Тортувчи (сўрувчи) шкафлар. Булар, ичида зарарли моддаларни ажралиб чиқиши билан кузатиладиган иш жараёнлари кечадиган ёпиқ мосламалардир. Унинг ичида маълум операцияларни бажариш учун шкафларда очиқ (ишчи) тешиклар қурилади.
Конструктив жиҳатдан тортувчи шкафлар юқори, қуйи ва бирлаштирилган сўргичлар билан бажарилади.
Кўп ҳолларда тортувчи шкафда ёнувчи газлар, чанглар ёки ЕАС иштирокидаги ишлар амалга оширилганда, бирлаштирилган сўрғич кўзда тутилади. Шкафда ажралиб чиқаётган зарарли моддалар хонага тушмаслиги учун шкафнинг ишчи тешигининг барча қисми бўйлаб оқувчи ҳаво кириб туриши керак.
Шкафлардан ҳавони тортиш одатда табиий қўзғатиш ва вентиляторлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Ёнувчи газлар ва буғларни ташқарига чиқаришда шкафлардан ҳавони тортиш механик йўл билан амалга оширилиши керак.
Камера ва кабиналар.Булар хоналарнинг кучайтирилган шамоллатиш билан тўсилган қисмидир. Улар тортувчи шкафларнинг бир тури ҳисобланиб, одатда бўяш ишларида қўлланилади. Иш жойлари камеранинг ичкарисида ҳамда ташқарисида ҳам жойлашиши мумкин. Айниқса жиҳозларни пульверизация йўли билан бўяш учун мўлжалланган камералар кенг тарқалган. Бундай камеранинг ҳар бири, бўялаётган жиҳозларни жойлаштириш учун майдонча билан, бўёқнинг учувчи зарраларини тутиб қолувчи фильтр билан, тортувчи вентилятор ва ҳаво йўлаги (воздуховод) билан таъминланади. Камералардан сўриб олинаётган ҳавонинг ҳажми тортувчи шкафлардаги каби ишчи тешикдаги ҳавонинг тезлиги бўйича аниқланади.
/13; 17; 24/
Қаттиқ жисмларни ҳаракатга келтирувчи кучлар. Ўрама ҳаракат тезлиги. Ҳаво оқимидаги жисмларнинг ҳаракати. Силжиш тезлиги. Материалларни етказиб бериш тезлиги. Пневмотранспорт тизимларида қаттиқ жисмларни керакли бўлган жойга етказиб беришда (транспортировка қилишда) қаттиқ жисмларнинг ҳаводаги ҳаракатини ўрганиб чиқишга тўғри келади. Қаттиқ жисмларни горизонтал ва вертикал қувурлардаги ҳаракатини кўриб чиқадиган бўлсак, унда жисмларга ҳар-хил кучлар таъсир этади. Агарда жисмнинг оғирлиги таъсир этувчи шамолнинг кучидан оғир бўладиган бўлса, унда жисм пастга қараб тушади. Шунинг учун қаттиқ турдаги жисмларни транспортировка қилишда ҳар бир жисмга таъсир этувчи аэродинамик кучларни билишга тўғри келади. Амалиётдан келиб чиққан ҳолда, қаттиқ турдаги жисмларни транспортировка қилишда материалларнинг қувурлардаги ишқаланиш коэффициентини ҳисобга олиш керак.
Аспирация ва пневмотранспорт тизимлари текширилганда, қаттиқ моддаларнинг ҳаво оқимидаги ҳаракатини билиш шарт. Вертикал ва горизонтал қувурлардаги қаттиқ моддаларнинг ҳаракатини қараб чиқамиз. Бу ҳолатда қаттиқ моддаларнинг катталиги қувурнинг диаметрига қаранганда жуда кам.
Қаттиқ моддалар вертикал равишда бўлган қувурларда ҳаракатда бўлган ҳолда ҳавонинг оқими пастдан юқорига йўналган ҳолатда кўринади. Вертикал равишда бўлган ҳавонинг оқимига жисм жойлаштирилган бўлса, ўта оғирлик кучи b=mg ва ҳаво оқимлик кучи таъсир қилади. Алоҳида бўлган жисм учун аэродинамик кучнинг қиймати формула бўйича топилади
бу ерда:
- ҳаво оқимининг тезлиги (м/с);
S - ҳаво оқими юзасининг перпендикуляр ҳолатидаги жисмнинг майдони (м2);
- аэродинамик коэффициент (жисм ҳаво оқимининг ичида бўлган ҳолатда);
- ҳавонинг зичлиги (кг/м3).
Агар жисмнинг оғирлиги ҳавонинг оқимидан кўпроқ бўлса, жисм пастга тушади ва ҳавонинг оқимидан ажралади. Ҳавонинг оқими шу жисмнинг оғирлигига тенг бўлса, жисм ҳаракати йўқолади ва жисм ҳавода осилиб туради. Ҳавонинг ҳаракат тезлиги жисм осилиб туриш ҳолатида бўлса, илиниб турган ҳолатда бўлган тезлиги деб айтилади. Жадвалда ҳар хил моддалар учун илиниб туриш ҳолидаги тезлиги кўрсатилган.