ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ВА АМЕРИКА ХАВОТИРЛАРИНИНГ МАНБАИ
БОШ САҲИФА НУҚТАИ НАЗАР
Биз Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 70-йиллигини қарши олдик. Мазкур ғалаба умумжаҳон тинчлигидан далолат бермади. Аксинча, у кучларнинг янгича тақсимланиши ва уларнинг ўртасидаги мураккаб мувозанатни белгилаб берди. Европанинг буюк мамлакатлари ва империялари тангликда қолди ва уларнинг ўрнини босган Қўшма Штатлар ҳамда Совет Иттифоқи янги мусиқий асбобларнинг садолари остида яна эски рақсни ижро эта бошлади. Геосиёсатнинг ажралмас ҳамроҳлари ҳисобланган технологиялар драматик тарзда ривожланиб борди ва ядро қуроллари, йўлдошлар, микрочиплар уруш қоидаларига ўзгартириш киритиш қаторида, унинг шартларини ҳам ўзгартириб юборди. Бироқ, бир нарса ўзгармади: геосиёсат, технологиялар ва уруш ажралмас дўстлигини сақлаб қолди.
Иккинчи жаҳон уруши нимани ўзгартирмагани ҳақида айтиш осонроқ, аммо у нималарни ўзгартириб юборгани ҳам муҳим. Дастлаб ҳаёлга келадиган нарса - бу учта буюк мамлакат – Қўшма Штатлар, Совет Иттифоқи ва Бирлашган Қироллик учун Иккинчи жаҳон урушининг қандай бошланганидир. Уччала давлат учун ҳам уруш дунёга қарашни ўзгартириб юборган шокдан бошланди. Қўшма Штатлар учун бу Перл Харбор зарбаси бўлди. Совет Иттифоқи учун – 1941 йил июнда Германиянинг бостириб кириши бўлди. Бирлашган Қироллик учун эса – Франция қулаган тезликдаги шок бўлди (аслида бу уруш бошида содир бўлган).
Перл Харбор америкаликларни лол қолдирмоқда Америкалик етакчилар Япония билан уруш яқинлашиб келаётганига деярли шубҳа қилмаган эди. Оддий одамларда нохуш сезги бўлсада, улар етакчилар каби яққол тушунчага эга эмас эди. Шунга қарамай, ҳеч ким Перл Харборга ҳужумни кутмаган эди. Америка ҳамжамияти учун бу Тинч океанининг катта қисмидаги флотнинг йўқ қилиниши кўринишидаги қўққисдан бошланган момалқалдироққа ўхшарди. На етакчилар, на жамият японияликлар бу қадар масъулиятли эканлигини кутмаган эди. Перл Харбор америкаликлар қалбидаги яна бир зарба – Буюк турғунлик билан бир вақтга тўғри келган. Мазкур икки воқеа умумий жиҳатларга эга эди: биринчидан, улар гўёки бирдан пайдо бўлган. Уларнинг иккисини ҳам олдиндан башорат қилиш мумкин эди ва айримлар уларни кутди, лекин аксарият учун бу воқеалар умуман кутилмаганда юз берди. Ушбу икки воқеанинг аҳамияти кутилмаган азоблар даврини бошлаб бергани бўлди.
Буларнинг бари Америка маданиятини янги даврга олиб кирди. Шу вақтга қадар америкаликлар орасида чуқур ва сал қўполроқ тусдаги оптимизм мавжуд эди. Буюк турғунлик ва Перл Харбор фаровонлик ва хавфсизлик ўз ортида ночорликни яшириб турувчи тасаввур, деган фикрдан келиб чиқувчи бошқа шаклдаги таъсирчанликни юзага келтирди. Бирдан барчаси ўзгача тус олиши мумкинлиги, тинчлик ва фаровонликни шунчаки ташқи аломатлар бўйича тан олган одамлар ўта ишонувчан бўлганлиги борасида қўрқув мавжуд эди. Мазкур иккита шок Америка жамиятида мавжуд бўлган салбий туйғуни пайдо қилди.
Бундан ташқари, Перл Харбор Қўшма Штатларнинг мудофаа сиёсатини душман аниқланиши мумкин бўлсада, у зарба берадиган вақт ва жой номаълум бўлиб қолади, деган фикр атрофида шакллантирди. Шу боис ҳалокат исталган вақтда юз бериши мумкин. Американинг совуқ урушга оид ёндашувини Колорадо штатидаги Шайенн тоғи билан рамзийлаштириш мумкин. Чуқур тоғ остида Шимолий Америка минтақасининг Ҳаво-фазовий мудофаа қўмондонлиги жойлашган бўлиб, унинг мавжудлиги уруш исталган пайт бошланиб кетиши ва огоҳликнинг пасайиши ядровий Перл Харборга олиб келиши мумкинлигини кўрсатади. Америкаликлар учун совуқ уруш шу каби воқеалар ривожи билан бирга маккор ва шафқатсиз душманга нисбатан ишончсизлик белгилаб берган.
Америкаликлар Иккинчи жаҳон урушига ўзларининг мажбуран киришганини таҳлил қила бошлади ва туб сабабни аниқлашди: Мюнхен битими нацис Германиясига Чехословакиянинг қисмларини аннексия қилиш имконини берди. Бу ғоя фақат Америкага тегишли эмас эди, аммо у Қўшма Штатлар стратегиясининг қайта кўриб чиқилишига туртки бўлди. 1938 йилда немисларга қарши огоҳлантирувчи ҳаракатлар кўрилишига қодир эмаслик Иккинчи жаҳон урушининг бошланишига сабаб бўлса, Тинч океанидаги уруш бошланғич босқичда янада тажовузкор ҳаракатлар билан бартараф этилиши мумкин эди. Олдиндан ва қатъий ҳаракат қилиш – ҳозирда ҳам Америка ташқи сиёсатининг асосларидир. Ўз вақтида амалга оширилмаган кучли ҳаракатларнинг йўқлиги Иккинчи жаҳон урушига олиб келганлиги хусусидаги ғоя Эрон ва Россияга нисбатан Америка йўналишининг аксарият асосини ташкил қилади.
Перл Харбор (ва 1929 йил танглик) сиёсий ва ҳарбий раҳбариятнинг оқиллиги борасида салбий белгилар ва шубҳаларни келтириб чиқариши қаторида, уруш бошланганидан сўнг сафарбарлик стратегиясининг доимий сафарбарлик стратегиясига алишишига олиб келди. Агар уруш исталган вақтда бошланса ва аввало, яна бир Мюнхеннинг олди олиниши керак бўлса, мавжуд кўламли ҳарбий тузилма зарурий хусусиятга эга. Бундан ташқари, Иккинчи жаҳон урушигача мавжуд бўлмаган Қўшма Штатлар бошқаруви остидаги альянс тузилмаси ҳам зарурийдир.