Инновация: фан, таълим, технология



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,83 Mb.
#255442
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   61
Bog'liq
2019,,2

АДАБИЁТ 
1. Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори// Адолат. 2017-йил, 21-апрел. 
№16 (1133), 1 -2-бетлар.
2. Юнусова Д.И., А.С.Юнусов. Алгебра ва сонлар назарияси. Тошкент, “Илм 
зиё”нашриёти. 2009.
3. Муслимов Н. ва бошқалар. Педагогик компетентлик ва креативлик асослари. 
Тошкент 2015. 
4. Мирзаахмедов М.А. Математикадан масалалар тўплами 7-синф. Тошкент , “Ғофур-
ғулом” нашриёти. 2017. 
 
 
 
ИНТЕГРАЦИЯ –ЎҚУВ ФАНИ МАЗМУНИ ВА ТИЗИМИНИ 
ШАКЛЛАНТИРУВЧИ ОМИЛ СИФАТИДА 
 
С.Исмоилова - БТМ кафедраси катта ўқитувчиси. 
Андижон давлат университети 
 
Умуминсоний, миллий тажрибалар таълимни интеграциялаш муаммоларининг 
долзарблигини кўрсатмоқда. Шу сабабдан ҳам кўпгина давлатларда интеграциялаб ўқитиш 
муаммосига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биз хам тарихий, миллий ҳамда умуминсоний 
тажрибаларга таяниб, интеграция ва интеграциялашган дарслар ҳақида маълумот беришни мақсад 
қилиб қўйдик.
Дастлаб интеграция ҳақида қисқача маълумот ва олимлар томонидан билдирилган 
фикрларни бериб ўтмоқчимиз. 
Интеграция - таълим мазмунини такомиллаштиришнинг барқарор йўналишлари ва 
тамойилларидан энг устувори ҳисобланади, 
Интеграция тушунчаси бизнинг лексиконимизга янги кириб келган сўзлардан бўлса-да, 
аслида у узоқ тарихга эга. 
Фанларни интеграциялаб ўқитиш муаммосини ҳал этиш учун фанларнинг вужудга келиши 
ва уларнинг тараққий этишини англаб етмоқ зарур. Мазкур ҳолат жамиятнинг тарихий 
ривожланиши билан бевосита боғлиқдир. 
Инсоният ривожланишининг дастлабки босқичларида одамлар табиат ҳақида тўлиқ 
тасаввурга эга бўлмаганлар. Атроф муҳитда содир бўладиган ҳодиса, жараёнларни 
кузатувчилари бўлишган, холос. Кейинчалик ҳодиса, жараёнларнинг содир бўлишини 
кузатибгина қолмай, маълумотлар тўплаб, таҳлил қила бошлаганлар. Инсонларнинг 
эҳтиёжлари, меҳнат қуролларининг такомиллашиб бориши, теварак атрофдаги олам тўғрисида 
тасаввурларининг ривожланишига сабабчи бўлди. Кишиларнинг табиатда содир бўладиган
ҳодисаларга муносабатларининг шаклланиши, тўпланган билимларни, тажрибаларни йиғиш 


90 
зарурияти вужудга келди. Кишилар "Нима учун кеча кундуз содир бўлади? Нима учун ёмғир 
ёғади? Нима учун учун иссиқ-совуқ бўлади? Нима сабабдан сув тошқинлари юз беради? Нега 
ер силкинади?" каби саволларга жавоб излай бошладилар. Бунинг учун тажриба, кузатувлар 
ўтказилди. 
Ҳозирга келиб фан-техника-жамиятнинг тараққиёт модели пайдо бўлди. XXI асрда 
ахборотлар оқими ниҳоятда кучайди. Инсоният чуқур илмий-техник, маънавий, билимга эга 
бўлмасдан яшай олмаслигига шубҳа йўқ. 
Ҳозирги даврда жамият, давлат талаб килаётган буюртмага кўра, ҳар томонлама 
ривожланган баркамол шахсни шакллантириш 
учун 
узлуксиз таълим тизимида, жумладан, 
умумий ўрта таълим мактабларида фанларни интеграциялаб ўқитишнинг мазмунини аниклаш 
ва уни амалиётга жорий этиш масалаларини илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ этиш алоҳида 
аҳамият касб этади.
Фанларни интеграциялаб ўкитиш интеграциянинг таълимдаги аҳамияти ҳам фанлар 
тараккиёти билан боғлиқ ҳолда тарихий хусусиятга эга. 
Фанларни интеграциялаб ўқитишнинг педагогик асоси Я.А.Коменский томонидан 
ўрганилган. У ўз даврининг анъаналарига кўра, табиат ва таълимга буюк табиатшунос 
сифатида ёндашган. 
Интеграциянинг педагогик, методик асосларини К.Д.Ушинскин, В.А.Сухомлинский, 
Ф.Юнге, Дж.Дьюи каби буюк классик педагоглар ҳал этишган. 
XX асрнинг 20-йилларда "Табиат", "Меҳнат" ва "Жамият" мавзусидаги интегратив 
курслар яратилди. 
Бошланғич 1-4 синфлар учун "Атроф ва олам" ва юқори 5-7 синфлар учун 
"Табиатшунослик" интегратив курслари яратилди. Бу курсларда табиат, инсон ва жамият 
ҳақидаги ўқув материаллари ўзаро боғланишда акс эттирилган. 
Таълим интеграциясининг бош мақсади - шахсни ҳар томонлама камол топишини 
таъминлашнинг муҳим тамойили сифатида майдонга келди. 
Интеграциялашган таълим шахсни интеллектуал ва маданий ривожлантиришнинг бош 
омили бўлиб қолди. 
Француз олими Дж.Дьюининг фикрича "Айни пайтда таълимда унинг оғирлик марказини 
силжитишга қаратилган ўзгартиришлар бошланди. Бу ўзгаришлар Коперникнинг 
табиатшуносликда олам марказини Ердан Куёшга силжитган инқилобга жуда ўхшаб кетади. 
Бизнинг мисолимизда бола (ўқувчи) Қуёш каби, унинг атрофида эса таълим воситалари гирди 
капалак бўлиб айланади. Бола, атрофида шакллантирилаётган воситаларнинг марказидир". 
Рус олими, академик И.Д.Зверев интеграцияни узвий боғланиш, яхлитликни яратиш, 
турли ўқув предметлари элементларини уйғунлаштириш асосида умумлаштириш жараёни, деб 
тушунтиради. 
Таълимда интеграция, энг аввало. фанлараро алоқани кескин ривожлантиришни. турли 
фанларни ўзаро ҳамкорликда ўқитишдан, уларни чуқур ўзаро таъсирлашишига ўтишини тақоза 
қилади", деб уқтиради. 
А.Н.Захтебшш ва М.В.Решковлар фанларни интеграциялашуви ўқув дастури ва 
дарслардаги боғланишларни ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш лозимлигини 
таъкидлайдилар. 
Интеграция жараёнини таълимда ҳам мавжудлигини И.Ньютон, А.Эйнштейн, И.Д.Зверев, 
В.Н.Максимова, Б.Д.Комиссаров каби олимлар тасдиқлашган. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish