97
2. Маърузада ўқитиш технологиясининг жараёнли тузилмаси
I босқич. Ўқув машғулотига кириш - ўқув машғулотининг
мавзусини
ифодалаш, мустақил ўқиш учун мавзу, мақсад,
вазифа ва маъруза режаси,
адабиётларни, ушбу мавзу бўйича калитли тоифалар ва тушунчаларни, ўз-ўзини
текшириш учун савол ва топшириқларни маълум қилиш.
II босқич. Асосий, ахборотли - Маъруза машғулоти режасига қатъий риоя
қилиш, ўқув машғулотининг технологик харитасига биноан таълим мақсадларини
амалга ошириш бўйича таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг тартибий
ҳаракатлари.
III боскич. Якуний – натижавий - якуний хулосалар қилиш,
ушбу мавзу
бўйича асосий ўқув ахборотига таълим олувчилар эътиборини қаратиш. Ўзаро баҳолаш
ва ўзининг фаолияти ҳақида фикр юритишни ташкиллаштириш;
бажарилган ишни
келгуси касбий фаолияти учун аҳамиятлилиги тўғрисида маълум қилиш.
3. Маърузаларда таълим технологияси
3.1. Кириш маърузасида таълим бериш технологияси
Анъанавий таълим бериш тизимида ўқув материалини тузиб чиқишнинг бирлиги
“мавзу” ҳисобланади. Талаба учун ўқув материалининг ҳақиқий бирлиги бўлиб, ўқув
машғулоти хизмат қилади, мавзу эса уни ўрганишнинг ўқитувчи томонидан эълон
қилинадиган фақат номланишидир.
Шу боис, талабалар алоҳида ўқув бирликлари ўртасидаги алоқа ва ўзаро алоқани
аниқ англамасдан мавзуни ўрганадилар: бу ерда ўқув материалини “бўлаклаб-мазувий”
ўрганиш хусусияти кўриниб турибди.
Ҳозирги вақтда ўқув материалини тузилмага
солиш модул асосида амалга
оширилмоқда. Бу ҳам талабада бирданига ҳаракатнинг тўлиқ йўналишини, яъни барча
қисмлар (ўқув ёки модул бирликлар) ўртасидаги алоқаларни аниқлаш улар томонидан
берилган ўқув материали чегарасида БМК изчилликда эгаллаш дегани эмас.
Ақлий
ҳаракатларни
босқичма-босқич
шакллантиришнинг
психологик
назариясига мувофиқ, бу муаммо ўқитиш тузилмасига қизиқтирувчи босқични
киритиш орқали ҳал этиш мумкин. Унинг вазифаси - таълим олувчиларда кутилаётган
ўқув материалини эгаллаш учун қизиқиш (бизнинг ҳолатда-ўқув фани/курс)
таъминлаш, модомики ҳаракатнинг тўлиқ йўналиши ўқув материалини барча ташкил
этувчилари ўртасидаги алоқани аниқлаши мумкин.
Олий мактабда таълим фан/курснинг қизиқтирувчи босқичи
кириш маърузаси
ҳисобланади. Унинг мақсади-ўқув фаниғкурси тўғрисида биринчи умумий тасаввурни
бериш ва талабалрни иш жараёнида, олдиндаги ўқув фаолияти натижаларига ва уларни
назорат тизими ва баҳолашига йўналтириш ҳисобланади.
Педагогик вазифалар қуйидагилардан иборат:
талабаларни фан/курснинг аҳамияти, вазифаси ва унинг ўрни, ўқув фанлар
тизимида ҳамда касбий тайёргарлигидаги ўрни билан таништириш;
тузилмага қисқача шарҳ бериш, фанни ва амалиёт
ривожланишини, бунда
машҳур олимларнинг номини айтиб, бу соҳадаги эришилган ютуқларни ёритиб
бериш;
ушбу билимлар соҳасидаги тадқиқот истиқболлари йўналишларини баён этиш;
фан/курс доирасида услубий ва ташкилий ишлар хусусиятларини ёритиш;
тавсия этилаётган ўқув - услубий адабиётлар таҳлилини амалга ошириш;
98
ҳисобот/баҳолаш шакллари ва вақтни аниқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: