Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

Айлама­айлама, айлаганим бор,
Қизларнинг ичида танлаганим бор...
Энг олдин Қувиш ака даврага чиқди. Лапанглаб 
ўйнаб кетди. Тағин кўрсаткич бармоғи билан қо-
шига нуқиб, муқом қилади. Қийқириқ, қарсак.
Ўртага қизлар тушди. Аввал Гуля, кейин Шоҳи-
да... Ана, Мунаввар! Олов тафтиданми, жиндай 
вино ичгани учунми, чиройли, тиниқ юзи ловил-
лаб кетяпти. Йўқ, у ортиқча қилпангламайди. 
Аммо ингичка, узун қўллари шу қадар мутаносиб 
ҳаракат қилади, кўзлари шу қадар маъноли сузи-
ладики, беихтиёр маҳлиё бўлиб қоласиз... Унинг 
имолари, кўзларининг маъноли, нимтабассуми ҳеч 
қайси қизникига ўхшамайди. Иболи, уятчан, айни 
пайтда муҳаббатга чанқоқ юраги шундоқ кўриниб 
тургандай. Қалбимда ҳаяжон, ғурур, муҳаббат – 
ҳаммаси жунбишга кирди. Биламан, бу имолар, 
бу «адресли» табассум, садоқат ҳаммаси меники – 
ҳаммаси менга тегишли!
Қарсак авжига минди. Мунаввар ўйнаётган 
қизлар орасидан секин сирғалиб, четга чиқди. 
Юрагим гурсиллаб урганча ёнига бордим.
– Чарчадим, – деди у сезилар-сезилмас ҳарсил-
лаб. – Исиб кетдим.
Хиралик қилиб, уни яна ўйинга тортишларини 
хоҳламасдим.
– Айланиб келамизми? – дедим секин.
У индамай қўлимдан тутди. Қишлоқ кўчасидан 
аста-аста юриб кетдик. Пастак уйлар деразаси-
да чироқ кўринади. Итлар тумов бўлгандек бўғиқ 
акиллайди. Ҳавода тезак ҳиди аралаш ғўзапоя иси 
анқийди. Юриб-юриб, канал бўйига келиб қолдик. 
Узоқда, қишлоқ томонда қарсак овозлари эшити-
лади. Гулхан шафағи элас-элас кўзга чалинади. 


649
Осмонда чодир тутган ой жунжикиб мўралайди. 
Юпқа, қат-қат булутлар муаллақ қотиб қолган. 
Худди келинни бошига рўмол ёпмоқчи бўлган ян-
галардек ой юзини тўсишга беҳуда уринади.
Мунаввар қунишиб бошини елкаси орасига 
олди.
– Энди совқотиб кетяпман.
– Совуқ эмас-ку!
Елкасидан қучишим билан оҳиста бурилиб, қу-
чоғимга кирди. Қайноқ, титроқ лаблари лабимни 
куйдирди.
– Ўтирамизми? – дедим энтикиб.
У индамай бош силкиди. Кейинги кунларда ҳаво 
очилиб кетган бўлса ҳам, бир ҳафта илгари ёққан 
ёмғирнинг заҳри ҳали кетмаган, ер зах эди.
– Ҳозир! – югуриб бориб канал қирғоғидаги қу-
риб қолган, аммо ёмғирдан кейин юмшоқ тортиб, 
майинлашган бурганлардан юлиб келдим. Калта 
пахталигимни ечиб, бурган устига ташладим.
Ўнма-ён ўтирдик. Бутун вужудим таранг торти-
либ, маҳкам бағримга босдим. У ўзини олиб қоч-
мас, ожиз энтикар, кўкси титрар эди.
– Мени яхши кўрасиз-а? Жудаям яхши кўра-
сиз-а?.. – деди эркаланиб.
– Мунаввар! Ўзимнинг Мунавварим!
Бир лаҳза эсимни йўқотиб қўйдим...
У ожиз талпинди.
– Нима қиляпсиз? Қочинг, яхшимас... Қочинг!
Ҳиқиллаб йиғлай бошлаганидан кейинги-
на ўзимга келдим. Қилиб қўйган ишимдан ўзим 
қўрқиб кетдим. Нима қилдим? Негадир унга ялин-
гим, кечирим сўрагим келарди. Назаримда у ҳозир 
дод солиб йиғлаши, ўкиниб таъна қилиши керак-
дек эди. Йўқ, кафти билан юзини тўсганча йиғи 
аралаш илтижо қилди:


650
– Яхши кўрасиз-а? Жудаям-а?
– Сўраб нима қиласан, Мунаввар! – дедим тит-
раб. Кафтини оҳиста силаб, юзидан олдим. – Ўзинг 
биласан-ку!
У йиғи аралаш жилмайди. Ой нурида юзи яна-
ям оқариб кетгандек эди.
– Меникисиз-а? – У ғира-шира ой нурида кў-
зимдаги маънони уқиб олмоқчидек юзимга син-
чиклаб қаради. Кейин секин ўрнидан турди-да, чай-
қалиб-чайқалиб сув томонга юриб кетди. Сакраб ўр-
нимдан турган эдим, ярқ этиб бурилиб қаради.
– Келманг, – деди ҳам илтимос, ҳам буйруқ оҳан-
гида.
Беихтиёр ерга ўтириб қолдим. Димоғимга на-
миққан бурга ҳиди, кейин Мунавварнинг қадрдон 
иси урилди. Юрагим қинидан чиқиб кетгудек гур-
силлар, осмондаги ойни ҳам, юпқа, покиза булут-
ларни ҳам, қорамтир тусга кириб қолган пахтазо-
рни, канални, Мунавварни – ҳаммасини баравар 
қучоқлаб олгим, бутун дунёга эшититтириб бақир-
гим келарди.
– Одамлар! Мен бахтиёрман! Менинг Мунавва-
рим бор, одамлар!
ЎТТИЗ САККИЗИНЧИ БОБ

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish