Инсон борлиғининг ўзига хос хусусияти



Download 51,94 Kb.
bet5/10
Sana21.02.2022
Hajmi51,94 Kb.
#61172
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
inson borlii

Индивидуал онг борлиғи. Инсон онгини илмий тушуниш йўлидаги биринчи қадам одамзот онги унинг мияси ва физиологияси билан узвий боғлиқ бўлса-да, лекин улар умуман жонсиз ёки жонли табиат билан мутлақо боғланмайдиган алоҳида нарса сифатида мавжуд эканлигини тан олиш билан боғлиқдир. Онг инсон миясининг объектив борлиқни идеал образларда акс эттириш ва бу образлардан фикрлаш жараёнида фойдаланиш қобилияти сифатида амал қилади. Уни бевосита кузатиш мумкин эмас. Онг фақат инсон мияси ишининг натижаси, унинг хоссаси сифатида, шунингдек онг намоён бўлишининг фикрлар, ғоялар, эътиқодлар, қадриятлар, мўлжаллар ва шу кабилар тарзида ифодаланган турли шакллари орқали тадқиқ этилиши мумкин.
Индивидуал онг борлиғини одатдаги макон ва вақт координаталарида тавсифлаш мумкин эмас. У нафақат доим «шу ерда ва ҳозир» мавжуд бўлади, балки гўёки макондан ташқарида ётади, чунки бирон-бир ҳажм ёки миқдорий ўлчанадиган чизиқли кўрсаткичлар билан ифодаланиши мумкин эмас. Вақтда у (далил сифатида, ҳодиса сифатида), ҳар қандай нарсанинг борлиғи каби, фақат ҳозирги замонда мавжуд бўлади, зеро у ўтмишда йўқ бўлган, келажакда эса ҳали мавжуд эмас. Бироқ, моддий нарсалар борлиғидан фарқли ўлароқ, онг бир қанча ўзига хос хусусиятлар, чунончи: вақт шкаласи бўйлаб ўтмишга ҳам, келажакка ҳам бир лаҳзада кўчиш, илгари мавжуд бўлган нарсалар, юз берган воқеаларни хаёлда акс эттириш, пайдо бўлиши, юз бериши мумкин бўлган нарсалар ва воқеаларни тасаввурда гавдалантириш қобилиятига эгадир. Аммо ўтмиш ёки келажакнинг идеал образлари ҳисобланган онгни унинг ҳақиқий борлиғида ўз экранида тасвирларни алмаштирувчи айланувчан калейдоскоп билангина таққослаш мумкин.
Айрим кишилар борлиғи ҳақида сўз юритганда, шуни таъкидлаш лозимки, у барча жонли организмларда бўлганидек функционалгина эмас, балки ўз шаклланиш жараёнида муайян босқичлардан ўтади, бунда тана билан бир қаторда руҳ ҳам ривожланади. Гарчи бу икки жараён диалектик жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлса-да, улардан ҳар бирининг ривожланиши ўз йўлидан боради ва асосан турли қонунларга бўйсунади. Айрим кишилар бир-бирига ўхшамаслиги ва уларнинг чексиз даражада ранг-баранглиги шу ҳол билан белгиланади. Улар ўз шаклланиш жараёнининг айни бир босқичлари - инсон, индивид, шахсни ҳар бири ўзича босиб ўтади.

Download 51,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish