ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
УМАР ЗАКУНЧИ ҲИКОЯСИ
Жар ёқасидаги гул
Менга нима бўлди? Қаерда ётибман ўзи? Нима-
га ҳамма ёқ зимистон? Бошим сирқиллаяптими?
Пешонамдан тер оқяптими? Ҳаво салқин шекил-
ли! Ие, қон ҳиди-ку! Қон! Бошим қонаяпти-ку!
Э-ҳа! Бўлди! Анави илонвачча урди. Тош би-
лан урди. Мана, мана шу еримга! Оҳҳ! Ана, қон
оқяпти... Мени урдими? Мени-я?! Эсини таниб ўз
отасидан бир тарсаки емаган одамни-я! Келиб-ке-
либ аллақандай жинқарчадан келтак едимми?
Мен-а? Ҳамма кўрса бир чақирим наридан қо-
чадиган одамни урдими? Отининг кишнашини
эшитса салом бериб чиқадиган Умар Хўжаевни-я!
364
Шошма, отим қани? Қоракўз қани?
– Қоракўз!
Оббо! Анча йўл-ку! Наъматакка боғловдим-а?
Ана, ер тепиниб кишнаяпти.
Раҳмат, биродар! Ҳозир, ҳозир бораман олдинг-
га! Оёғим мунча чалишади. Шунақа ёмон урди-
ми-а? Вой мегажин-ей! Шошмай тур ҳали! Уй
ичинг билан йўқ қилиб юбормасам, отамнинг бо-
ласимасман!
Қанча ётдим ўзи! Биров кўрмадимикин! Ҳех!
Кимсан Умар Хўжаев қонга беланиб ётса! Тағин
нимага денг?.. Дўстдан кўп душман. Ҳеч ким кўр-
мадимикин? Йўқ! Бу гадойтопмас жойда ким ҳам
юрарди бемаҳалда? Ҳеч қанча вақт ўтмабди-ку!
Боя ҳам ой тепада эди. Мунча хунук бу? Куйдир-
ган калладек иршайишини қара! Худди масхара
қилаётгандек. Ой ҳам шунақа совуқ бўладими?
– Бўлди, Қоракўз, тек, биродар, тек! Ҳа, қон ҳиди
келяптими? Зиёни йўқ, оғайни, ҳозир уйга бора-
миз. Ҳаммаси яхши бўлади. Бир шунақа бўпқол-
ди-да, биродар...
Э, минг лаънат! Мунча тикани кўп бунинг! От
боғлашга бошқа дарахт қуриб кетганмиди. Нима-
га ҳовлиқдим? Ана, нарида ёнғоқ ҳам бор экан-ку,
ўшанга боғласам ўлармидим... Мана, бўлди, би-
родар, бўлди. Жим, бирпас тинч тургин, Қоракўз!
Ҳозир... йўлни ўзинг биласан-ку, оғайни, Шошма!
Қамчи қани? Ие, телпак ҳам йўқ-ку. Э, бўлди. Боя
анави илонвачча типирчилаганда тушиб кетувди,
чоғи. Ҳозир... Қани, озгина юрайлик-чи! Тишш,
секин, секин, ўзингни бос, Қоракўз! Мана, ётган
экан-ку, ие, ана, қамчиям топилди. Ҳа, иш деган
бундоқ бўпти! О! Қанийди ҳозир ёнимда бўлса,
итдай вангиллатиб қамчилардим! Қовурғаларини
мажақлаб ташлардим. Қўрқма, оғайни, сени ай-
365
таётганим йўқ. Анави унсурни! Оббо, ҳамма ёқ
пайҳон бўп кетибди-ку! Худди иккита полвон бир
кун эринмай кураш тушгандек! Вой ифлос-ей! Ўзи
читтакдай бўлсаям хирсдай кучли эканми?
Ҳали нима дедим! «Уйланаман» дедимми? Шун-
га-я! Халқ душманининг қизига-я! Биографиямга
доғ туширадиган анойи эканман-да!
– Шошма, Қоракўз, шошма... Дрр! Хоп!
Ана бўлди. Кетдик.
– Чу, биродар.
Хунук иш бўлди. Ҳозир анави жинқарча уйига бо-
риб дод устига дод солади. Дума пакана Оқсоқолни
бошлаб уйимга келади. Шу етмай турувди ўзи!
– Чу, жонивор, тезроқ!
Нимага келдим ўзи? Нима палакат ҳайдади?
Негаям чиқиб қолди оёғим остидан? Ўзим-ку,
анави, қўймижоз табибнинг итваччасини амал-
лаб тинчитган эдим. Бунисига ёпишиб бало бор-
миди! Юрувди-ку, бир ойдан бери думини қисиб!
Нима қилай? Қўймади-ку, анави Раъно? Кун ора
эшигимга келади. «Уйланинг», дейди, йиғлай-
ди-сиқтайди. Охири, нияти амалга ошмаслигига
ақли етганидан кейин бошқача ашула айтишга
тушди. Онаси ўлишидан уч кун аввал ҳам ўша
гапни айтди. «Недурки Робияхон, оғир ётганмиш,
ўша куни трактор тепиб юборгани учун уйига
етолмай уникига борганмиш. Энди мен бориб, ҳо-
лидан хабар олишим керакмиш». Ким билсин, бу
гапни пакана Дума ўргатганми, қора мўнди эгачи-
сими? Нима деб бораман? Ялинаманми? Биратўла
тилини қисиқ қилиб қўйсам Раънонинг машмаша-
сидан ҳам қутуларман, девдим-да! Йўқ, бу гап ав-
вал хаёлимда йўқ эди. Ўзи оёғим тагидан чиқиб
қолганидан кейин тўсатдан... Бу илонвачча шун-
чалик заҳар солишини туш кўрибманми? Бўлмаса,
366
орқамда эргашиб юрган келинчаклар қанча! Қиз-
лар-чи? Соли сўпоқ очиқ айтмаса ҳам тўнғичини
менга атаганини неча марта имо-ишора қилди. Ўн
олти яшар ўша қиздан ҳам яхши бўптими Дума-
нинг асрандиси!
Ҳаммасига Сўпоқ сабабчи. Шуникига кирма-
сам, ичмасдим. Ичмасам... Бугун яна ўша гапни
бошлади-ку! «Бу дунёда одам ўзиниям ўйлаши
керак, улуғ одамсиз, ўйнаб-кулиб қолинг... Пас
десангиз ҳаммаси товуқдек ётиб беради...» Пада-
рингга қусур, Сўпоқ! «Бўрижарда сув кўпайиб ке-
тибди», деган гапниям шу айтди. Сув кўтарилса,
иш пачава! Тўқайдаги карамни ювиб кетади. Ош
дам егунча бориб кела қолай дегандим. Рўпарам-
дан чиқиб қолганини кўрмайсизми! Негаям ич-
дим? Эркак киши бунақа пайтда итмижоз бўлиб
кетади, ўзи. Қўқондан кетаётганимда акам ҳам
шунақа деган эди. «Мучалинг – ит, ўзинг ҳам итга
ўхшайсан...» Ўргилдим сендан! Сиз одам бўлдинги-
зу биз ит бўлдикми энди! Нимага шу топда эсимга
тушди! Минг йил кўрмасам кўнглим бирдек-ку!
Нима, ит бўлиб, дуч келганга илиқдимми? Шун-
ча имкониятимга қарамай жим юрувдим-ку! Қай-
си шайтон йўлдан урди? Аҳмоқман! ўирт аҳмоқ-
ман! Тоғам донишманд дейман-ку. Айтарди-я!
«Одамнинг нафси иккита бўлади. У нафсга берил-
ган ҳам охир-оқибат хор бўлади, бу нафсга берил-
ган ҳам...» Рост экан. Мен-ку, нафсга берилмадим.
Нима, бошқалардан ортиқ еб-ичяпманми? Раис
номим бору турмушим ит ётиш мирза туриш. Тонг
отмасидан бир пиёла чойсиз далага югураман.
Оилам бўлмаса, қўша-қўша гиламим, атлас-адрас
кўрпа-тўшагим бўлмаса! Битта уйимниям колхоз-
чилар қуриб берган! Эртага раисликдан тушсам,
кетимга биттани тепиб, уйданам ҳайдашади. Бу қа-
367
нақа турмуш! Балки ҳали анавинга «уйланаман» де-
ганимда ўзим ҳам билмай, юрагимнинг бир бурчида
ётган гапни айтиб юборгандирман. Балки мен ҳам
оилам, бола-чақам бўлишини хоҳлаётгандирман.
Ўруғ дунёга келиб, нима рўшнолик кўрдим ўзи?
Кўнгилсиз хотиннинг ғиди-бидилари-ю, ўзинг
юрист бўла туриб, қонунни бузяпсан, деб айюҳан-
нос солишими! Сил акамнинг бемаъни насиҳатла-
ри-ю янгамнинг инсофга чақиришларими? Қочоқ
одамдек поездда осилиб келганиму адвокатура-
нинг каталакдек ҳужрасида бировларнинг жон-
га тегадиган йиғи-сиғисига қулоқ солганимми!
Тоғамнинг елиб-югуришлари-ю раис бўлганимдан
кейин суткасига уч соат ухлаб, жон-жаҳдим билан
ишга киришганимми?
Ҳа, айтмоқчи, Раъно бор-ку! Шу билан озми-кўп-
ми хушнуд дамларни бошимдан кечирдим-ку.
Хушнуд дамлар эмиш! Тфу, падарига лаънат! Ни-
маси хушнуд! Тошкентга – беш-олти марта ресто-
ранга боргандаям ўғри ҳаккадек аланг-жаланг бў-
либ ўтирганим, ишқилиб таниш одам учраб қол-
масин, деб юрагим така-пука бўлганими? Шуми,
менинг бахтиёр кунларим? Райком сезиб қолма-
син, тоғам билиб қолмасин деб, тезагини бекитган
мушукдек пусиб юрганимми? Шуми бошимдан ке-
чирган қувончли соатлар?!
Асли ҳаммасига шу хотин сабабчи! Йўқ, айб
ўзимда! Тоғам айтган нафснинг биттасини тийди-
му иккинчисини тиёлмадим.
Хўш, нима бўпти? Менам эркакман, ахир! Мен
фақат биттасини биламан. Мени тергайдиганлар
аввал ўзини эплаб олсин. Ҳар бирининг ўнтадан
ўйнаши бор. Қолаверса, ғунажин кўзини сузмаса,
буқача ипини узмайди. Мана, илонваччами – бало-
ми, ўзини сақлаб қолиш қўлидан келди-ку! Анави
368
киши бўлса, янги ҳунар чиқардилар! Бошлари ай-
ланаётганмиш. Кўнгиллари гилвата тусаб қопти.
Қусаётган эмишлар. Менга деса қон қусмайсанми!
Хамиртуриш ичасанми, бало қиласанми, нима бўл-
гандаям ўзинг эпла! Жудаям тихирлик қилаверса,
Тошкентга – дўхтирга жўнатаман. Шундоқ қил-
моқчи бўлиб турганимда онаси ўлиб қолди. Ким
билсин, ҳали яна нима гап топиб келаркин! Била-
ман, у қилиб бу қилиб, тегиб олмоқчи! Аҳмоғинг
ҳаммомга кетган! Сенга уйланаманми? Сенга-я!
Бировнинг қўйнида ётган жувонга-я!
– Чу, Қоракўз, яқин қолдик! Тезроқ биродар,
тезроқ!
Аввал-ку, ҳаммаси хамирдан қил суғургандек
осон кўчган эди. Бу сафар чатоқ бўлади. Абдураҳ-
монов тиш қайраб юрибди ўзи! Шу гап қулоғига
етиши билан штрафной батальонга жўнатади.
Йў-ўқ! Кечирасиз! Хотин деб ўлиб кетадиган анойи
йўқ! Мендан яхши раис тополмайсиз! Планни
ошириб бажариш ўз йўлига. Сут солиғими, гўшт,
жун, дон солиғими – ошириб бажарган ким? Заём-
ни ҳаммадан кўп сотиб олган колхоз қайси? Яқин-
да ҳимоя фондига ёрдам керак, сизлар тўплаган
маблағга замбарак ясалади, деган гап чиққанида
ҳаммадан кўп тиллаю кумуш тўплаб берган хўжа-
лик раиси ким? Хўжаев эмасми?
Бу нокаслар жонини берса берадики, молини
кўзи қиймайди. Эргаш сельсовет билан Исмоил
мелисани ёнимга олиб, уйма-уй юрганим бир пул
бўлди. Битта-яримта валломатдан бошқа ҳаммаси
«ҳеч вақомиз қолмади», деб безрайиб тураверди.
Ўшанда орага Оқсоқол тушмаса райком олдида
расво бўлардим. Оқсоқол одамларни клубга тўп-
лаб, ваъзхонлик қилди. Қизиқ, чол қўлини пахса
369
қилиб, шунақанги гаплар айтдики, ҳаммаси қу-
лоғимга михланиб қолди.
«Биламан, ўлдим деганда ҳар бирингда сандиқ
бурчагига бекитиб қўйган битта билагузук, бир
жуфт зирак бор. Яхши ният билан бирини қизинг-
га, бирини келинингга атаб қўйибсан. Аммо ўнг
қулоқ, чап қулоғинг билан эшитиб қўй. Бугун ўша
савил қолгур тилла тақинчоғингни олиб чиқмасанг,
эртага қизингни узатолмайсан. Нега деганда қи-
зингни унашиб қўйган қайлиғи немис танкининг
тагида қолади. Келин туширолмайсан. Нега де-
ганда ўғлинг душманнинг ўқига учади. Ана, унда
кўрасан, томошани! Танангга ўйлаб кўр, хало йиқ.
Ҳарна битта ортиқча замбарак ясаб душманни
қирганинг фойдамасми... Жон омон бўлса мол то-
пилади. Боланг соғ-саломат келса тўйни тақин-
чоқсиз ҳам қилаверасан. Омади гап шу: белимда
белбоғим бор деганинг обчиқавер лаш-лушингни!»
Ажаб, ўша куни кечқурун идорадаги чоғроқ
қути олтин-кумуш тақинчоқларга тўлиб кетди.
Биламан. Оқсоқол, бу ишни азбаройи менга ёр-
дам бериш учун қилмайди. Райком олдида ўзини
кўрсатгиси келди. Ҳалиям раис бўлишдан уми-
дини узмаган. Айниқса, Абдураҳмонов секретарь
бўлганидан бери ғимиллаб қолди. Ажаб қилдим:
олтин тўла қутини Дом-деҳқонга ўз қўлим билан
обориб топширдим. Санаб, битта-битталаб! Раис-
ликни сенга қўшқўллаб топшириб қўядиган аҳ-
моқ бор экан-да, сассиқ чол! Амал– асов отдек
гап. Қўлингдан бир чиқардингми, икки дунёдаям
етолмайсан. От-ку, охир-оқибат эгасига қайтиб
келса– келар. Лекин амал қайтмайди. Уни аллақа-
чон бошқаси эгарлаб миниб олган бўлади. Мабо-
до сени амал отидан туширганлар бир эмас, минг
370
марта ноҳақ бўлганида ҳам қайтиб ўша отни ми-
нишингга йўл қўймайди. Ўзи отдан тушишини ўй-
лаб қўрқади. Шунақа, ўртоқ, Оқсоқол! Чиранавер!
Қайтага район олдида менинг обрўйимни яна бир
қарич кўтардинг! Маладес! Аммо бугунги иш...
Аҳмоқман! Бориб турган аҳмоқ! Тоғамнинг гапи
рост. «Косага ўн ҳовуч сув солсанг индамай тура-
ди-ю, бир томчи ортиқ томса тошиб кетади!» Тўғри
айтган экан. Шу бугунги томчи ортиқча бўлмаса
эди. Бошим тағин сирқиллаяпти. Яна қонадими,
нима бало? Йўқ, ҳаммаси жойида.
– Чу, Қоракўз, ана, идорага етдик.
Ким у тол панасида арвоҳдек сўрайиб турган?
– Кимсан, ҳой?
Ие, отангни гўрига!.. Соқов-ку! Икки букилиб
таъзим қилишига ўлайми! Жиловга нега ёпишади?
– Қўйвор! Отхонагамас! Қоракўзни уйга обкета-
ман! Нима? Падарингга қусур, сениям, Сўпоқниям!
Ош еяётгандек қўлини оғзига олиб бориб имо
қилишини қара!
– Йўқол, ош-пошинг билан! Менга қара, ҳей!
Сўпоққа айтиб қўй. Тугун кўтариб уйимга борса,
бутини йириб ташлайман! Тушундингми? Айтма-
санг гунг тилингни суғуриб оламан.
Нимага илжаяди бу соқов? Ё бир нимани сезди-
ми? Юзим қонмикин! Қоронғи-ку! Кўриб ўтириб-
дими?
– Қоч-е, итдан тарқаган!
Ҳа, қўрқмас эканман-а! Бир қамчилик ҳолинг
бор экан-ку. Зипиллаб чопишини қара! Соқов бўл-
саям балога ақли етади. Ҳозир боради-да, ҳамма
гапни тили бир қарич одамдан яхшироқ тушунти-
ради Сўпоққа.
– Дрр! Мана, келдик, Қоракўз! Шошма, дарвоза-
ни очайлик. Бўлдими? Чанқадингми? Қара, Қоп-
лон ҳам чанқабди. Ҳозир... Чироқни ёқайлик.
371
Ў-ў-ў! Минг лаънат! Юзим қоп-қора қон-ку! Ихх!
Қанжиқ! Яна қонаяптими? Ювмасам бўлмасди-да!
Йўқ, яра чуқурмас. Аксига олиб докаям йўқ. Май-
ли, қийиқча билан боғлаймиз. Қайтага яхши бўла-
ди. Қон юқи билинмайди. Мана, бўлди. Ҳаммаси
законний!
Минг лаънат шунақа турмушга! Бир бурда қот-
ган нон ҳам қолмабди! Ўзим оч, от оч, ит оч! Қа-
нақа ҳаёт бу! Ким айтади сени раис деб? Ҳар раис-
лар борки, кун ора базми жамшид қилади. Замон
оғир, уруш кетяпти, аммо маишатни ўрнига қўя-
ди. Мушугини пишт дейдиган одам йўқ. Ишни-
ям эплайди, маишатниям. Сен бўлсанг ичган юз
грамм ароғингга шунча машмаша орттирдинг!
Йўқ, сен маишатни эплолмайсан. Ишдан бошинг
чиқмайди. Сўфи таҳорат қилмасдан эшикма-
эшик югур, чопиқни текшир, сувни текшир, ом-
борга чоп... Баттар бўл! Шунга туғилгансан ўзи!..
Дарвоза тақиллаяптими? Ана, ит, акиллади!
Отангни гўрига... Дума келган! Демак анави итвач-
ча сочини юлиб, пакана Думага арзи дод қилган!
Биламан, Дума бир ўзи келишга ҳадди сиғмайди.
Оқсоқолни бошлаб келган. Яхши! Гаплашиб қўя-
миз! Қайтага яхши бўлади. Анави илонвачча уруш
даври қонунини бузди. Арзимаган нарсани баҳона
қилиб, тракторни далага ташлаб кетди. Ишга ўн
бир минут кеч қолганлар кесилиб кетаётган бир
пайтда роппа-роса ўттиз бир кун далага чиқмади.
Қўлида ҳужжати йўқ. Демак, МТСни алдади, кол-
хозни алдади, давлатнинг кўзига чўп солди. Бугун
йўлда кўриб қолиб, нега ишга чиқмаяпсан, десам,
тош отиб, бошимни ёрди! Хизмат бурчини бажа-
раётган раиснинг ҳаётига суиқасд қилди. Тамом,
Исмоил мелисага хабар қиламан, ҳозироқ оёғини
ерга тегизмай районга олиб кетади. Жуда соз-да!
372
Бир йўла Оқсоқол билан Думаниям жойи ростони-
га тиқиб юбораман! Раҳбар шахсга туҳмат қилга-
ни учун! Жиноят кодексида статья бор...
– Ким у?
Оббо? Сен етмай турувдинг ўзи! Кеча онасининг
йигирмасига кетувди-ку. Колхоз ҳисобидан бир
қоп ун, бир пуд гуруч ажратиб берувдим-ку. Дар-
ров қайтибди-да.
– Яхши ўтказиб олдингларми, Раъно? Қўлингда-
ги нима? Ош? Маъраканинг ошими! Қорним тата-
лаб кетаётганди. Қаёқдан билдинг? А? Э, ҳеч гап
йўқ. Йиқилиб тушдим.
Оббо аблаҳ! Ҳалиям келган экан-да! Биров кўр-
ган бўлса...
– Неча марта айтдим, Раъно! Биламан, меҳри-
бонсан, ақллисан. Аммо тушунсанг-чи. Одамлар
оёғи биланмас, оғзи билан юради ҳозир! Нима ке-
раги бор эди?! Қани, юр эшикни ил... Яна сўрай-
сан-а? Ҳеч нима бўлгани йўқ. Кўтармага борув-
дим. Карамни экиб бўлишгунча тепасида турдим.
Кеч қопкетдим. Ёнғоқзордан ўтаётганимда... Ана-
ви табибнинг қўрғони ёнидаги ёнғоқзор бор-ку,
ўшандан ўтаётганимда от ҳуркиб кетди. Бошим
шохга урилиб, йиқилиб тушдим. Яхшиям оёғимни
узангидан чиқариб олганим. Бўлмаса суягимгача
қийма-қийма бўлиб кетарди... Нега йиғлайсан,
жоним? Қўрқма, тентак. Оёқ-қўлим бус-бутун!
Нима? Вой, тентак-ей! Бели синган одам соғ қола-
дими, овсар! Мана, қара, мана! Кўнглинг жойига
тушдими энди! Худо сени бахтингга Умар акангни
бир қайтиб берди, Раъно! Оҳ-оҳ-оҳ! Бунақа мазали
ошни умримда емаганман! Йўқ, тегма! Қони тўхтаб
қолди. Оғриётгани йўқ деяпман-ку! Хавотир олма-
гин... Бўпти, кўйлагимни ечиб бераман, ҳали ювиб
қўясан. Жиндай қон теккан. Нима қипти! Ҳа, яна
373
бошландими?! Арт-э! Кўзингни ёшини оқизавера-
санми? Ўз ғамим ўзимга етмайдими? Нима? Минг
лаънат! Иштаҳаниям расво қилдинг. Ўзим эрта пе-
шиндан буён туз тотмагандим. Менга қара, вей!
Қўйнимга кираётганингда туғиб бераман деган-
мидинг?! Бўпти-да! Нима қиласан гапни айлан-
тириб!.. Бўлди, жоним, бўлди. Жонингдан аканг,
бас қил. Бўлдими? Маладес! Раъно! Тушунсанг-чи,
ахир. Ўзинг шарманда бўласан – бир! Мени шар-
манда қиласан – икки! Ростини айт: мени шунча-
лик ёмон кўрасанми? Передовойга юбориб ўлди-
риб қутулмоқчимисан?! Унақа бўлса майли, туға-
вер! Ана, тағин бошланди. Йиғламагинда, тентак.
Йигирмани яхши ўтказиб олдингларми ишқилиб?
Тўғри, боришим керак эди. Нима қилай? Иш кўп-
лигини биласан-ку! Аммо ажойиб хотин эдилар-
да, ўзи. Оббо, тағинми? Қўй энди, шуям проблема
бўптими? Сўпоқнинг хотинига бир оғиз шипшит-
санг... Дунёнинг тагига ўт қўядиган хотин. Аммо
зинҳор мени айта кўрма... Ие, секин! Бўлди-е!
Биров деразадан қулоқ солиб турган бўлса нима
қиламиз! Э, ўчир! Ўргилдим оби-дийдангдан! Бўл-
ди, Раъно, бўлди. Хўп, сен нима десанг шу. Бўпти,
шаҳарга обораман, таниш дўхтир бор. Кўнглинг
жойига тушдими? Жоним! Ёш болага ўхшай-
сан-а! Шунга шунчаликми? Йўқ, шошма, кўйлак-
ни ювиш қочмас. Чироқни ўчир. Бирпас олдимда
ўтир. Соғиниб кетдим, жоним!..
...Ё тавба! Хотин зоти ғирт лақма бўлади-да!
Ана, ошхонада тараша ёряпти. Самоварда сув
иситади, кўйлак-шимимни ювади... Ҳалиям бо-
шим сирқиллаяпти. Ифлос-ей! Шундан калтак
едимми-а? Ҳеч кимга гапирмагани аниқ. Оғзидан
гулласа Оқсоқол билан Дума аллақачон узун-қисқа
бўлиб кириб келарди. Аммо иккаласиниям тузлар-
374
дим! Майли, қораси ўчсин! Ҳарқалай уйда Раъно
бор. Бари бир, ўша унсурваччадан қасдимни ол-
май қўймайман. Раисга, мендак одамга қўл кўта-
риш қанақа бўлишини кўриб қўйсин! Шунақанги
додини берайки, онасидан туғилганига минг ара-
ва пушаймон есин!
Do'stlaringiz bilan baham: |