Инспекция бошлиғи И. Холматов


Пўлатларни типлар ва классларга ажратиш



Download 0,58 Mb.
bet8/12
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#59529
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
bugʻva issiq suv quvurlari tuzilishi va xavfsiz ekspluatatsiya qilish

Пўлатларни типлар ва классларга ажратиш

8 жадвал

Т/р

Пўлат типи, класси

Пўлат маркаси

1.

Углеродли

Ст2сп2, Ст2сп3, Ст3сп2, Ст3сп3, Ст3пс3,
Ст3Гвс3, Ст3пс4, Ст3сп4, Ст3сп5, Ст3сп6,
Ст3Гпс4, Ст4пс3, Ст4сп3, Ст5сп2*, 08, 10, 15, 20,
25, 30*, 35*, 40*, 15К, 16К, 18К, 20К, 22К, 15Л,
20Л, 25Л, 30Л, 35Л

2.

Кам легировка қилинган марганецли ва кремниймарганецли

10Г2, 15ГС, 16ГС, 17ГС, 17Г1С,
17Г1СУ, 09Г2С, 10Г2С1, 14ХГС

3.

Кам легировка қилинган хромланган

35Х*, 40Х*

4.

Кам легировка қилинган молибденли, хроммолибденли, хроммолибденванадийли

12МХ, 12ХМ, 15ХМ, 10Х2М, 15Х1М1Ф,
12Х1МФ, 20ХМЛ, 20ХМФЛ, 15Х1МФЛ,
20Х1МФ*, 25Х1М1Ф1ТР*, 20Х1М2Ф1БР

5.

Кам легировка қилинган хромникельмолибденванадийли

38ХН3МФА*

6.

Мартенсит хромланган

20X13,12X11 В2МФ*,13X11М2В2МФ*,
20Х12ВНМФ*,18Х12ВМВФР*

7.

Аустенит хромникелли

08Х18Н10Т, 12Х18Н9Т, 12Х18Н10Т, 12Х18Н12Т,
12Х18Н9ТЛ, 12Х18Н12МЗТЛ, ХН35ВТ*

* Материаллар пайвандланмайди — деталлари мустаҳкамланади.
Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига
6-илова
Жадвал

Металл ҳарорати, ° С

Синов ҳарорати,° С

0 дан минус 20 гача
минус 20 дан минус 40 гача
минус 40 дан минус 60 гача

Минус 20
Минус 40
Минус 60

Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига
7-ИЛОВА
Бир типли ва назорат пайванд уланишлар тушунчасини аниқлаш
Бир типли пайванд уланишлар, бу қуйидаги умумий белгилари бўлган пайванд уланишлар гуруҳларидан иборат:
а) пайвандлаш усули;
б) асосий металл маркаси (ёки бир неча маркалар). Бир гуруҳга технологияларга мувофиқ, бир хил марка (бир неча маркалар)ли пайванд материалларини қўллаш кўзда тутилган пўлатнинг турли маркаларидан тайёрланган деталларнинг пайванд уланишларини бирлаштириш мумкин;
в) бир хил марка (бир неча маркалар)ли пайванд материаллари. Бир гуруҳга технологияларга мувофиқ турли пайванд материалларини қўллаш кўзда тутилган пўлатнинг бир хил маркадан тайёрланган деталларнинг пайванд уланишларини бирлаштириш мумкин; электродларнинг ГОСТ 9466 бўйича (асосий, рутил, целлюлозали, нордон) бир хил турдаги қопламаси бўлиши зарур;
г) деталларнинг пайванд зонасидаги номинал қалинлиги. Уланишларни пайвандлаш зонасидаги деталь қалинлиги қуйидаги диапазонлардан бири тўғри келганда бир гуруҳга бирлаштириш мумкин:
3 mm гача, инобатга олган ҳолда;
3 mm дан юқори, 10 mm гача, инобатга олган ҳолда;
10 mm дан юқори, 50 mm гача, инобатга олган ҳолда;
50 mm дан юқори.
Бурчак, таврли ва устма-уст уланишларда кўрсатилган диапазонлар уланаётган деталларга тегишли бўлади; асосий деталларнинг қалинлигини ҳисобга олмасликка рухсат берилади;
д) пайвандлаш зонасида деталларнинг қийшиқлик радиуси. Пайвандлаш зонасидаги деталь қийшиқлик радиуси қуйидаги диапазонлардан бирига тўғри келганда уланишларни бир гуруҳга бирлаштириш мумкин
12,5 mm гача, инобатга олган ҳолда;
12,5 mm дан юқори, 50 mm гача, инобатга олган ҳолда;
50 mm дан юқори, 250 mm гача, инобатга олган ҳолда;
250 mm дан юқори (шу жумладан ясси деталлар).
Бурчак, таврли ва устма-уст уланишларда кўрсатилган диапазонлар уланаётган деталларга тегишли бўлади. Асосий деталларнинг қийшиқлик радиусини ҳисобга олмасликка рухсат берилади;
е) пайванд уланиш тури (бириктирма, бурчак, таврли, устма-уст). Бир гуруҳга, қувур штуцерларини қозон элементларига пайванд уланишлари орқали бириктиришдан ташқари бириктирма, бурчак, таврли, устма-уст пайванд уланишларини бирлаштириш мумкин;
ж) четларини тайёрлаш шакллари. Бир гуруҳга четларини тайёрлашнинг қуйидаги шакллари билан бирга пайванд уланишларини бирлаштириш мумкин:
қийшайиш бурчаги 8° дан ортиқ бўлганда четларига бир томонлама ишлов бериш;
қийшайиш бурчаги 8° гача бўлганда четларига бир томонлама ишлов бериш (тор ишлов бериш);
четларига икки томонлама ишлов бериш;
четларига ишлов бермасдан;
з) илдиз қатламини пайвандлаш усули: қолган подкладкада (подкладка ҳалқасида), эритилган подкладкада, подкладкасиз (қайтиш валигини эркин шакллантириш), чок илдизини пайвандлаган ҳолда;
и) пайвандлашнинг термик режими:
олдиндан ва пайвандлаш жараёнида қиздириш;
қиздирмасдан;
қатламларни бирин-кетин совутган ҳолда;
к) пайванд уланишга термик ишлов бериш режими.
Назорат пайванд уланиши-бу ишлаб чиқариш пайванд уланишлар орасидан кесиб олинган ёки алоҳида пайвандланган уланишдан иборат бўлиб, бунда ишлаб чиқариш пайванд уланишларга нисбатан бир хил ёки бир типли бўлади ва ишлаб чиқариш пайванд уланишлари сифати ва хусусиятларини аттестациядан ўтказиш ёки текширишда бузувчи назоратни амалга ошириш учун мўлжалланади.
Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига
8-илова
(мажбурий)
Пайванд уланишлар сифатини баҳолаш меъёрлари
1. Умумий қоидалар
1. Пайванд уланишлар сифатини баҳолаш бўйича мазкур меъёрлар визуал, ўлчов, капилляр, магниткукунли, радиографик назоратда, шунингдек механик синовлар ва металлографик изланишларда ёйсимон, электршлакли электр нурли ва газ пайвандлаш орқали бажарилган, босим остида ишлайдиган пайванд уланишларга нисбатан ўрнатиладиган асосий талабларни белгилайди.
Пайванд уланишлар сифатини баҳолаш бўйича аниқ меъёрлар пайванд уланишларни назорат қилиш меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши ва «Саноатконтехназорат» ДИ билан келишилиши зарур.
Пайванд уланишлар учун, пайвандлаш бошқа усуллар орқали бажарилганда, босим остида ишламайдиган пайванд уланишлар, ҳамда пайванд уланишларни назорат қилиш юқорида келтирилган усулларда кўрсатилмаган бўлса, пайванд уланишлар сифатини баҳолаш, қонунчиликда белгиланган тартибда меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
2. Ушбу иловада фойдаланилган атамалар ва мазмунлари илованинг 9 бўлимида кўрсатилган.
3. Сифатини баҳолаш меъёрлари қуйидаги ўлчам кўрсаткичлари (ЎК) бўйича қабул қилинади:
пайвандланган деталларнинг номинал қалинлиги бўйича — бир хил қалинликдаги деталларнинг (деталь учларини чархлаш, калибровка қилиш ёки қисиш орқали олдиндан ишлов бериш ҳолларида — ишлов бериш зонасида пайвандланган деталлар қалинлиги номинал бўлган ҳолларда) бириктирма пайванд уланишлари учун;
нисбатан юпқа деталнинг номинал қалинлиги бўйича — турли номинал қалинликдаги деталларнинг (нисбатан юпқа детал учларини олдиндан ишлов бериш ҳолларида — ишлов бериш зонасида унинг қалинлиги номинал бўлган ҳолларда) бириктирма пайванд уланишлари учун;
бурчак чокнинг ҳисобланган баландлиги бўйича — бурчак, таврли ва устма-уст пайванд уланишлари учун (бурчак ва таврли пайванд уланишларда тўлиқ эритган ҳолда, бунда нисбатан юпқа детал қалинлигини ўлчам бирлиги ҳисобида қабул қилишга рухсат берилади);
нисбатан юпқа деталь номинал қалинлигининг икки баробари бўйича (иккита бир-бирига пайвандланган деталлардан иборат) — чеккадаги пайванд уланишлари учун (қувурларни қувур текислигига пайвандлаш ҳоллари бундан мустасно); ,
қувур деворининг номинал қалинлиги бўйича — қувурларни қувур текислигига пайвандлаш учун.
Иккита қалинликдаги пайванд уланишларини радиографик назорат қилишда сифатини баҳолаш меъёрларини бир қават пайванд уланишлардаги қалинлик билан бир хилда олинади.
4. Пайванд уланишларнинг узунлиги (узунлиги, периметри) пайвандланган деталларнинг чок чеккаларидаги (штуцерларни улаш, шунингдек бурчак ва таврли уланишларда — уланаётган деталнинг бурчак чоки чеккасидаги ташқи юзаси бўйича) ташқи юзаси бўйича аниқланади.
5. Бузмайдиган назорат усулларини қўллаган ҳолда аниқланган битталик ва йиғма уланишларнинг сони ва майдончаси 100 mm дан иборат узунликдаги пайванд уланишнинг барча участкасида ушбу меъёрларда кўрсатилган ўлчамлардан ошмаслиги зарур.
Узунлиги 100 mm дан кичик бўлган пайванд уланишлари учун битталик ва йиғма уланишларнинг сони ва майдончаси назорат қилинадиган уланишнинг узунлигига қисқаради. Бунда каср сон келиб чиқса, энг яқин бутун сонгача йириклаштирилади.
2. Визуал ва визуал-оптик назорат
6. Визуал ва визуал-оптик пайванд уланишларда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
барча тур ва йўналишлардаги дарз кетишлар;
асосий металл ва чок, шунингдек чок валиклари орасида пайвандланмасдан қолган жойларга;
чок илдизида пайвандланмасдан қолиш ҳолларига (меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари);
металлнинг оқиши ва сачраган бўлаклари қолдиқларига;
пайвандланмасдан қолган кратерларга;
пайванд қолдиқларига;
куйдириб юборишларга;
йиғилиб қолган қолдиқларга;
кесикларга (меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари);
чок ўлчамларининг белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлишига.
7. Визуал ва визуал-оптик назорат жараёнида аниқланган нуқсонлар меъёрлари 2.1 жадвалда кўрсатилган


Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish