3.2. Мавзувий маърузаларда таълим бериш технологияси
3.2.1. Мавзувий маърузаларда таълим бериш технологиясининг вариантлари
(Талабаларга олдиндан маъруза матнлари берилган)
I босқич. Маъруза мавзусини эълон қилади, (талабаларга тарқатилган матнда
мавжуд) асосий савол, аҳамиятли тушунча ва сўзларни эслатади. Маъруза
машғулотининг кутилаётган ўқув натижалари ва уни олиб бориш режаси билан
таништиради.
II босқич.
2.1. Вазифани эслатади: Инсерт техникасидан фойдаланиб, маъруза матнини
ўқиб чиқиш. Танишиб чиқиш учун ўртоғи билан матн алмашишни таклиф этади.
2.2. Талабаларни эркин бўлиш белгиси бўйича гуруҳларга бўлади.
1 - вариант
1) Мавзу бўйича “эксперт” бўлишларини маълум қилади.
2) Эксперт варақларини тарқатади - уларнинг матнини кодоскоп орқали
намойиш этади ва шарҳлайди.
3) Гуруҳларда иш бошланганини маълум қилади: жамоавий ёки жуфтликларга
бўлиниб саволларга жавоб тайёрлайдилар.
(4) Тақдимот бошланганлигини эълон қилади.
Гуруҳ сардори/гуруҳ аъзолари улар томонидан ўзлаштирган материални
намойиш этувчи материаллардан фойдаланиб баён қиладилар; бошқа гуруҳ таклифига
қўшилишлари ёки қўшилмасликларини асослайдилар; саволларга жавоб берадилар.
Ўқитувчи маслаҳатчи вазифасини бажаради.
2 - вариант
1) хар бир гуруҳ аъзоси мавзу бўйича “эксперт” бўлишларини ва бошқаларни
ўқитишларини (“Илон изи” техникаси) маълум қилади.
2) саволлар миқдорига боғлиқ ҳолда, ўзлаштириладиган материал бўйича, барча
талабаларга ишлашлари кутилаётган, эксперт гуруҳи рақамини (1, 2, 3, 4, 5) тарқатади.
3) Ўзларини рақамларига мос равишда кичик гуруҳларга бирлашишларини
айтади. Гуруҳларга эксперт рақамини тарқатади- уларнинг матнини кодоскоп орқали
экранга чиқаради ва шарҳлайди. Худди шундай иш натижаларининг баҳолаш
кўрсаткичлари ва мезонлари билан таништиради.
4) Гуруҳларда иш бошланганини маълум қилади: жамоавий ёки жуфтликларга
бўлиниб, ўрганаётган материални камроқ график/жадвал шаклида тақдим этишга
ҳаракат қилиб, саволларга (бундай ҳолатда натижалар албатта жамоавий муҳокама
қилинади), жавоб тайёрлайдилар.
5) Экспертлар ўзларининг дастлабки гуруҳларига қайтадилар ва бошқаларни
ўқитадилар.
6) Ўқитувчи томонидан таклиф этилган “ўзини текшириш учун саволлар
рўйхати”га асосланиб, ўқув материалини ўзлаштириш даражаси текширувини олиб
боради.
2.3. Ўқитувчи, агар иш 1 - вариант бўйича бажарилган бўлса, ҳар бир гуруҳ
тақдимотининг якуни бўйича хулосалар қилади, талабалар диққатини асосийга
қаратади. Ўқув материалини ўзлаштириш даражасини текшириш мақсадида тезкор-
савол беради.
Агар иш 2 - вариант билан бажарилган бўлса, умумлаштирувчи хулосалар
қилади, талабалар диққатини асосийга қаратади. Ўқув материалини ўзлаштириш
даражасини текшириш мақсадида тезкор-савол беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |