6. Бино ва иншоотларнинг оловга бардошлилик даражалари. /15; 20; 26/
Бино ва иншоотларнинг оловга бардошлик даражасини аниқлаш, конструкцияларнинг талаб этиладиган оловга бардошлик кўрсаткичларини аниқлаш.
Бино оловга бардошлилик чегараси ва оловни тарқалиш чегараси турлича бўлган қурилиш конструкциялардан ташкил топган. Бинонинг ёнғин шароитида қулашига қаршилик кўрсатиш қобилияти, унинг оловга бардошлилик даражаси билан тавсифланади. Ўзбекистон Республикасида барча бинолар оловга бардошлилик бўйича бешта I, II, III, IV ва V даражага бўлинади. Биноларнинг оловга бардошлилик даражалари ва унда қўлланиладиган конструкцияларнинг оловга бардошлилик чегаралари қуйидаги жадвалда келтирилган.
Бино-нинг оловга бардош-лик даражаси
|
Бинокорлик курлмаларини оловга бардошлик чегараси, кам бўлмаслик керак
|
Бинонинг
юк кўтарувчи унсурлари
|
Ташқи девор лар
|
Қаватлар аро ораёпмалар (шу жумладан чордок ва ертўла устидаги)
|
Чордаксиз томёпмалар
|
Зина катаклари
|
Ички девор-лар
|
Зинапоя ва зина майдон- чалари
|
Нас-
тиллар
(ш.ж.
иситув-
чи қобиғ
билан)
|
Ферма,
балкалар,
прогон-
лар
|
I
|
R 120
|
E 30
|
REI 60
|
RE 30
|
R 30
|
REI 120
|
R 60
|
II
|
R 90
|
E 15
|
REI 45
|
RE 15
|
R 15
|
REI 90
|
R 60
|
III
|
R 45
|
E 15
|
REI 45
|
RE 15
|
R 15
|
REI 60
|
R 45
|
IV
|
R 15
|
E 15
|
REI 15
|
RE 15
|
R 15
|
REI 45
|
R 15
|
V
|
Меъёрланмайди
|
Оловга бардошлилик даражаси I-бўлган биноларнинг конструкцияларига оловга бардошлилик чегараси ва оловни тарқалиш чегараси бўйича энг қаттиқ талаблар қўйилади. Энг минимал талаблар оловга бардошлилик даражаси V-бўлган биноларнинг конструкцияларига қўйилади. Бу биноларнинг конструкциялари оловга бардошлилик кўрсаткичлари меъёрланмайдиган кўрсаткичларга эга ёнувчи материаллардан бажарилиши мумкин.
Биноларнинг оловга бардошлилик бўйича даражаси ҳақиқий ва талаб этиладиган даражаларга бўлинади. Бинонинг талаб этиладиган оловга бардошлилик даражаси (QФ) лойиҳаланган ёки қуриб бўлинган бинонинг ҳақиқий оловга бардошлилик даражасидир. Бу кўрсаткич бино қурилиш конструкцияларининг экспертизаси натижалари ва меъёрий ҳужжатлар бўйича аниқланади.
Бинонинг талаб этиладиган оловга бардошлилик даражаси (QТР) ёнғин хавфсизлиги талабларини қониқтириш учун бинонинг эга бўлиши керак бўлган оловга бардошлиликнинг минимал даражасидир. Бинонинг талаб этиладиган оловга бардошлилик даражаси бинонинг вазифаси, қаватларининг сони, майдони, сиғими, ундаги автоматик равишда ёнғинни ўчириш қурилмаларининг мавжудлигига қараб соҳавий ва махсуслаштирилган меъёрий ҳужжатларга кўра аниқланади.
Оловга бардошлилик бўйича бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги талабларини қуйидаги шарт бажарилганда қониқтиради:
QФ = QТР.
Do'stlaringiz bilan baham: |