Биринчи чол, отга беда сол,
Отинг емаса, чайнаб сол.
Аввалига алам қилиб юрдию Маъсуда опа бизни
юпатди:
– Ўзлариям бултур биринчи чол эди, қўяверинглар!
Ўшандан буён танаффусда иккинчилар билан
ўйнамаймиз. Ўзимизнинг ўйинимиз бор. «Мушук –
сичқон» – қизларнинг ўйини. Биз «Қушим боши...»,
«Ким урганини топ...» ўйнаймиз.
«Ким урганини топ...» – зўр ўйин. Сиз йўлак бур-
чагига борасиз-да, ўнг қўлингиз билан қулоғингизни
бекитиб, чап қўлингизнинг кафтини ўнг қўлтиғин-
гизга тиқиб, очиб турасиз. Болалардан биттаси қўл-
тиғингиз тагидаги кафтингизга шапатилайди. Қай-
рилиб қарасангиз, камида ўнта бола бош бармоғини
диккайтириб турган бўлади. Урган болани топиб,
бармоғини ушласангиз, ўрнингизга ўзи туриб, кал-
так ейди. Тополмасангиз, ўзингиздан кўринг!
Абдували кўпинча ғирромлик қилади. Тўғри
топсангиз ҳам, «мен урмадим», деб тураверади.
Болалар ундан қўрқади. Биринчидан, ҳаммамиз-
дан каттароқ. Иккинчидан, «туя» амакининг дўко-
ни яқин! Бир нима десангиз, дадамга айтиб бера-
ман, сочингни оғритиб олади, деб қўрқитади.
... Бугун ҳам ғирромлик қилган эди, бопла-
дим. Ҳеч кимдан қўрқмайдиган Абдувалини мен
йиғлатдим.
339
Мактабдан келиб, чой ичишим билан ойим
ялинди.
– Музаффар, жон болам, қорнинг тўйган бўл-
са укангни ўйнатиб кел. Биқиним оғриб кетяпти.
Бирпас чўзилай...
Ойимнинг биқини тез-тез оғриб туради. Ўша-
нақа пайтда кўзига ҳеч нима кўринмайди, икки
букчайиб қолади. «Қора аммам»нинг айтишига қа-
раганда, уруш пайтида ойимни Алвасти кўприк
тагида ажина чалган экан. Ўшандан бери ўқтин-
ўқтин биқини оғрийдиган бўлиб қолган. Ажина
чалганига ўн йилдан ошиб кетган бўлсаям ҳалига-
ча асорати қолганмиш.
Ойим, укангни ўйнат, дейдию мен йўқ дерми-
дим? Жон дейман-да! Омонни ўйнатиш дегани
ўзимнинг ўйнаганим эмасми? Кўчага қочишга
баҳона тополмай турибман-ку!
Ҳужрага югуриб кириб, эски сандал орқасига
яшириб қўйган ланкамни топдим. Куз охирлаб,
салқин тушгандан бери ланка тепиш ўйин бўл-
ган. Биламан. Абдувалидаям ланка бор. Бир эмас
– учта. Аммо уники эчки пўстагидан. Эчкининг
ланкаси яхши учмайди, жуни қийшиқ. Меники
қўйнинг терисидан. Ҳов ўшанда Омоннинг бе-
шик тўйига сўйилган қўйнинг пўстагидан ойимга
билдирмай қирқиб олиб, ланка ясаганман. Жуни
узун. Тагига бир эмас, иккита уч тийинлик чақани
сақич эритиб ёпиштирганман.
Укамни кўтариб, Абдувалиларникига бордим.
Чўнтакда – ланка! Абдувалиям жон деб турган
экан. Долонида роса ланка тепдик. Омон яхши бо-
ла-да! Йўлак бурчагига, эски намат устига ўтқизиб
қўйган эдим, йиғламадиям. Фақат битта айби бор-
да! Орқаси билан секин-секин сурилиб девор таги-
га боради-ю, кесак ушатиб дарров оғзига тиқади.
340
Билинтирмасдан еб олади. Лаби лой бўлганидан
сезиб қоламан. Бугун ҳам икки марта қўлидан да-
накдек-данакдек кесакни олиб ташладим. Шунда-
ям йиғламади. Лой босган тилини чиқариб, кем-
шик тишларини кўрсатиб илжайиб қўйди.
Ўйин айни қизиганда, Абдували яна ғирромлик
қилди. «Малай» бўлиб ланкани ташлаб бораётган
эди. Ланкани қийшайтириброқ отганди, таги кўч-
ган этигим билан тепдим. Ланка узоқ кетмади.
– Тегмади! – деди Абдували чапак чалиб. – Тег-
мади, галинг ўтди!
– Тегди-ку! – Аламимдан чийиллаб юбордим. –
Ана, нарига тушди-ку!
– Тегмади. Галинг ўтди. Бошқатдан ўйнаймиз!
Алам қилиб кетди.
– Тегди-ку! – дедим бақириб. – Тегди-ку!
– Тегмади! Тегмади! – Абдували энгашиб ланка-
ни олмоқчи эди, елкасидан итариб юбордим.
– ўирром! Сариқмашак!
Абдувалининг сап-сариқ сочлари ҳурпайиб кет-
ди. Ланкани юлқиб олиб, бир отган эди, йўлак бур-
чагида ўйнаб ўтирган Омоннинг бошига тегди.
Укам чириллаб йиғлаб юборди.
– Укамни нега урасан? – дедим бақириб. – Нега
урдинг?
– Етти қорин! Етти қорин! Ажаб қилдим! Баттар
бўлсин!
Аламимга чидолмай қолдим. Чирқиллаб йиғла-
ётган укамга раҳмим келиб кетди. Абдувалининг
юзига мушт туширдим. Ўрта бармоғим шунақан-
ги сирқиллаб оғридики, кўз олдим қоронғилашиб
кетди. Аммо Абдували юзини икки қўллаб чангал-
лаганча «Ойи!» деб чинқириб юборганини кўрган
заҳоти қўлимнинг оғриғини унутдим.
– Ойи! – деди Абдували инграб. Бурни қонаб
кетди.
341
Ҳовли томондан ойисининг жаҳлдор овози келди.
– Отасининг молини талашадими булар-а? Қа-
раб кўр, Мавлу!
Қўрқиб кетдим. Ланкани ҳам ташлаб, йиғлаб
ўтирган укамни кўтараётган эдим, Абдувалининг
Мавлуда опаси чопиб келди.
– Нега урасан, укамни, башаранг қургур! – деди
сариқ юзи қип-қизариб.
Йиғлаётган Омонни кўтариб оларканман, ба-
ланд келдим.
– Нега ўзи укамни уради?
– Шу сенинг укангми, оғзингдан қонинг келгур!
– Мавлуда дағдаға билан устимга бостириб келди.
– Ўгай укангга жонинг шунчалик ачидими, етимча
– етти кулча! Тур йўқол!
Омонни кўтарганча кўчага югурдим. Мавлуда
бурнидан қон оқиб йиғлаётган Абдувалининг бо-
шига борди.
– Шу шумқадамдан бошқа ўртоқ қуриб қолган-
ми, жувонмарг! – деб укасининг бошига муштлага-
нини узоқдан кўриб қолдим.
Уйга келгунимча Омон овуниб қолди. Қулоғим-
ни чўзғилаганча оғзидан сўлак сачратиб «дзз» деб
ўзича «ашула» айтишга тушди. Мени от, қулоғим-
ни жилов деб ўйласа керак-да.
Мавлуда опа мени нимага «етимча» деди? Э,
гапиравермайдими? Укасини урганим алам қил-
ган-да? Яхши бўлди. Абдували энди ғирромлик
қилмайди. Фақат ланкам қолиб кетгани чатоқ бўл-
ди-да. Қўлим ачишиб оғрияпти. Бари бир, ойимга
айтмайман. Уришганимни эшитса хафа бўлади.
Уйга кирсам, ойим азза-базза кўрпа-тўшак қи-
либ ётиб олибди. Авваллари биқини оғриганида
бир-икки кун инқиллаб юрарди-ю, бунақа ўралиб
ётмасди.
342
Қўрқиб кетдим. Ёнига Омонни қўйишим билан
ойимга тармашди.
– Жим, – дедим қўлидан тортиб. – Уйғотиб юбо-
расан!
Омон гапга тушунармиди? Йиғлаб юборди.
Ойим дарров кўзини очди. Терлаб кетибди. Кўр-
падан қўлини чиқариб, Омонни бағрига босди.
Бир қўли билан бошимни силаган эди, пешонамга
чўғ теккандек бўлди.
– Нима қилди? – дедим юрагим увишиб.
– Ҳеч нима қилмайди, болам! – У жилмайишга
уринди. – Буйрагим оғрияпти. Ҳозир... – деди-да,
қаддини ростламоқчи эди, оғриқдан юзи буришиб
кетди. – Майли, – деди инграб. – Ҳозир ўтиб кетади.
ЎН САККИЗИНЧИ БОБ
Do'stlaringiz bilan baham: |