Илмий педагогик иш бўйича Ҳисоботи


Илмий раҳбарнинг мажбуриятлари



Download 242,6 Kb.
bet21/25
Sana02.03.2022
Hajmi242,6 Kb.
#478883
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
baxtiy

Илмий раҳбарнинг мажбуриятлари:
тадқиқот мавзуси доирасида юзага келиши мумкин бўлган масалалар бўйича тизимли равишда ёрдам бериш мақсадида маслаҳатлар жадвалини тузиш;
тадқиқот усулларини танлашда иштирок этиш ва уларни тадқиқот ишида қўллашда магистратура талабасига кўмаклашиш;
магистратура талабасининг белгиланган календарь иш режаси бўйича ишларнинг бажарилишини ва магистрлик диссертацияси ўз вақтида тайёрланишини назорат қилиш;
дастлабки ҳимоягача магистрлик диссертациясига хулоса бериш.
Магистрлик диссертациясининг тузилиши ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар
Диссертация талабанинг таълим дастурларини ўзлаштиришни якунловчи ва ўқиш даврида эгаллаган назарий ва амалий билимлари асосида бажарган илмий-тадқиқот ишларининг натижаси ҳисобланади.
Диссертацияларнинг намунавий мавзулари кафедраларнинг етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан (ташкилотларнинг ўз ечимини кутаётган ва истиқболли масалаларини ҳисобга олган ҳолда) ўқув йили бошланишигача шакллантирилади ва зарурият бўлганда буюртмачилар билан келишилган ҳолда, олий таълим муассасасининг илмий ишлар бўйича проректори томонидан тасдиқланади.
Диссертацияларнинг мавзулари олий таълим муассасасида шартнома ва лойиҳалар бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг бир қисми бўйича ҳам шакллантирилиши мумкин.
Диссертация мавзуси долзарб илмий-тадқиқот масалаларига ёки аниқ амалий вазифани ечишга бағишланган, шунингдек мутахассисликка мос бўлиши лозим.
Магистрлик диссертацияси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак:

  • титул варақ;

  • икки тилда (ўқитиш тили ва инглиз тилида) магистрлик диссертациясининг қисқача аннотацияси;

  • мундарижа;

  • кириш;

  • асосий қисм;

  • хулоса;

  • адабиётлар рўйхати;

  • иловалар (мавжуд бўлса).

Кириш қуйидагиларни қисқача ўз ичига олиши лозим:

  • магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги;

  • тадқиқот объекти ва предмети;

  • тадқиқот мақсади ва вазифалари;

  • илмий янгилиги;

  • тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари;

  • тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили);

  • тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи;

  • тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти;

  • иш тузилмасининг тавсифи.

Магистрлик диссертациясининг асосий қисми камида уч бобдан иборат бўлиб, боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим: тадқиқот мавзусига тааллуқли бошқа манбаларда келтирилган назарий, амалий ва эмпирик тадқиқотлар натижаларининг танқидий таҳлили;
тадқиқот методикаси ва ишнинг амалий қисми баёни; тадқиқот олиб борилган масалани ҳал этишда магистратура талабасининг шахсий ҳиссаси кўрсатилган ҳолда тадқиқотнинг асосий натижалари баёни. Магистрлик диссертациясининг хулоса қисмида барча бобларда қайд этилган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, шунингдек илмий тадқиқот муаммосини ҳал этиш бўйича хулосалар ёритилади. Хулоса қисми 4 саҳифадан ошмаслиги керак. Магистрлик диссертациясига унинг мазмунини баён этиш учун бевосита зарур бўлган қўшимча маълумотларни ўз ичига олган материаллар илова қилиниши мумкин. Илова қисмининг ҳажми магистрлик диссертацияси умумий ҳажмининг учдан бир қисмидан ошмаслиги лозим. Магистрлик диссертацияси устида ишлаётган магистратура талабаси касб одоб-ахлоқи қоидаларига риоя этиши (плагиат, маълумотларни сохталаштириш, шунингдек ёлғон цитаталар келтиришга йўл қўймаслик) лозим. Диссертация матни стандарт варақда ёзилган бўлиб, унда қуйидаги қоидаларга риоя этилган бўлиши лозим:
қаторлар оралиғи — 1,5 см; юқори ва пастки ҳошия 2 см, сатр боши: чап томондан 3 см, ўнг томондан 2 см; хатбошилар орасидаги оралиқ — 5 ёки 6 белгили. Магистрлик диссертацияси матнини Мисрософт Word матнли редакторида Times New Roman шрифтида ёзиш тавсия этилади. Магистрлик диссертациясининг ҳажми титул варақ, мундарижа, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 70 — 80 саҳифа бўлиши тавсия этилади. Магистрлик диссертацияси магистратура талабаси ўқиган тилда (кафедра ёки магистратура бўлими тавсиясига мувофиқ чет тилда) тайёрланади. Чет тилда тайёрланган магистрлик диссертациясига давлат тилида ёзилган аннотация илова этилади. Бундай магистрлик диссертацияларининг дастлабки ва расмий ҳимоялари таржима билан ўтказилади. Магистратура мутахассислиги хусусияти ҳисобга олинган ҳолда магистрлик диссертацияси таркибий қисмларининг мазмуни ва ҳажми факультет Ўқув-методик кенгашининг қарори билан ўзгартирилиши ва кўпайтирилиши мумкин.

Download 242,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish