Инновация: фан, таълим, технология


Мактабгача тарбия ёшида болаларни табиат қўйнида болаларни мехнатга ўргатиш



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,83 Mb.
#255442
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   61
Bog'liq
2019,,2

Мактабгача тарбия ёшида болаларни табиат қўйнида болаларни мехнатга ўргатиш
вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:(4.37) 
1) Болани атроф мухитдаги предмет ва воқеаларга ,инсонларга нисбатан 
инсонпарварлик гуманистик муносабатларни тарбиялаш 
2) Болада мехнат кўникмаларини, мехнат қилиш эхтиёжларини ривожлантиришда 
асосида шахсий тажрибага эга бўлишига ёрдам бериш 
3). Табиатдаги меҳнат машғулотларини жамоавий тарзда ташкил этилиши. 
Мактабгача тарбия ёш даврида боланинг эркин ҳаракат қилиш майдони ясли ёшидаги 
даврга нисбатан жуда ҳам кенгайиб кетади. Бу эса болаларга жуда кўп нарсалар билан 
танишиш инкониятини беради.
Ушбу 
ёш даврида болаларда мустақил анализ қилиш ва 
умумлаштириш,таққослаш каби фикр қилиш жараёнларини вужудга келади. Болалар 
ўзининг тажрибасида анча нарсани билиб олганидан сўнг, нарсаларнинг ички 
хусусиятлари билан ҳам қизиқа бошлайдилар. 
Шунинг учун уларда (Бу нима? Нега бунақа? Нимага керак?) каби саволлар пайдо 
бўлади. Одатда, ҳар қандай тафаккур жараёни бирор нарсага тушуна олмаслик, бирор 
нарсадан тажжубланиш хайрон қолиш ва натижада турли саволларнинг туғилиши 
туфайли пайдо бўлади. Айнан янгилик, муаммолар инсонлардаги аналитик тафаккурнинг 
манбаи сифатида мактабгача таълим ёшида улкан ривожлантирувчи ахамият касб этади.
Болалар ҳар соҳага доир саволлар берар эканлар уларнинг саволларини жуда қизиқ 
бўлишини бир нечта сабаблари бор:(3.41) 
1). Болалар теварак атрофдаги нарса ва ҳодисаларни қандай бўлса шундайлигича, 
яъни яхлит ҳолда акс эттирадилар: 
2). Уларда нарса ва ҳодисаларни чуқур анализ ва синтез қилиш хусусияти ўсмаган 
бўлади:


51 
3). Уларда табиат ва жамият ҳодисаларига доир илмий тушунчалар ҳали таркиб 
топмаган: 
4). Уларнинг турмуш тажрибалари етарли эмас,шунинг учун улар билишга интилиб 
саволлар бераверадилар. 
Уларнинг бу саволларига аҳамият билан қараш керак. Болалар ўз саволига жавоб 
топа олмаса ёки катталар унинг саволига аҳамият бермасалар, боладаги қизиқувчанлик, 
синчковлик сусаяди. 
Тўғри, боланинг барча саволларига атрофлича жавоб бериш қийин, чунки 
уларнинг атроф олам ҳақидаги билим малака ва кўникмалари .хаётий тажрибалри хали 
етарли эмас. Лекин тарбиячилар боланинг ёш тараққиёти, индивидуал ривожланиши 
хусусиятларига мос тарзда атрофлича тушунтириб бериши зарур.
Айрим болалар ҳаддан ташқарикўп саволлар берадилар, бошқа бир болалар 
эса деярли хеч бир савол бермайдилар. 
Болалар ҳар соҳага доир жуда кўп савол бериши ижобий характерга эга бўлиб, 
боланинг қизиқувчанлиги, активлиги, интеллектуал ривожланиши ва мустақиллигидан 
дарак беради.
Одатда жуда пассив ва тортинчоқ болалар ҳеч бир савол бермайдилар. 
Бундай болаларга турли машғулотлардан, экскурсиялар пайтида тарбиячининг ўзи савол 
бериши ва шу билан уларни фаоллаштириши лозим
Бундай тоифадаги болаларга ўзларидаги фаолликни намоён қилиш учун қулай шарт-
шароит яратиш, гурухлардаги ҳамкорликдаги фаолиятдаги қўшган хиссасини тенгдошлари, 
ота- онаси олдида таъкидлаб қўйиш,рағбарлантириш мақсадга мувофиқ. 
Табиат қўйнидаги мехнат фаолияти ахамиятли томонларидан бири шунда-ки, болалар 
ўзларининг кўп саволларига тарбиячи ёрдамида амалий жавоб топа оладилар. Яъни 
болалардаги назарий маълумотлар амалий ифодасини топади
Табиатдаги мехнат -мактабгача ёшдаги болаларнинг сенсор тарбияси учун ҳам 
қулай шароитлар яратади. Мехнат жараёнида болалар ўсимликлар холати, уларни 
ёруғликка, намликка, иссикликка, яхши тупроққа бўлган эхтиёжларини қондирилишига 
боғлик эканлигини англаб оладилар. 
Табиатдаги мехнат,бола кузатувчанлигини ривожлантиришнинг усулларидан 
биридир.
Болалар табиатдаги мехнат фаолияти жараёнида табиат бурчагида бўладиган навбатчилик 
кунлари эрталаб балиқчаларни боқадилар, гулларга сув қуядилар, ерларни юмшатадилар, 
қушлар қафасларини тозалашда ёрдам берадилар,. Вақти- вақтида кўчат ўтказишда ҳам 
ёрдам берадилар. 
Тарбиячилар 
болалар 
ишини 
назорат 
қиладилар, 
ёрдам 
берадилар, 
рағбарлантирадилар хамда уни бахолайдилар.Бу борада мехнатнинг рағбарлантирувчи 
ахамиятини таъкидлаган холда , мехнатнинг жазолаш методи сифатида болаларда қўллаш 
умуман мумкин эмаслигни таъкидлаш жоиз. Акс холда болаларда мехнатга нисбатан 
салбий мотивациянинг шаклланиши, дангасалик, худбинлик иродасизлик каби шахс 
сифатлари шаклланишига олиб келиши мумкин 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish