Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

ЎТТИЗ ЕТТИНЧИ БОБ
 
 
УЧИНЧИ БОСҚИЧ ТАЛАБАСИ МУЗАФФАР 
ШОМУРОДОВ ҲИКОЯСИ
Муҳаббатнинг ширин шароби
Бугун байрам. Ҳосил байрами. Биз ҳашарга 
чиққан хўжалик ҳам, Бўка тумани ҳам пахта ре-
жасини аллақачон бажарган эди. Республикани 
кутиб турувдик. Ўзбекистон бугун рапорт берди! 
Умуман, бу йил омадли келди. Пахта мўл, ҳаво ту-
риб берди, ёмғир ҳадеб ёғиб ғашга тегмади. Совуқ 
тушмади. Тўғри, кечалари қиров тушиб совуқ ту-
ради. Аммо офтоб чиқиши билан пахтазордан ен-
гил ҳовур кўтарилиб, ғўзапоянинг спиртга ўхшаш 
ўткир ҳиди анқийди. Биринчи этакни тўлдириш 
қийинроқ кўчади. Ариққа тўкилган «подбор» ке-
часи тушган қиров салқинида ерга ёпишиб қола-
ди. Битта-битталаб қиртишлаб олиш керак. Аммо 
икки соатлардан кейин ҳаво исиб кетади. Эгнин-
гиздаги пахталик чопон оғирлик қилиб қолади. 
Этак тўлган сайин вазминлашиб, тиззангизнинг 


642
икки кўзига урилаверади. Юришга қийналасиз. 
Шунда пахта тўла этакни тагингизга қўйиб, бир-
пас дам олсангиз маза қиласиз. Осмон тип-тиниқ. 
Шунақанги чуқур, шунақанги тубсизки, тикилиб 
қарасангиз бошингиз айланиб кетади. Атроф жим-
жит. Фақат шип-шийдам бўлиб қолган ғўзапоялар 
эшитилар-эшитилмас шитирлайди. Ҳашарчи-та-
лабалар онда-сонда бир-бирига гап ташлагани 
эшитилиб қолади.
Баъзан бошингиз устида – тиниқ осмонда «қу-
рей-қурей» деган садо эшитилади. Синчиклаб ку-
затсангиз, арғамчи солиб кетаётган турналарни 
кўрасиз. Ҳар гал турналарга кўзим тушса ғала-
ти, соғинч туйғулар майин азоб бергандек бўлади 
юрагимга. Нимага шунақа бўлаётганини ўзим бил-
майман. Негадир «Қора аммам»нинг бир вақтлар 
айтган гапи эсимга тушади. Турналар паст учса 
замон арзончилик бўлармиш. Аммамнинг гапини 
Мунавварга айтсам, елкасини қисиб кулди. «Бўл-
са бордир. Бувинглар ҳамма нарсани биладилар...» 
«Қора аммам»ни уям таниркан. Нўғайқўрғонда ту-
ришганида кўрган экан...
Бугун тушликдан кейин «эртага автобус келар-
кан» деган дарак бўлди. Яна бир этак-ярим этак-
дан подбор тердик-да, ҳаммамиз уйга қайтдик. 
Уйимиз шуки – йигитлар қишлоқдаги мактабнинг 
девор сувоқлари кўчиб кетган спорт залига жой-
лашганмиз. Полга похол тўшаб, қатор жой солиб 
ётамиз. Қизлар қишлоқдаги хонадонларга икки-
та-учтадан бўлиниб кўчиб киришган, Мунаввар 
бизнинг ётоғимиздан юз қадамча наридаги кам-
пирникига тушган.
Қувиш ака деган бригадир бор. Доим қовоғи-
ни солиб юрадиган, камгап Қувиш ака бугун жуда 
очилиб кетди. Даладан қайтсак, мактаб ҳовлиси-


643
даги бақатеракнинг пастки шохига илинган қўй-
нинг терисини шиляпти. Ўзимиз сайлаган ошпаз 
Эргаш дўмпайиб олиб каттакон дошқозон тагига 
ғўзапоя тиқяпти.
Эргаш – яхши йигит. Рубоб чалади, ашула ай-
тади. Нима овқат қилса – мошхўрдами, макарон 
шўрвами – сайратиб юборади. Фақат битта айби 
бор: сал бефарқроқ. Ўн беш кунча илгари қизиқ 
бўлди. Мунаввар иккаламиз ёнма-ён эгатда пахта 
териб келиб, пайкал четига чиқиб қолдик. Дала-
нинг у ёғи каналга туташиб кетган эди.
– Исиб кетдим, – деди Мунаввар пахта тўла эта-
гининг боғичини ечиб. – Чанқадим.
Иккаламиз этакларни пайкал четига қўйиб, ка-
нал кўтармасига чиқдик. Шўралаб кетган соҳил-
дан ошиб, сув бўйига тушдим. Канал саёзлашиб 
қолган, аммо сув тип-тиниқ, осмонда сузиб юр-
ган булутларнинг акси сув остида муаллақ турар, 
атроф жимжит эди.
– Тушавер! – дедим қўлимни чўзиб.
Мунаввар ҳозир югуриб келиб кўксимга урили-
шини, тутиб қолиш баҳонасида белидан маҳкам қу-
чоқлаб ўпишимни ўйлаб, юрагим гурсиллаб кетди. 
У кўтарманинг шўралаб кетган юмшоқ тупроғига 
ботиб қолмаслик учун ёнламаси секин-секин ту-
шиб кела бошлади. Кейин мувозанатини сақлол-
май тезлаб кетди. Яқин келиши билан маҳкам қу-
чоқлаб даст кўтариб олдим.
– Қўйинг, уят бўлади! – Мунаввар ёш боладек 
оёқларини типирлатиб, елкамга беозор муштла-
ди. Сув бўйига тушганда ҳам қўйиб юбормадим. – 
Чанқаб кетдим ахир! – деди жилмайган кўйи озор-
ланиб. – Қўйворинг!
Худди шу пайт нақ бошимизнинг устида эшак 
ҳанграб қолди. Шунақанги ғайрат билан, завқла-


644
ниб ҳанградики, Мунаввар чўчиб кетди. «Вой» де-
дию елкамдан итарди.
– Қўйинг.
Тўғриси, ўзим ҳам чўчиб тушдим. Беихтиёр қў-
лимни бўшатдим. Мунаввар лой босган соҳилга 
тушиб, туфлиси ботиб кетди. Қарасам, каналнинг 
нариги бетида, йўл устида эшак арава тўхтаб ту-
рибди. Арава устида фляга, нон тўла қоп. Эргаш 
алюмин челакдан эшакни суғоряпти. Суғоряптию 
икки кўзи бизда. Илжайиб турибди. Мунаввар 
юзини тўсганча лойга бота-бота оқим бўйлаб югу-
риб кетди. Нарироққа бориб, чўккалаб ўтирди, 
юзини юва бошлади. Эргашга «кет» деб имо қил-
дим. У ёйилиб илжайди. Челакни эшакнинг тум-
шуғига тиқиштирди.
Эшак ҳали хуморидан чиқмаган экан. Кўкимтир 
кулранг лабларини чўччайтириб ҳавони бирпас 
искади-да, қайтадан ҳанграй бошлайди. Қулоқла-
ри диккайиб, думи хода бўлиб кетди. Ҳар ҳангра-
ганда икки биқини кириб чиқиб турар, бўйнини 
чўзиб, тумшуғини нақд Эргашнинг қулоғига тираб 
ўкирар, Эргаш бўлса парво қилмас, нуқул илжа-
яр эди. Ниҳоят эшакнинг овози ҳазинлашиб қол-
ди. Пишқириб қўйди. Тағин бир ҳанграгиси келди 
шекилли, бурун катаклари керилиб, бошқатдан 
ҳирқиллашга тушди. Лекин ўйлаб туриб шашти-
дан қайтди. Эргаш тутган челакка тумшуғини тик-
ди. Хоҳламайгина ичди. Ичгандаям қандоқ денг! 
«Аккуратний!» Бир мартаям пишқирмади. Фақат 
челакдан бошини кўтарганида кўкимтир-кулранг 
лабларига илинган томчилар офтобда ялтираб кет-
ди. Бир-икки томчи пақирга қайтиб тушди.
«Жўнаб қол» дегандек, муштимни дўлайтирган 
эдим, Эргаш яна илжайди. Сувнинг қолганини эшак 


645
устига сепди. Челакни аравага – овқат буғи чиқиб 
турган фляга ёнига қўйди-да, эшакни ниқтади.
– Хих! – уч-тўрт қадам юриб, шу томонга қара-
ди. – Тезроқ боринглар! – деди қувлик билан бақи-
риб. – Макарон шўрва совиб қолади.
Зах босган соҳилдан юриб юзини юваётган Му-
навварнинг тепасига бордим. Кулгим қистади. 
Шум-ей! Эшагини келиб-келиб шу ерда суғора-
дими! Майли, Эргаш бировга гапирадиган йигит 
эмас. Ўзининг Гуляси ҳам уч кунда бир «касал» бў-
либ, ошпазга «помошниклик» қилади-ку.
– Юр! – дедим Мунавварни қистаб. – Макарон 
шўрвадан қуруқ қолмайлик!
– Ичмайман! – Мунаввар тўсатдан ўқчий бошла-
ди. – Макарон шўрваси бошида қолсин!
– Нимага?
– Кўрмадингизми! – Мунаввар жаҳл билан қўл 
силтади. – Эшагини суғорди-ку! Ўша челакда сув 
олиб, чой қайнатади, овқатга сув солади! Ичмай-
ман! Қизларгаям айтаман... Ҳайронман, Гуля шуни 
нимасини яхши кўради! Мол!
– Қаёқдан кўрдинг, деса нима дейсан? – Яна 
кулган эдим, Мунавварнинг баттар жаҳли чиқиб 
кетди. Лаби пирпираб қарғади.
– Бир ойдан бери шунинг овқатини еб юрибмиз-
ми? Тфу!
Елкасига кафтимни қўйиб, юпатдим.
– Қўйсанг-чи, Мунаввар, эшак ҳам беозор бир 
махлуқ-да!
– Э, боринг! – Мунаввар ҳаммасига мен айбдор-
дек жаҳл билан нари кетди... Ўша куни тушлик 
емади. Кечки овқатга ҳам келмади. Эртасигаям... 
Кечқурун қишлоқ марказидаги дўконга бориб, Му-
навварга колбаса, Эргашга бир эмас иккита алю-
мин пақир олиб келдим.


646
– Жон дўстим, – дедим ялиниб. – Ўша челак эша-
гингга сийлов, бунисида суғормагин, хўпми?
... Ана ўша «қўли ширин» ошпазимиз ҳозир лунжи-
ни шишириб ўчоқ пуфлаяпти. Нарироқда, эски газе-
талар устида бир уюм пиёз, аллақанча сабзи ётибди.
– Ҳорманг, биргад! – Бизга раҳбар бўлиб чиққан 
кекса домламиз Садир Фузайлович узоқдан Қувиш 
ака билан омонлашди. – Нима ҳаракат?
Қўйни нимталаётган Қувиш ака ёйилиб ил-
жайган эди, сийрак, сарғиш мўйлови тагида йи-
рик-йирик тишлари кўриниб кетди.
– Тўй қибжатиббиз, домулда! Мақтани ўринладиқ!
– Баракалла, укам, – домла қизларга юзланди, 
– қани, опоқ қизларим, сабзи тўғрашга ким уста?
Бирпасда ҳамма ишга киришиб кетди. Аллақа-
ёқдан пичоқлар топилди. Хонадонлардан сабзи 
тахталар чиқди. Вой, Мунаввар тушмагур-ей! Чўк-
калаб ўтириб, шунақанги шатиллатиб сабзи тўғра-
яптики, кўз илғамайди. Уйда шундай хизмат қи-
либ, ойимни, дадамни хурсанд қилишини кўз ўн-
гимга келтирдиму юрагим ширин орзиқиб кетди. 
«Вой келинпошша-ей!»
– Қараманг, кўзингиз тегади! – Мунавварнинг 
ёнида сабзи артиб ўтирган Гуля қўлидаги пичоқ 
билан пўписа қилди.
Мунаввар ярқ этиб, менга қаради. Жилмайди.
– Ундан кўра ўтин ёринг! – деди Гуля нозланиб-
роқ. – Эргаш акамга қарашинг.
Бурилиб кетаётган эдим, Мунаввар тўхтатди.
– Аввал қозонни ювинглар... Ўзингиз ювинг. 
Эшитдингизми?
Кулиб юборай дедим. Гулянинг олдида очиқ 
айтмадию Эргашнинг қозонни тозалаб ювишига 
ишонмаяпти.


647
Борсам, Эргаш аллақачон қозонга ёғ солиб қў-
йибди. Ўчоқда олов гуриллаяпти. Сирли тоғорада 
Қувиш ака нимталаган қўй гўшти...
– Келганинг яхши бўлди, качегар керак эди ўзи! 
– Эргаш қоракуя юққан кафтининг орқаси билан 
терлаб кетган пешонасини артди. – Сабзини тез-
латинглар-эй, қизлар! Ўғим ёниб кетади... – деди 
Гулялар ўтирган томонга қичқириб. Кейин менга 
юзланди. – Жизза ейсанми?
Ош дам егунча йигитлардан уч киши қишлоқ 
марказидаги дўконга «ғизиллаб» бориб келдик. 
Кеча навбатдаги «беш кунлик»нинг ҳақи теккан 
эди. Бировга беш сўм, бировга ўн сўм... қизларга 
шампан олмоқчи эдик, йўқ экан. «Ҳосилот» харид 
қилдик. Келсак қизлар аллақачон мактаб ҳовлиси-
га – ерга брезент ташлаб жой қилишибди. Қувиш 
ака ўғирдек каттакон чирпит шишани қучоқлаб 
келиб қолди.
– Мусаллас! – деди шишани ўртага қўйиб. – Тўй, 
бўлиб жатир. Ишмасак, бўлмас!
Вой Қувиш ака-ей! Бугун жудаям очилиб кет-
ди-ку. Уйига тағин беш-олти марта қатнади. Ҳар 
борганида икки қўлтиғида дўнгдек-дўнгдек қора 
тарвузларни қистириб келади.
Ростини айтсам, ошни соғингандим. Эргаш ҳам 
паловни «ўрмалатиб» юборибди. Жиндай-жиндай 
ичдик. Мазза қилиб ош едик. Қувиш ака араққа 
мусалласни аралаштириб урган шекилли, кайфи 
ошиб қолди.
– Шалсанғ энди, дўмбиранғни манғлайи қара! – 
деди қийқириб.
Эргаш рубобини бир зум созлади-да, чала кет-
ди. Ҳовли ўртасида гулхан ловуллади. Эргашнинг 
овози унча яхшимас. Бўғилиб, дўриллаб чиқади. 
Аммо ашулани юракдан айтади.


648

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish