ЙИГИРМА БЕШИНЧИ БОБ
РАЪНО ҲИКОЯСИ
Энг бахтли одам – энг бахтсиз одам
Одам бир куннинг ўзида дунёда ҳам энг бахтли,
ҳам энг бадбахт кимсага айланиб қолиши мумкин-
лигига ишонасизми?.. Билмадим... Мен ҳам аввал-
лари ишонмасдим. Бугун ўзим шу аҳволга тушдим.
Бугун дунёда мендан бахтли одам йўқ! Ўғлим-
ни топдим. Музаффар тирик экан! Болам ўлма-
ган экан! Бағримга босганимда, юз-кўзларидан
ўпаётганимда ундан анқиб турган ўзимнинг ҳи-
димни туйдим. Бўйи чўзилиб қопти. Кўзлари,
катта-катта, қоп-қора кўзлари ўзимники! Қиз-
ларникига ўхшаган қайрилма киприклари худ-
ди ўзимга ўхшайди. Ўғлим! Ўзимнинг ўғлим! Ўн
йил кўрмаган Музаффарим... Қизиқ, у ҳамон ту-
шимга кириб турарди. Негадир чақалоқлигини
кўрардим. Жажжи қўллари билан кўкрагимга
талпинаётганини. Бежиз эмас экан-а! Тирик
экан-да... Бугун уни кўрдим. Бағримга босдим.
Мендан бахтли одам йўқ!
...Бугун дунёда мендан бадбахт одам йўқ! Ўз
ўғлим, юрагимдан бино бўлган ўз болам, типир-
чилаб қочиб кетди. Кўксимдан итарди, тепкилаб
ташлади. Худди еттиёт бегонадек! Хўп, нима қил-
син эди? Мен кимман унга? Нима каромат кўрсат-
дим?.. Йиғлади. Болам бечора чирқиллаб йиғла-
483
ди. Нега озор бердим? Нега ўкситдим кўнглини?
Умрида кўрмаган бўлса, она бўлиб бирон марта
бошини силаган бўлмасам, нима тилайман, ундан!
Чақирсам чопқиллаб келаверсинми? Пинжимга
кираверсинми?
Нимага ишондим анави имонсизнинг гапи-
га? Боланг нобуд бўпти деса, нега лаққа тушдим?
Ўн йил! Ўшанинг кетидан ўн йил итдек эргашиб
юрибману бу ёқда ўғлим борлиги, болам тирикли-
ги хаёлимга келмабди. Нега ишондим? Нега кел-
мадим Тошкентга?
Нима деб келардим? Кимнинг олдига? Онам ўлиб
кетган бўлса, қариндош-уруғим бўлмаса, суянган
одамим бўлмаса? Думимни қисиб Кўтармага ке-
лишим керакмиди! Қайси юз билан? Анави чўлоқ-
нинг олдида бўйин эгишим керакмиди! Ё тоғасига
хотин бўлиб олган Робиянинг олдигами? Ё бўлмаса
қизини ўз укасининг қўйнига солиб қўйган қора
эгачимга ялинишим лозиммиди? Ҳечам-да! Ўша
мудҳиш воқеадан кейин Тошкентнинг суви ҳаром
эди менга! Нима? Тошкентнинг суви ҳаром дедим-
ми? Балки менинг ўзим ҳаромдирман! Балки Тош-
кентнинг суви ҳазар қилар мендан?!
Билмадим. Эҳтимол одамзод фаришта бўлиб
туғилса-туғилар. Аммо бир умр фаришта бўлиб
яшолмайди. Ҳеч ким! Ҳеч ким фаришта эмас.
Фақат ўзини оппоқ қилиб кўрсатгиси келади. Минг
урингани билан фаришта бўлолмайди. Йўлидан
шунақанги шайтонлар кесиб чиқадики, гуноҳга
ботганини ўзи ҳам сезмай қолади.
Мени йўлдан урган анави ифлос – унча-мунча
шайтон эмас. Шунга ишондимми-а?! Ўғлинг ўлиб-
ди, такдирга тан бер деса кўна қолдимми-а? Май-
ли келишга ҳаддим сиғмас экан, нега ақалли хат
ёзмадим! Ҳеч бўлмаса Маржа опага?! Нега сўра-
484
мадим, суриштирмадим?! Ҳа, айтмоқчи Маржа
опанинг олдига боришим керак эди-ку?! Шунинг
учун келгандим-ку, Тошкентга! Уйдан бир қадам
жилдирмайдиган Закунчи Тошкентга бориб кел,
деб зўрлаганида сир очилиб қолишидан нега чўчи-
мади? Нимага чўчисин! Умуман нимадан қўрқади
у? Одамларданми? Андиша деган нарсани билса
қўрқади-да, одамлардан! Қонунданми? Қонуннинг
нимасидан чўчисин? Ўзи закунни пеш қилиб, ҳам-
мани қўрқитишга ўрганиб қолган-ку?! Худодан-
ми? Имон нима қилади унда?! Ўртада пул масаласи
турганда имонни бошига урадими?! Ўн минг сўм!
«Акам ўлим тўшагида ётибди, кўмишим керак, қи-
зинг катта бўляпти, эрта-индин орзу-ҳавас кўра-
сан. Маржа опанг икки туғиб, бир қолганинг эмас,
отангдан қолган саройдек уй-жойингни сувтекин-
га олганига хурсанд бўлсин!» Мана, унинг гапи!
Қонунни сув қилиб ичиб юборган. Йўл-йўриқни
билади. Қўқондан Тошкентга бўзчининг мокиси-
дай қатнаб, райисполкомга, БТИга, яна минг те-
шикка бош суқиб чиққан! Ҳаммасини қонуний
тўғрилаган. Энди Маржа опадан ўн минг олиб бо-
риб қўлига тутқазишим керак. Шунинг учун юбор-
ди. Пул эмиш! Ўша Маржа опа онамга уч ой тувак
тутди. Мен қилмаган хизматни қилди. Энди юзим-
ни шилиб ташлаб, пул сўрашим керак ундан. Йў-ўқ,
уй-жой отамнинг номидами, мерос хўр менманми,
ўзим биламан! Ҳаммасини хатлаб Маржа опага топ-
шираман! Қўлидан келганини қилсин. Айтаман! Умр
бўйи алдадинг мени! Умр бўйи лақиллатдинг. Тирик
боламни ўлдига чиқариб, жудо қилдинг, виждонсиз!
Бугун Парча опани кўриб қолмасам, юравераркан-
ман-да, сенга ишониб!
Ҳаммаси ўша – троллейбусдаги воқеадан бош-
ланди.
485
Тошкент ўзгариб кетибди. Нега ўзгармасин?
Ўн йилда одамлар минг турланади-ю, бутун бош-
ли шаҳар ўзгармайдими! Вокзал ёнидаги майдон
кенгайиб, янги уйлар қурилибди. Эскижўвага
троллейбус қатнай бошлабди.
Троллейбус тиқилинч экан. Амаллаб чиқиб ол-
дим. Озроқ юргандан кейин шундоқ ёнимда
дўриллаган овоз эшитилди:
– Ҳой, оповси! Ҳаммомга яқин қолдими?
Овоз танишдек эди. Одамлар орасида ўзини
кўролмасам ҳам, негадир юрагим қалқиб кетди.
– Қанақа ҳаммом, опа? – деди шляпа кийган йигит.
– Вой, оповси! Қанақа ҳаммом бўларди. Бе-
шёғочдаги ҳаммом-де!
Йигит кулиб юборди.
– Қизиқ экансиз-ку, опа! Бешёғоч тупканинг та-
гида! Сиз вокзалда юрибсиз-ку!
– Вой ман ўлий! Қочинг бўмаса! – Дўриллаган
хотин одамларни бақувват тирсаклари билан тур-
тиб-суртиб, менга рўпара бўлди.
– Тушасизми?
Қарасам, Парча опа! Чит кўйлаги устидан кир
нимча кийган, бошидан рўмоли тушиб кетган...
Қочиб қолишни мўлжаллаб, юзимни ўгирдим.
Умуман, Кўтармаю Нўғайқўрғон томонлардан би-
ронта одамга кўринишни хоҳламасдим! Қочиб, қа-
ёққаям борардим? Одам тирбанд. Парча опа та-
нимас деб ўйлаган эдим. Кўриши билан бақириб
юборди:
– Вой, Раънохон! Худонинг ўзи еткизди сизни!
Эртаматдан бери адашиб юрибман. – У қалин лаб-
лари билан икки юзимдан чўлпиллатиб ўпа бошла-
ди. – Эсонмисиз, омонмисиз! Эсон-омон бормисиз!
На кемийсиз биз томонлага?! Ўғлиз котта йигит
бўпқолди! Хабар обтурсайиз бўмийдими?!
486
Турган жойимда кесак бўлиб қолдим. Нима де-
япти бу телба! Робиянинг ўғлини айтяпти шекил-
ли! Умар акам уч йилми-тўрт йил аввал Тошкентга
келганида, «чўлоғинг Робиядан ўғил кўрибди», деб
«табриклаган» эди.
Одамлар бизга ҳайрон бўлиб қараётганини
кўриб баттар довдираб қолдим.
– Адашманг-да, Парча опа, – дедим эсанкираб.
– Робиянинг ўғли...
– Вой нимага адашаман. Раънохон! – У бутун
троллейбусни бошига кўтариб дўриллади. – Робини
ўғли кичкина! Музаппар котта бўпқолди. Мактаб-
га борвотти! Ўшани сиз туққанмисиз ахир!
Кўз ўнгим қоронғилашиб кетди. Бир маҳал
ўзимга келсам, троллейбуснинг орқа деворига суя-
ниб турибман. Парча опа ҳамон дўриллаяпти.
– Роби бечора Музаппарга шунақа меҳрибон,
шунақа меҳрибон! Оҳига озор бермийди. Емий
едиради. Узоқ йили бир тўй қилди, бир тўй қилди.
Эрийиз уч пуд ош дамлади!
...Кўтармага қандай етиб келганимни билмай-
ман. Фақат шуниси эсимдаки, Парча опа йўл-йўла-
кай Музаффарнинг тўйида эрим «думбасини кўта-
ролмайдиган қўй сўйганини», Робия унга бир ки-
йимлик қарғашойи атлас қўйганини, ундан олдин
Омоннинг бешик тўйида ҳам лозимлик берганини
айтиб мақтаниб келди.
– Юринг, чақириб бераман, ўғлиззи! – деди мак-
табга судраб. Синфхона эшигига боришга қўрқиб
турган эдим, ўзи бориб билиб келди.
– Ўртоқлари этди, дарсга кирмабди. Жа шўх
бўганде, Музаппар тушмагур. Ўйнаб юрганде!
Юринг, боққа кириб кўрийлик-чи!
Ўрикзор этагига етганда бир туп ёнғоқ тагида юр-
ган қора чийдухоба камзул кийган болани кўрсатди.
487
– Ана! Чақирийми? – У кафтини карнай қилиб
энди чақирмоқчи эди, қўрқиб кетдим. Дарсга кир-
маганим учун қидириб келишди деб қочиб кетса-чи!
– Қўйинг! – дедим ялиниб. – Парча опа! Илтимос
кетинг!
– Майли, ўзиз биласиз. – Парча опа бирпас ик-
киланиб турди-да, нари кетди.
Ерга тўкилган ёнғоқларни шоша-пиша дўп-
писига солаётган болага яқин бордим... Одам ўз
фарзандидан ўзининг қиёфасини излар экан.
Айниқса, ўн йил кўрмаган бўлса. Ўлди деб юрган
бўлса!
Бугун мендан бахтли одам йўқ. Ўғлимни топ-
дим. Кўзлари, қиз болаларникига ўхшаш эгик
кип риклари худди ўзим. Аллақаери Насибага ҳам
ўхшаб кетади. Синглисига! Бугун мен энг бахтиёр
одамман. Мана, ўғлимнинг дўпписи! Ўзимнинг ҳи-
дим келяпти.
Бугун мен энг бахтиқаро одамман. Ўз боламга
ўзим озор бердим. Йиғлатдим. Ўз болам ўзимни
тепиб юборди. «Қўйвор», деб чинқирди... Ўн йил-
дан бери нимага хабар олмадим ўғлимдан?! Нима-
га ишондим ўша виждонсизга?! Бориб ёқасидан
оламан! Тирик боламни нега ўлдига чиқардинг,
беномус! Ўғлимдан нега жудо қилдинг, ифлос!
Жавоб бер! Инсоф борми сенда, виждон борми?!
Мунча имиллайди бу поезд. Қачон етади ер ютгур
Қўқонга!
488
ЙИГИРМА ОЛТИНЧИ БОБ
Do'stlaringiz bilan baham: |