Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

ЎТТИЗ УЧИНЧИ БОБ 
 
УМАР ЗАКУНЧИ ҲИКОЯСИ
Қизим маладес: ўзимга тортди!
Қаёқдан келди Шомурод чўлоқнинг итваччаси? 
Ҳаммасига манави жодугар айбдор! Шу чақирган! 
Тошкентга бормай қўювди-ку. Хат ёзганми, теле-
грамма жўнатганми, ишқилиб чақирган. Бўлмаса 
ўзидан ўзи кириб келмасди. Қаёқдан билай нима 
хаёллар билан келган экан! Насиба ўнда ўқияпти. 
Бундан чиқди анави итваччаси мактабни битир-
ган. Ким билсин, бир азмойиш олиб кўрай-чи, 
кел, деса бутунлай кўчиб келаман деб ўйлаганми? 
Она-бола маслаҳатни пишитмоқчи бўлганми! Мен-
га ёпишди-я! Вой, ҳароми-ей! Йўлдошхон қўлим-
дан тутиб қолмаганда отардим! Тикка отардим!
Бугун кунбўйи ишим юришмади ўзи! Эрталаб-
дан цех бошлиғи билан ғижиллашиб қолдим. Ёғ 
тоза чиқмаяпганмиш. Чигитнинг ўзи ёмон бўлса, 
тоза ёғни катта холамникидан оламанми?! Бу хо-
тинни ким цехга началник қилиб қўйган ўзи? Кат-
таларга кўзини сузган-да... Нуқул менга тирғалади. 
Қўл учида ишлайсиз дейди, масъулиятсиз одамсиз 
дейди. Аввал мен қилган хизматнинг ўндан бири-
ни қил! Гапни ким қўйибди сенга! Поччалар ача 
бўлди, ачалар почча бўлди, деб сенга бў йин эгиб 
юрибман-а, энди. У ёқда қачондан бери телефон 
туширолмайман. Менам одамларга ўхшаб яшагим 
келади. Уйимда ўтириб, у ёқ бу ёққа телефон қил-
гим келади! Нега энди кечагина институтни битир-


608
ган мишиқи Йўлдошхонда телефон бўлиши керагу 
менда бўлмаслиги керак? Телефон тармоғининг 
бошлиғига шуни айтсам, точка йўқлигини пеш 
қилади. Райисполкомга арз қилишим керакмиш! 
Сочи узун, ақли қисқа цех бошлиғи билан ғижил-
лашганим етмаганидек, ижроком раиси билан ҳам 
сан-манга бориб қолдим. Қўйиб берсам, ёш бола 
фаҳмлаб насиҳат қилмоқчи! «Йўлдош Усмонович 
замглавврач, поликлиникада бирон кор-ҳол бўлса, 
чақириб олишади. Докторларга биринчи навбатда 
телефон берилади, бало-баттар!» Биламиз, қанақа 
қилиб замглавврач бўлганини! Кўричакни ичбуруғ-
дан ажратолмайди-ю, доктор эмиш! «Жиянингиз би-
лан бир ҳовлида тураркансиз-ку, бўлди-да, битта те-
лефон етмайдими?» дейди. Йўлдошхон билан нима 
ишим бор! Телефон қиламан деб янгамнинг уйига 
ялиниб киришим керакми? «Жуда бўлмаса параллел 
аппарат ўрнатиб бера қолайлик», эмиш. Энди то-
моғи оғриб қолган аллақандай кўксовнинг ярим ке-
чада жиринг-жиринг қилиши етмай турувди. Йўқ! 
Менга личний телефон керак. Ўзимга! Алоҳида! Соб-
ственнўй номер! Тағин кўзини гўлайтириб, «ишон-
масангиз горисполкомнинг алоқа бўлимига муро-
жаат қилинг», дейди. Насиҳатингни отангга қил! 
Ҳеч нарсани билмайди деб ўйлайсанми? Юз сўм 
чиқариб, столингни тортмасига солиб қўйсам-ку, 
бошқача сайраб қоласан! Алоқа бўлимингдагилар 
ҳам ўзинг га ўхшаган порахўр-да! Йўқ, бўлим-пўли-
мингни билмайман. Тўппа-тўғри горисполкоминг-
ни раиси билан гап лашиб қўя қоламан. ўинг де-
син-чи! Гирибонидан бўғиб, деразадан улоқтириб 
юбораман. Мен уруш йиллари фронт орқасини 
мус таҳкамлаш учун қон тўкиб юрганимда сенлар-
ни онанг орқанг ни тугиб қўярди!


609
Ўзим қонимга ташна бўлиб келсам, аҳвол бу! Қа-
чон қараса, ёлғиз қизни турткилайди, азоб беради! 
Энди ўғиллари келиб, тиллари узун бўп қопти-да! 
Яхшиям Насиба ўзимга тортгани: бир сўзли, прин-
ципиал. Бари бир қиз бола – қиз бола-да! Анови ҳа-
ромини кетидан қувмоқчи эдим, дод солиб қолди.
– Дадажон! Аям ўляпти!
Қаёқда ўлади! Ёлғондан қилади. Қачон қара-
са, юрагини чангаллайди. Дори ичади. Юраги ка-
саллигини баҳона қилиб, ишдан ҳам бўшаб олди. 
Боқим бўлиб ўтирибди, текинхўр!
Ростданга ўхшайди-ку! Оғзидан кўпик чиқиб, 
қорда чўзилиб ётибди. Келиб, юзига қарасам тиш-
лари гирих, оёқ-қўли чангак бўп қопти. Музлаб 
кетяпти. Чатоқ қилдим. Ўлиб қолса... Хотин-ку то-
пилмас матоҳ эмас. Заводда кўзини сузиб юрган 
жувонлар сон-мингта. Аммо... Қизим етим қолса... 
Ундан кейин... ўлик кўмиш осонми? Тузатсин, 
анави Йўлдошхон! Доктор номи бор-ку! Шуни врач 
қилгунча оёғи олти, қўли етти бўлиб югурди-ку, 
«аячаси!» Топганини шунга тиқди-ку! Устига устак 
мени алдади. Боплаб лақиллатди. Тошкентдаги 
ҳовли ҳайф кетди! Эсиз-эсиз шундай уй-жойлар! 
Бу ёқда мени алдаб юриб, у ёқда ҳамма ҳужжат-
ларни расмийлаштириб бўлган экан.
Айтмадимми, ёлғондан қилади деб. Йўлдошхон 
иккита укол қилиши билан ҳушига келди. Кўзини 
очиши билан: «Музаффар!» дейди.
Тағин ўшани гапиради-я! Йўлдошхонни айт-
майсизми! Раънонинг томирини ушлаб туриб, мен-
га ўдағайлайди:
– Кечирасиз-ку, амаки, одаммассиз!
Энди сиз одам бўлдингизу биз одаммасми. Тўй-
дирганнинг қорнига... деб шуни айтаркан-да! 


610
Мен бўлмасам дўппифуруш онангу синглинг би-
лан кўчага чиқиб тиланчилик қилардинг! Сени 
мен ўқитдим, мен одам қилдим. Синглингни мен 
заводга опкириб қўйдим. Анави итдан тарқаган 
ким бўлади сенга? Икки туғиб, бир қолганингми? 
Нари борса Сойбўйига обтушиб чойхонада битта 
ош қилиб берарсан! Кейин нима бўлади? Бу ёғи-
ни менга танми? Уч кунда бир ликиллаб келаверса 
думинг ни тутқизмай қочиб қоларсан. Аравангни 
торт, сўтак! Аралашма бировнинг ишига.
Раъно ўзи ўламан дейди-ю, аланг-жаланг қилиб 
нуқул ўғлини суриштиради. Энсам қотиб турсаям 
юпатдим:
– Шуни олдинроқ айтмайсанми. Ўғлинг эканини 
туш кўрибманми?
Дарров юзига қон югурди. ўимирлаб қолди! Йўл-
дошхон қимирламай ётинг, ўзим топиб келаман, 
десаям кўнмади. Овсини билан йўлга тушиб қолди. 
Ўладиган одам шундоқ совуқда кўчага чиқадими?
Насиба бари бир принципиаллик қилди. Янгам, 
Йўлдошхон, Муҳаббат тугун-терсакни поликлини-
канинг эски «Москвич»ига ортиб чиқишганида қи-
зим очиқ-ойдин айтди:
– Мен бормайман!
Сезиб турибман, онасига ачиняпти-ю, аммо бир 
сўзли эканини кўрсатди. Маладес! Отасининг қи-
зи-да! Падарингга қусур! Машинага ўтираётиб На-
сибани дуойибад қилди-я. Ўз қизини қарғади-я!
«Илоё жувонмарг бўл. Илоё бахти қаро бўл!» Шу-
нақа деди-я, ифлос!
Насиба хафа бўлганича бор экан-да! Бу кишим 
қизимни Тошкентга юборадиган бўптилар. Ўғил-
лари ўқитадиган бўпти! Насибанинг шу ўгайвачча-
га кўзи учиб турган экан-да! Қизимни Тошкентга, 


611
ўша чўлоқ билан Робиянинг олдига юборарканман-
ми? Мен-а? Насибани-я! Ўзингни орқангга супурги 
боғлаб Тошкентга бадарға қилиб юбормай тағин!
– Наси! Қизим, таҳоратга сув исит. Жойнамозим 
қани?
ЎТТИЗ ТЎРТИНЧИ БОБ 
 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish