Инсон борлиғининг ўзига хос хусусияти


Онгнинг материалистик концепцияси



Download 51,94 Kb.
bet8/10
Sana21.02.2022
Hajmi51,94 Kb.
#61172
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
inson borlii

Онгнинг материалистик концепцияси. Материалистлар онгнинг пайдо бўлишини фақат нотирик материядан табиий йўл билан вужудга келган тирик материянинг тадрижий ривожланиши маҳсули сифатида тушунтиришга ҳаракат қилдилар ва онг табиатининг талқинига «инъикос» тушунчасини киритадилар. Уни материянинг умумий хоссаси деб ҳисоблаб, онгни инъикоснинг олий типи деб тавсифлайдилар ва онгнинг генезисига табиий-тарихий нуқтаи назардан ёндашиб, унинг пайдо бўлишини меҳнат ва тил билан боғлайди.
Бу назария объектив дунёнинг барча объектлари, жараёнлари ва ҳодисалари муттасил ўзгаришда бўлиши, шунингдек бир-бири билан универсал ўзаро алоқа қилиши ва ўзаро таъсирга киришишини эътироф этади.
Бундай ўзаро таъсирлар натижасида айрим жисмлар ва ҳодисалар бошқа жисмлар ва ҳодисаларга таъсир кўрсатиб, уларда тегишли ўзгаришлар ясаш ва уларни муайян тарзда ўзида гавдалантириш орқали уларда гўёки ўз «изи»ни қолдиради.
Инъикос - нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро таъсирлашуви асосида ҳосил бўладиган ҳодиса, ҳолат, жараён ва ўзгаришларни ифодалайди1.
Тирик табиатда инъикос нисбатан содда шакллари ва пассив хусусияти билан тавсифланади. Яъни, сиртдан таъсирланиш натижасида нарсалар ва ҳодисалар ўз механик, физик ёки кимёвий хусусиятларини ўзгартиради, лекин мазкур ўзаро таъсирга жавобан ҳеч қандай фаоллик кўрсатмайди. Бу ерда қумдаги оёқ излари ёки қадимги организмлар ва ўсимликларнинг тоғ жинсларидаги излари, фотосуратлар, кўзгудаги акс ва шу кабилар мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ҳаёт пайдо бўлган пайтдан эътиборан инъикоснинг бутунлай бошқача (биологик) шакли – таъсирланувчанлик барча жонли нарсаларнинг атроф муҳит таъсирига муносабат билдириш қобилияти сифатида вужудга келди. Бу қобилият фақат сиртдан таъсирларга нисбатан намоён бўлади. Жонли организмлар эволюциясининг юқорироқ даражасида (ҳайвонот дунёси – фауна вужудга келиши билан) таъсирланиш қобилияти бутунлай бошқа хосса – сезувчанчанликка ўтади. Бу энди инъикоснинг руҳий шакли бўлиб, у организмларда нерв системаси ва руҳиятнинг элементар шакллари пайдо бўлиши натижасида вужудга келади. Сезувчанлик организмларнинг нарсаларнинг айрим хоссаларини сезгилар тарзида акс эттириш қобилияти сифатида намоён бўлади.
Сезгилар эса, ўз навбатида, юксак даражада уюшган ҳайвонларда, масалан умуртқали ҳайвонларда инъикоснинг янада мураккаброқ шакллари, хусусан идрок этиш ва тасаввур қилиш қобилиятлари пайдо бўлишига замин ҳозирлайди. Бу инъикоснинг объектив дунё нарсалари ва ҳодисалари мияда уларнинг идеал нусхалари кўринишида акс этадиган даражасидир. Бу ерда «ақлли» ҳайвонлар мияси имкониятларининг чегараси намоён бўлади. Гарчи улар ўзини қуршаган дунёнинг идеал образларини тасаввур қилиб, шу образларга кўра, масалан, ўз эгаларини танисалар-да, уларнинг мияси идеал образлар билан фикрлаш амаллари тарзидаги махсус ишни бажаришга қодир эмас. Бу вазифани ҳал қилишга юқорироқ даражадаги мия қодир бўлиб, унга фақат инсонгина эгадир.
Шундай қилиб, биологик инъикос сезиш, идрок этиш ва тасаввур қилиш каби ҳиссий шаклларда амалга оширилади. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бу ерда фикрлаш жараёнида намоён бўладиган онг мавжуд эмас. Онг борлиқни акс эттиришнинг юқорироқ даражаси бўлиб, фақат ижтимоий соҳада мавжуд бўлиши мумкин ва инсон миясида аввало абстракт фикрлашнинг тушуниш, мулоҳаза ва мушоҳада юритиш каби идеал шаклларида амалга оширилади. Инсон идеал образларни ўз онгида умумлаштириб, шу тариқа объектив борлиқни тушунчаларда (категорияларда) акс эттиради. Уларнинг ўртасида мантиқий алоқа ўрнатиб, турли нарсалар, ҳодисалар ва шу кабиларнинг моҳиятини тўғри ёки нотўғри акс эттириш орқали улар ҳақида у ёки бу хулосага келади. Мушоҳада юритиб инсон нарсалар ва ҳодисаларни билади ва шу тариқа борлиқни онгнинг муҳим хусусияти саналган абстракт фикрлаш орқали акс эттиради.
Инъкоснинг олий шакли сифатида онгнинг пайдо бўлиши «ақлли одам» (homo sapiens)нинг шаклланиш жараёни билан боғланади ва аввало меҳнат фаолияти билан белгиланади. Меҳнат қилиш қобилияти руҳиятнинг ривожланишида улкан сакраш бўлди. Маймун анатомияси ва физиологиясидаги эволюция инсон пайдо бўлишига замин ҳозирлаган бўлса, табиати соф ижтимоий хусусиятга эга бўлган меҳнат мазкур жараённинг энг муҳим омилига айланди.

Download 51,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish