ЙИГИРМА САККИЗИНЧИ БОБ
УМАР ЗАКУНЧИ ҲИКОЯСИ
Замон юки
Гапини қаранг! Виждонсиз дейди! Имонсиз дейди!
Ўзинг кимсан? Шу кунларга тушишимга сен
сабабчи эмасмисан? Сени деб амалимдан айрил-
дим. Обрўйимдан айрилдим! Манаман деган ка-
зо-казолар кўрса тиззаси қалтирайдиган кимсан
Умар закунчи, кимсан илғор колхознинг раисини
Оқсоқолу Дума бошлиқ чаласаводлар олдига солиб
ҳайдади. Абдураҳмонов демаганлар бир қўллаб ги-
рибонимдан бўғиб, передовойга улоқтиришига сал
қолди. Очиғини айтсам, аллақандай табибнинг ўғ-
лию сенинг чўлоқ эринг қилган ишни мен қилол-
майманми, деб фронтга кетишга ҳам рози эдим.
531
Нима, ўша чиллаширлардан кам ерим борми? Ав-
вал урушдан қўрқсам ҳам энди қўрқмайман! Қў-
шинларимиз Берлинга йўл олди. Шуни бўйнимга
олиб турганимда яна тоғам ўртага тушди. «Май-
ли, строгий виговор берайлик, ўртоқ Хўжаевга ўх-
шаган актив ташкилотчилар фронт орқасида ҳам
керак, жангда олинган орден билан тинч фронт-
да олинган орден бир хил металлдан ясалган-ку»,
деб туриб олди. Кўтарма-ю Нўғайқўрғон томонлар-
га ўтсам, сенга кўзим тушади, кўзим тушса, кўн-
глим бузилади, деб қисиб юрдим-ку! Нега ўзинг
жилпанглаб ёнимга бординг! «Отчётлар обкелдим,
Соли акадан адресингизни билиб олдим», деб нега
илжайдинг! Мен сендан отчёт сўраганмидим?
Бир ўтиришда Соли-сўпоқ қироат билан байт
ўқигани эсимда. «Ишқ маъшуқ кўнгли ичра авва-
ло пайдо бўлур, куймаса гар шаъм, парвона қачон
шайдо бўлур...» Сен жилва қилиб «ёнмасанг» мен
парвона бўлармидим?!
Эринг қайтганидан кейин бирон марта излаб
бормадим. Ўша куни рўпарамдан чиқиб қолмасанг
– олам гулистон эди. Ҳамма буғдой ўриб юрганини
билардим. Шунинг учун йўлни яқинлай деб разъ-
ездда поезддан тушиб, Қаънига налог йиғиш учун
кетаётгандим. Нимагаям олдимдан чиқа қолдинг.
Тўғри, соғингандим. Эркакман. Хўп, бир-иккита
қичиқ гап қилдим. Қўлингда боланг бўлса, юзимга
туфлаб юбормайсанми! Уч ярим йил қилар ишни
қилдик, энди ёпиғлиқ қозон ёпиғлиқ, йўлингдан
қолма демайсанми!.. Ўзим ҳам ғирт аҳмоқманда!
Тавбасига таянмаган эшшак!..
Битта хотин деб дезертирдай Қўқонга қочдим.
Қочмасам бўлмасдиям. Ё чўлоқ ўлдирарди, ё Аб-
дураҳмонов қамоққа тиқтирарди. Ўшанда бор,
билганингни қил, деб ташлаб кетсам қўлингдан
532
нима келарди? Эрингни пичоғида қўйдай сўйилиб
кетармидинг! Инсоф қилдим. Устига-устак, яхши
кўрардим. Бари бир яхши кўрардим, сен алвасти-
ни! Кела солиб ЗАГСдан ўтганим яхши бўлди. Абду-
раҳмонов ҳам индаёлмай қолди. Хотиним мени се-
вади, аввалги эрига онаси зўрлаб берган экан, эри
феодал экан, бир муштипар аёлни бахтли қилсам,
шу гуноҳми, деб туриб олдим. Шундаям аввалги
строгий виговорни пеш қилиб партиядан ўчириш-
ди. Чидадим! ўинг десам қаматардиям! Ҳаммаси
– сен туфайли! Тоғам тўғри айтган экан! Бу дунё-
нинг жаннати ҳам хотин, дўзахи ҳам. Дунёнинг
ишларини қарангки, замон ўзгариб, юрт сўраб
юрган, қанчадан-қанча одамларни кесиб юборган
шундоқ тоғамнинг ўзи кесилиб кетди. Бултур Тош-
кентга борганимда шу гапни эшитиб, қулоғимга
ишонмадим. Йўқ, рост экан. Кўп ишларни нотўғри
кўрган, юзлаб бегуноҳ одамларни «халқ душмани»
деб қаматган, деган айб қўйишибди. Ачиндим,
аммо қўлимдан нима келарди.
Авваллари ҳайрон бўлардим. Каттадир-кичик-
дир амалдор зоти борки, ёшини яшаб, ошини
ошаганидан кейин тинчгина пенсияга чиқиб кет-
са бўлмайдими, ё ўлишини ё ўтирган курсисидан
олиб ташлашларини кутишидан муддао нимай-
кин, дердим. Балони биларкан, ўшалар! Одам
амалдан кетиши билан обрўсиям бир пул бўлар-
кан. Амалдан тушдингми – тамом. Кеча товонинг-
ни ялаганлар бугун худди ўша товонингни ялаган
оғзи билан бетингга тупураркан. Тоғамни айбла-
ганлар ҳам шунақалар-да! Тоғам ким бўпти! Ўртоқ
Сталиннинг ўзини ҳам ёмон отлик қилаяпти ков-
лаяпти булар! Ўзим-чи? Ақалли мол-мулк тўпласам
ўлармидим! Ана, Соли сўпоққа балоям ургани йўқ-
ку! Тўғри, Оқсоқол раис бўлган заҳоти сўпоқни
533
бухгалтерликдан бўшатди. Лекин ҳеч ким ост-у-
стини олиб қўймади-ку! Мен-чи? Шунча йил раис
бўлиб нима орттирдим! Уйимдан ҳайдаб чиқа-
ришди. Ўша куни энг ишонганим – Қоракўз ҳам
думини гажак қилиб қочиб кетди. Бошингга иш
тушганида асқотадиган нарса пул экан. Мол-дунё
экан. Энди мен ҳам анойи эмасман. Ишимни би-
либ қиламан. Бари бир қонунсиз йўл билан юлиш
қўлимдан келмайди. Ҳеч бўлмаса, қонуний ҳақим-
ни олай! Акамга сиғинди бўлиб ўтирмай!
Мен нима ғамдаю, бу боласини рўкач қилади.
Аҳмоқ эканман-да, колхозга бориб. Аламзадалар
тошбўрон қилиб юбормайдими? Туш кўрибманми
итваччаси тирик қолганини! Ўлибди деб қўя қол-
дим-да! Ҳайронман, жони итдай савил эканми,
тирик қопти. Ҳов ўшанда – бозорда юрганимда
чўлоққа эргашиб келган бола ўша экан-да! Қаёқ-
дан билай! Иккинчи хотинидан бўлган дебман-да!
Яхшиям, ўшанда жўнаб қолганим. Шунча одам ўр-
тасида пичоқ суғурганини кўрдим-ку, чўлоқнинг!
Сўйса – сўярдиям-да! Аҳмоққа закон борми!
Бари бир жигар-жигар экан-да. Қийин пайтда
акам ёнимга кирди. Уришсаям, сўксаям бошим-
ни силади. Сениям бағрига олди-ку, аҳмоқ хотин!
Янгам ҳам эски аламларини унутиб, одамгарчи-
лик қилди-ку! Насиба туғилганидан кейин сенга
бутунлай боғланиб қолдим. Бўлмаса бир йўла ик-
кита чўмич тиқилган қозондан овқат ейдиган аҳ-
моқ эмасдим. Бир йил-ярим йил ўтказиб, орқангга
ўхшатибгина бир тепсаму, онаси ўпмаган қизни
олсам додингни кимга айтардинг. Битта қизим
ҳурмати тақдирга тан бердим. Яна нима дейсан!
Бир камим ўша чўлоқдан бўлган ҳаромзадани ўғил
қилиб олишим қолувмиди. Чучварани хом санаб-
сан! Хоҳласанг шу, хоҳламасанг катта кўча!
534
Асли Тошкентга бир ўзини юбориб хато қилдим.
Қизиқ, кимдан билиб келди, бу янгиликни? Кўтар-
мага боролмайди. Чўлоқ, анави – Думанинг қизига
уйланганини атайлаб айтиб қўйганман. Айтмага-
нимдаям боролмасди: ўзининг юзи қора! Бўлма-
са, қаёқдан билдийкин? Ҳа, Маржа опаси айтган!
Одамларгаям ҳайронсан. Тинчгина аравасини тор-
тиб юрса ўладими, нима қиларди гап кавлаб. Ҳай-
ронман, нимага келишди экан булар!.. Бир ҳафта
олдин борганимда ҳаммасини законний тўғрила-
гандим. Маржа ўн минг тайёрлаб қўядиган бўлган
эди. Биламан, Маржа пулни жон-жон деб берган.
Лекин қани ўша пул? Қаёққа тиқди? Ё анави ҳа-
ромзадасига бериб келдими? Шунча пулни қандай
беради мишиқи болага! Чўлоқнинг олдига борол-
майди, қора мўнди эгачисининг уйига боришга
юзи йўқ. Қаёққа кетди пул? Майли, аниқлаймиз.
Ҳаммасини аниқлаймиз!
Акам ўляпти. Йўлдошхон бекорга йиғлаб келга-
ни йўқ. Раз жигар бўлганимдан кейин маъракаси
менинг гарданимдами? Бир эмас, икки бола ме-
нинг зиммамга тушадими! Бўпти-да. Майли, Йўл-
дошхон йигит бўлиб қолди. Бу йил мактабни бити-
ради. Анави товуқмия янгам ўғилларини азза-баз-
за врач қилмоқчилар. Дўхтирликни ким қўйибди
унга! Вокзалга чиқиб, юк ташисин, пул топсин!
Буниси-ку, йўлини топиб кетади. Муҳаббат-чи?
Ёш бола-ку ҳали! Шу томонини нега ўйламайди,
манави аҳмоқ. Сандиққа босиб қўйган пачка-пач-
ка червоним борми!
Эсиз шунча уринганларим! Хом сут эмган бан-
да, етти йил колхознинг обши қозонидан шўрва
ичибман-а! Нима топсам фронт учун дебман! Ҳам-
мага ёмон кўринибман. Начора, у пайтда замон
юки оғир эди. Ҳаммаси менинг зиммамда эди.
535
Анави шаллақи Робия, жинни Парча-ку, майли.
Қилмишига яраша таёғ еган. Лекин ёш болани –
табибнинг ўғлини янтоқ билан савалаганим чатоқ
бўлган экан. Нима зарил эди!
Аслида бунгаям мана шу сабабчи. Шунинг уйига
борганимда кўриб қолган ўша бола. Ҳеч кимга оғиз
очмаган бўлсаям, аламим бор эди. Устига-устак,
мендек одамга қўл кўтарган анави пакананинг қизи
қараб турганди. Унинг ҳам аламини боладан олдим.
Ҳозир урармидим? Йўқ, қўлимдан келмасди.
Ўзимнинг Насибамни биров чертиб кўрсин-чи, нима
қиларкинман! Хато қилдим. Болани бекор урдим...
Қаранг-а! Қўйиб берсам, чўлоқдан бўлган бола-
синиям шилқ этиб бўйнимга илмоқчи! Иласан-а,
иласан!
ЙИГИРМА ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
Do'stlaringiz bilan baham: |