Iii қисм. Моддаларни асосий тозалаш усуллари



Download 212,25 Kb.
bet12/14
Sana24.10.2022
Hajmi212,25 Kb.
#855826
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1111Noorganik sintez

Оддий ҳайдаш. Оддий ҳайдашнинг энг қулай варианти – бу мувозанат-даги ҳайдаш ҳисобланиб, уни амалга ошириш учун қуйидаги шартларга риоя қилиш талаб этилади:
а) буғланиш вақтида суюқликнинг бутун ҳажми бўйича таркиб айнан ўхшаш бўлиши керак;
б) буғланиш вақтида суюқлик ва буғ орасида термодинамик мувозанат мавжуд бўлиши керак.
Агар ажралиш коэффициенти катта бўлса, унда эритма буғлатилганда дисиллятнинг дастлабки порциялари юқори ҳароратда қайнайдиган компонентдан ҳоли бўлади. Бу компонент қолдиқда, яъни ҳайдаш аппаратида қоладиган эритмада концентрланади. Бундай оддий ҳайдаш усули аралашмани индивидуал (алоҳида) моддалардан иборат фракцияларга ажратишга имкон беради.
Бу методнинг асосий ютуқларидан бири унинг оддий бажарилишидир. Мураккаб бўлмаган қурилмаларнинг қўлланилиши эвазига ҳайдаш усули қайнаш ҳарорати юқори бўлган моддаларни: металлар, тузлар ва бошқаларни тозалаш учун кўп қўлланилади. Шунингдек, баъзан термобарқарор ёки ҳавога нисбатан беқарор моддаларни тозалашда ҳам ҳайдашдан фойдаланилади. Бундай ҳолларда ҳайдаш жараёни, одатда, паст босимда (вакуум осида) ўтказилади.
Ректификация. Ректификация жараёни махсус аппаратлар – ректификацион колонналарда олиб борилади. Колоннанинг схемаси 32-расмда тасвирланган. Колонна тубида (A) суюқлиқнинг қайнашидан ҳосил бўладиган буғ колонна узунлиги бўйича юқорига қараб конденсаторга (C) кўтарилади. Конденсат эса колонна бўйича тубга (A) қайтиб оқиб тушади. Шундай қилиб колоннанинг ректификацияланадиган қисмида (B) суюқлик ва буғнинг қарама-қарши оқими вужудга келади; суюқлик ва буғ орасида масса алмашиниш жараёни амалга ошади, яъни компонентларнинг фазалараро тақсимланиши содир бўлади. Колоннанинг икки учида фазаларнинг ўзгариши кузатилади: буғ конденсаторда суюқликка, суюқлик эса колонна тубида буғга айланади. Суюқлик ва буғ орасидаги ўзаро таъсир қанча кучли бўлса, фазалараро масса алмашиниш жараёнининг тезлиги шунча юқори ва колоннада ажралиш шунча самарали бўлади.
Бинобарин, ректификациялаш жараёни натижасида қайнаш ҳарорати кичик бўлган компонент колонна юқори қисмида концентрланади ва дистиллят кўринишида охирги маҳсулот сифатида ажратиб олинади. Конденсаторда ҳосил бўладиган суюқлик икки қисмга бўлинади. Унинг бир қисми маҳсулот сифатида ажратиб олинади, иккинчи қисми эса колоннага суғориладиган оқим – флегма кўринишида қайтарилади. Суғориш тезлигининг маҳсулотни ажратиб олиш тезлигига нисбати флегма сони деб айтилади.


Download 212,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish