
225. Синов босимининг максимал ўлчови мустаҳкамликнинг ҳисоб-китоблари билан белгиланади.
Синов босимининг ўлчамини ишлаб чиқарган корхона (лойиҳа ташкилоти) танлайди.
226. Гидравлик усулда синаш учун ҳарорати 5° С дан паст ва 40° С дан юқори бўлмаган сувдан фойдаланиш зарур.
Қувурларни гидравлик усулда синаш ҳаво ҳарорати плюс бўлган ҳолларда ўтказилиши зарур. 10 МРа (100kgf/cm2) ва ундан юқори босимларда ишлайдиган буғ қувурларининг гидравлик усулдаги синовларини ўтказишда қувур деворининг ҳарорати + 10° С дан кам бўлмаслиги зарур.
227. Қувурдаги босимни бир маромда, аста-секин кўтариб бориш зарур. Босимни кўтариш тезлиги қувурни тайёрлаш бўйича меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган бўлиши зарур.
Босимни кўтариш учун қисилган ҳаводан фойдаланишга рухсат берилмайди.
228. Синов жараёнида босимни иккита манометрлар ёрдамида назорат қилиб туриш зарур. Бунда аниқлик класси, типи, ўлчаш чегараси ва бўлиниш баҳолари бир хил бўлган манометрлар танланиши зарур.
Гидравлик усулда синовлар жараёнида синов босимининг белгиланган ўлчамдан ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида гидравлик синов ўтказиш учун мўлжалланган насосдаги ҳимоя клапани синов босимига 5% қўшилган ўлчамга тўғрилаб қўйилиши зарур.
Ҳимоя клапанининг ўтказиш қуввати насос ишлаб чиқариш қувватининг максимал ўлчамига тенг бўлиши зарур.
Қувурлар ва уларнинг элементини синов босими остида ушлаб туриш вақти камида 10 дақиқа(минут)ни ташкил этиши зарур.
Синов босимида ушлаб турилгандан кейин, босимни иш босимигача туширган ҳолда қувурлар бутун узунлиги бўйича синчковлик билан текшириб чиқилади.
Металл ва атрофдаги муҳит ҳарорати ўртасидаги фарқ синов объекти юзасига нам тегишини келтириб чиқармаслиги зарур. Гидравлик усулда синаш учун фойдаланилаётган сув объектни ифлослантирмаслиги ҳамда тез занглашни келтириб чиқармаслиги лозим.
229. Сув сизиб чиқиш, пайванд уланишлари ва асосий металлда терлаш, кўриниб турган қолдиқ нуқсонлар, дарз кетишлар ҳамда ёрилиш белгилари аниқланмаган ҳолларда қувурлар ва уларнинг деталлари синовдан ўтган ҳисобланади.
13-§. Пайванд уланишлардаги нуқсонларни тўғрилаш
230. Тайёрлаш, монтаж қилиш, таъмирлаш, синаш ва фойдаланиш жараёнида аниқланган нуқсонлар тўғриланган участкаларини назорат қилган ҳолда бартараф этилиши зарур.
231. Нуқсонларни тўғрилаш технологияси ва назорат қилиш тартиби ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади.
Нуқсонларни тўғрилаш бўйича белгиланган технологиялардан четга чиқиш ҳоллари уни ишлаб чиқувчилари билан келишилиши зарур.
232. Нуқсонларни тўғрилаш механик усулда, нотекис жойларини бир маромда, аста-секинлик билан текислаган ҳолда амалга ошириш зарур. Пайвандлаш зарур бўлган нотекис жойларининг максимал ўлчамлари ва шакллари меъёрий ҳужжатларда белгиланади.
Ички нуқсонларни бартараф этишда, кейин нотекис жойлар юзасини механик усулда ишлов берган ҳолда термик кесиш (чархлаш) усулини қўллашга рухсат берилади.
Нуқсонлар тўлиқ бартараф этилганлигини, меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ кўздан кечириш ёки бузмайдиган назорат (капиляр ёки магниткукунли дефектоскопия ёки травление қилиш) орқали текшириш зарур.
233. Нотекисликлар мавжуд жойларни пайвандламаган ҳолда нуқсонларни бартараф этишга, нотекислик максимал бўлган жойда деталь девори қалинлиги йўл қўйилганга нисбатан минимал даражаси сақланган ҳолда рухсат берилади.
234. Тўғриланган жойнинг назоратини ўтказишда яна нуқсонлар аниқланса, биринчи марта қилинган тартибда нуқсонларни такрорий бартараф этилиши амалга оширилади.
Пайванд уланишнинг битта жойидаги мавжуд нуқсонларни уч мартадан ортиқ тўғрилашга рухсат берилмайди.
Пайванд чокларини, пайвандлаш материалларини ҳамда термик таъсир зонасини бартараф этган ҳолда кесиб, бошқатдан улаш такрорий деб ҳисобланмайди.
Қувурлардаги нуқсонлари мавжуд бўлган пайванд уланишларини кесиб ташлаб, ўрнига қувур бўлагини янгидан пайвандлаш амалга оширилган ҳолда бажарилган янги иккита пайванд уланишлари тўғриланган ҳисобланмайди.
V БОБ. ҚАЙД ЭТИШ ВА ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ
1-§. Қайд этиш
235. Мазкур Қоидалар талаблари тегишли бўлган барча қувурларга, эгалик қилувчи корхона, ишлаб чиқарувчи завод ва монтаж қилувчи ташкилот томонидан, тақдим этиладиган ҳужжатлар асосида белгиланган шаклдаги паспортлар (2-илова) тузилиши зарур.
Редукцион-совутиш қурилмалари (РҚ, РСҚ, ЮРСҚ) юқори босим томонидан буғ қувурлари билан биргаликда қайд этилиши зарур, бунда барча деталларга, шу жумладан РСҚ маркали кириш ва чиқиш зулфинлари учун паст босим томонидан ўрнатиладиган ҳимоя қурилмалари тавсифномаларини кўрсатган ҳолда техник ҳужжатлар кўрсатилиши шарт.
236. Иссиқлик электр станциялари ва қозонхоналари биноси ҳудудида жойлашган, шартли ўтказиш қуввати 70 mm дан юқори бўлган I тоифали қувурлар, шартли ўтказиш қуввати 100 mm дан юқори бўлган II ва III тоифали қувурлар, шунингдек шартли ўтказиш қуввати 100 mm дан юқори бўлган IV тоифали қувурлар ишга туширилишидан олдин «Саноатконтехназорат» ДИда қайддан ўтишлари зарур. Мазкур Қоидалар талаблари тегишли бўлган бошқа қувурлар, уларнинг эгалари бўлган корхона (ташкилот)ларда рўйхатдан ўтишлари лозим.
237. Қувурларни «Саноатконтехназорат» ДИда рўйхатга олиш, қувур эгаси бўлган корхона маъмуриятининг ёзма аризаси асосида, техник гувоҳнома олингандан кейин амалга оширилади.
238. Қувурларни «Саноатконтехназорат» ДИда рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:
а) қувур паспорти;
б) қувурнинг ижро чизмаси, бунда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши шарт: пўлат маркаси, қувурнинг диаметри, девор қалинлиги, узунлиги, устунлар, компенсаторлар, осма мосламалар, арматуралар, ҳаво ўтказгичлар, дренаж қурилмалари, пайванд уланишлари, улар орасидаги ҳамда улардан қудуқларгача ва абонентларнинг кириш қисмигача бўлган масофа, иссиқлик ҳаракатларини назорат қилиш ҳамда ҳаракатларнинг лойиҳа бўйича ўлчамлари учун кўрсаткичларнинг жойлашиши, чўзилувчанликни ўлчаш асбоблари (металл чўзилишини келтириб чиқарадиган ҳароратларда ишлайдиган қувурлар учун, 296-банд);
в) қувур деталларини тайёрлаш гувоҳномаси (3-илова);
г) қувурни монтаж қилиш тўғрисидаги гувоҳнома (10-илова);
д) монтаж ташкилотидан қувурни қабул қилиб олинганлиги тўғрисида далолатнома;
е) қувурнинг ажралмас қисми бўлган сиғимларнинг паспорти ва бошқа ҳужжатлари (рўйхатга олишда тақдим этилиши зарур бўлган паспорт шакли ва бошқа ҳужжатлар 2-иловада кўрсатилган).
239. «Саноатконтехназорат» ДИ беш кун ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиши шарт. Ҳужжатларнинг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги ҳолларида «Саноатконтехназорат» ДИ қувурни рўйхатга олади, паспортга муҳр босади. Мазкур Қоидаларнинг 238-бандида кўрсатиб ўтилган паспорт ҳамда бошқа ҳужжатларни қувур эгасига қайтаради. Рўйхатга олишдан бош тортиш ҳолларида қувур эгасига ёзма равишда бош тортиш сабаблари мазкур Қоидаларнинг тегишли бандларини асос қилиб кўрсатган ҳолда хабар берилади.
240. Ҳар бир қувурга, «Саноатконтехназорат» ДИ ёки корхонада рўйхатга олингандан кейин, 400 х 300 тшдан кичик бўлмаган ҳажмларда махсус табличкаларга қуйидаги ёзувлар қайд этилиши зарур:
рўйхатдан ўтказилган рақам;
рухсат берилган босим;
қувурлар учун муҳит ҳарорати;
навбатдаги ташқи кўздан кечириш санаси (ой ва йил), гидросиновнинг навбатдаги муддати.
Ҳар бир қувурда камида учта табличка, қувурнинг чеккаларида ва ўртасида, бўлиши шарт. Агар битта қувурнинг ўзи бир нечта хонадан ўтган бўлса, унда ҳар бир хонада табличка бўлиши шарт.
241. Қувурнинг бошқа эгасига берилиши ёки уни бир жойдан бошқа жойга кўчириш ҳолларида, уни ишга туширишдан олдин қайта рўйхатдан ўтказиш талаб этилади.
2-§. Техник кўрикдан ўтказиш
242. Мазкур Қоидалар талаблари тегишли бўлган буғ ва иссиқ сув қувурини техник кўрикдан ўтказиш учун қуйидагилар зарур:
а) қувурнинг лойиҳага ҳамда мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини ташқи кўздан кечириш;
б) гидравлик усулда синов.
243. Техник кўрикдан ўтказиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
а) «Саноатконтехназорат» ДИ инспектори томонидан;
б) корхонанинг қувурлар соз ҳолатдалиги ҳамда ундан хавфсиз фойдаланиш учун масъул бўлган ходими томонидан.
244. «Саноатконтехназорат» ДИ рўйхатга олинган қувурни техник кўрикдан ўтказиш унинг инспектори томонидан ўтказилиб, таркибига қуйидагилар киради:
а) ташқи кўздан кечириш ва гидравлик усулда синаш — янги монтаж қилинган қувурни ишга туширишдан олдин;
б) ташқи кўздан кечириш — ҳар 3 йилда бир марта;
в) гидросиновлар ҳар 8 йилда бир марта;
г) ташқи кўздан кечириш ва гидравлик усулда синаш — пайванд ёрдамида таъмирлашдан кейин;
д) ташқи кўздан кечириш ва гидравлик усулда синаш — қувурнинг 12 ойдан ортиқ вақт давомида консервацияда бўлган ҳолларда;
е) «Саноатконтехназорат» ДИ инспектори талабига асосан;
ж) қувур ўзининг норматив хизмат муддатини ўтаган ҳолларда, махсус ташкилот хулосаси талаб қилинади.
245. Корхонанинг қувур соз ҳолатига ва ундан хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахси қувурни техник кўрикдан ўтказишни қуйидаги муддатларда амалга ошириши зарур:
а) мазкур Қоидалар талаблари тегишли бўлган барча қувурларни ташқи кўздан кечириш (иш жараёнида) — камида бир йилда бир марта;
б) «Саноатконтехназорат» ДИ рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлмаган қувурларни кўздан кечириш ва гидравлик усулда синовдан ўтказиш — пайванд ёрдамида монтаж қилингандан, таъмирлангандан кейин фойдаланишга топширишдан олдин, шунингдек қувурни 2 йилдан ортиқ консервация ҳолатида бўлганидан кейин, ишга туширишдан олдин.
246. Қувур эгаси бўлган корхона қувурни техник кўрикдан ўтказишга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш учун жавобгардир.
247. Очиқ ёки ярим очиқ каналларда ўтказилган қувурларни ташқи кўрикдан ўтказиш, изоляциясини ечмасдан туриб амалга оширилиши мумкин. Ўтиб бўлмайдиган каналларда ёки каналсиз етказилган қувурларнинг ташқи кўрикдан ўтказиш, алоҳида участкаларида, қувур узунлигининг камида ҳар икки километрида тупроқни очиш ва изоляциясини ечиш орқали амалга оширилади.
248. Техник кўрикдан ўтказишни амалга ошираётган шахс, қувур деворининг қалинлиги ёки пайванд чокларининг сифати бўйича шубҳа туғилса, изоляцияни қисман ёки бутунлай очилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
249. Янги ётқизилган қувурлар ташқи кўздан кечирилади ва изоляция қилинишига қадар гидравлик усулда синовдан ўтказилади.
250. Қувурларнинг гидравлик усулдаги синовлари барча пайванд ишлари, термик ишлов бериш якунлангандан кейин, қониқарли натижалар олинган ҳолларда, шунингдек устунлар ва осма мосламалар ўрнатилиши ва мустаҳкамланишидан кейин ҳамда барча оқимларда қопқоқлар қўйилгандан кейин амалга оширилиши мумкин. Қопқоқ қалинлиги ҳисоб-китоблар асосида олинади ёки қувур девори қалинлигидан кам бўлмаслиги зарур; қопқоқда думча бўлиши зарур. Шу билан бирга бажарилган ишларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.
251. Қувурларнинг гидравлик усулдаги синовлари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ равишда амалга оширилиши лозим.
Қувурларнинг ажралмас қисми бўлган сиғимлар қувурлар синалган босимлар остида синалади.
252. 3 m дан юқорида жойлашган қувурларни гидравлик усулда синаш учун қувурни кўздан кечиришда хавфсизликни таъминлаш мақсадида кўприкчалар ёки бошқа мосламалар ўрнатилиши зарур.
253. Қувурнинг фойдаланилаётган магистрал билан уланган бириктирма пайванд уланиши сифатини назорат қилишда (агар уларнинг орасида фақат битта ўчириш зулфини турган бўлса), шунингдек таъмирлашда бажарилган иккитадан ортиқ уланишларни назорат қилишда гидравлик усулда синовлар пайванд уланишларининг радиографик ёки ультратовуш назорат турлари билан алмаштирилиши мумкин.
254. Қувурни техник кўрикдан ўтказишда қувурнинг соз ҳолати ва ундан хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахснинг иштирок этиши шартдир.
255. Техник кўрикдан ўтказиш натижалари ва қувурдан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса, рухсат этилган босим ҳамда навбатдаги кўрик муддатларини кўрсатган ҳолда қувур паспортига, кўрикни ўтказган шахс томонидан ёзиб қўйилиши зарур.
Қувурни кўрикдан ўтказиш жараёнида унинг мустаҳкамлигига шубҳа уйғотадиган авария ҳолатидалиги ёки жиддий нуқсонлари мавжудлиги аниқланса, ундан фойдаланиш ман этилади ҳамда паспортида бу ҳақида асосланган тегишли ёзув қайд этилади.
256. Лойиҳа, тайёрловчи, меъёрий ҳужжатлар томонидан белгиланган меъёрий ҳисоб-китоб қилинган муддатни ўтаб бўлган ҳамда техник хулосага асосан хизмат муддати узайтириб бўлинган қувурлар учун техник кўрикдан ўтказиш ҳажмлари, усуллари ва даврийлиги техник диагностика натижаларига кўра белгиланиши зарур.
VI БОБ. ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШДА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ
1-§. Хавфсиз фойдаланишни ташкил этиш
257. Қувурларни тегишли даражада фойдаланилишини ташкил этиш, уларни соз ҳолда сақлаб туриш ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш қониқарли даражада хизмат кўрсатиш орқали амалга оширилади.
258. Маъмурият тегишли хизматларнинг кучлари билан қувурларни даврий равишда, йилига камида бир марта текшириб чиқиши ҳамда натижалари, шунингдек мазкур Қоидалар бузилганлиги аниқланган ҳолларда, уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида «Саноатконтехназорат» ДИ инспекторига хабар бериши шарт.
259. Қувурларнинг техник ҳолати ва ундан фойдаланишни назорат қилиб турувчи муҳандис-техник ходим (гуруҳ) ўз ишини корхона бош муҳандиси тасдиқлаган режага асосан амалга ошириши зарур. Бунда унинг қуйидаги мажбуриятлари бор:
а) қувурларни иш ҳолатида кўздан кечириб туриш ва унинг белгиланган фойдаланиш режимларига риоя этилишини текшириб туриши зарур;
б) қувурларни техник кўрикдан ўтказишда иштирок этиш;
в) қувурларни тайёрлашда техник назоратни амалга ошириш ва ўз вақтида кўрикдан ўтказиш учун «Саноатконтехназорат» ДИ инспекторига талабнома бериши;
г) «Саноатконтехназорат» ДИ томонидан берилган такдимномаларнинг бажарилишини назорат қилиш.
д) қувурлар меъёрий ҳисоб-китоб қилинган хизмат муддатини ўтаб бўлган (ёки 200 000 соатдан ортиқ ишлаган) ҳолларда, бундан кейин фойдаланиш имкониятларини аниқлаш учун, ихтисослашган ташкилотни жалб этиш;
е) хавфли ишлаб чиқариш объектларига ишлаш учун фақат тегишли малака талабларига жавоб берадиган ҳамда ушбу ишларга тиббиёт томонидан қарши кўрсатмалари бўлмаган шахсларнинг қўйилиши.
260. Қувурлардан фойдаланишда носозликлар, ҳамда мазкур Қоидалар ва йўриқномалар бузилиши ҳолатлари аниқланса, назорат учун масъул шахс ушбу носозликлар ёки қоидабузиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриши, зарур ҳолларда эса қувурлар ишини тўхтатишни талаб этиши зарур.
261. Қувурларнинг соз ҳолда сақланиши ҳамда ундан хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахс қуйидагиларни таъминлаши шарт:
а) қувурларни соз ҳолда сақлаб туриш;
б) қувурларнинг металл ва пайванд уланиш деталлари ҳолатини, фойдаланиш бўйича йўриқномага мувофиқ назорат қилишни амалга ошириш;
в) қувурларни техник кўрикдан ўтказишга ўз вақтида тайёрлаш;
г) аниқланган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш;
д) қувурлардаги ҳарорат ҳаракатлари ва қолдиқ деформация ўлчамларини, йўриқнома талабларига мувофиқ ўз вақтида ўлчаб туриш.
262. Қувурларнинг соз ҳолда сақланиши ҳамда ундан хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахснинг қуйидаги мажбуриятлари бор:
а) қувурларнинг иш ҳолатида корхона бош муҳандиси белгилаган муддатларда кўздан кечириб туриши;
б) ҳар куни (иш кунларида) смена журналидаги қайдномаларни текшириб туриш ва уни имзолаш;
в) қувурларни техник кўрикдан ўтказиб туриш;
г) қувурларнинг паспортлари ва йўриқномаларини сақлаш;
д) «Саноатконтехназорат» ДИ инспектори томонидан ўтказиладиган текширувлар ва техник кўрикларда иштирок этиш;
е) ходимлар билан авария ҳолатларига қарши машғулотлар ўтказиб туриш;
ж) мутахассислар ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг билимларини текшириш бўйича комиссия таркибида иштирок этиш;
з) «Саноатконтехназорат» ДИ инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларни ўз вақтида бажариш;
и) авария ҳоллари ёки инсонларнинг шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган носозликлар аниқланган ҳолларда қувурдан фойдаланишни тўхтатиш;
к) белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқариш жараёни ҳамда уни назорат қилиш тизими учун зарур ускуналарнинг мавжудлиги ва уларнинг ишлашини таъминлаш;
л) қувурларга хизмат кўрсатувчи ходимлар учун жиҳозларни бутлашни ҳисобга олган ҳолда қозонларни монтаж қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаси асосида ишлаб чиқариш йўриқномасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Йўриқномалар иш жойларида сақланиши ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларга, имзосини олган ҳолда бериш зарур;
м) шундай тартиб ўрнатиш зарурки, бунда қувурларга хизмат кўрсатиш вазифаси юкланган ходимда унга топширилган жиҳозларни, уни кўздан кечириш, арматуралар, назорат-ўлчаш асбоблари (НЎА-КИП), ҳимоя клапанлари, сигнализация ва ҳимоя воситалари, таъминловчи насосларнинг созлигини назорат қилиш орқали синчковлик билан кузатиб бориш имкони бўлсин. Кўрик ва текширув натижаларини қайд этиб бориш учун смена журнали юритилиши зарур.
2-§. Хизмат кўрсатиш
263. Металл чўзилишини келтириб чиқарадиган ҳароратларда буғ қувурларида авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, қувур эгаси мунтазам равишда деформация қолдиғи ортишини кузатиб туриши зарур. Ушбу талаб углерод ва молибден пўлатдан тайёрланган ва буғ ҳарорати 450° С ва ундан юқори даражада ишлайдиган, хромомолибден ва хромомолибденванадий пўлатдан тайёрланган ва буғ ҳарорати 500° С ва ундан юқори даражада ишлайдиган, шунингдек юқори легировка қилинган иссиқликка чидамли пўлатдан тайёрланган ва буғ ҳарорати 550° С ва ундан юқори даражада ишлайдиган буғ қувурлари учун тегишлидир.
Кузатувлар, назорат ўлчовлари ва кесмалар «Саноатконтехназорат» ДИ билан келишилган йўриқномалар асосида амалга оширилиши зарур.
264. Манометр ва ҳимоя клапанларининг соз ҳолда ишлашини текшириш қуйидаги муддатларда амалга оширилиши зарур:
а) иш босими 1,4 МРа (14 kgf/cm2) гача бўлган қувурлар учун ҳар сменада камида бир марта;
б) иш босими 1,4 МРа (14 kgf/cm2) дан юқори ва 4,0 МРа (40 kgf/cm2) гача бўлган қувурлар учун суткасига камида бир марта;
в) иш босими 4,0 МРа (40 kgf/cm2) дан юқори бўлган қувурлар учун йўриқномада кўрсатилган муддатларда.
Текшириш натижалари смена журналида қайд этилади.
265. Қувурдан фойдаланиш жараёнида хизмат кўрсатувчи ходим томонидан манометр созлигини текшириш уч томонлама кран ёки унинг ўрнини босувчи ўчириш вентиллари ёрдамида, манометр стрелкасини ноль кўрсаткичга ўрнатилиши орқали амалга оширилади.
266. Ҳимоя клапанлари созлигини текшириш, уларни қисқа муддатга очиш орқали амалга оширилади.
3-§. Таъмирлашни ташкил этиш
267. Қувурлар эгаси қувурларни тасдиқланган режали-олдини олувчи таъмирлаш жадвалига мувофиқ, ўз вақтида таъмирланишини таъминлаши зарур. Таъмирлаш ишлари, ишларнинг бошланишидан олдин ишлаб чиқилган техник шартлар (технологиялар) бўйича амалга оширилиши шарт.
268. Қувурларни таъмирлаш ишлари фақат қувур эгалари томонидан рухсатнома-нарядлар асосида амалга оширилиши зарур.
269. Корхонада қувурларнинг соз ҳолати ва ундан хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахс томонидан имзоланган ҳолда навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказиш заруратини келтириб чиқармайдиган даражада бажарилган таъмир ишлари тўғрисида маълумотлар ёзиладиган таъмирлаш журнали юритилиши зарур.
270. Навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказиш заруратини келтириб чиқарадиган таъмирлаш ишлари, таъмирлашда фойдаланилган материаллар, шунингдек пайвандлаш сифати тўғрисидаги маълумотлар қувур паспортига ёзилиши зарур.
271. Қувурда таъмирлаш ишлари бошланишига қадар, у бошқа қувурлардан тиқинлар билан ажратилиши ёки узиб қўйилиши шарт.
272. Буғ ва иссиқ сув қувурларининг арматураси фланецсиз ҳолларида қувурларнинг ўчирилиши иккита ўчирувчи арматуралар ёрдамида, уларнинг оралиғида шартли ўтуви 32 mm дан кичик бўлмаган ва бевосита ҳавога чиқадиган дренаж қурилмаси борлиги шарти билан амалга оширилиши лозим. Очиқ дренажларнинг зулфинлари ва вентилларини бошқариш ускунаси шундай қулфланиши лозимки, ёпиқлик ҳолатида уларнинг зичлиги бўшаб кетмаслиги зарур. Қулфларнинг калити қувурларнинг соз ҳолати ва ундан хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахсда сақланиши зарур.
Қувурларни ўчиришда қўлланиладиган қопқоқлар ва фланецларнинг қалинлиги мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ҳисоб-китобларга мос бўлиши шарт.
Тиқинни, мавжудлигини кўрсатиб турадиган учи (думи) бўлиши шарт.
Фланецлар ва тиқинлар орасидаги прокладкалар думсиз бўлиши лозим.
4-§. Назорат ва хизмат кўрсатиш
273. Қувур эгаси бўлган корхонанинг маъмурияти хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва назорат қилишни ташкил этиш орқали қувурларнинг соз ҳолати ва ундан хавфсиз фойдаланилишини таъминлаши шарт.
VII БОБ. ОЛДИНДАН ИЗОЛЯЦИЯ ҚИЛИНГАН ҚУВУРЛАРГА НИСБАТАН ТАЛАБЛАР
1-§. Умумий қоидалар
274. Мазкур боб талаблари мунтазам равишда 140° С (қувурларнинг бир йилда камида 126 кун ишлаган ҳолларда 150° С)гача ҳарорат таъсирида ишлайдиган иссиқлик тармоқларини ётқизилишида олдиндан изоляция қилинадиган қувурларга тегишлидир.
2-§. Лойиҳалаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
275. Қувурлар ва уларнинг элементлари, шунингдек уларни монтаж ва реконструкция қилиш лойиҳаларини ихтисослашган лойиҳа ташкилотлари амалга оширади.
(275-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекциясининг 2011 йил 1 декабрдаги 270-сонли буйруғи (техник ҳужжат 6-24/13-13134/6-сон, 23.12.2011 й.) таҳририда)
276. Олдиндан изоляция қилинадиган қувурларни ётқизишнинг лойиҳасини, мазкур Қоидалар ҳамда ҚМҚ 2.04.07-99 «Иссиқлик тармоқлари» ва ҚМҚ 3.05.03-00 «Иссиқлик тармоқлари» талабларини инобатга олган ҳолда, лойиҳа ташкилоти ишлаб чиқади.
277. Олдиндан изоляция қилинадиган қувурлар ер устида ёки ер остида (каналсиз ёки каналларда ётқизиш усуллари билан) ётқизилиши мумкин.
278. Олдиндан изоляция қилинадиган қувурлар учун электркимё ҳимоя тадбирлари шарт эмас.
279. Олдиндан изоляция қилинадиган қувурларни, уларнинг диаметридан қатъи назар, ер остидан ётқизишда изоляция ҳолатини тезкорлик билан, масофадан туриб назорат қилиш тизими таъминланиши шарт.
280. Олдиндан изоляция қилинадиган қувурлар орасидаги масофа 150 mm дан кам, шартли диаметри 200 mm дан юқори бўлган қувурлар учун эса 200 mm дан кам бўлмаслиги зарур.
281. Қувурларни ётқизиш бурчагининг даражаси 0,002 дан кам бўлмаслиги, алоҳида асосланган ҳолларда эса 0,001 дан кам бўлмаслиги зарур.
3-§. Конструкция
282. Олдиндан изоляция қилинадиган қувурлар пўлат қувур, полиуретан иссиқлик изоляцияси ва ташқи қобиқ қувуридан иборат механик конструкция бўлиб, бир-бири билан мустаҳкам боғланган бўлиши зарур.
283. Пўлат қувурлар мазкур Қоидалар, олдиндан изоляция қилинадиган қувурларни ишлаб чиқарган корхонанинг техник шартлари томонидан белгиланган талабларга жавоб бериши ҳамда ишлаб чиқарган корхона томонидан берилган сифат сертификати бўлиши зарур.
284. Олдиндан изоляция қилинадиган қувурларнинг йўналишини ўзгартириш олдиндан изоляцияланган отводлар ва учликлар ёрдамида амалга оширилади.
285. Учириш арматураси юқори ишончлиликка эга бўлиши, олдиндан изоляцияланганлиги ҳамда иссиқлик ташувчининг сизиб чиқиши ёки буғланишига йўл қўйилмаслиги шарт.
286. Қувурлар чўзилишининг компенсацияси олдиндан изоляцияланган отводлар ёки олдиндан изоляцияланган компенсаторлар ёрдамида амалга оширилиши зарур.
4-§. Ясаш
287. Пўлат қувурда кўндаланг пайванд уланишлари бўлмаслиги шарт.
288. Иссиқлик изоляциясини қоплашдан олдин қувур юзаси II даражагача коррозия ва куйиндилар, ёғ, мой, намлик ва бошқа ифлослантирувчи жисмлардан тозаланиши зарур.
289. Ташқи қувур (олдиндан изоляцияланган қувур қобиғи) сифатида қуйидагилар қўлланиши зарур:
а) ер остидан ётқизишда — экструдиция қилинган полиэтилен қувурлар;
б) ер устидан ётқизишда — ишлаб чиқарувчи корхонанинг техник шартлари талабларига мувофиқ оцинковкали пўлатдан тайёрланган спираль-навивкали қувурлар.
290. Олдиндан изоляция қилинадиган қувурлардаги хизмат кўрсатувчи ходимлар ишлаши учун осон жойлашган деталлари юзасининг ҳарорати 45° С дан ошмаслиги зарур.
291. Қобиқ қувурнинг ички ва ташқи юзалари тозаланган бўлиши ва уларнинг функционал сифатига таъсир этувчи нотекисликлар ва нуқсонлардан ҳоли бўлиши шарт. Қувур учлари тўғри кесилган ҳамда ўқига нисбатан перпендикуляр жойлашган (йўл қўйиш мумкин бўлган чегара –5°) бўлиши шарт.
292. Олдиндан изоляция қилинадиган қувурларнинг ҳар иккала учларининг камида 150 mm ва кўпи билан 250 mm жойлари изоляциядан тозаланган бўлиши зарур.
Қувурнинг изоляцияланмаган учларининг коррозияга қарши қопламаси бўлиши шарт.
293. Экструдировка қилинган полиэтилен қувурни ишлаб чиқарган корхона қувурда қуйидагиларни кўрсатган бўлиши шарт:
а) полиэтилен хом ашё маркаси;
б) эритишда оқувчанлик индекси;
в) асосий ҳамда ташқи қобиқ қувур деворининг номинал қалинлиги ва номинал диаметри;
г) ишлаб чиқарилган санаси;
д) полиуретан кўпик билан тўлдириш санаси;
е) ишлаб чиқарган корхона номи;
ж) асосий қувур тайёрланган пўлат маркаси;
з) олдиндан изоляцияланган қувурни тайёрлашда қўлланилган техник шартлар рақами.
294. Олдиндан изоляцияланган қувурларнинг ҳар бир партияси қабул қилиш-топшириш синовларидан ўтказилиши шарт. Бунинг учун ГОСТ 18321-73 га мувофиқ маҳсулотнинг бешта бирлиги танлаб олинади ва қуйидаги кўрсаткичлари аниқланади:
а) чизиқли ўлчамларнинг тўғрилиги;
б) ташқи кўриниши;
в) конструкциялардаги полиуретан кўпикларнинг зичлиги;
г) сиқилганда полиуретан кўпикларнинг зичлиги;
д) полиуретан кўпикларнинг сув шимиб олиш даражаси.
295. Битта кўрсаткич бўйича қониқарсиз натижалар олинган ҳолларда (ташқи кўриниш ва чизиқли ўлчамлардан ташқари) худди шу партиядан олган ҳолда синаладиган қувурларнинг сонини икки баробар кўпайтирган ҳолда, такрорий синовлар ўтказилиши шарт. Такрорий синовлар натижалари ҳал қилувчи ҳисобланади.
296. Битта маҳсулотнинг ташқи кўриниши ёки чизиқли ўлчамига мувофиқ бўлмаган ҳолларда бутун партияни бракларга ажратиш зарур.
5-§. Монтаж қилиш ва таъмирлаш
297. Қувурлар ва уларнинг элементларини ясаш тайёрлаш (ясаш ишларини охирига етказиш), монтаж қилиш ва таъмирлаш ихтисослашган ташкилотлар ёки ишларни сифатли бажариш имконини берадиган техник воситалари ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотлар томонидан бажарилиши зарур.
Корхона ва ташкилотлар монтаж қилиш ва таъмирлаш ишларини бажаришлари учун қонунчиликда ўрнатилган тартибда рухсатнома олишлари зарур.
298. Олдиндан изоляцияланган қувурларни пайвандлаш ишлари «Саноатконтехназорат» ДИ томонидан белгиланган тартибда ўқитилган ва ўқув комбинатида аттестациядан ўтказилган пайвандчи томонидан, бевосита траншея ичида (лойиҳа-техник ҳужжатларда кўзда тутилган ҳолларда қувурни пайвандлаш траншея устида амалга оширишга рухсат берилади) амалга оширилиши зарур.
299. Қувурларни пайвандлаш ишларини мазкур Қоидаларнинг IV боб «Тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлаш», 2-§. Пайвандлаш бўлими талабларига мувофиқ амалга ошириш зарур.
300. Уланишларни изоляциялаш ва зичлаш ишларини 15° С дан паст бўлмаган ҳароратда амалга ошириш зарур.
301. Олдиндан изоляцияланган қувурлар ва уларнинг деталларини ётқизишдан олдин қувур учларига насадкаларни ўрнатиш лозим.
302. Уланиш жойларидаги бўлаклар ўқларининг бир-бирига мос келиш даражаси 3о дан ошмаслиги зарур.
303. Пўлат қувурлар ва уларнинг деталларини улаш бўйича барча ишларни электр пайвандлаш ёрдамида амалга ошириш зарур. Шартли диаметри 50 mmгача бўлган қувурларни улашда газ пайвандлашга рухсат берилади.
304. Газ пайвандлашда иссиқлик ҳимоя изоляцияси ҳамда қувур қобиғини пайванд алангасидан тўсиш шарт.
305. Пайвандлашни бошлашдан олдин қувур учлари фаол ёғсизлантирувчилар (растворителсиз) ёрдамида коррозияга қарши қопламалардан, шунингдек пенополиуретандан яхшилаб тозаланиши шарт.
306. Пайванд уланишлари сифати ва нуқсонларни тузатилишининг назорати, шунингдек пайванд уланишларини синаш усуллари мазкур Қоидаларнинг IV бобида кўрсатилган талабларга мувофиқ ҳолда амалга оширилиши зарур.
307. Полиуретан кўпик ва ташқи қобиқ қувурнинг техник хусусиятларини тасдиқлаш мақсадида синаш усуллари ишлаб чиқарувчи корхона техник шартларига мувофиқ бўлиши зарур.
308. Олдиндан изоляцияланган қувурлардан иборат иссиқлик тармоғи мустаҳкамлик ва зичликка, одатда мазкур Қоидаларнинг IV боби 12-§ кўрсатилган талабларга мувофиқ ҳолда гидравлик усулда бирламчи ва якуний синовдан ўтказилиши зарур.
VIII БОБ. ҚУВУРЛАРНИНГ БЎЯЛАДИГАН РАНГИ ВА УНДАГИ ЁЗУВЛАРГА НИСБАТАН ТАЛАБЛАР
309. Қувурларнинг қўлланилиши ва муҳит параметрларидан келиб чиққан ҳолда қувур юзаси мувофиқ рангга бўялган бўлиши ва маркировка ёзувлари бўлиши шарт.
Ранг, шартли белгилар, ҳарфларнинг ўлчами ва ёзувларнинг жойлашиши ГОСТ 14202-69 га мувофиқ бўлиши зарур.
310. Қувурларга қуйидаги мазмундаги ёзувлар битилиши лозим:
