99
ИННОВАЦИЯ: ФАН, ТАЪЛИМ, ТЕХНОЛОГИЯ
Илмий-услубий мақолалар
тўплами
2019 йил 2-сони
Илмий услубий тўплам
Андижон давлат университети
Кенгашининг 2019 йил 4-йиғилишида
нашрга тавсия қилинди.
Теришга берилди 27.11.2019 й. Босишга рухсат этилди 05.12.2019 й
Офсет босма усулида чоп этилди. Times New Roman гарнитураси.
Адади: 30 нусха. Буюртма № 25.
Бахоси келишилган нархда.
Манзил: 170100, Андижон шаҳар, Университети кўчаси 129-уй.
АРМ, 304-хона.
АДУ кичик босмахонаси.
100
ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ МАҚОЛАЛАР ТЎПЛАМИДА ЧОП
ЭТИЛАДИГАН МАҚОЛАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
1. Илмий-услубий тўпламда нашр қилинадиган мақолаларда тегишли
фанлар йўналишлари бўйича инновацион ғоялар, ишланмалар, технологиялар ва
тавсиялар ҳамда инновацион коорпоратив ҳамкорлик бўйича
илмий-услубий
тадқиқотларни ёритиш ва натижаларини амалиётга жорий қилиш кўзда тутилган.
Шундан келиб чиқиб, мақолалар илмий, амалий ёки услубий хулоса ва тавсиялар
билан якунланиши шарт.
2. Мақолалардаги материаллар муаллифга тегишлилиги, маълумот ва
рақамлар ҳаққонийлиги учун маъсулият муаллиф(лар) зиммасидадир.
3. Мақолалар ўзбек, рус ёки инглиз тилида ёзилиши мумкин.
4. Мақолалар Windows
2003-2013
Word мухарририда, Times New Roman
шрифтининг 14 ўлчамида, 1,5 оралиқда, юқори ва пастки чегаралари 20 мм,
чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, 4-8 бет ҳажмда
, А4 форматли қоғозда ва электрон
вариантда, таҳрирланган ҳолатда топширилади.
5. Мақола мавзуси бош харфларда, пастки қаторда
муаллифлар исми-
шарифи, иш жойи номи, лавозими тўлиқ ёзилади.
6. Агар мақолаларга чизма, расм, диаграмма ёки график белгилар
киритилган бўлса, улар аниқ тасвирланиши, қисқартмаларнинг тўлиқ
изохи
ёзилиши лозим. Формулалар махсус дастурларда ёзилади.
7. Иқтибос олинган ёки фойдаланилган адабиёт сатр ости изох тарзида
эмас, балки мақола охирида келтириладиган рўйхатда кўрсатилади. Матндаги
кўчирма охирида иқтибос олинган адабиётнинг рўхатдаги тартиб рақами ва
сахифа номери квадрат қавс ичида берилади. Адабиётлар рўйхатида
уларнинг
муаллифлари, номи, нашр қилинган жой, нашриёт, нашр йили кўрсатилади.
Даврий нашрлар учун муаллифларнинг исми-шарифи, мақола мавзуси, журнал
ёки тўплам номи, йили ва сони кўрсатилади.
8. Мақолага 1) тегишли фан йўналиши бўйича фан доктори, номзоди ёки
юқори малакали илмий ходим томонидан имзоланган(имзо
мухр билан
тасдиқланган холда) тақриз-тавсия; 2) эксперт хайъати далолатномаси( 2
нусхада) илова қилинади.
9. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди ва
муаллифларга қайтарилмайди.
10. Тақдим қилинган мақолалар тахририят томонидан ўрнатилган тартибда
кўриб чиқилади. Мақола кўриб чиқилгач, агар лозим бўлса, тахрирчи томонидан
қўйилган савол ва камчиликлар бўйича қайта ишлаш учун муаллифга
қайтарилади.
11. Тахририят томонидан ижобий бахоланган, чоп этишга тавсия қилинган
мақолаларга баъзи тахририй ўзгартиришлар киритилиши ва хажми
қисқартирилиши мумкин.