ОЛТИНЧИ ҚИСМ
ЙИГИРМА ИККИНЧИ БОБ
БИРИНЧИ СИНФ ЎҚУВЧИСИ МУЗАФФАР
ШОМУРОДОВ ҲИКОЯСИ
Бозордаги ўғри
Ойим елкамга туртиб уйғотганида энди тонг
отаётган эди. Деразадан ғира-шира нур тушиб
турибди. Ёнимда укам ухлаб ётибди. Тўғри ухла-
са майли, нуқул иккала оёғини менинг қорнимга
кўндаланг ташлаб ётади. Тўғрисини айтсам, Омон
йўлга кирганидан бери менинг ишим кўпайди.
Пайт пойлаб туриб, кўчага пилдираб қолади. Ойим
чирқиллайди: «Укангга қара, Музаффар, арава бо-
сиб кетмасин!» Кўчамиздан бир кунда уч марта
арава ўтса ўтади, бўлмаса йўқ. Шундаям ойим ха-
вотир олаверади. Омон ҳам шўх-да ўзи. Дуч кел-
ган эшикка бошини тиқади. Худди дайди эчкига
ўхшаб! Тайёрлаб ўтирган дарсимни ташлаб, кети-
дан югураман. Тағин сал уришсам, дарров ойимга
чақиб беради. «Ака бижий», дейди. Кечасиям тинч-
лик йўқ. Иштончан югуриб келиб ёнимга ётиб ола-
ди. Ҳаммасиям майли-ку, уйқусида менга қараб
чоптириб юбориши ёмон. Қилар ишни у киши қи-
ладилар-да, эрталаб мактабга шошиб турганимда
иштонни мен алмаштираман.
Йўқ, бугун унақа «ҳунар» кўрсатмабди.
– Ҳали вақтли-ку! – дедим ғингшиб. – Мактабга
ҳаммадан олдин бораманми?
421
– Вой, даданг кеча нима девдилар? – Ойим ел-
камга қоқди. – Бўла қол ўғлим, «пассажир» кетиб
қолади.
Кўзим ярқ этиб очилиб кетди. Кеча дадам «сени
бозорга обораман, бош-оёқ кийим обераман», де-
ган эди-ку. Уйқум дарров ўчди. Дадам бозорга
олиб тушиб ясантиради-ю, мен йўқ дейманми.
Ҳовлидан оқаётган ариқчадаги лойқа сувда юзим-
ни шапир-шупир ювиб келсам дадам аллақачон
отланиб олибди. Оёғида мойланган этик, носранг
шим, жужунча китель кийиб олган. Мўйловини та-
рашлаб атир ҳам сепибди. Уйни атир ҳиди тутиб
кетганидан билдим.
– Кетдикми, ўғлим? – деб қўлимдан тутаётган
эди, ойим уришиб берди.
– Ичига бир пиёла иссиқ кирсин. Оч наҳор ке-
тадими бола?
Бир бурда нон билан шоша-пиша чой ичишга
тушдим. Ойим рўпарамда ўтирар, дадам остона-
да папирос тутатиб турар эди. Дадам энди тамаки
чекмайди, папиросга ўтган. Папирос қутисидаги
ёзувни биламан: «Беломорканал». Савод бор-да,
бемалол ўқиймиз!
Ойим пиёлага чой қуяркан, дадамга юзланиб,
хўрсинди.
– Дадаси, шу кеча яна отамни туш кўрдим...
Дадам, бетоқат бўлиб турганига қарамай, хо-
тиржам жавоб қилди:
– Ҳа, Ҳусан поччам яхши одам эдилар...
– Бобомнимас! – Ойим зардалироқ оҳангда ту-
шунтирди. – Ўзимнинг отамни... Оқ от миниб юр-
ганмишлар...
– Э... шунақа демайсанми, Роби, – деди дадам
ўйчан оҳангда. Оғзидан паға-паға тутун чиқариб
хўрсинди. – Яхши туш кўрибсан, онаси! Бундан
чиқди маълим эрта-индин қайтиб қолса ажаб-
422
мас... – У ярқ этиб менга қаради. – Бўлақол, ўғ-
лим... Бозор тарқаб кетмасин.
Ойим қуйган чойни ҳовлиқиб ичганча дик этиб
ўрнимдан турдим. Дадам билан ойимнинг ҳозирги
гапини ўйлаб ўтиришга вақтим йўқ эди. Ростини
айтсам, бодом гуллаганида қизамиқ бўлганимга
ҳозир жуда хурсанд эдим.
...Яхшиям қизамиқ бўлганим. Ўшанда дадам
ваъда қилган эди-да. «Кўчага чиқмай яхши бола
бўлиб ётсанг, тузалишинг билан бош-оёқ ясанти-
раман, гирой», деган эди. Мана, сўзининг устидан
чиқяпти. Қизамиқ ўзи ёмон нарсамасу чилласи
чиқмагунча ётиши чатоқ экан. Эсимда, қиш охир-
лаб, бостирманинг қамиш томидан сариқ сумалак
осилган куни мактабдан бошим оғриб қайтдим.
Чой ҳам ичгим келмади. Ойим пешонамни ушлаб
кўрдию қўрқиб кетди.
– Вой, иситманг бор-ку, сумалак шимдингми,
ростингни айт! – деди.
Ўлай агар сумалак шимганим йўқ эди.
– Шамоллабсан шекилли, – деди ойим чирқил-
лаб. – Ўралиб ёт, зора босилиб қолса.
Ўралиб ётиб баттар бўлдим. Бошим сирқиллаб
оғрийди, ҳамма ёғим қизиб кетяпти. Кўзимни
юмсам ҳўкизми-ей, сигирми-ей сузмоқчи бўлади.
Йўтал тутади. Бир маҳал кўзимни очсам тепамда
«Қора аммам» турибди. У негадир қулоғимни орқа-
сини текширди. Кейин кўйлагимни кўтариб, қор-
нимни ҳидлади.
– Қўрқма, қизим, – деди ойимга қараб. – Гул
ҳиди келяпти. Гул тошади.
«Қора аммам» қизиқ, нима, мен дарахтманми
гуллаб?
Ойим негадир жуда хафа бўлди.
423
– Пешонам қурсин, – деди хўрсиниб. – Шу етмай
турувди, бола бечорага.
– Қизамиқ – қутлуғ дард, Робия. – «Қора аммам»
устимни ўраркан ойимни юпатди. – Ҳаммагаям
тошадида. Қизил ипагинг борми?
Ойим шоша-пиша бир қулоч қизил ипак олиб
келди. Аммам билагимга ипакни боғлади.
– Насиб этса қирқ кунда чопқиллаб кетасан, бо-
лам, – деди юпатиб.
Қирқ кун? Энди мен қирқ кун ётишим керак-
ми? Ҳечам-да!
Тахмондан қизил, оғир кўрпани олаётган ойим
хўрсинди:
– Энди Омонгаям тошади.
– Мижози бир бўлса тошади. Бўлмаса – йўқ, –
«Қора аммам» хотиржамлик билан ойимга, юзлан-
ди. Нафаси баттар ғижирлаб ичидаги «одамчалар»
бор овозда ҳуштак чала бошлади. – Бари бир то-
шиши керакда. Қайтага шу ёшда қутулиб олгани
яхши. Қизамиқ ўлгандаям тошади, қизим.
Ойим солиб берган қизил кўрпага ўралиб ётар-
канман, баттар исиб кетдим. Бошимда ўтирган
«Қора аммам»нинг ҳарсиллаб нафас олишидан
ўзим ҳам бўғилиб кетаётгандек бўлардим.
Ростдан ҳам уч кунда ҳамма ёғимга қип-қизил,
майда «яра» тошиб кетди. Аъзойи баданим оловдек
ёниб кетаётганини ҳис қиламану ўрнимдан турол-
майман. Кечалари уйғонсам бошимда ойим мук
тушиб ўтирган бўлади. Кўзимни очишим билан у
ҳам чўчиб уйғонади.
– Гултожихўроз дамладим, озгина ичасанми? –
дейди кафтини пешонамга босиб.
Яхшиям Комил бува бор экан. Уч-тўрт марта
тепамда сийрак соқолини селкиллатиб кулимси-
424
раб ўтиргани, «қани буни ичиб юборинг-чи, аза-
мат йигит», деб тумшуғимга аллақандай ачимсиқ
ҳид анқиб турган пиёлани тутгани эсимда. Қизиқ,
ўшандан кейин дарров енгил тортдим.
Жудаям қирқ кун эмас-ку, йигирма кунларда
тузалиб қолдим. Лекин «Қора аммам» бари бир ўр-
нимдан турғизмади.
– Энди кичик чилласи чиқди, каттаси чиқма-
гунча ётсин, – деб тайинлади ойимга. – Майли, ме-
нам уйимга бора қолай энди.
«Қора аммам» рост айтган экан, Омоннинг мижо-
зи бошқа бўлгани учун укамга қизамиқ юқмади.
– Питтилламасдан тинч ётсанг, – деди дадам
тайинлаб, – бошдан-оёқ ясатаман. Куёвбола бўп
кетасан.
«Куёвболаси» билан ишим йўқ-ку, аммо дадам
бугун мени бош-оёқ ясантирмоқчи.
Ота-бола кўчага чиққанимизда, тонг ёришиб
кетган эди. Ер ҳали яхши қуримаган, деворлар-
нинг кунгай этаклари селгиб қолган бўлса ҳам,
ўрадаги арава изи пилчиллаб ётар, бултур каллак-
ланган толларнинг силлиқ навдалари ҳуштак яса-
са бўладиган даражада сарғимтил рангга кириб
сув йиғиб қолган эди. Эрта-индин Абдували ик-
каламиз толдан ҳуштак ясаймиз. Абдували бунақа
ишларга уста. Дадасининг устараси ўткир-да.
Чойхона очиқ экан. Сўрига ёзилган наматни
чўлтоқ супурги билан супураётган Илҳом чойхона-
чи дадамни узоқдан кўриб салом берди.
– Баҳай? Ота-бола тўрғай уйғонмасдан, пой-
ма-пой кавушдек йўлга тушиб қопсизлар?
– Бозорга! – Дадам папиросини оғзидан олиб ту-
тун қайтарди. – Бирон ҳовуч тариқ олакелайми?
Илҳом чўтир қаҳқаҳ уриб кулди.
425
– Янтоқ денг, зўр! Янтоқ! – Сартарошнинг дўко-
нига имо қилди. – Ўзгача етиб олсин бечора! Қиши
билан янтоқсираб қолди.
«Пассажир» энди кетаман деб турган экан. Да-
дам чўлоқланиб югурди. Кетидан мен чопдим.
«Пассажир» дегани тумшуғи чўзиқ автобус. Атро-
фи панер билан ўралган. Деразалари дарз кетган.
Бултур кеч куздан бошлаб, Кўтармага «пассажир»
қатнайдиган бўлди. Дарсда ўтириб ўзим санаган-
ман. Ҳар куни уч мартадан келади. Эрталаб, пе-
шинда, кечқурун...
Бешёғочга бориб, автобусдан тушганда, қутул-
ганимга шукур қилдим, ҳайрият, ҳаво ҳам бор
экан. «Пассажир»да одамлар ҳар томондан қисиб
патир қилиб ташлади-да!
Осмонни булут қоплаган, темир панжара билан
ўралган кўл томондан мусиқа янграр эди. Худди
йиғлаганга ўхшаш оғир мусиқа: кечадан бери ра-
дио шунақа куй чаляпти. Халқлар отаси Сталин
касал бўлиб қолганмиш.
– Бўлақол, ўғлим. Хастимом узоқ, – дадам тағин
папирос тутатиб, қўлимдан тутди.
Автобус тиқилинч бўлсаям бари бир яхши экан.
Пиёда юравериб оёғимда оёқ қолмади. Дадам оқ-
соқлансаям тез юради. Бир маҳал кунгурадор
гумбазининг кўм-кўм нақшлари ярақлаб турган
каттакон иморат олдига келдик. Гумбаз остида
кўкимтир қанотли ёввойи каптарлар парт-пурт
қилиб учиб юрибди.
Маҳлиё бўлиб тўхтаб қолдим.
– Бу қанақа уй, дада?
– Уймас, мадраса! Кўкалдош мадрасаси. – Да-
дам қўлимдан судради. – Бўлақол!
Тор кўчага киришимиз билан юриш баттар
қийинлашди. Мунча кўп бу одамлар. Чумолига ўх-
426
шайди-я! Паранжи ёпиниб бошига тугун қўйганча
зипиллаб кетаётган хотинлар, (ҳайронман, ушла-
масаям, тугуни тушиб кетмайди) қоп орқалаган
кишилар, кўмир ортилган от-аравалар... «Пўшт, от
тепади!» деб ҳайқирган аравакашлар...
Бир маҳал тор кўча янаям тиқилинч бўлиб кетди.
Сарғиш машина папиллатиб сигнал берди. Ма-
шина тумшуғидаги ялтироқ ёзувни ҳижжалаб ўқи-
дим: «Победа». Тор кўчада машина билан кўмир
ортилган арава бир-бирига рўпара келиб иккаласи
тўхтаб қолибди.
Машина сигнал берган сари кўмир юқи ёпиша-
вериб, ёллари қорайиб кетган от пишқиради. Аммо
аравакаш аравани четга олмайди. Охири машина
эшиги очилди.Бошига айвонли шапка кийган ҳай-
довчи бир оёғини ерга тираганча бақирди:
– Ҳой кўмирчи! Қоч йўлдан! Райисполкомни
олиб кетяпман, саводсиз.
Аравакаш пашша қўригандек бепарво қўл сил-
тади:
– Паттачига бўшатмаган йўлни райисполкоминг-
га бераманми, ўзинг қоч!
Дадам қўлимдан жаҳл билан силтади.
– Анқайма! Адашиб қоласан!
Тор дарвозадан киришимиз билан баттар тиқи-
линчга дуч келдик. Нима бу? Ҳамма бозорга кўчиб
келганми?
– Хўш... – деди дадам салмоқлаб. – Ишни дўппи-
дан бошлаймиз. Укангаям оламиз, хўпми! Кейин
ойингга туфли қидирамиз. Саккизинчи март кел-
япти, ўғлим.
Қўлимдан тутган эди, индамай эргашдим. Дўп-
пи бозори чеккароқда, ғиштин девор ёнида экан.
Ундан нарироқда «аралаш» бозор. Биров соатини
мақтайди, биров «атиги икки марта» кийилган
427
«офицерский» этигига харидор чақиради. Дадам
қўлимдан маҳам тутганча дўппифурушлар тўда-
сига кирди. Чачвонининг тагидан чиқариб турган
қўлига дўппи қўндирган хотинлар, бошига уст-
ма-уст беш-олти дўппини кийиб олган эркаклар
атрофимизни ўраб олди. Паранжили хотин дадам-
нинг бошидаги жияги титилиб кетган дўпписини
илдам ечиб, бидиллади:
– Ушланг. Ушлаб туринг муни!
Дадамнинг жавобини кутмай, бошига яп-янги
қалампирнусха дўппи илди.
– Ана! Буюртирсангиз ҳам бунақасини топол-
майсиз, амаки! Пулингиз ўзингиз билан кетади!
Дадам жаҳл билан хотиннинг қўлидаги ўз дўп-
писини юлқиб олди.
– Менгамас! – деди бақириб. – Болага! Болага
оламан!
Қизиқ, бояги хотин ҳечам хафа бўлмади.
– Вой, шунақа демайсизми, амаки, – деди-ю, ме-
нинг бошимдаги дўппини олди. – Вой, ширинтой,
вой тўйболадан айланай. Мана-да, мана! – Чачво-
нининг тагига қўл суқиб, қати букилган беш-ол-
тита дўппи чиқарди. Бирини олиб бирини қўйиб
бошимга кийгиза бошлади.
– Уялмайсизми, келинпошша! – Бошига мурсак
ташлаган, баркашдек юзи бўғриқиб кетган се-
миз бир хотин бояги паранжилини тирсаги билан
итарди. – Ёш бола маҳалла қозондек дўппи кияди-
ми? Мана, мана буни кийиб кўр-чи.
Семиз хотиннинг дўпписи бошимга лоп-лойиқ
келди. Ўзиям қизил духобадан!
– Қуйиб қўйгандек ярашди! – деди семиз хотин
юзимни силаб. – Буюрсин! Тўйларингга кийгин,
илойим, бошинг тошдан бўлсин!
Чамаси дўппи дадамга ҳам ёқди шекилли,
дағалроқ қилиб сўради:
428
– Нархини айтинг.
– Вой айланай, от билан туя бўлармиди! – Се-
миз хотин дадамга жилмайиб қаради: – Юз сўм-
да, иним. Эртаматдан бери юз элликдан сотаётган
эдим. Сизга юз сўм. Муни қаранг. Жиягини қа-
ранг, майда тепки!
– Инсоф борми сизда, опа! – деди дадам қўлини
пахса қилиб. – Давлат ҳар йили арзончилик қилиб
турибди. Яқинда тағин нарх-наво тушади. Газета
ўқийсизми ўзи!
– Майли, бозорингизни берсин! – Хотин бошим-
дан дўппини ечиб олди. – Эрим урушда ўлган. Ме-
нам бирамас учта етимни боқиб ўтирибман. Битта
дўппини бир ҳафта тикаман, оповси.
– Етмиш! – деди дадам дўппидан ажралиб қол-
гиси келмай.
– Тўқсон! Ундан ками бўлмайди. Мениям бола-
ларим эшикка термилиб ўтирибди.
– Саксон, – деди дадам хуноб бўлиб. – Инсоф
қилинг-да, сизам, опа!
– Майли. – Семиз хотин дўппини қайтадан бо-
шимга кийгизди. – Яхши кунларингга кийгин, бо-
лам, умринг узоқ бўлсин.
Дадам шимининг чўнтагидан оқариб кетган
чарм ҳамёнини олиб, пул чиқарди. Қўлини лаби-
га тегизиб ҳўллади-да, ҳафсала билан санаб, семиз
хотинга узатди. Хотин ҳам пулни шошилмай са-
наб, энгашганча маҳсисининг қўнжига тиқди.
– Буюрсин! – деди қаддини ростлаб. – Яхши кун-
ларга кийсин.
Боя атрофимизни ҳалқадек ўраб олган эркак-а-
ёл дўппифурушлар ҳафсаласи пир бўлиб бир зумда
нари кетган, янги харидор излашарди.
– Опа! – деди дадам бурилиб кетаётган семиз хо-
тинга. – Кичкинароқ дўппингиз борми?
429
Семиз хотин умид билан ўгирилди.
– Бор! Неча ёшга?
Дадам бир зум ўйланиб қолди. Чамаси, Омон-
нинг неча ойлик бўлганини ичида санаб чиқди.
– Бир ёшу етти ойлик! – деди ишонч билан. – Бу-
нисига олдим, унисиям қуруқ қолмасин!
Семиз хотин бош чайқади.
– Унақаси йўқ. Ёлғон гапириб нима қилдим.
Етимларимга ҳаром едирмайман, оповси.
Бояги паранжили хотин яна бизга яқин келди.
– Бунисини кўринг-чи! – деди жажжи, чаман-
дагул дўппини дадамга узатиб. Дадам энди дўп-
пига қўл чўзган эди, одамлар орасидан бир киши
сирғалиб чиқди. Эгнида оқ жужунча кител – худ-
ди дадамникига ўхшаган, аммо сарғишроқ, қай-
моқранг. Кенг почали шимиям шунақа, топ-тоза.
Оёғида амиркон туфли. Мўйлови дадамникига ўх-
шаганмас, чиройли, ингичка.
– Соат олмайсизми, ака? – деди кулимсираб. –
Асл мол. Швейцарский. – У жужунча кителининг
кўкрак чўнтагидан занжирли соат чиқариб, чиқ
этиб оппоқ, ялтироқ қопқоғини очди. – Мана,
кўринг. – Шундай деди-да, дадамнинг юзига қа-
раб, бирдан ранги қув ўчди. Ингичка, чиройли
мўйлови титраб кетгандек бўлди. Хайрон бўлиб,
дадамга қарадиму қўрқиб кетдим. Дадамнинг кўз-
лари ғазабдан қисилиб кетган, бурун катаклари
керилиб, энтикиб-энтикиб нафас оларди.
– Яхши! – деди хириллаб. – Оламан. Бошинг би-
лан қўшиб...
Охирги гапини айта туриб, шахт билан паст-
га эгилди. Этигининг қўнжига қўл суқди-да, суяк
сопли пичоғини суғурди. Бир вақтлар қўлим син-
ганида «сўяман!» деб бир уриб патнисни тешиб
юборган пичоғини!
430
Даҳшат ичида чинқириб юбордим:
– Дада!
Хотинларнинг қий-чуви эшитилди. Кимдир
«дод, сўяди!» деб чиқирди... Қарасам, пилчиллаб
кетган майдонда ўзимиздан бошқа ҳеч ким қол-
мабди. Дўппифурушлар, этигини мақтаб, харидор
чақираётганлар анча нарига бориб қолган, оломон
орасида бояги жужун кителли киши кўринмас-
ди. Дадам бир қўлида пичоқ тутган кўйи иккинчи
қўли билан елкамдан тутиб турар, кафти муттасил
титраётганини сезардим.
Узоқда хуштак чуриллади. Дадам пичоқни қўн-
жига тиқди. Ҳамон лаби титраб, пишқириб нафас
оларди.
– Юр, ўғлим! – деди хириллаб. – Кетдик. Шо-
ша-пиша қўлимдан судраганча оломон орасига
ўзини урди.Бозор дарвозасидан чиққандан кейин-
гина қўлимни қўйиб юборди. Папирос олиб чекди.
– Ҳалиги киши ким эди, дада? – дедим қўрқа-пи-
са кўзига қараб.
Дадам тиқилинч кўча четидан шошилмай бо-
раркан, саволимни эшитмадими, жавоб бергиси
келмадими, индамади.
– Ўғрими? – дедим одамларга туртиниб-сурти-
ниб борарканман. – Соатни ўғирлаб олганми?
Дадамнинг бир мўйлови қийшайиб кетгандай
бўлди.
– Ҳа, – деди мўйлови титраб. Кейин негадир ку-
лимсиради. – Ўғри! Қулоғини кесиб олмоқчийдим,
қочиб кетди. Бўлақол, «пассажир»дан қолиб кет-
майлик.
Мен-ку дўппилик бўлдим. Омонга ҳеч нима ол-
маганимиз ёмон бўлди-да. Йиғлайди. Ойимгаям
туфли ололмадик. Шуни айтгим келдию дадам-
нинг важоҳатидан қўрқдим.
431
Майли, янаги бозорга тағин келамиз. Уйга бо-
риб, ойимга ҳаммасини гапириб бераман. Дадам
бозорда ўғрини сўймоқчи бўлганини, ўғри қочиб
кетганини...
Бешёғочга етиб келганимизда ҳаво айниди. Қо-
ронғи тушиб қолгандай, ҳамма ёқ кулранг тусга кир-
ди. Осмонни булут қоплаган, паркдаги карнайдан
эшитилаётган йиғлоқи музика янаям кучайган эди.
...«Пассажир» Кўтармага яқинлашганда ёмғир
ёға бошлади. Автобуснинг фанер деворига ша-
тур-шутир томчилар урилди. Ерга тушганимизда
ёмғир кучайиб кетган эди. Худди челаклаб қуй-
гандек... Дадамнинг жужунча кители бирпасда
жиққа ҳўл бўлиб баданига ёпишиб қолди. Ҳат-
то чап елкасидаги чуқурчаси пиёладек ўпирилиб
аниқ кўриниб кетди...
Эшикдан бақириб кирдим:
– Ойи-и! Биз келдик!
Ёмғирдан тезроқ қочиш учун айвонга отилиб
чиқдим.
– Ойи! – дедим ирғишлаб. – Биз келдик! Айвон
бурчагида букчайиб ўтирган ойимни кўрдиму на-
фасим ичимга тушиб кетди. Ойим икки кафти би-
лан юзини тўсиб олган, сочлари ёйилиб кетган эди.
Кетма-кет етиб келган дадам ҳам айвон пешида
туриб қолди.
– Нима гап? – деди ҳарсиллаб.
Ойим юзидан кафтини олиб, ёш тўла кўзларини
дадамга тикди.
– Эшитмадингизми? – деди титраб. – Отамиздан
айрилиб қолдик-ку?
– А? – Дадам ҳайрон бўлиб пешонасига оқиб ту-
шаётган ёмғирни сидирди. – Ким?
– Эшитмадингизми? – Ойим ўтирган жойида
бутун гавдаси билан чайқалди. – Радиони эшит-
432
мадингизми? Ҳали айтди-ку... Сталин вафот этди
деб. Энди нима бўлади?
Дадам талмовсираб айвон пешига чўкди.
Уст-бошига шамол билан селпиб ураётган ёмғир
остида узоқ ўтирди.
Ичкарида бешик ғижирлади. Омоннинг «ой-йи»
деб чақиргани эшитилди. Кейин йиғлаб юборди.
Аммо ойим қимир этмади. Дадам ҳам, ойим ҳам
карахт бўлиб қолишган эди...
Бозорда ўғри кўрганимиз, дадам уни сўйиб
ташламоқчи бўлгани, укамга дўппи ололмай қолга-
нимизни ойимга айтиб бериш ҳам эсимдан чиқиб
кетди. Дадам билан ойим меровсираб ўтиришар,
ёмғир баттар кучайиб кетган, ҳовлидаги олмалар-
нинг сув йиғиб қолган шохлари шамолда аянчли
силкинар эди.
Анчадан кейин ойим укамни бешикдан ечиб олди.
Дадам ичкарига кириб кетди. Ёмғир тинар-тинмас
кўчага югурдим. Абдували билан толдан ҳуштак яса-
дик. Кечқурун ҳаво чарақлаб кетди...
Do'stlaringiz bilan baham: |