Таҳлил хатоликлари ва четланишлар. Таҳлил хатоликлари доимий (систематик) ва тасодифий (случайный) хатоликларга таснифланади. Баъзан систематик хатоликлар – маълум, тасодифий хатоликлар эса – номаълум хатоликлар ҳам дейилади.
Доимий хатоликлар таҳлил усулидаги камчиликлар, таҳлил ускунасидаги носозлик ва таҳлилчи малакасининг етишмаслиги натижасида юзага келиб, бундай хатоликлар индикаторнинг нотўғри танланганлиги, титрлаш олиб борилаётган колба ёки бюретканинг ифлослиги, ускунанинг калибрланишидаги ноаниқлик ва бошқа бир қатор сабаблар натижасида юзага келиб, уларга йўл қўймасликнинг ягона усули – хатолик манбаларини аниқлаб, уларни бартараф этишдан иборат.
Тасодифий хатоликларга йўл қўймаслик мумкин эмас, чунки ҳар қандай физик катталикларни ўлчашда маълум даражада ноаниқликка йўл қўйилади. Масалан, энг аниқ ишлайдиган таҳлилчи ҳам 50 мл ҳажмли бюреткадан фойдаланиб титрласа, титрант ҳажмини аниқлашда 0,01-0,02 мл хатоликка йўл қўяди. Тасодифий хатоликлар мусбат ёки манфий ишорали бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳисоблашларда бир нечта кетма-кет бажарилган таҳлил қийматларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Лекин бир неча марта қайтарилган таҳлил қийматларидан фойдаланиб ҳисобланганда ҳам йўл қўйилган тасодифий хатоликлар таҳлил натижасига таъсир этади.
Абсолют ва нисбий хатоликлар. Таҳлил натижасининг қай даражада тўғрилиги абсолют ва нисбий хатоликлар билан белгиланади. натижанинг абсолют хатолиги - га тенг бўлиб, аниқланаётган катталикни ўлчаш бирлиги билан ифодаланади (гр., мл., % ва х.к.).
- - олинган қиймат билан ҳақиқий қиймат орасидаги фарқ.
Агар таҳлил қилинаётган модда намунасининг ҳақиқий массаси 0,1000 г. ( ) бўлиб, лаборатория тарозисида тортилганда 0,1001 г. ( ) миқдорида ўлчашга муваффақ бўлинди. Демак, тортиш жараёнидаги абсолют хатолик - =0,1001-0,1000=0,0001 г бўлади.
Нисбий хатолик абсолют хатоликнинг аниқланувчи катталикнинг ҳақиқий қийматига бўлган нисбати бўлиб, одатда фоиз миқдорда ифодаланади.
Нисбий хатолик =
Келтирилган тортиш жараёнидаги нисбий хатолик бўлади.
Таҳлил натижаларини математик ишлаб чиқиш орқали қуйидагиларни аниқлаш мумкин:
1. Олинган таҳлил натижаларининг қай даражада ишонарли эканлигини;
2. Қўпол хатоликларга йўл қўйилмаганлигини;
3. Бир нечта таҳлил натижасида олинган қийматларнинг қай даражада аниқлигини;
4. Ишончлилик оралиғи қийматини;
5. Нисбий хатоликлар қийматини;
6. Олинган қийматларнинг қай даражада қайтарувчанлигини;
7. Икки ёки ундан ортиқ таҳлил усулларидан қай бирида аниқлик юқори эканлигини;
8. Бир вақтда олинган бир нечта таҳлил натижаларининг бир-бирига мослигини;
9. Аниқлик қийматининг маълум меъёри учун бажарилиши лозим бўлган кетма-кет таҳлилнинг миқдорини;
10. Маҳсулот сифати қай даражада кафолатланганлигини;
11. Чизиқли боғланиш ўлчамларини;
12. Корреляция коэффициентининг қийматини;
13. Биологик таҳлил усуллари билан дори моддаларининг фармакологик фаоллигини.
Do'stlaringiz bilan baham: |