Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

РАЪНО ҲИКОЯСИ
Эсиз умр
Билардим! Кўнглим сезган эди. Умар ака ўғлим-
ни сиғиштирмаслигини билардим. Аммо бунчалик 
бўлишига ақлим етмаган эди. Ҳар қандай бағри-
тош одамда ҳам ақалли жиндай меҳр бўлади. Ҳар 
қандай уятсиз одамда ҳам ақалли зиғирча андиша 
бўлади. Бунда йўқ экан! На униси, на буниси! Шун-
ча йилдан бери кўзларим тешилиб кутган боламни 
бир кунга сиғдирмади-я! Музаффар кўч-кўронини 
кўтариб келгани йўқ эди-ку! Уйингни эгаллаб ол-
масди-ку, беномус! Отасига, ўгай онасига не баҳо-
налар қилиб келганикин? Энди нима дейди? Ўгай 
отам уйидан ҳайдади, дейдими! Жудо бўлдим! 
Бир умрга жудо бўлдим боламдан! Нимага бу одам 
шунчалик ёмон! Нимага ўзидан бошқа ҳаммани, 
ҳаммани ёмон кўради? Нимага ҳеч кимга ўхша-
майди?! Ўғлимни умрида биринчи марта кўриб 
турган Ойсара опам, Йўлдошхон, Муҳаббат кўр-
сатган меҳрнинг ўндан бириям йўқми унда! Бу ра-
зил ҳеч бўлмаса мендан андиша қилса бўлмайди-
ми! Яхшими-ёмонми, шунча йил бир ёстиққа бош 
қўйдик! Ақалли бир вақтлардаги муҳаббатимиз-
нинг юз-хотири йўқмиди!


612
Муҳаббат? Нима у муҳаббат? Муҳаббатнинг кў-
часидан ўтганми ўзи бу! Қўйиб берсангиз «Муҳаб-
батни нимага қўшиб ейди?» дейишдан тоймай-
ди-ку! Бунақаларга нима керак ўзи? Фойда, ман-
саб, манфаат. Мана, нима учун яшайди! Ўзига 
манфаат тегмаган ерда ҳамма нарса бир пул!
Бир замонлар раислигида бунчалик эмасди. Ўз-
гарди. Ёмон томонга ўзгариб кетди. Билмадим, 
балки ўшанда ҳам шунақа бўлгандир, мен сезма-
гандирман.
Ё тавба! Халқ минг йил ўйлаб битта гап ай-
таркан. «Ўғри қариса – сўфи бўлади», дейишса 
ишонмасдим. Тўппа-тўғри экан. Бу кишим энди 
«художўй» бўлиб қолдилар. Беш вақт бекитиқча 
намоз ўқийдилар. Нима? Қилган гуноҳларингни 
ювмоқчимисан? Йўқ, айб қилган одам гуноҳини 
одамлар олдида ювади; ақалли эс-ҳушини йиғиб, 
бошқа айб қилмасликка уринади! Сен-чи? Ўшан-
да, буғдойзор четидаги сада тагида ҳамма сенинг 
юзингга туфлаганида, мен ачингандим! Ҳамма, 
ҳатто кўзингни ёғини еган Соли сўпоқ ҳам юз 
ўгирганида мен йўқлаб боргандим сени! Начора, 
сенга ишонардим. Эл-юрт хизматида юрган, ўзи-
нинг ҳузур-ҳаловатидан кечган одам деб ўйлар-
дим. Минг таассуф! Билмабман. Одам эл назари-
дан қолса, тавбасига таянади. Сен, сен номард эса 
яхши бўлиш ўрнига баттар айнадинг! Озми-кўп-
ми одамгарчилигингни ҳам йўқотдинг. Биттаю 
битта дардинг – пул топишу ҳузур-халоват бўлиб 
қолди. Чидадим! Ўртамиздаги бола ҳурмати – На-
сиба ҳурмати ҳаммасига чидадим. Билмабманки, 
ўз қизимни аллақачон ўзимга душман қилиб қўй-
ган экансан! Билмабманки, уям сенга тортибди. 
Фақат ўзини яхши кўради. Ўзидан бошқа ҳеч ким-


613
ни қурбақачилик ҳам, тошбақачалик ҳам кўрмай-
ди. Ҳаммадан жирканади! Ҳаммадан! Мен уятсиз
мен ёлғончи Музаффарни ҳар кўрганда алдадим. 
Ҳар хатимда ёлғон гапларни ёздим. «Синглинг 
сени яхши кўради, сени соғиниб кетди», дедим. 
Етти йил аввал борганимда ҳам, кейинги сафар-
да ҳам, телеграммаю хатларда ҳам... Ажаб, худди 
ёш боладек ўзим тўқиган ёлғонга ўзим ишонган 
эканман. Ана, «Яхши кўрадиган», «соғинадиган» 
сингилнинг ҳоли! Қиз бола ҳам шунчалик бағри-
тош бўладими? «Аканг Тошкентга обориб ўқита-
ди», деганимга шунча сапчийсанми, жувонмарг! 
Синглим деб атайлаб поездга осилиб кепти-ку, қиз 
ўлгур! Қўлингдан судраб кетаётгани йўқ эди-ку, 
сени. Ўгай онанинг қўлига топшириб эсини еган 
жинни эмасман-ку! Нима? Ким ўгай! Робиями? Ҳе-
чам-да! Мен ўгайман! Музаффарга мен ўгайман! 
Робия мендан кўра минг марта яхши! Ўғлимни ўн 
етти йил боқди. Бировнинг боласини! Менинг ўғ-
лимни. Ўз онасининг уйига келганда эса бир кунга 
сиғмади. Ҳаммасини сен бошладинг. Қиз бўлмай 
бўйинг лаҳадда чирисин!
Ҳалиям қарғадим-а! Бахти қаро бўл, дедим-а! 
Йўқ, хато қилдим! Нима кераги бор! Қайси она ўз 
боласининг бахти қаро бўлишини хоҳлайди?! Қай-
тиб олдим, сўзимни қайтиб олдим. Аммо ўғлимдан 
жудо бўлдим.
...Ҳали нима деди анави! «Ўғлинг эканини туш 
кўрибманми, тушунтириброқ гапирсанг бўлмай-
дими», дедими! Вой, мунофиқ! Вой, разил! Вой, ма-
раз! Сени билмасам экан. Бўлган-турганинг тир-
ноғимнинг юзида-ку! Билдинг! Билиб туриб қил-
динг! Мунча ёмон бу одам-а! Нимага ер ютмайди! 
Қандоқ қилиб шунинг тузоғига илиндим! Йигир-


614
ма икки йил... Йигирма икки йиллик умрим хазон 
бўлди. Ёшим элликка етмасидан инвалид бўлдим... 
Эсиз умр... Эсиз одам... Эсиз умидларим! Ҳаммаси 
қаро ерга кўмилди. Кимман ўзи? Мен ҳам одам-
манми? Мен ҳам онаманми?
Ана, поезд кетяпти. Ўғлимни олиб кетяпти. 
Бир умрга, бутунлай... Энди кўролмайман. Бо-
ламни ҳеч қачон кўролмайман. Ана, вагон эши-
гидан қараб кулиб турибди. Ёлғон-ку! Кулиши 
ҳам, қўл силташи ҳам ёлғон-ку! Ўлганининг ку-
нидан куляпти-ку!
– Музаффар! Рози бўл! Энди кўришмаймиз, болам!
ЎТТИЗ БЕШИНЧИ БОБ 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish