III Международная научно-практическая конференция
146
III International Scientific and Practical Conference
5. Меерсон Ф.З. Общий механизм адаптации в профилактике. - М.:
Медицина, 2001г.
ТИББИЙ ПРОФИЛАКТИКА ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ
ЯНАДА ОШИРИШ ОРҚАЛИ ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИНИ
ТАЪМИНЛАШГА ОИД
Ходжаев Н.И., Рахимова Ш.Ҳ., Ходжаев Б.Ж.
Самарканд давлат тиббиёт институти
Резюме.
Мамлакатимизда жамоат саломатлигини таъминлаш, янада
яхшилашда тиббий профилактика фаолиятининг
сифати ва самарадорлигини
оширишдаги аҳамиятининг таҳлили.
Калит сўзлар:
жамоат саломатлиги, профилактика.
Кириш.
Юртимиз аҳолисининг соғлом ҳаёт тарзини шакллантиришда
бирламчи тиббий-санитария муассасаларининг роли беқиёс. Айниқса,
турли
хил касалликларни эрта аниқлаш мақсадида профилактик кўрикларни ўтказиш,
аҳолининг тиббий маданияти ва саводхонлигини янада ошириш хам муҳим
ахамиятга эга. Ўрганишнинг асосий максади тиббий профилактик
фаолиятнингсифат ва самарадорлигини тахлил қилишдан иборат.
Материал ва усуллари.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти
Ислом Каримовнинг муносиб вориси юртбошимиз
Шавкат Мирзиеев у
кишининг жушкин фаолиятини давом эттириб тиббиет сохасида ислохотларни
янада чукурлартириш мақсадида қатор фармон ва карорлар қабул қилди. Шулар
жумласига 2020йил 12 ноябрда имзоланган “Тиббий профилактика ишлари
самарадорлигини янада ошириш оркали жамоат саломатлигини таминлашга
оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4891-сон қарори хам киради.
Мазкур қарор тиббий
профилактининг дастлабки, бирламчи, иккиламчи
профилактика каби асосий юналишларини белгилаб берди.
Дастлабки профилактика деганда биз
нималарни тушунамиз деган
саволга қуйидагича жавоб берсак тўғри бўлади. Яъни дастлабки профилактика
бу экологик холат, аҳолининг ишлаш, яшаш хамда дам олиш мухитини янада
яхшилаш орқали унга хар томонлама оптимал
атроф-мухит ва шарт-шароит
яратишга эришишдир.
Бирламчи профилактика эса аҳолининг даврий тиббий кўрикларда ва
аниқ мақсадга йўналтирилган скрининг текширувлардан ўтказиш, эмлаш
ишларини самарали ташкил этиш,
мехнат ва дам олиш, жисмоний фаолликни
ошириш, спорт билан шуғулланиш, шахсий санитария-гигиена қоидаларига
мунтазам риоя қилиш, соғлом овқатланиш, зарали одатлардан воз кечиш,
аҳолининг тиббий маданияти ва саводхонлигини янада юқори погонага
кўтариш кабиларидан иборатдир.
Иккиламчи профилактика деганда
эса иммунитетнинг пасайиши, стресс,
мосланувчанлик холатининг камайиши туфайли келиб чиқадиган турли