а) магистрал линияларда — магистрал рақами (рим рақамларида) ва иш муҳити ҳаракатланадиган йўналишни кўрсатувчи стрелка. Нормал режимларда унинг иккала томонга ҳаракатланиши мумкин бўлган ҳолларда иккала томонга кўрсатувчи иккита стрелка чизилади;
б) магистрал яқинидаги шохланишларда — магистрал рақами (рим рақамларида), агрегат рақамлари (араб рақамларида) ва иш муҳити ҳаракатланадиган йўналишни кўрсатувчи стрелка;
в) агрегатлар яқинидаги магистралдан шохланиш жойларида — магистрал рақами (рим рақамларида) ва иш муҳити ҳаракатланадиган йўналишни кўрсатувчи стрелка.
311. Битта қувурдаги ёзувлар сони меъёрланмайди. Ёзувлар вентиллар, зулфинлар ва ҳоказолар бошқариб туриладиган жойлардан яхши кўриниб туриши шарт. Қувурларнинг бошқа хонага кириш ва чиқиш жойларида ёзувларнинг бўлиши шарт.
312. Қувурлар изоляцияси устидан металл қоплама (алюминий, руҳланган тунука ва бошқа коррозияга чидамли металлардан тайёрланган) қопланиши ҳолларида қоплама бутун узунлик бўйича бўялмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда қувур орқали ўтказилаётган муҳитдан келиб чиққан ҳолда, тегишли шартли белгилар қўйилади.
313. Вентиллар, зулфинлар ҳамда уларни бошқарувчи мосламаларга қуйидаги мазмундаги ёзувлар битилади:
а) ўчириш ёки бошқариш мосламаларининг фойдаланиш ва йўриқномаларга мувофиқ рақами ёки шартли белгиси;
б) айлантириш кўрсаткичининг ўчириш томонга йўналиши (Ў) ва очиш томонга йўналиши (О);
314. 320 бандда санаб ўтилган арматура ва бошқариш ускуналарига ёзувлар, уларнинг қуйидаги жойларига битилади:
а) штурвалнинг вентиль (зулфин) корпуси яқинида жойлашиш ҳолатида — вентиль (зулфин)нинг корпуси ёки изоляцияси ёки маҳкамланган табличкага;
б) штурвал ёрдамида масофадан туриб бошқариш ҳолларида — штурвалнинг колонкаси ёки кронштейнида;
в) занжир ёрдамида масофадан бошқариш ҳолларида — занжир ғилдираги кронштейн билан мустаҳкам уланган ва бошқариш майдончасидан энг яхши кўришни таъминлайдиган ҳолатда маҳкамланган табличкага;
г) хизмат кўрсатиш майдончаси тагида жойлашган вентиль ёки зулфинни ечиладиган штурвал ёрдамида (вал учи тагида ва қопқоқ билан ёпилган) масофадан туриб бошқариш ҳолларида — қопқоқнинг ҳам ости, ҳам устига;
д) электр бошқарувчи ёрдамида масофадан туриб бошқариш ҳолларида — ёқиш мосламаси олдида;
е) масофадан туриб бошқариш ҳолларида ушбу банднинг «б», «в», «г», «д» кичик бандларида кўзда тутилган ёзувлардан ташқари, бошқариладиган арматура маховигига ҳам ёзувлар битилиши шарт.
IX БОБ. СИГНАЛ РАНГЛАРИ ВА ХАВФСИЗЛИК БЕЛГИЛАРИ
315. Ишлаётганларнинг эътиборини бевосита хавфга, мумкин бўлган хавф ҳақида огоҳлантиришга жалб қилиш, хавфсизликни таъминлаш мақсадида алоҳида кўрсатма ва рухсатномалар бериш, шунингдек тегишли маълумотларни олиш учун сигнал ранглари ва хавфсизлик белгиларидан фойдаланилади. Сигнал белгиларидан юқори хавф манбаси бўлган ишлаб чиқариш жиҳозларининг алоҳида элементлари ва қисмлари учун қўлланилади. Қуйидаги тўртта сигнал ранг белгилари мавжуд:
қизил — «Тўхта, ман этилади, очиқ хавф»;
сариқ — «Диққат, мумкин бўлган хавф ҳақида огоҳлантириш»;
яшил — «Хавфсиз, рухсат, йўл очиқ»;
кўк — «Маълумот».
316. Хавфсизлик белгилари инсон учун хавф мавжуд бўлган, шунингдек ишлаб чиқариш жиҳозлари ўрнатилган жойларда кўзда тутилади. Белгиларни ҳамда уларни тушунтириш жойларини корхона (ташкилот) раҳбари, давлат назорати ва касаба уюшмасининг меҳнат техник назорати органлари билан келишган ҳолда белгилайди. Стандартларда белгиларнинг тўртта гуруҳи ўрнатилган:
тақиқловчи;
огоҳлантирувчи;
кўрсатма берувчи;
кўрсатувчи.
317. Тақиқловчи белгилар кўрсатилган жойларда қандайдир ҳаракатлар (чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш, транспортнинг кириши)ни бажаришга рухсат бермайди. Ушбу гуруҳ белгилари қизил рангли айлана ичига оқ майдонча ва белги айланаси чети оқ рангли ҳошия, шунингдек оқ ички майдонча ичида шартли қора рангга бўялган, қизил рангли эгри чизиқ (чапда тепадан, ўнг пастга) билан бўлинган (45° С бурчак остида) кўринишда бўлади.
318. Огоҳлантирувчи белгилар одамларни мумкин бўлган хавф — портлаш хавфи, тез алангаланувчи, заҳарли ва бўғувчи моддалар, электр токи кучланиши, нурланиш, тепадан жисмларнинг тушиши ҳақида огоҳлантиради. Белгилар тўғри томонли сариқ рангли, бурчаклари айланали, бурчаги тепага қаратилган, четида қора рангли ҳошияси бор ва қора рангли шартли расми бор бўлган учбурчак шаклида бўлади.
319. Кўрсатма берувчи белгилар, хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилган ҳолда (қуйидаги ҳимоя воситаларидан мажбурий ҳолда фойдаланган ҳолда: каскалар, махсус кийим-бош, махсус оёқ кийим, диэлектрик қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, ҳимоя белбоғлари) маълум ишларни бажаришга рухсат беради. Бундан ташқари ушбу гуруҳ белгилари эвакуация, ёнғинга қарши техника жойлашган жойлар ёки захира чиқиш жойлари, шунингдек меҳнат хавфсизлиги таъминланган иш жойларига йўл кўрсатади. Улар кўк рангли айлана, четида оқ ҳошияси бор, ичида шартли оқ расми чизилган бўлади. Ёнғинга қарши белгилар қизил рангда бўлади.
320. Кўрсатувчи белгилар объект ва қурилмалар, тиббий ёрдам ва овқатланиш, телефон, ичимлик суви, ёнғинга қарши сув манбаси, ёнғинга қарши кранлар, гидрантлар, ёнғинни ўчириш воситалари, чекиш жойларини кўрсатиб туриш учун мўлжалланган. Ушбу белгилар тўғри тўртбурчак шаклида, четида оқ ҳошияли, оқ тўртбурчак майдончада қора рангли (ёнғинга қарши белги қизил рангда бўлади) белги ёки ёзув битилган бўлади. Белгиларда, унинг пастки қисмида (оқ тўртбурчак тагида) оқ ранг билан кўрсатиб турувчи стрелка ва объектгача бўлган масофани кўрсатувчи стрелка расмини чизишга рухсат берилади.
321. Тунги вақтларда ёки кўриш ёмонлашган вақтларда хавфсизлик белгиларини унинг ранги ўзгармайдиган, шунингдек куннинг ёруғ вақтида ҳам кўриш қийинлашмайдиган ҳолда жойлаштириш зарур.
Ёнғин хавфсизлиги ва эвакуация ёки қўшимча чиқиш жойларини кўрсатувчи белгилар уларнинг ёритилиб туриши учун алоҳида электр қуввати манбаси билан таъминланган бўлиши шарт.
322. Ишлаб чиқаришнинг алоҳида хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда соҳага тегишли белги ва ёзувлари битилган белгиларни ишлаб чиқишга рухсат берилади. Бироқ, белгиларнинг ўлчами, шакли ва рангини ўзгартиришга рухсат берилмайди.
X БОБ. АВАРИЯ ВА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ ТЕКШИРИШ
323. Буғ ва иссиқ сув қувурларидан фойдаланишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ текширилади.
324. Мазкур Қоидалар талаблари қўлланиладиган ҳар қандай авария, инцидент ёки қувурлар ишидаги бошқа носозликлар тўғрисида, эгалик қилувчи корхона маъмурияти юқори хўжалик юритувчи идорага ҳамда «Саноатконтехназорат» ДИга хабар бериши зарур.
325. «Саноатконтехназорат» ДИ инспекторининг авария ёки бошқа инцидент омиллари ва сабабларини текшириш учун корхонага келишига қадар корхона маъмурияти, агар инсон ҳаётига хавф бўлмаса ёки аварияни янада катталашишига олиб келмаса, авария содир бўлган вазиятни ўзгармаган ҳолда сақланишини таъминлаши шарт.
XI БОБ. МАЗКУР ҚОИДАЛАР ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ
326. Мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан назорат «Саноатконтехназорат» ДИ томонидан, қувурлардан фойдаланувчи корхоналар, шунингдек ишлаб чиқарувчи заводлар, монтаж қилувчи ва таъмирловчи ташкилотларни даврий равишда текшириб туриш, шунингдек услубий кўрсатмалар, йўриқномалар ва «Саноатконтехназорат» ДИ бошқа меъёрий ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
327. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги талабларида белгиланган, ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиши ва амалга ошириши шарт.
Саноат хавфсизлиги талабларида белгиланган ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш бўйича маълумотнома махсус ваколатли давлат органи ёки қонунчиликда кўрсатилган саноат хавфсизлиги соҳасида алоҳида ваколатлари бўлган бошқа давлат органларига тақдим этилади.
328. Ишлаб чиқарувчи заводлар, монтаж қилувчи ва таъмирловчи ташкилотларни текшириш жараёнида қувурлар ва деталларини тайёрлаш, монтаж қилиш ёки таъмирлашда мазкур Қоидалар талаблари бузилиши ҳоллари аниқланса, «Саноатконтехназорат» ДИ томонидан белгиланган тартибда қоида бузилиши хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, уларни бартараф этиш муддатлари белгиланади ёки уларни бундан кейин тайёрлаш, монтаж қилиш ёки таъмирлаш қонунчиликда ўрнатилган тартиб бўйича тўхтатиб қўйилади.
329. Фойдаланишда бўлган қувурларни текшириш жараёнида нуқсонлар ёки улардан бундан кейин фойдаланиш хавфли бўлган мазкур Қоидалар талаблари бузилиши ҳоллари аниқланса, шунингдек навбатдаги кўрикдан ўтказиш муддати тугаганлиги ёки қувурларни соз ҳолда сақлаш ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахс йўқ бўлса, қувурдан фойдаланиш ман этилади. Бунда, қувур паспортига мазкур Қоидаларнинг тегишли бандлари кўрсатилган ҳолда ман этиш сабаблари ёзиб қўйилади.
330. Мазкур Қоидалар бузилишида айбдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига
1-илова
1-жадвал
Қувурлар тоифалари ва гуруҳлари

Қувур
тоифалари

Гуруҳлар

Муҳитнинг иш параметрлари

Ҳарорат, °С

Босим, МРа (kgf/cm2)

I

1

560 дан юқори

Чегараланмаган

2

520 дан юқори, 560 гача

Чегараланмаган

3

450 дан юқори, 520 гача

Чегараланмаган

4

450 гача

8,0 (80) дан юқори

II

1

350 дан юқори, 450 гача

8,0 (80) гача

2

350 гача

4,0 (40) дан юқори 8,0 (80) гача

III

1

250 дан юқори, 350 гача

4,0 (40) гача

2

250 гача

1,6 (16) дан юқори 4,0 (40) гача

IV



115 дан юқори, 250 гача

0,07 (0,7) дан юқори 1,6 (16) гача

Изоҳ: Параметрлар ўлчами турли тоифаларда бўлса, қувур муҳит параметрининг максимал ўлчамига тенг бўлган (чизмага қаралсин) тоифага киради.

Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига
2-илова
(мажбурий)


Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish