27
«Ижтимоий» деган суз- товар кийматининг микдори у ѐки бу ишлаб чиқаришнинг узига алохида келган
меҳнат сарфлари билан эмас, балки ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари (ИЗМС) билан улчанади. Буни маъноси
шундан иборатки, ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари ишлаб чиқаришнинг мавжуд
ижтимоий нормал шароитда ва
шу жамиятда меҳнат махоратининг ва интенсивлигининг уртача даражасида бирон истеъмол кийматини ишлаб
тайѐрлаш учун талаб килинадиган иш вакти меҳнат сарфларидир. Агарда хусусий меҳнат сарфлари ижтимоий меҳнат
сарфларидан кам булса, товар ишлаб чикарувчини иқтисодий ахволи яхшиланиб боради. Демак, харажатлар сарфини
камайтириб борган субъектлар фойда куради.
Киймат қонуни ижтимоий меҳнатни хисобга олади ва уни тартибга солиб боради.
Киймат қонуни куйидаги вазифаларни бажаради.
1. Вактни тежашни рагбатлантириб боради.
2. Товар ишлаб чикарувчиларни табакалаштиришдир.
3. Товар ишлаб чикарувчилар ва хизмат курсатувчилар сарф-харажатларининг камайтиришга ундайди.
Хуллас, киймат қонуни товар хужалигининг объектив иқтисодий қонуни булиб, товар пул муносабатларни
ривожланиб боришида уз ифодасини топади.
Мсаълумки, мустақил давлатларнинг хар бири узининг пул бирлигига эгадир. Масалан, доллар, фунт
стерлинг ва хакозо. Бу бирликлар валюта номи билан юритилади. Валюта, ибораси хар бир мамлакатнинг,
давлатнинг
миллий пул бирлиги, бошка давлат учун ишлатилади.
Хар бир мамлакатни пули бошка мамлакат пулига эркин алмаштириш (конвертирлашувига) курби етиши
лозим. Бунинг миллий пул бирликлари етарли миклорда товар захиралари билан таъминланган булиши лозим.
Иқтисодиѐти юксалган хар бир мамлакат уз валютасини трансмиллий кувватда касб этиши мумкин.
Ўзбекистонда миллий валютани муомилага киришдан олдин утиш даврида (1993 йил ноябрдан-1994 йил
июлгача) сум- купон жорий этилди. Бу татбир миллий валютани чиқариш ва муомилага киритиш учун утказилган
тадбирлардан бири эди. 1994 йилдан миллий пул муомилага киритилди. Максад муомалага киритилган миллий пул-
сумни кадрсизланишига йул куймаслик, уни харид кувватини мустахкамлаш; кейинчалик (2003 йил 15 октябр) сумни
конвиртирлашувига иқтисодий замин яратиш, халкаро микѐсида узбек пулининг эътироф этилишига, халкаро хисоб
китоблар воситасига айлантиришга эришиш максад килиб куйилган.
Иқтисодийтда муомила учун зарур булган пул микдорларининг ифодаси куйидагича аникланади. Яъни:
Тб – Хк + Хт - Кт
Пм =----------------------- (1)
От
Бунда. Пм – маълум давда муомилага керак буладиган пул микдори;
Тб – реализация килиниши лозим булган товарларнинг бахосининг суммаси;
Хк – сотиш давридан бошка вақтда туланадиган товарлар бахосининг суммаси;
Хт – хакини тулаш муддати келган товарлар бахосининг суммаси.
Кт – бир бирини коплайдиган туловлар суммаси.
От – пул обороти тезлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: