Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов


«Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

2. «Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам
жавобсиз қолмайди»
Бу йиғиннинг отини нима дейишни ўзим бил-
майман. Мажлис десам, мажлисга ўхшамайди, 
суд десам, судга... Умар закунчи Олимжонни сула-
йиб қолгунча янтоқ билан савалаган жойда – худ-
ди ўша қайрағоч тагида тумонат одам тўпланди. 
Ўроғининг бандини қаҳрли чангаллаган хотинлар, 
машоқ қилаётган қопини орқалаб олган болалар, 
олисда Дўмбиробод томонларда картошка чопиқ 
қилаётган, лекин аллақаердан хабар топиб, кетмо-
нини елкасига ташлаб, ҳаллослаб етиб келган қа-
ри-қартанглар...
Эрталаб пайкалда «шериклик» машоқ яна да-
вом этди. Болакайлар, қизалоқлар қоп судраб 


446
бошоқ қолдиқларини териб юришар, аммо кеча-
ги даҳшатли воқеадан кейин қўрқиб қолишгани 
учунми, «шерикчилик»ка келган болалар оз эди. 
Менинг тракторим ҳамон бир чеккада турар, дала 
тоза бўлмагунча пайкалга киролмасдим. Закунчи 
отини қайрағочга боғлаб қўйиб, сояда чўнқайиб 
ўтирар, мен томонга қарамай папирос тутатар, 
даладаги болалардан кўз узмас эди. Олимжоннинг 
гарданига янтоқ билан савалаётган Закунчининг 
ваҳший ҳайвондек хириллаши, оғзидан кўпик 
сачратиб «мана, мана!» деб ҳайқириши ҳамон қу-
лоғим остида жаранглар, аравада чалқанча ётган-
ча катта одамлардек осмонга ўйчан кўз тикиб бо-
раётган бечора бола хаёлимдан кетмас, Закунчи-
нинг башарасига қарагим келмас эди. Бир маҳал 
олисда арава шалдиради. Тракторни текширган 
бўлиб разм солсам, Закунчи сапчиб ўрнидан ту-
риб кетди. Қамчисини ерга ташлаганча югурди. 
Қарасам, тупроқ йўлдан чанг кўтариб, ҳўкиз ара-
ва келяпти. Худди ўша – кеча чалажон бўлиб қол-
ган Олимжонни олиб кетган ҳўкиз арава. Фақат 
бу сафар устида Комил табиб эмас, бобом билан 
Оқсоқол ўтирибди. Закунчи нега типирчилаб қол-
ганини аввал тушунмадим. Бироқ арава яқинроқ 
келганда похол шляпасини бостириб олган одамни 
илғадиму ҳаммасини англадим. Оқсоқол билан бо-
бом кечаси чиқиб кетганча қайтишмаган эди. Де-
мак, Абдураҳмоновни бошлаб келишяпти.
Закунчи чопиб бориб, Абдураҳмоновга қўшқўл-
лаб қўл узатди. Лекин райком секретари негадир 
юзини ўгирди. Оқсоқолга бир нима деди. Оқсоқол 
хипчин билан ҳўкизларни савалади. Закунчи ара-
ва ёнида пилдираб келаркан, ёйилиб илжайганча 
Абдураҳмоновга яна алланималарни гапирди. Ара-
ва шовқинида нима деганини эшитмадиму рай-
ком бу сафар ҳам юзини чир ўгирганини кўрдим.


447
Кўп ўтмай, арава қайрағоч соясига келиб тўхта-
ди. Аввал Оқсоқол, кейин бобом сакраб тушишди. 
Закунчи бир қўллаб арава ёндорини чангаллаганча 
ғилдиракка оёқ қўяётган Абдураҳмоновнинг қўл-
тиғидан олаётган эди, райком қошини чимирди.
– Раҳмат... Ўзим.
У қийналиб аравадан тушди. Бўлиқ юзи 
бўғриқиб кетган, кўйлаги жиққа ҳўл бўлиб икки 
елкасига ёпишиб қолган, чаккасидаги оқ оралаган 
сочларидан дув-дув тер оқар эди.
– Бир пиёла сувингиз борми, қизим? – деди ҳан-
сираб.
– Ҳозир чой ташкил қиламиз, ўртоқ Абдураҳмо-
нов! – Закунчи ёнимга келиб, ғазаб билан вишил-
лади. – Эрталабдан бери трактор атрофида ивир-
сийсиз? Ақалли чой-пойга ҳаракат қилсангиз қў-
лингиз синганмиди, ўртоқ тракторчи!
– Чой керакмас! – Абдураҳмонов қайрағочга су-
яниб ўтирганча сомон шляпаси билан юзини елпи-
ди. – Бир пиёла сув бўлса...
Кеча Олимжон трактор учун олиб келган сув 
эсимга тушди. Хайрият, бир челак сув ҳалиям соя-
да турган экан. Аммо пачоқ челакдаги керосин 
ҳиди анқиб турган, илиб қолган сувни олиб бориш-
га ийманар эдим.
– Бераверинг, қизим! – Абдураҳмонов шляпаси-
ни ерга ташлаб имо қилди. – Обкелинг!
Соддалигим қурсин! Челакни олиб бориб Абду-
раҳмоновнинг ўнг қўлига тутқазмоқчи бўпман. У 
тирсагидан узилиб кетган, бир парча гўштдек қи-
зариб турган тўмтоқ билагини орқага тортиб, чап 
қўлини челак бандига чўзди. Закунчи чаққонлик 
билан пақирни қўш-қўллаб чангаллаган эди, ҳан-
сираб, яна қошини чимирди:


448
– Керакмас! – У чап қўллаб челакни қучоқлаган 
кўйи оғзига олиб борди. Сув шариллаб, кўйлаги-
нинг олдига оқиб тушди.
– Раҳмат, қизим! – деди мулойим жилмайиб. – 
Ширин сув экан...
– Ўртоқ Абдураҳмонов... – Закунчи нарироқда 
турган Оқсоқол билан бобомга адоватли қараш 
қилди-да, илжайиб бидиллади. – Мана, иккин-
чи марта машоқ қиляпмиз. Ҳарна фронта ёрдам. 
Биттаям дон қолмасин деб...
– Кўриб турибман! – деди Абдураҳмонов унинг 
гапини кесиб. – Ишларингиз жуда зўр!
Закунчи унинг овозидаги яширин ғазабни сез-
ди. Ранги қув ўчиб атрофга аланглади. Мен ҳам 
ўгирилиб қарадиму атрофимизни ҳалқадек ўраб 
олган одамларни кўриб ҳайрон қолдим.
Ажаб, бир зумда қаёқдан тўпланди. Қаёқдан 
келди шунча оломон? Болалар, хотинлар, чоллар?.. 
Ҳалқа борган сайин зичлашиб, торайиб борар, гўё 
бутун колхоз шу ерга, қайрағоч тагига кўчиб кел-
гандек эди!
Абдураҳмонов чап қўллаб ерга таянганча ўрни-
дан турди. Одамларга бир-бир қараб чиқди.
– Ўртоқлар... – деди осойишта оҳангда. Қизиқ, 
энди у бояги толиққан, хаста кишига ўхшамас, 
овози ўктам, ишончли эди. – Нима бўляпти ўзи 
«Қизил деҳқон»да? Ахир сизларнинг хўжалик рай-
ондаги энг илғор колхоз-ку!
– Мумкинми? – Умар закунчи лип этиб ўртага 
чиқди. – Ўртоқ Абдураҳмонов! – деди жарангдор 
овозда. – Эртанги картошкани йиғиб бўлдик. Буғ-
дойниям юз йигирма процент...
– Шошманг! – Абдураҳмонов ягона чап қўлини 
силкитди. – Ҳаммасини биламиз. Планларни ўрин-
лаяпсиз. Шунинг учун ҳам «Қизил деҳқон»га вакил 
юбориш шарт эмас, деб ўйлардик. Энди билсам, 


449
хато қилган эканмиз. Тўғри, замон оғир. Ҳаммага-
ям оғир. Режани бажариш керак. Аммо зулм ҳисо-
бига эмас.
Закунчининг ранги гезариб кетди.
– Қанақа зулм? – деди лаби титраб. – Мана, 
одамларнинг ўзи гапирсин.
– Райкомнинг ниятиям шу... – Абдураҳмонов 
«сен жим тур» дегандек имо қилди. –Қани, одам-
лардан эшитайлик.
Оғир сукунат чўкди. Ҳеч кимдан садо чиқмас, 
осмонда тўрғай фарёд солар, аллақаерда чигиртка 
нола чекар эди. Закунчи ҳаммага бир-бир қараб 
чиқар, «Биттанг гапирсанг тилингни суғуриб ола-
ман», дегандек тишини ғижирлатар эди.
– Оқсоқол... – Абдураҳмонов арава ёндорига су-
янганча нос шишасини кафтида айлантираётган 
Ориф оқсоқолга юзланди. – Айтинг, гапингизни.
– Гапим шуки... – Оқосоқол носини жаҳл билан 
тупурди. – Ўртоқ Хажайип жа оширворди! Амир 
Олимхон бўлсаям жойини билиб ўтирсин! Тўғри-
ми, Дума!
– Тўғри! – Бобом ўртага чиқиб, асабийлик би-
лан қўлини пахса қилди. – Майли, юмуш буюрсин! 
Ишни сўрасин. Локин...
– Ҳўв, Оқпошшонинг думаси! – Умар закунчи 
истеҳзо билан лабини бурди. – Бизлар жанг қиляп-
миз! Фронт орқасида жанг қиляпмиз. Нима энди, 
бошимда кўтариб юришим керакми, ҳаммангни!
– Менимас! – Бобом жазаваси тутиб яна қўли-
ни пахса қилаётган эди, Абдураҳмоновнинг босиқ 
овозини эшитиб жимиб қолди.
– Оқпошшонинг нима алоқаси бор? – Абдураҳ-
монов Закунчига юзланди. – Нима, Ҳусан ака 
меҳнатдан бўйин товлаяптими! Алдам-қалдам иш 
қиляптими?


450
Закунчи эсанкираб қолди. Лекин дарров ўзини 
қўлга олди.
– Ўртоқ Абдураҳмонов, – деди лаби бурилиб. – У 
ёқда планни талаб қиласиз... Бу ёқда... Ўзингиз би-
ласиз, бу ер ҳам фронт...
– Фронт денг! – Абдураҳмоновнинг товуши бир-
дан ўзгарди. Қаҳрли тус олди. – Она сути оғзидан 
кетмаган болалар билан жанг қилиб ётибман денг! 
Табибнинг ўғлини нима қилдингиз?
– Мен... мен... – Закунчи бирдан бўшашди. – 
Тартиб бўлсин деб... – У ингичка мўйлови титра-
ганча яна қаддини ростлади. – Ўртоқ Абдураҳмо-
нов! – деди овози қатъийлашиб. – Мен нима қил-
сам, жангчиларимизга мадад бўлсин деб қиляп-
ман! Доҳиймиз айтгандек...
– Яхши! – Абдураҳмоновнинг товуши Закунчини-
кидан ҳам қатъийроқ жаранглаб кетди. – Лекин ким 
сизга рухсат берди, ёш болани майиб қилишга!
Шунда кутилмаган иш бўлди. Ўроқлар, панша-
халар, кетмонлар офтобда таҳдидли ярақлаб кет-
ди. Ҳатто болалар ҳам қопини боши устида баланд 
кўтариб чувиллашди:
– Жонимиздан тўйдик!
– Керакмас!
– Колхозда ё Закунчи турсин, ё биз!
Тинч оққан сув тўғонни бузса ёмон бўларкан. 
Одамлар гувиллаб олдинга ташланди. Қўйиб берса 
ҳозирнинг ўзида Закунчини қийма-қийма қилиб 
ташлагудек важоҳатда эди. Шу пайт узун кўйлаги-
нинг этаги ерга тегиб турган хотин отилиб чиқиб, 
Абдураҳмоновнинг оёғи остига тиз чўкди, Авва-
лига танимабман. Қарасам, Лазакат хола: сочлари 
ёйилган, юзи қаҳрли.
– Жон укам! – деди титраб. – Ўргилай сиздан, 
укам! Ҳақиқат қилинг. Бир боламдан айрилдим! 


451
Очилимдан жудо бўлдим. – У йиғлаб юборди, бо-
шидан оқариб кетган гармдоринусха рўмолини 
юлқиб олиб, нарироқда кўзи олайиб турган За-
кунчига улоқтирди. – Рўмолинг бошингда қолсин! 
Битта боламни немис ўлдирди. Иккинчиси манави 
немиснинг қўлида ўлсинми энди. Нораста болани 
шунчалик урасанми, диёнатсиз!
– Опа! – Абдураҳмонов бир қўллаб Лазакат хо-
ланинг қаддини ростламоқчи эди, кучи етмади. 
– Хўжаев! – деди ғазаб билан. – Эшитяпсизми бу 
гапларни! Фашистдан нима фарқингиз бор!
Ўроқлар, паншахалар, кетмонлар баттарроқ 
таҳдид билан ярақлади. Оломон ув солиб юборди:
– Йўқол!
– Даф бўл, Закунчи!
– Керакмас бизга бунақа раис!
Умар закунчи серрайиб турар, аммо энди боя-
гидек эсанкирамас, юзи қаҳрли, қатъий тусга кир-
ган эди.
– Ўртоқ Абдураҳмонов! –деди чертиб-чертиб. – 
Мен ҳарбий замон талаби бўйича иш қилдим. Бун-
дан кейин ҳам законний...
– Бас! – Абдураҳмоновнинг бўлиқ юзи қизариб, 
осойишта боқувчи кўзлари ғазабдан қисилиб кет-
ди. – Ҳеч ким сизга халқни давлатга қарши қўйгин 
деган эмас!
Халойиқ тағин жунбишга келди. Яна ўша ҳай-
қириқлар янгради:
– Кетсин!
– Кетмонини олиб кетсин, Закунчи.
– Тўрт томони катта кўча!
Оқсоқолнинг овози ҳаммадан кучли гумбурлади:
– Сиз нима дейсиз, табиб? Айтинг гапингизни. 
Бобом Комил табибнинг билагидан чангаллаб, 
Абдураҳмоновга рўпара қилди.


452
– Гапиринг, табиб!
Табиб бир зум ўйланиб турди-да, хўрсинди.
– Мен нима дейман? – деди секин. – Ҳамма гап-
ни айтиб бўлишди-ку. Бу дунё қайтар дунё. Яхши-
лик ҳам, ёмонлик ҳам жавобсиз қолмайди. Ўзини 
билган одам учун эл назаридан қолишдан ортиқ 
жазо борми?
У ингичка мўйлови титраб турган Закунчига 
жирканиб бир қарадию нари кетди.
– Эшитдингиз-а, ўртоқ Хўжаев? – Абдураҳмонов 
елкаси оша ҳамон ғўдайиб турган Закунчига юз-
ланди. – Тушунарлими энди?
– Яхши! – Закунчи шахт билан қаддини ростла-
ди. – Бундан чиқди ҳамма яхши – мен ёмонман. 
Колхознинг қаддини кўтарганим – ёлғон. Етти йил 
эшакдек ишлаганим – ёлғон!.. Ўзим оч юриб топ-
ган-тутганимни фронтга жўнатганим – ёлғон! Гек-
таридан тонналаб лавлаги олганим – ёлғон! Мана 
бу орденга, – у энтикиб, кўйлагига тақилган, оф-
тобда ярақлаб турган орденни чангаллади, – мана 
шу орденга сиз қўл қўйганингиз ҳам ёлғон.
– Тўғри, мен қўл қўйганман. – Абдураҳмонов 
афсусланиб бош чайқади. – Ўша орденга... – деди 
ҳар сўзини чертиб, – «Ҳурмат белгиси» деб ёзиб 
қўйибди. Биз сизни ҳурмат қилардик. Лекин эши-
тиб қўйинг: халқ ҳурмат қилмаган одамни биз ҳам 
ҳурмат қилмаймиз.
– Мен... – Закунчи нимадир демоқчи эди Оқ-
соқолнинг гулдираган овози унинг гапини кесди.
– Менга қара. Хажайип! Агар Дума етти қишлоқ-
нинг ҳожатхонасини кавлаб «шарбат» оқизмаса, 
орденни тушингда кўрардинг. У ёғини сўрасанг, 
орден Думаники бўлиши керак эди.
– Ана! – Закунчи асабийлик билан қаҳ-қаҳ уриб 
кулди. – Мана энди асл мақсадга кўчдинг, Оқсоқол! 
Раисликдан тушибсанки, аламинг ичингда эди. 


453
Олақол, мансабингни! – У райкомга ўгирилиб из-
тироб билан ҳайқирди. – Олиб беринг шунга раис-
ликни! Ўзим ҳам бунақа ит ётиш, мирза туришдан 
чарчадим. Юборинг! Передовойга юборинг мени!
Абдураҳмонов ягона қўлини беписанд силкиди.
– Хотиржам бўлинг, ўртоқ Хўжаев! Қаёққа юбо-
ришни райком бюроси ҳал қилади. Аммо янги раис 
сайлашни халқнинг ўзига қўйиб берамиз.
Ўша заҳоти яна гувиллаган садо саратон ҳаво-
сини титратди:
– Оқсоқол!
– Оқсоқол раис бўлсин!
– Бошқаси керакмас!
Ориф оқсоқол тўсатдан эсанкираб қолди.
– Мен... мен... – деди довдираб. Худди биров 
ҳозироқ раислик курсисига ўтқизиб қўяётгандек 
орқага тисарилди. – Ўртоқ Абдураҳмонов... – деди 
ялиниб. – Наҳот мен... раис бўламан деб. Илти-
мос... – У икки қўлини баланд кўтариб ҳайқирди. 
– Халойиқ! Қисқа ўйлама! Эрта-индин уруш би-
тади. Колхозлар бошқача бўлиб кетади. Мен энди 
– ўтдим. Мошинани биладиган... – Оқсоқол атро-
фга аланг-жаланг қаради-да, бирдан юзи ёриш-
ди. – Яхши раис керакми? Мана! Мана! – У бобом-
нинг ёнида турган Башор опанинг қўлидан тутиб, 
ўртага олиб чиқди. – Мана ҳақиқий раис! Ҳалол, 
меҳнаткаш. Мошинани...
Энди Башор опа довдираб қолди.
– Йўқ! – деди кескин бош чайқаб. Оқсоқолнинг 
каттакон кафтини қўш қўллаб чангаллаганча ил-
тижо қилди: – Оқсоқол, барака топинг. Йўқ де-
манг. Нима юмушингиз бўлса...
Одамлар тағин бараварига гувиллади:
– Тўғри!
– Башоратхон рост айтяпти.


454
– Оқсоқол!
– Нега таранг қиласан! – Бобом Оқсоқолга рўпа-
ра бўлиб бўйнини чўзди. – Қачондан бошлаб эл- 
юртнинг сўзини ерда қолдирадиган бўлдинг!
Оқсоқол нима дейишини билмай қолган, одам-
лар ҳамон гувиллар, Абдураҳмонов эса мамнун 
жилмайиб турарди.
Умар закунчи «томошанг бошингда қолсин» де-
гандек шахт билан даврадан чиқди-ю, қайрағоч 
танасига боғланган жийроннинг жиловини титроқ 
қўллари билан ечди. Қайтиб келиб, ерда, Абдураҳ-
моновнинг оёғи остида ётган қамчинни юлқиб 
олиб от томонга югурди. Бойлоқдан бўшаган от, 
эгаси яқин бориши билан, қўрқдими, бегонасира-
дими, тўсатдан шаталоқ отиб, машоқ қилинаётган 
буғдойзорга югурди.
– Тўхта! – Закунчи ҳам илтижо, ҳам ғазаб билан 
ҳайқирди. – Тўхта, Қоракўз!
Лекин жийрон қайрилиб ҳам қарамади. Қизғиш 
ёллари, гажак бўлган думи ёз қуёшида товланган-
ча югуриб кетди. Закунчи қамчисини боши устида 
баланд кўтариб, жийрон кетидан чопиб бораркан, 
алам билан чинқирди:
– Қоракўз! Тўхта!
Қайрағочга суяниб турган Раъно келинойимга 
энди кўзим тушди. Сочини бошига чамбарак қи-
либ олган, қўлида дафтар бор эди.
У жийрон кетидан чопиб бораётган Закунчидан 
кўз узмас, дафтар тутган қўллари титрар эди. На-
заримда кўзи жиққа ёшга тўлгандек бўлди.


455

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish