Инновация: фан, таълим, технология



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,83 Mb.
#255442
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61
Bog'liq
2019,,2

LIST OF LITERATURE 
1. Mayer 
J.D. 
Emotional 
intelligence 
information. 
2006. 
URL: 
http://www.unh.edu/emotional_intelligence /. Zag from the screen. 
2. Kuzmin N.V., Rean A.A. Professionalism of pedagogical activity. M., 1995.S. 99. 
3. Rogers K. A look at psychotherapy, the formation of man. M., 1994.S. 267. 
4. Weissbach H., Dax W. Emotional Intelligence. M., 1998. 
5. Ivanova S. P. Psychology of multi-subject interaction in the socio-pedagogical
environment. Pskov, 2000.S. 55-87. 
6. GolovinS.Yu. Dictionary of the psychologist-practitioner. Mn., 2001.S. 38. 
7. MaslowA. The psychology of being. M., 1997.S. 169. 
Received November 10, 2009. 
 
 
 
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ 
ЭСТЕТИК ТАСАВВУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ
ИЖТИМОИЙ -ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ. 
 
Ф.Н.Саидова – Умумий психология кафедраси ўқитувчиси. 
Андижон давлат университети 
 
Инсон ва тарбия ажралмас ҳодиса. Тарбия (таълим) ҳам муайян педагогик шарт-
шароит, мазмун ва методика асосида амалга оширилади. Унинг натижаси бир пайтнинг 
ўзида ҳам моддий, ҳам маънавий бойлик яратишнинг заминидир, яъни бу аввало 
ижтимоий ҳодиса. Тарбия жараёни, шу жумладан мактабгача таълим ёшидаги болаларда 
эстетик тасаввурларни шакллантириш ҳам ижтимоий ҳодиса сарасига киради. Бу 
жараённи самарали кечиши аввало таъминлайди. Мактабгача ёшидаги болаларда эстетик 
тасаввурларни шакллантириш жараёни ижтимоий-психологик муаммодир[1-5]. 


47 
Умуман оила, оила аъзоларининг муносабатлари узоқ эволюцион тарихга эга. Бу 
тарих ҳар бир тарихий давр ва жараёнлар учун ўзига хос мазмун ва хусусуият касб этган. 
Муҳими, эволюцион жараёнлар муайян миллатнинг қадриятига айланган хусусиятлар, 
анъаналарнинг такомиллаштириш, бойитиш ҳисобига амалга оширилган. Тарихий 
манбаларнинг, хусусан шарқ алломаларининг илмий мерослари, жумладан уларнинг 
таълимий ва тарбиявий қарашлари, ғояларини ўрганиш ва таҳлил этиш юқоридаги 
эътирофни ҳаққонийлигидан далолат беради. 
Шахс тарбияси нафақат педагогик, айни пайтда ижтимоий мазмун касб этиши шу 
ва бошқа омиллар билан далилланади. 
Оилада болаларнинг эстетик тасаввурларини шакллантириш бевосита оила 
маънавияти билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам эстетик тасаввурлар маънавиятнинг 
таркибий қисми сифати ижтимоий-педагогик моҳиятига эга. «Оиланинг маънавий олами 
ижтимоий тараққиётнинг таъсири ва унинг маҳсули бўлса ҳам, у ўз навбатида, ижтимоий 
тараққиётга сезиларли таъсир ўтказади. Бу умумаксиологик қонунлардан келиб чиқади. 
Маданиятли инсоннинг маънавий олами негизида ижтимоий мақсадлар, қараш ва ғоялар 
ётади». Оиладаги маданий-маънавий муносабат муҳим. Болаларда эстетик тасаввурларни 
шакллантиришни нафақат эстетик мазмундаги жараён, балки оиланинг ижтимоий моддий 
ва маънавий барқарорлашуви, бойиш воситаси сифатида қаралиши лозим. 
Бугунги ўзбек оиласининг маънавий муҳити қандай? Бу муҳит болаларда эстетик 
тасаввурларни шакллантиришга қандай таъсир ўтказмоқда? Ундаги миллий ўзлигимизга 
хосликлар, Шарқона қадрият ва анъаналардан қай тарзда фойдаланаяпмиз? Бир қарашда 
оддийдек туюлаётган бир қатор омиллар мавжудки, уларни турмуш тарзимизга кириб 
келиши аввало оила маънавиятини, аҳлоқий меъёрлар ва унга оид тасаввурларни, 
тушунчаларни, шу жумладан эстетик дунёқарашни тўғри шаклланишига салбий таъсир 
ўтказмоқда. 
Юқоридаги саволлар муҳим ижтимоий аҳамият касб этиши боис уларнинг энг 
оддийлари мазмуни ва моҳиятидаги тарбиявий таъсир омилларини кўриб чиқиш мақсадга 
мувофиқ. Биринчи омил – ижтимоий муҳит. Бу муҳитнинг жабҳалари кўп – жамият, 
маҳалла, қариндош уруғлар, оила. 
Ахлоқ ва эстетика бир биридан ажралмас тушунча ва уларни номлари билан 
аталадиган сифатларни шакллантириш ҳам синтетик тарзда кечиши лозим. Бошқача сўз 
билан айтганда, бизнинг ахлоқимизга тўғри келмайдиган омилларни кириб келиши 
(қўлланиши) эстетик тасаввурларнинг мазмунидаги миллийликка путур етказади. Уларни 
саралашда миллийлик ва тарихийлик принциплари бош мезон бўлмоғи лозим.
Психологияда шахсга таъсир этишнинг тарихий-фалсафий жиҳатлари мавжуд. Бу 
мавжудлик кўп ҳолларга синтетик ҳолатда қарашни талаб этади. Бироқ, бу интеграцион 
жараёнлар миллийликка зиён етказмаслиги керак, яъни таниқли файласуф санъат 
тарихчиси ва назариётчиси профессор Т. Маҳмудов айтганиддек, «санъатнинг ўзига 
хослигини ўтмиш ва бугуннинг инсонпарвар-демократик ғояларини интеграциялаш йўли 
билан сақлаш ва ривожлантириш мумкин». Худди шу принципни миллий ва 
умуминсоний эстетик ҳодисаларга нисбатан ҳам қўллаш лозим.
Юқоридагилардан муаммонинг ўзагини ташкил этадиган навбатдаги масала – 
оилада болаларда эстетик тасаввурларни шакллантиришнинг мазмуни ва моҳиятидаги 
тарбиявий таъсирнинг иккинчи омилиота-оналар маънавияти, эстетик дунёқараши, 
қизиқишлари ва машғулотлари йўналишидир. 
Тарихдан маълумки, шунингдек ижтимоий ҳодисаларнинг таҳлили шуни 
кўрсатадики, оила маънавияти қанчалик бой, теран ва чуқур бўлса, жамият ҳам шу қадар 
бой бўлади, оила маънавиятида жамият маънавий олами тажаллий топган бўлади. У ёки 
бу халқнинг миллат сифатидаги ўзига хослиги аслида шу маънавиятида жилоланиб 
туради. Бинобарин, оила маънавияти – миллийликнинг барча аломатларини ифодаловчи 
кўзгу, турмушнинг миллийлик асослари ҳам шунда. 


48 
Болаларда эстетик тасаввурларни шакллантиришга таъсир этувчи омиллар 
тизимида яна бир комплекс ижтимоий масалалар тарихи, уларни педагогик нуқтаи 
назардан тўғри йўналтирмаслик таркиб топтирилаётган сифатларни миллий маънавий 
қиёфа касб эттиришга монелик қилади. Булар ижтимоий муҳит қариндош уруғлар, 
маҳалла, тарбия масканлари (болалар боғчалари), таълим муассасаларига қатновчи 
аксарият болаларнинг таъсир доираси каби масалаларни ўз ичига олади, яъни уларни 
мактабгача ёшдаги болаларда эстетик тасаввурларни шакллантириш мазмуни ва 
моҳиятига педагогик, психологик жиҳатдан тўғри йўналтириш муҳим ижтимоий 
муаммодир. Шунинг учун ҳам оиладаги бадиий-эстетик мазмундаги ҳолатларни фақат 
оилага, унда вояга етаётган боланинг эстетик тасаввурини шакллантириш воситаси 
сифатида баҳоланиши лозим. Бу тарбиявий жараённинг жамият маънавияти, жумладан 
унинг эстетик оламига таъсири кучлидир. Бу ўз навбатида қайд этилган масалани муҳим 
ижтимоий-педагогик муаммо сифатида эътироф этилишига асос бўлади. 
Ўз навбатида оила катталари (ота, она, ака, опа) нинг маънавий-эстетик хатти-
ҳаракатлари, ҳаёт тарзидаги бадиий-эстетик мазмуннинг мавжудлиги, фаолият билан 
«кўрсатмалар» нинг мувофиқлиги масаласи ҳам муҳим ижтимоий педагогик муаммодир, 
яъни улар муайян педагогик принциплар, мезонлар ва шартларга мос келиши лозим. 
Болаларда эстетик тасаввурларни шакллантириш муаммоси ижтимоий педагогик 
аҳамият касб этиши шундан иборатки, «..болаларнинг.. ортиб борувчи эҳтиёжларини 
қондириш, уларнинг бўш вақтини ва дам олишини ташкил этиш, жамиятдаги 
барқарорликни, маънавий баркамолликни таъминлашда жуда муҳимдир». 
Оилада болаларда эстетик тасаввурларни шакллантиришнинг муайян педагогик 
шартлари мавжуд. Бу шартлар ичида ибрат усули алоҳида эътиборга молик. Зеро, 
П.Корнель таъкидлаганидек, ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади. 
Чунки таълим болаларга ундай бўлинг, бундай бўлинг! деб буюриш ва ёмонликдан тийиш 
билан чегаралаб қўйишгина эмас, балки улуғларнинг (шу жумладан ота-оналарни 
ўзларининг ҳам) барча ҳаракатлари орқали ёшларга дарс беришдан иборатдир. Феъл-атвор 
билан таъсир кўрсатиш, тил билан бўлажак дарсларга нисбатан таъсирлироқ бўлади. 
Болаларни гўзал тарбия этиш учун тарбия этувчи ота-онанинг ёки ҳомийларнинг 
ўзлари тарбияли бўлмоқлари шартдир. Агарда улар берадиган тарбиялари билан ўзлари 
одобли бўлмасалар, умрбод тарбия этсалар ҳам бир фойдаси кўринмас». 
Болаларда бирор бир сифатни, шу жумладан эстетик мазмундаги сифатни 
шакллантиришда, биринчидан, айтилган гап, даъват этилаётган тадбир аввало 
катталарнинг ибрати билан мустаҳкамланиши лозим. Иккинчидан, гапириладиган гап, 
албатта салмоқли, залворли бўлиши, яъни озгина-ю созгина принципига асосланиши 
лозим. 
Худди шундай холатни айрим оналар мисолида ҳам кўриш мумкин: хаддан зиёд 
ялтироқлар, ранг-баранг, мато, хусусияти жиҳатидан бир-бирига мос бўлмаган 
кийимларга ўраниб юрадиган онанинг орасталик, шунингдек, кийиниш маданияти 
ҳақидаги «кўрсатмалар»идан наф кам. 
Республикамизда оила жамиятнинг таянч нуқтаси, унинг мустақиллиги, 
маънавиятини таъминловчи ижтимоий институти сифатида доим диққат марказида бўлиб 
келган. Хусусан, Республикамизда оила муносабатлари Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясининг XIV боби (63, 64, 65, 66-моддалар) да белгилаб қўйилган. Шунингдек, 
Республикамизда «Оила» кодекси мавжуд. Мамлакатимизда «Оила» илмий-амалий 
маркази ташкил этилган бўлиб, унда «оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари 
билан боғлиқ бой милий анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, 
аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш; ... оиланинг педагогик, психологик, 
этнопсихологик, этнопедагогик, муаммоларини ўрганиш ва ривожланиш истиқболлари 
бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш;... ёш авлодда маънавият, маданият, маърифатни 
янада юксалтириш орқали оилада баркамол авлодни тарбиялашнинг энг самарали, мақбул 


49 
усулларини излаш ва ишлаб чиқиш» бўйича ижтимоий педагогик муаммоларнинг ечимига 
оид амалий тадбирлар ва илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. 
Оилада болаларни тарбиялаш масаласи жамиятимиз тараққиётининг ижтимоий 
ҳолати (эхтиёжи) га мослик нуқтаи назаридан педагогик назария арсеналидаги илмий-
методик ишланмаларнинг сезиларли даражада замон талабларидан орқада эканлигини 
эътироф этиш лозим.
Шарқ мутафаккирларининг бола тарбиясига оид қарашларини таҳлил этар экан, 
уларда санъатга ҳам алоҳида эътибор қаратилганлигини эътироф этади, яъни «... барча 
мутафаккирлар ижодида талқин этилганлиги каби Юсуф Хос Хожибнинг ҳам ижодида 
ёшларга санъат, ҳунар ўргатиш борасидаги фикр асосий ўрин эгаллайди. У фарзандларни 
ҳунарли қилиш билан уларни чиройли қилишимиз мумкинлигини, шунинг билан 
биргаликда турли-туман ҳунарларни ўрганмаслик-тубанлик белгиси эканлигини 
таъкидлаб, санъат, ҳунарни оққушга ўхшатади. Буларга қўшимча қилиб шуни таъкидлаш 
жоизки, бу машғулотлар аввало эстетик тарбия манбаи сифатида ҳам муҳимдир. 
Оилада болаларда эстетик тасаввурларни шаклтиришнинг таркибий қисми – 
кийиниш эстетикаси ҳақидаги қизиқишлари, интилишларини, уларнинг саволларга 
жавоблари, айрим тасвирий фаолият намуналари (либос дизайни элементлари) миллий 
урф-одатлар, анъаналардан узоқлашиб бораётганлигини кўрсатади. (М.Абдуллаева, 2004 ) 
Оилада болаларда эстетик тасаввурларни шакллантириш жараёнининг айрим 
босқичлари стихияли тарзда кечиб, унинг натижаси мақсадли ишларнинг натижалари 
сифатида намоён бўлмайди. Масалан, 4-5 ёшли бола шеър айтади, ўзича қўшиқ куйлайди 
ёки образга кириб бирор кино қаҳрамонининг ролини ўйнайди. Аслида бу «ҳунарлар»ни 
уларга ота-оналари махсус ўргатган эмас. Улар болалар атрофидагилар, оиладаги 
катталар, телевидение кўрсатувларини томоша қилиш жараёнида ўзлаштирилган 
сифатлардир. Эстетик қадриятлар тизимида шуниси билан фарқланадики, у ўзида, бир 
даврнинг ўзида мавжуд ва ўтмишдан қолган анъаналарни акс эттириш ва келажак учун 
етказувчи восита вазифасини ўтайди. Санъатни идрок этиш орқали шахснинг, жамиятнинг 
эстетик онги таркиб топади. У санъатни идрок этадиган, англатадиган ва ундан эстетик 
завқ оладиган бўлади. Эстетик онг шахсда эстетик қадриятларни яратишга ундайди. Бу 
санъатнинг эстетик функциясидир. Бу функция эстетик тасаввур элементларини 
ўзлаштиришнинг дастлабки босқичи бўлиб, унинг учун оиладаги эстетик муҳит муҳим 
аҳамият касб этади. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки оилада болаларда эстетик тасаввурларни 
шакллантириш айнан санъат асарлари орқали инсонларнинг, жамиятнинг ҳаётини, унда 
амал қиладиган муайян талаблар, меъёрлар, қонунларга бўйсуниш, мослашиш ва уларни 
ўз ҳаётига татбиқ қилиш кўникмаларини тарбиялайди, яъни бола ўз хатти-ҳаракатларини 
муайян эстетик нормалар нуқтаи-назаридан тартибга солади. Баркамол шахс сифатида 
ҳаётда ўз ўрнини топишга туртки бўлади. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish