Инсон борлиғининг ўзига хос хусусияти


Онг фалсафий муаммо сифатида



Download 51,94 Kb.
bet7/10
Sana21.02.2022
Hajmi51,94 Kb.
#61172
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
inson borlii

Онг фалсафий муаммо сифатида. Рационализмдан фарқли ўлароқ иррационализм (irrаtionalis – нооқилона, онгсиз) борлиқни оқилона англаш имкониятини чеклайди, баъзан эса бутунлай инкор этади. Хусусан, неофрейдизмнинг атоқли намояндаларидан бири К.Г.Юнг (1875-1961) онгни илмий воситалар билан билиш мумкин эмас, деб ҳисоблаган ва унга таъриф беришга уринишлардан бутунлай воз кечиб, уни расмлар ва метафоралар ёрдамида тавсифлаш билангина кифояланишни таклиф қилган. Онгни тушуниш иррационализм экзистенциализм ва неопозитивизм каби фалсафий оқимларга ҳам хосдир.
Иррационализмга зид ўлароқ, онгни тушунишга нисбатан материалистик ёндашув онгнинг пайдо бўлишини материянинг ўзи билан тушунтиришга интилиш, айни вақтда унинг табиат ва вақтдан ташқарида ҳамда номоддий келиб чиқишини инкор этиш билан тавсифланади. Бундай қарашларни асослаш учун илмий ва амалий ютуқлардан доим кенг фойдаланилган. Мазкур йўналиш турли даврларда сезувчи, фикрловчи материянинг фарқи ва ўзига хос хусусиятлари нимада?, деган мушкул саволларга жавоб излаган.
Мазкур муаммони тўла ва узил-кесил тушунганликни даъво қилмасдан, шуни қайд этиш мумкинки, ҳозирги замон фани ва ўзини бевосита ёки билвосита намоён этувчи онг инсон миясининг иш жараёни ҳисобланади, унинг функцияси сифатида амал қилади ва ундан айри ҳолда намоён бўлмайди, деб айтиш имконини беради.
Ҳозирги замон фани инсон миясида юз миллиарддан ортиқ асаб ҳужайралари узлуксиз ишлашини, уларнинг ҳар бири ўз навбатида бошқа ўн минг ҳужайра билан ахборот ва сигналлар алмашишини аниқлаган. Инсон мияси, гарчи унинг массаси тана массасининг атиги икки-уч фоизини ташкил этса-да, организм овқатдан оладиган бутун энергиянинг йигирма фоизига яқинроғини истеъмол қилади.
Мазкур ўта мураккаб биологик «компьютер» ишини тадқиқ этиш мумкин бўлиб, бу билан махсус фанлар шуғулланади, аммо фалсафа бундай тадқиқотларни эътиборга олиб, ўз олдига биринчи навбатда онгнинг табиати қандай, деган саволга унинг вужудга келиши ва генезисини ўрганиш йўли билан жавоб бериш вазифасини қўяди. Бунда фалсафа инсон миясининг функцияси саналган онгни ўрганиш билангина чекланмайди, балки масалани кенгроқ қўяди: онгнинг бошқа шакллари, хусусан ўзга моддий тузилмалардан пайдо бўлган онг шакллари мавжуд бўлиши мумкинми?, деган саволга жавоб излайди. Шунингдек, фалсафа онгнинг материядан олдин пайдо бўлган ёки у билан мутлақо боғлиқ бўлмаган моҳият ҳисобланишини назарда тутадиган таълимотларни ҳам истисно этмайди.
Шунга қарамай бугунги кун нуқтаи назаридан инсон ақли тушунишга қодир бўлган борлиққа таянадиган фалсафий ғоялар ишончлироқ хусусият касб этади. Шу маънода онг ҳақида ҳозирча фақат инсон мияси фаолияти муносабати билан аниқ сўз юритиш мумкин.
Янги табиий-илмий маълумотлар олиниши онгнинг табиатини тушунишга нисбатан материалистик ёндашувлар мавқеини кучайтирмоқда. Аммо, кези келганда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бу ўта мураккаб масала хусусида фалсафанинг материалистик йўналиши вакиллари ўртасида ҳам ягона фикр мавжуд эмас. Масалан, ХХ асрнинг 50-йиллари охирида АҚШ ва Австралияда илмий материализм вужудга келди. У «вульгар материализм» анъанасини давом эттириб, моҳият эътибори билан маънавий ҳодисаларни миянинг физик ҳолатлари билан тенглаштирди (Р.Рорти, Г.Фейгл, Д.Армстрон ва бошқалар). 70-йилларда АҚШ ва Канадада яна бир фалсафий йўналиш – «эмержентистик материализм» шаклланди (ингл. emerge – юзага чиқиш, пайдо бўлиш, юзага келиш). Унинг вакиллари – М.Бунге, Ж.Марголис ва бошқалар индивидул руҳият ва онгнинг эволюцион келиб чиқиши ғоясини ҳимоя қилиб, руҳий ҳодисаларни жисмоний ҳодисаларга боғлашга қарши чиқдилар.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, онгнинг материалистик концепцияси ҳозирча энг мукаммал ва ҳозирги замон табиатшунослиги талабларига кўпроқ даражада жавоб берадиган фалсафий концепция бўлиб қолмоқда. Айни шу сабабли унга қуйида муфассалроқ тўхталамиз.

Download 51,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish