ВИКТОРИНА САВОЛЛАРИ
1. Ким Ўзбекистон Республикаси халқи номидан иш юритишга ваколатли?
А) Олий Мажлис ва Президент
B) Конституциявий суд
C) Президент ва Вазирлар Маҳкамаси
2. Йиллик асосий меҳнат таътилининг энг кам муддати қанча?
А. 15 kun
В. 12 кун
С. 18 кун
3. Маъмурий қамоқ тарзидаги жазо қанча муддатга тайинланиши мумкин?
А. 15 суткагача
В. 14 суткагача
С. 10 суткагача
4. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятнинг асосий фарқи нимада?
А. Ижтимоий хавфлилик даражасига кўра
В. Тайинланган жазосига кўра
С. Ким содир этганлигига кўра
5. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда нечта сиёсий партия мавжуд?
А. 5 та
В. 4 та
С. 6 та
6.Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинган сана қайси қаторда тўғри кўрсатилган?
А. 1948 йил 10 декабрь
В. 1945 йил 10 декабрь
С. 1948 йил 2 март
7. Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси бўлиши мумкинми?
А. Мумкин эмас
В. Мумкин
С. Билмайман
8.Ўзбекистон Республикаси Президенти қандай ҳуқуқий ҳужжатлар чиқаради?
А. Фармон, қарор, фармойиш
В. Фармон ва қарор
С. Қонун ва қарор
9. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг нормаларига ким шарҳ беради?
А. Конституциявий суд
В. Тажрибали ҳуқуқшунослар
С. Олий суд
10. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, фикр юритиш эркинлиги қандай ҳолда чекланиши мумкин?
А. Давлат сирига тааллуқли бўлса
В. Асослантирилмаган фикрлар
С. Исботланмаган фикрлар
11.Жиноят кодекси билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш жазо қўллаш таҳдиди билан ______деб топилади?
А) Маъмурий қилмиш
B) Ҳуқуқбузарлик
C) Жиноят
12.Ўзбекистон БМТга қачон аъзо бўлган?
A) 1992 йил 20 мартда
B) 1992 йил 2 мартда
C) 1993 йил 9 февралда
13.Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари қандай гуруҳларга бўлинган?
A) Шахсий, иқтисодий, ижтимоий
B) Шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий
C) Шахсий, маданий, иқтисодий, ижтимоий
14.Фуқаролар неча ёшдан Олий Мажлис депутатлигига ўз номзодини қўйиши мумкин?
A)25 ёшдан
B) 23 ёшдан
C) 21 ёшдан
15.Меҳнат қилиш фуқаронинг қайси ҳуқуқларига киради?
A) Шахсий ҳуқуқларига
B) Сиёсий ҳуқуқларига
C) Иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқларига
16. Инсонннинг ҳуқуқларини чеклашга ким ҳақли?
A) Ҳоким
B) Прокурор
C) Суд
17. Давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ким?
A) Xaлқ
B) Давлат органлари
C) Фуқаролар
18. Қайси давлат органи Конституцияни қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколатига эга?
A) Олий Мажлис
B) Президент
C) Прокуратура
19. Маҳаллий давлат ҳокимиятига ким бошчилик қилади?
A) Ҳоким
B) Халқ депутати
C) Оқсоқол
20. Маъмурий жавобгарликка неча ёшдан тортилади?
A)14 ёшдан
B)13 ёшдан
C)16 ёшдан
Do'stlaringiz bilan baham: |