Математик усулларнинг дори воситалари таҳлилида қўлланилиши мавзуси бўйича саволлар
Таҳлил натижаларини нисбий ва ўртача нисбий хатолигини ҳисоблаш формуласини ёзинг ва мисоллар билан тушунтиринг.
Таҳлил натижаларини интерпретациялаш неча бўлимдан иборат? Формуласини ёзинг.
Олинган қийматларни бир хиллигини текшириш қандай амалга оширилади
Фармацевтик таҳлилда рўй берадиган хатоликларни санаб ўтинг.
Фармацевтик кимёвий таҳлилда рўй берадиган хатоликлар сабабини кўрсатинг.
Таҳлил аниқлиги деб нимага айтилади?
Таҳлил натижаларини ўртача арифметик қийматини топиш формуласини ва моҳиятини мисолларда тушунтиринг?
Айрим аниқлашдаги стандарт четланиш формуласини ёзинг. Бу катталик таҳлилдаги қандай хатоликларни аниқлаш имкониятини беради? Мисоллар келтиринг.
Дисперсия қийматини аниқлаш формуласини ёзинг ва унинг моҳиятини тушунтиринг.
Ўртача қийматдан стандарт четланиш катталигини аниқлаш формуласини ёзинг. Мисоллар билан тушунтиринг
Назорат мезонининг амалий қийматини аниқлаш формуласини ёзинг ва бу катталик таҳлилдаги қандай хатоликларни аниқлаш имкониятини беради?
Ишончлилик оралиқлари ва уларнинг катталикларини ҳисоблаш формулаларини ёзинг ва мисоллар билан тушунтиринг.
Валидация нима?
Математик усулларнинг дори воситалари таҳлилида қўлланилиши мавзуси бўйича вазиятли масалалар
Аскорбин кислотасининг 5% ли инъекцион эритмасидаги миқдори йодатометрик усул билан аниқланиб, эритманинг 1 мл даги миқдори ҳисобланди.
Х1=0,0480 Х2=0,0490 Х3=0,0492
Х4=0,0485 Х5=0,0500
Ишончлилик оралиғининг ярми х ни ҳисобланг.
Бензой кислотасининг субстанциядаги миқдори алкалиметрик усул билан аниқланиб қуйидаги қийматлар олинди:
Х1=99,2% Х2=99,3% Х3=99,5%
Х4=99,7% Х5=99,9% Х6=100,2%
Назорат мезони – Q нинг қийматини ҳисобланг.
Фоли кислотасининг 1 мг ли таблеткасидаги миқдори ФЭК усул билан аниқланди. Бунинг учун фоли кислотаси хлорид кислотали муҳитда натрий нитрит билан оксидланди. Реакция маҳсулотининг N-(1-нафтил)-этилендиамин дигидрохлорид билан берган рангли бирикмасининг оптик зичлиги ўлчанди. Таҳлил натижасида олинган қийматлар қуйидагича:
Х1=0,00096 Х2=0,00098 Х3=0,00099
Х4=0,00104 Х5=0,00106
Четланишлар квадратларининг йиғиндисини ҳисобланг.
Таблетка дори туридаги дори моддасининг миқдорий таҳлил натижасига кўра 0,198 г; 0,201г; 0,202г ва 0,218г деб топилди. Q мезонни ҳисобланг.
Фенацетиннинг антипирин билан турли нисбатдаги аралашмасининг суюқланиш ҳарорати аниқланиб, қуйидаги қийматлар олинди.
Х1=76 ºС Х2=77 ºС Х3=77 ºС Х4=79 ºС
Х5=80 ºС Х6=80 ºС Х7=80 ºС Х8=80 ºС
Х9=81 ºС Х10=81 ºС
Ўртача квадратик четланишни ҳисобланг.
Новокаинамиднинг 0,25 г ли таблеткасидаги миқдори нитритометрик усул билан аниқланди. Т=0,02753, а1=0,2990 г, а2=0,2992 г, а3=0,2996 г, а4=0,2998 г, а5=0,3018 г.
V1=9,20 мл, V2=9,20 мл, V3=9,30 мл, V4=9,30 мл, V5=9,35 мл. Ишончлилик оралиғи ярмининг ўртача қийматини топинг.
Никотин кислота диэтиламидининг субстанциядаги миқдори Къельдал усули билан аниқланди. М.м=178,24. а1=0,2960 г, а2=0,2965 г, а3=0,2980 г, а4=0,2998 г, а5=0,3015 г. М=0,1 мол/л. Дори моддасининг субстанциядаги миқдорини ва ўртача нисбий хатоликни ҳисобланг.
Фтивазид субстанциясининг миқдори сувсиз шароитда кислотали-асосли титрлаш усули ёрдамида аниқланди. М.м=271,28. К=1,0020, V0=0,12, а1=0,1487 г, а2=0,1498 г, а3=0,1495 г, а4=0,1518 г, а5=0,1524 г. V1=5,40 мл, V2=5,42 мл, V3=5,44 мл, V4=5,48 мл, V5=5,50 мл. Фтивазиднинг миқдорини ва интервал қийматни аниқланг.
Дори моддасининг миқдори икки хил усул билан аниқланди:
1-усул: Х1=98,6% Х2=99,2% Х3=99,4%
Х4=99,8% Х5=100,2%
2-усул: Х1=98,0% Х2=98,6% Х3=98,8%
Х4=99,8% Х5=100,6%
Фишер мезонининг назарий қиймати F(P1f1f2)=15,98 га тенг бўлса, бу икки таҳлил усулини қайтарувчанлиги бўйича солиштиринг.
Миқдорий таҳлил натижасида олинган қийматларни математик статистика усули билан ишлаш орқали қуйидаги қийматлар олинди: . Фишер мезони қийматини ҳисобланг.
Таҳлил натижасида қуйидаги қийматлар олинди: Х1=0,180; Х2=0,188; Х3=0,194; Х4=0,198; Х5=0,208.
Ҳақиқий қиймат 0,2 бўлса, систематик хатоликни ҳисобланг.
Таҳлил натижасида олинган қийматлар қуйидагича: Х1=0,096; Х2=0,098; Х3=0,104; Х4=0,106; Х5=0,108.
Кетма кет олинган қийматларнинг мослигини ҳисобланг.
Таҳлил натижасида олинган қийматларни математик статистика усули билан ишлаш орқали қуйидагилар олинди:
Х=0,64; =1,4%. Таҳлил сони m ни аниқланг. .
бўлса, маҳсулот сифати кафолатланганми?
Платифиллин гидротартрат 0,005 г таблеткасидаги миқдори экстракцион ФЭК усул ёрдамида аниқланди. Таблеткадаги платифиллин гидротартратнинг грамм миқдори қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланди: ;
D0=0,5; D1=0,48; D2=0,485; D3=0,490; D4=0,500; D5=0,510; а=0,0980; Р=0,104 бўлса, ўртача нисбий хатоликни ҳисобланг.
Прегнин 0,01 г таблеткасидаги прегниннинг миқдори СФ усул ёрдамида аниқланиб, унинг грамм миқдори қуйидаги ҳисоблаш формуласи билан ҳисобланди
D1=0,50; D2=0,505; D3=0,510; D4=0,510; D5=0,520; а=0,0500; Р=0,1000 бўлса, ишончлилик оралиғи ярмининг ўртача қийматини ҳисобланг.
Барбитал натрийнинг (М.м=206,18) миқдори ацидометрик усул билан аниқланди. Титрантнинг молярлиги 0,1М, К=0,9984.
а1=0,4983 г, а2=0,4998 г, а3=0,4998 г, а4=0,5014 г, а5=0,5088 г.
V1=24,2 мл, V2=24,3 мл, V3=24,3 мл, V4=24,4 мл, V5=24,4 мл бўлса, назорат мезонини ҳисобланг.
Никотин кислота диэтиламиди инъекцион эритмасининг миқдори рефрактометрик усул билан аниқланди. n1=1,3830; n2=1,3832; n3=1,3832; n4=1,3834; n5=1,3836; n0=1,3330 F=0,0020 бўлса, дисперсия қийматини ҳисобланг.
Х1=0,1920; Х2=0,1934; Х3=0,1980; Х4=0,2008; Х5=0,2016 қийматлар учун математик тавсифнома жадвалини тузинг.
Левомицетиннинг субстанциядаги миқдори нитритометрик усул ёрдамида аниқланди. К=1,0000, М.м=323,13.
а1=0,4980 г, а2=0,4996 г, а3=0,5010 г, а4=0,5028 г, а5=0,5080 г.
V1=15 мл, V2=15,2 мл, V3=15,4 мл, V4=15,5 мл, V5=15,6 мл,
Ўртача нисбий хатоликни ҳисобланг.
Пример расчета t-критерия Стьюдента для независимых выборок
Предположим, что надо сравнить между собой результаты выполнения тестов на внимание в двух группах. Чтобы узнать различаются ли группы между собой необходимо вычислить
Do'stlaringiz bilan baham: |