Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида ўқитиш камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.
Магистратура дастури якунланиши «магистр» даражасини берувчи якуний давлат аттестацияси ҳисобланади.
Умумий қоидалар Магистратурага қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Тегишли мутахассисликлар бўйича магистрларни тайёрлаш кадрлар буюртмачиларининг таклифлари асосида, давлат аккредитациясидан ўтган олий таълим муассасаларида амалга оширилади.
Магистратура аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, бакалавриат негизида таълим муддати камида 2 йил давом этадиган олий таълимдир.
Магистратура талабаларининг якуний давлат аттестацияси Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
Таянч олий таълим муассасаларида магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасалари ва кадрлар буюртмачиларининг таклифлари асосида илмий-тадқиқот, илмий-педагогик ҳамда ишлаб чиқаришга йўналтирилган дастурлар бўйича мақсадли магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Магистрларнинг тайёргарлигига қўйиладиган умумий талаблар. Магистрлар тайёрлашга қўйиладиган умумий талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарори билан белгиланади. Аниқ мутахассислик бўйича магистрлар тайёрлашга қўйиладиган талаблар олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган магистратура мутахассисликлари малака талаблари билан белгиланади.
Магистр: Танланган мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот, илмий-педагогик ва касбий фаолиятни мустақил юритишга;
Касбий фаолиятда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга;
Олий таълим муассасасидан кейинги таълимни магистрлик тайёргарлигига мувофиқ мутахассислик бўйича катта илмий ходим-изланувчилар институтида давом эттиришга;
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида қўшимча касб таълими олишга тайёрланади.
Магистр ўз мутахассислиги, илмий ва илмий-педагогик тайёргарлигига мувофиқ касбий фаолиятининг қуйидаги турлари: