Инсон борлиғининг ўзига хос хусусияти



Download 51,94 Kb.
bet9/10
Sana21.02.2022
Hajmi51,94 Kb.
#61172
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
inson borlii

Тил ва онг. Онг нафақат инсоннинг меҳнат фаолияти, балки одамлар ўзаро алоқаси ва мулоқотининг универсал воситаси – тил билан ҳам узвий боғлиқдир. Аниқ, тушунарли нутқнинг пайдо бўлиши, нафақат ижтимоий муносабатлар, балки инсоннинг ўзи, унинг онги ривожланишининг бутунлай янги ва қудратли воситасига айланди, чунки биологик омил (ирсият)дан ташқари одамларда тил ёрдамида янада қудратлироқ омил – тажриба ва ижтимоий муҳим ахборот беришнинг ижтимоий усули пайдо бўлди. Бу турли авлодлар ва тарихий даврларнинг билимлари, анъаналари, маданиятларининг ворисийлигини таъминлади, сўнгги зикр этилган ҳол эса, ўз навбатида, тилнинг янада ривожланиши ва такомиллашувига туртки берди ва замин ҳозирлади.
Шундай қилиб, меҳнат, онг ва тил бир-бири билан шу даражада узвий боғландики, улардан ҳар бирининг келиб чиқиши ва тарихий ривожланишини бир-биридан алоҳида тасаввур қилиш мумкин эмас. Бунда тил инсоннинг фикрлаш фаолияти амалга ошувчи муҳим шакл ҳисобланади, меҳнат эса, ўз навбатида, тилни ривожлантиради ва бойитади.
Хуллас, индивиднинг онги ижтимоий белгилангандир, яъни у фақат жамиятда шаклланади ва ундан ташқарида пайдо бўлиши мумкин эмас. У нафақат келиб чиқишига кўра, балки борлиқ усули жиҳатидан ҳам ижтимоий ҳодиса ҳисобланади, чунки одамларнинг хулқ-атвори, ҳаракатларида намоён бўлади, уларнинг фаолият йўналишини белгилайди.
Хулосалар. Фикрловчи одамнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у ўз онги ёрдамида ўзини, ўзи яшаётган муҳитни таҳлил қилиб, ўз «Мени» ҳақида тасаввур ҳосил қилади ва ўзини бу борлиқдан ажратиб, шу тариқа ўзлигини шакллантиради. Эмоцияларга бой бўлган ва қадриятларга қараб мўлжал олувчи инсон онги фаол асос сифатида амал қилади, чунки у борлиқнинг пассив инъикоси эмас, балки фикрлаш фаолиятининг изчил, назорат қилинадиган ва бошқариладиган жараёни ҳисобланади. Шу маънода у ижодий фаолият сифатида ҳам намоён бўлади, зеро у нафақат борлиқни акс эттиради, балки уни ўзгартириб, борлиқнинг янги шаклларини яратади.
Бу ерда ҳар қандай ижодкор фаолиятининг негизи, шунингдек инсон яратган ва яратаётган «иккиламчи» табиатнинг пайдо бўлиш асослари мужассамлашади. Айнан инсон онгининг фаол ва ижодий хусусияти уни сунъий интеллект манбалари – «ақлли», «фикрловчи» машиналар билан бир қаторга қўйиш имконини бермайди. Гарчи улар ахборотга ишлов бериш борасида инсондан анча устун ва ҳатто уларнинг ишида «ижод» унсурлари ҳам намоён бўлса-да, лекин улар машиналар бўлиб қолади. Уларнинг иши маънавиятдан маҳрум ва умуман олганда одамларнинг онгли фаолияти билан тенглаша олмайди. Бу фаолият олдиндан белгиланган ҳар қандай дастурдан бойроқ, зеро маданий жараёндан унинг фаол асоси сифатида ўрин олган ва асосан маданият билан белгиланади.



Download 51,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish