Олий таълимдан кейинги таълим докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлайди.
Кадрларни қайта тайёрлаш таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажми эгалланишини таъминлайди.
Мактабдан ташқари таълим болаларга узлуксиз таълим беришнинг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантиришга, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган.
Қонуннинг 15-моддаси таълим олиш шаклларига бағишланган.
Таълим олиш шакллари қуйидагилардан иборат:
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги);
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (сиртқи, кечки, масофавий);
дуал таълим;
оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш;
катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш;
инклюзив таълим;
экстернат тартибидаги таълим;
мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ Олий таълимнинг давлат таълим стандарти Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори
Кириш
Олий таълимнинг бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари классификатори (бундан буён матнда Классификатор деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг ахборотларни кодлаш ва таснифлаш ягона тизимининг (КТЯТ) таркибий қисмидир.
Мазкур давлат стандарти Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
8 октябрдаги ПФ-5847-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 5-сон «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Шунингдек, Классификатор ЮНЕСКО (UNESCO) томонидан жорий қилинган «Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси» (ТХСК 2011) ҳамда «ТХСК: Таълим ва касбий тайёрлаш соҳалари» (ТХСК-С 2013) принциплари асосида тузилган.