Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

ЎТТИЗИНЧИ БОБ
 
 
РАЪНО ҲИКОЯСИ
Ширин ёлғондан аччиқ ҳақиқат афзал
Бўлди! Ҳаммаси тамом бўлди! Етар ахир! Одам 
бировни алдаши мумкин. Аммо ўзингни ўзинг алдай 
олмайсан. Осмондаги юлдузни узиб олиб бўлмайди!
...Мени шу кўйга анави беномус Закунчи сол-
ди. Начора! Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам 


557
поёни бўлади. Ўша – уч йил олдинги ғалвадан кейин 
у ҳам алдовга чек қўйди. «Ўнг қулоқ, чап қулоғинг 
билан эшитиб қўй, болангни олиб келмайман, хоҳла-
санг Насибани ташлагин-да, кетавер», деди. Иши 
кўпмиш, акасининг йиллик маъракасини ўтказиши 
керакмиш. Нимаям дердим? Рост, ҳаммаси тўғри. 
Қайноғам оталик қилди. Унга эмас, менга! Шу одам 
бўлмаса, Ойсара опам бўлмаса, бу имонсиз мени 
ердан чиққан замбуруғдек бир босиб, пачақлаб 
ташларди. Тирикларни ҳурматлаган одам, марҳум-
ларни иззат қилади. Азборойи қайноғам ҳаққи, аз-
баройи Ойсара опам ҳурмати ҳамма маъракаларда 
туриб бердим. Ойсара, бечора Ойсара опам, ўз ғами 
ўзига етмагандек, менинг қўлтиғимга кирди.
«Хурсанд бўлинг, жон синглим! Ўғлингиз тирик 
экан, шунга шукр қилинг. От айланиб, қозиғини 
топади. Бир куни сизни ўзи топиб келади...» Доим 
шунақа дейди.
Анави муртадга қолса, Йўлдошхонни вокзалда 
ҳаммол қилиб ишлатиб, пулини киссага урмоқчи 
эди. Қўймадим. Ойсара опага ялиниб-ёлвордим. 
«Институтга кирсин, мен ёрдам бераман», дедим. 
Йўқ. Йўлдошхонни мен ўқишга олиб кирмадим, ўз 
кучи билан ўқияпти. Бироқ мен ҳам алдовга алдов 
билан жавоб қилдим. Бор буд-шудим – узугим, би-
лагузугим, зиракларим – ҳаммасини сотдим! Ҳам-
масини! Топган пулимни Ойсара опага бердим.
Бу бўлса, ҳалиям Маржа опадан унадиган ўн 
минг ни кутиб юрибди. Тўғри, менга ишонмай, Тош-
кентга неча марта қатнади. Қўлидан нима келар-
ди?.. У билган қонунларни мен ҳам сув қилиб ичиб 
юбордим. Қонун шунақа эканки, бир одам иккин-
чи бир одамнинг уйида беш йил яшасаю ер солиғи, 
страхование солиғи, яна қатор-қатор солиқларни 
тўласа, уй ўшанинг номига ўтиши мумкин экан.


558
Маржа опага тайинладим. «Даъвогардан бошқа 
ҳеч ким билан гаплашмайсиз», дедим. Закунчи – 
одамгарчилик қонунидан бўлак жамики кодекса-
ларни биладиган Умар ака энди менга ялинишга 
тушди. Ялин! Ялинавер! Ҳаммаси аллақачон ҳал 
бўлган. Ҳамма ҳужжатларга қўл қўйиб бўлганман!
На иложки, қўл қўйиб бўлмайдиган қонунлар 
ҳам бор экан! Кирмаган кўчам қолдими ўзи? Бош 
суқмаган эшигим-чи? Ҳамма жойда, ҳамма адво-
катураю судда бир хил гап айтишди.
«Бола катта бўлсин, ўзи ҳал қилади».
Мен гўл эмасман. Овсар эмасман. Қайси эшик-
ка кирмай, эркакдир-хотиндир бир хил савол бе-
ради:
«Кетиб қолганингизда бола неча ёшда эди?»
Ёш нима қилади! Уч ойлик эди-ку, тўқсон кун-
лик! Тутилиб-тутилиб шуни айтишим билан елка-
сини қисади. «Хўш. Нима дейсиз? Болада нима 
ҳаққингиз бор?»
Ажаб дунё экан! Энг бебаҳо нарсангизни йўқотиб 
қўйсангизу уни бировнинг қўлида кўриб, шу мени-
ки деб даъво қилсангиз, ҳукмни ажрим қиладиган-
лар эса, «ўн тўрт йилдан бери қаёқда эдингиз», деса 
нима қиласиз? Ахир мен ўшандан кейин ҳам кел-
дим! Кўп келдим! Мол пойлаган ўғридек ўз боламни 
чекка-чеккадан кўриб, йиғлаб-йиғлаб кетдим.
Бугун-чи! Бугун ҳамма умидим пучга чиқди. Ав-
вал боши анави заҳар-заққум директор, «бу ишни 
суд ҳал қилади», деб жеркиб берди. Устига-устак 
«ота-онаси бор», деб Шомурод билан анави Робия-
ни эслатди. Назаримда Музаффар директор олди-
да уялиб кетгандек бўлди. Ўз болам, мендан – она-
сидан номус қилди. Кейин... «тинч қўйинг», деб ер 
тепинди. Қизиқ, боламнинг кўзларида ғазаб эмас, 
нафрат эмас, аллақандай бегона бир туйғуни кўр-


559
дим. Йўқ! Музаффар ҳеч қачон менга ўғил бўл-
майди! Қўқонга обқочиб кетади, деб қўрқди. Хўп, 
алдаб-сулдаб обордим ҳам дейлик, анави оталик 
қиладими боламга! Бағрига босадими? Йўқ! Икки 
дунёда ҳам! Шуни биларканман, нега ёлғон гапир-
дим? Насиба сени соғиняпти, акам қачон келади, 
деб кутяпти, дедимми? Нима кераги бор эди шу 
гапнинг. Ахир қизим уни кўрарга кўзи йўқ-ку! 
Умар ака Насибани аллақачон Музаффарга қир-
пичоқ қилиб қайраб қўйган-ку! Нима қиламан ик-
кала болани баравар қийнаб!
...Болам... Музаффарим йигит бўп қопти. Мўй-
лови сабза урибди. Овози дўриллаб қолибди... 
Виж донсиз чўлоқ! Ақалли шу куни ясантириб қўй-
са ўладими! Анави шаллақи Робия жиллақурса 
туғилган кунида болага йиртиқ шим кийгизишга 
уялмайдими? Золимми, аблаҳми, отаси Насибага 
ҳар йил туғилган куни бош-оёқ сарпо қилади-ку! 
Ўғлим бўлса почаси илма-тешик шим кийиб юриб-
ди. Туғилган кунни қаёқдан билади қишлоқи Ро-
бия! Боланинг кўнглини олиш хаёлига келадими 
тўпори чўлоқнинг! Яхшиям чўнтагига пул солиб 
қўйганим. Билиб қўйларинг! Боланинг кўнглини 
сенлар ололмасанг, хурсанд қиладиган онаси бор!
Қаерга келиб қолдим! Ажаб, ўзимизнинг кўча-ку! 
Янги маҳалла. Тор кўча. Пахсадеворлар орқасидан 
довучча туккан ўриклар мўралаб турибди.
Қизиқ, инсон умри шунақа тез ўтарканми? Ке-
чагина эмасмиди, шу кўчада қўшни қизалоқлар 
билан сопалак ўйнаганимиз! Кечагина эмасмиди 
шу кўчадан Бешболабойнинг ҳовлисида очилган 
мактабга югурганимиз! Деворга осилиб довучча 
ўғирлаганимиз, кечагина эмасмиди?
Кейин Текстилга борганим... Шомурод ака би-
лан танишганим... Ўшандаям бировдан уялгандек 


560
ерга қараб турарди. Мана шу сада тагигача куза-
тиб келарди-да, «Раънохон, борақолинг, қўни-қўш-
нилар гап қилиб юрмасин», деб хайрлашарди. Ҳат-
то қўлимдан ҳам ушламасди.
Кейин карнай-сурнай билан тор кўчани тўлатиб 
келишди. Қирқ биринчи йилнинг Биринчи май бай-
рамига менинг байрамим қўшилиб кетди. Уруш... 
Қор тушган куни оёғига осилиб йиғлаганим... Ундан 
кейин Умар ака... Тўшакка ёпишган онам...
Оёқ-қўли шишиб кетган онам ўлаётганида қи-
зиқ гап айтди. Негадир менга эмас, ўзбекчани би-
нойидек тушуниб қолган Маржа опага қараб га-
пирди.
«Маржа, қизим! Таомилда ўғил бўлмаса қайно-
нани куёв ерга қўяди. Шомуродим урушда. Васия-
тим шуки, кафанимга номаҳрам эркакнинг қўли 
тегмасин!»
Умар ака ўшандаям хиёнат қилди. Онамнинг 
руҳини оёқ ости қилиб, худди куёвдек, йўқ, хўжа-
ликнинг отасидек онамни ўз оёғи билан тепкилаб 
кўмди. Ота эмиш! Ўз «қизини» йўлдан урган «ота»!
Тамом бўлди! Бугун ҳаммаси тамом бўлди! Нима 
қилай? Осмондаги юлдуздек узоқлаб кетган ўғлим 
деб қизимдан – Насибадан айрилишим керак-
ми? Бугун Музаффар очиқ-ойдан айтди-ку! «Тинч 
қў йинг», деди-ку! Жавобимни олдим, бўлди-да! 
Мингта ширин ёлғондан битта аччиқ ҳақиқат 
афзал! Ойсара опам тўғри айтади: Музаффар эр-
та-индин эсини таниб олади. От айланиб қозиғини 
топади. Энди келмайман. Бўлди! Нима қиламан бо-
лани қийнаб? Аммо хат ёзиб тураман. Керак бўлса 
Шомурод акага, Робияга ёзаман. Инсофи бордир 
ахир! Одам-ку, улар ҳам. Тушунар аҳволимга...


561
ЎТТИЗ БИРИНЧИ БОБ

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish