Тўртинчи ҳақиқат. “Қийноқлардан қутулиш йўли мавжуддир”. Бу йўлдан борган инсон Будда йўлини тутади.
Буддизм таълимоти асосан уч қисмга бўлинади: 1.Медитация, 2.Ахлоқ, 3.Донолик.
Медитацияга қуйидагилар киради.
Тўғри тушуниш.
Тўғри ният қилиш.
Тўғри ўзини тутиш.
Тўғри англаш.
Тўғри ҳаракат қилиш.
Тўғри муомалада бўлиш.
Тўғри фикр юритиш.
Тўғри гапириш.
Ахлоқ нормалари – Будданинг “Панча шила” беш насиҳати.
Қотилликдан сақланиш.
Ўғирликдан сақланиш.
Гумроҳликдан сақланиш.
Ёлғон, қалбаки нарсалардан сақланиш.
Маст қилувчи нарсалардан сақланиш.
Донишмандлик – бу Буддизмнинг асосий мақсади бўлиб, нарсалар табиатини тўғри тушунишдир.
Буддизм таълимотида ҳар қандай борлик (моддийлик) барча кўриниш ва шакллардаги ҳар қандай ҳаёт – ҳамма мавжудотларга азоб берувчи ёмонликдир. Ёмонлик ва азоб-уқубатларнинг сабаби – инсоннинг ва барча тирик мавжудотларнинг бу дунёга қайта туғилиб келиш дунёси (сансара)га боғланганлиги, унга кўнгил қўйганлигидир. Унингча ҳар қандай инсоний туйғу, хиссиёт, эҳтирос ва истак азоб-уқубатни чуқурлаштиради; “борлиқ гирдоби”дан чиқиб олиш учун ғафлатдан уйғониш, дунё моҳиятини англаш, ҳаётга чанқоқликдан кўнгилхушликларга, лаззатларга, ҳокимиятга, бойликка интилишлардан воз кечиш лозим; фақат шундагина "нажот топиш йўли"га кириш мумкин. Илк Буддизмда бундай нажотдан фақат зоҳид ёки монахгина умид қилиши мумкин эди. Фақат яхшироқ қайта туғилишни умид қилиши, бунинг учун эса у монахларга мўл-кўл хайр-садақа бериши ҳамда қуйидаги 5 ахлоқий талаб (панча-шила)га амал қилиши керак.
Буддизмда ҳамма нарса билиб бўлмайдиган руҳ – Нирванага асосланади, дунё реал мавжуд эмас, у фақат кишиларнинг хаёлида, билиб бўлмайдиган руҳнинг намоён бўлишида, деб нотўғри таълим берган. Бу билан у субъектив идеализм ботқоғига ботган. Буддизмдаги руҳ – нирванинг таълимоти “Муқаддас ҳақиқат” деб аталган. Унга кўра, ижтимоий ҳаёт ва шахсий турмуш азоб-уқубатларининг сабаби – кишиларнинг истаклари ва нафсларида. Азоб-уқубатдан қутулиш учун кишилар ўзларининг истак ва нафсларини тийишлари, Будда кашф этган ақидаларга амал қилишлари зарур. Буддизм азоб-уқубат тушунчасини мутлақлаштирган, борлиқнинг барча шаклларини, унинг мазмунини, ҳар қандай турмуш тарзини азоб-уқубат деб нотўғри ҳисоблаган. Шунинг учун Буддизм Нирванани борлиқнинг интиҳоси, деб асоссиз тушунган. Буддизм таълимотича, жонли мавжудотларнинг ўлиши уни ташкил этган дхарма (элемент, заррача)ларнинг ажралиб кетиш жараёнидир. Буларнинг янгидан бирикиши илгари қилинган "савоб ва гуноҳ"лар билан боғлиқ дейилади. Дхарма нирвана даражасига етгандагана кайта туғилишларга барҳам берилиб, азоб-уқубатдан бутунлай халос этилар экан.
Буддизм таълимотига кўра, азоб-уқубатлардан халос бўлишнинг энг мақбул йўли роҳиблик (монахлик) жамияти (сангха)га ўтиш ҳисобланади. Роҳиблик бошқа динларга қараганда Буддизмда барвақт вужудга келган бўлиб, ҳозирги кунда Буддизм маҳзабларидан бўлмиш ҳинаяна тарқалган мамлакатлар халкларининг ижтимоий ҳаётида ғоят салбий рол ўйнамоқда. Роҳиблар Буддизмга эътиқод қилувчилар орасида ноўрин тарзда жуда катта обрў ва ҳурматга сазовар бўлиб, уларга итоат этиш ва айтганини бажариш зарур, деб ҳисобланади.
Буддизм таълимотида олам уч босқичли деб тавсифланган. Биринчиси энг юқори олам бўлиб, унда мутлақ осойишталик ҳукмрон. Унда фақат соф руҳгина мавжуд. Бу олам рухнинг маконидир. Буддизмнинг таълим беришича, мутлақ илоҳий куч – руҳни мутлақо билиб бўлмайди. Биринчи оламда руҳ моддий оламдан ташқарида, у ҳеч ҳаракатсиз мутлақ, осойишта ҳолатда яшайди. Иккинчи олам, ривоятларга кўра, руҳий мавжудотлар билан тўла жаннат – бодисатвадир. Бу оламнинг ҳокими Амитабадир. Унинг оламида руҳ ўз гуноҳидан халос бўлган, лекин энг олий оламга, нирванага, мутлақ бўшлиқ ва осойишталик оламига кўтарилмаган авлиёлар яшар экан. Буддалар кишиларга будда таълимотини ўрганиш, яхши йўлдан бошлаб бориш учун ерга юборилар экан. Учинчи олам, энг қуйи олам бўлиб, унда одамлар ва ҳайвонлар яшар экан. Бу оламдаги руҳ, қафасда яшар экан, у ҳаёт давомида озод бўлиш ҳамда юқори оламга кўтарилишига ҳаракат қилади; руҳнинг юқори оламга кўтарилиши одамлар қиладиган савобли ишларга боғлиқ; агар одам Буддизм таълимотига эътиқод қилса, яхшиликка интилса, унинг жони қайта туғилишлардан сўнг жаннатга ва ундан нирванага кўтарилар экан. Ёмонликка мансуб гуноҳкор кишиларнинг руҳи эса қуйи дунёда азобланиб, қафас ичида юра берар, юқори оламга ҳеч кўтарила олмас экан. Агар инсоннинг дин таьлимотига зид ишлари кўпайиб кетса, ҳирс ёки товламачиликка берилиб, ундан қутила олмаса, бундай одамнинг руҳи бир неча қайта туғилишлардан кейин дўзахга тушар ва унда абадий азобланар экан.
Буддизмда қайта туғилиш деганда янгидан пайдо бўлиш тушунилмайди, балки илгари ўлган одамларнинг жисмидан тарқалган дхармаларнинг янги асосда бирлашиб, келажак авлодга ўтиши тушунилади. Шунинг учун Буддизм инсон ўз қилмишлари учунгина жавобгар бўлиб қолмайди, балки келажак авлод учун ҳам жавобгар деб ҳисобланган. Агар одам яхши бўлса, будда таълимотига тўлиқ риоя қилса, бой ва эътиборли бўлса, унинг дхармалари асосида қайта туғилган одам хам бой ва бадавлат, софдил бўлади. Аксинча, одам ёмон бўлса, камбағал, қашшоқ, бўлса, будда таълимотига риоя қилмаса, унинг дхармаларидан пайдо бўлган одам ҳам камбағал, қашшоқ бўлар экан. Бунинг сабаби аввалги авлодлар ёмон ҳаёт кечиргани учун берилган жазодир, деб ҳисобланган. Буддизм ўзининг бу таълимоти билан жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни туб моҳиятини яширишга ҳаракат қилади. Бошқа динлар каби Буддизм ҳам ҳаётда пассив бўлишни, тақдирга тан беришни тарғиб қилади, зоҳидликни ёқлаб, эксплуатацияни оқлайди.
Хинаяна таъкидлашича, Дхармалар табиатини ўрганиш ва нирванага эришиш маънавий йўл билан бўлади. Бу йўл жуда оғир ва фақат монахларгина нирвана ҳолатига етиши мумкин. Махаяна эса, Будда танаси жонзотларни азобдан қутқариш учун турли жонзот формасига кириши мумкин ва хаёт занжиридаги барча уни ўрганиши, англаши мумкин дейди. Бу нарса чексиз Будда рамларини, худоларни келиб чиқишига сабаб бўлди. Бу худоларга ишониш йўллари барчага мумкин. Шу сабабли “катта ғилдирак” деб номланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |