Илм-фан ва таълимнинг ривожланиш истиқболлари тўртинчи конференцияси тўплами 27 июль 2020 йил



Download 7,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/58
Sana12.07.2022
Hajmi7,68 Mb.
#778856
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   58
Bog'liq
1-Qism Aniq, Tabiiy, Texnika, Ijtimoiy, Filologiya, Iqtisod (1)

Foydalanilgan adabiyotlar
1. 3-sinf "Tabiatshinoslik darsligi" A. Bahromov, Sh. Sharipov, M. Nabiyeva
Toshkent-2019
2. "Tabiatshunoslik o'qitish metodikasi fan sifatida" maruza matni G. Husanova
Namangan-2010
3. O'zbekiton Respublikasi "Tabatni muhofaza qilish to'g'risida" qonuni
Toshkent-1992
4. "Tabiat va insonning o'zaro ta'siri" maqola Andijon-2018
5. www.ziyonet.uz
6. www.ziyo.uz
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
94


ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАР ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ
ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА
Ярматов Турғун Жайловович
Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, 14-ўрта мактаби
 
Аннотация:
Ушбу мақолада Ўзбекистонда мустақиллиқ даврида
ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган
ижобий ишлар ҳақида қисқача маълумотлар келтирилган. 
Калит сўзлар:
Ёшлар, сиёсат, қонун, маънавият, ҳуқуқ, манфаат,
ижтимоий ҳимоя, устувор.
Давлатимиз Мустақилликка эришгач биринчи навбатда ёшлар сиёсати
масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Шу жумладан, ёшларга оид янги
сиёсатини ишлаб чиқишни ўз олдига аниқ мақсад қилиб қўйди. 1991йил
20 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг
асослари тўғрисида”[1, 53] ги қонун қабул қилинди. Ушбу Қонун Давлат халқ
манфаатларини кўзлаб, “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги
асослари тўғрисида”ги қонунга асосланиб, республика ёшларининг ижтимоий
ҳамда маьнавий камол топиши учун шарт-шароитларни яратиб беришга
қаратилган ёшларга оид сиёсатни ишлаб чиқди ва амалга оширди. Унга асосан
ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қуйидаги устувор йўналишларида
ислоҳотлар амалга оширилди:
- ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кафолатловчи қонунчилик
асосларини яратиш ва такомиллаштириб бориш;
- ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ зарур институционал
тузилмаларни қўллаб-қувватлаш;
- ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларга таълим бериш сифатини
ошириш;
- ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш;
- ёшлар спортининг оммавий ривожлантириш тизимини яратиш;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган вояга етмаганлар ўртасида
ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш;
- баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида зарур ижтимоий-иқтисодий
шарт-шароитларни вужудга келтириш [2].
Ҳозирги вақтда мамлакатимиз аҳолисининг 32 фоизини ёки
10 миллионини 30 ёшгача бўлган ёшларимиз ташкил этади [3,13].
Президентимиз Ш.Мирзиёев ёшлар масалалари ҳақида гапириб, “ Биз ёшларга
доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз.
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
95


Президент Шавкат Мирзиёев бевосита ташаббуси ва раҳбарлигида 2017 йил 7
февралда ПФ-4947-сонли қабул қилинган ҳамда изчил амалга оширилаётган
“Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш
бўйича ҳаракатлар стратегияси” ҳам ёшлар ҳаётида ҳам тараққиётнинг янги
даврини бошлаб берди. Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали
амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида ҳамда бу
борада кенг жамоатчилик, аввало, ёшлар вакилларининг таклиф ва
мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда: Ўзбекистон “Камолот” ёшлар
ижтимоий ҳаракатининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган IV қурултойи
қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди этилди ва
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун – 30 июнь санаси
мамлакатимизда
“Ёшлар куни”
, деб эълон қилинди. Шу билан бирга ёш
авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги
ишларимизни янги босқичга кўтариш мақсадида “Ёшларга оид давлат сиёсати
тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. 2017 йил 5 июлда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати
самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-
қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106 сонли фармони қабул қилинди. Ўзбекистон
ёшлар иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар
белгиланди. 
Биринчидан
, Ўзбекистон ёшлар иттифоқини республикада ёшларга
оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида давлат органлари, нодавлат
нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари
билан самарали ҳамкорликни таъминловчи,
“Ёшлар – келажак бунёдкори”
шиори остида профессионал фаолиятни амалга оширувчи тузилмага
айлантириш;
Иккинчидан,
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга
ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик,
миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик,
фидойилик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий
таҳдидлардан асраш;
Учинчидан,
демократик давлат қуриш ва фуқаролик
жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини
ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция,
кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ташаббускор, шижоатли, эл-юрт
манфаати йўлида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган,
мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёшлар
сафини кенгайтириш;
Тўртинчидан,
ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни
пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш,
ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
96


тадбиркорликка кенг жалб этиш, ташаббусларини рағбатлантириш,
интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш;
Бешинчидан,
ёшларнинг илмий ва бадиий китоблар, жумладан, электрон
асарларни ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, ҳуқуқий, экологик,
тиббий ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш
маданиятини юксалтириш орқали уларда турли мафкуравий таҳдидларга,
хусусан, диний экстремизм, терроризм, “оммавий маданият” ва бошқа ёт
ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш;
Олтинчидан,
ёшлар
ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб
қилиш, эрта турмуш қуриш ва ёш оилалар ажралишининг олдини олишга
қаратилган самарали тадбирларни амалга ошириш;
Еттинчидан
,
ёшларни,
айниқса, улар уюшмаган қисмининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш
мақсадида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишга, ижодий тўгараклар
ва турли, жумладан, хорижий тилларни ўргатиш ўқув курсларига кенг жалб
этиш; 
Саккизинчидан,
ёш оилалар, хусусан, имконияти чекланган ва ижтимоий
ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш,
улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитлар яратишга
қаратилган мақсадли ишларни ташкил этиш;
Тўққизинчидан,
ёшлар ўртасида
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва профилактика
қилиш ишларида фаол иштирок этиш;
Ўнинчидан,
мамлакатда амалга
оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этадиган, халқ манфаатларига
садоқат билан хизмат қиладиган билимли, ташаббускор, ишбилармон, ҳалол ва
фидойи ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, захирасини яратиш ва уларни давлат
ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул лавозимларига тавсия этиш; 
Ўн
биринчидан,
ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни янада
ривожлантириш, хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган
ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни
амалга ошириш;
Ўн иккинчидан,
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтларига ёшларга оид фаолиятни ташкил этишда ғоявий-услубий
жиҳатдан кўмак беришдан иборатдир. Хулоса шуки,бу ишларнинг барчаси
ёшларимизнинг буюк келажаги, эртанги ёруғ ва фаровон ҳаётини ўйлаб
қилинаётгани қувонарлидир. 

Download 7,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish