п/п
|
Жисм
|
Жисмнинг зичлиги кг/м3
|
Илиниб турган ҳолатдаги тезлиги , м/с
|
1
|
Ёғочнинг қипиғи
|
800
|
6,5-7,0
|
2
|
Ёғочнинг қириндиси
|
800
|
14,0-15,0
|
3
|
Дон
|
1260
|
9,5-10,0
|
4
|
Пахта ашёси
|
1500
|
8,0-10,0
|
5
|
10 г толанинг юмшатилган бўлаклари:
|
|
|
пахта
|
-
|
1,25
|
вискоза
|
-
|
1,03
|
лавсан
|
-
|
1,11
|
жун
|
-
|
1,30
|
Жисмларнинг горизонтал қувурдаги ҳаракати вертикал равишдаги тезлигидан бошқача бўлади. Ҳавонинг оқимида ҳаракат қилган жисмлар учун жойида юриш тезлиги пайдо бўлади.
Аспирация ва пневмотранспорт тизимларининг ёнғиндан хавфлилиги. Ёнғинни олдини олиш чора-тадбирлари.
/17; 20; 24/
Аспирация ва пневмотранспорт тизимларининг вазифалари ва тузилиши. Аспирация ва пневмотранспорт тизимларининг ишлаш принциплари. Ҳаво қувурлари ичида статик электрни ҳосил бўлиши. Пневмотранспорт қурилмаларининг таснифи. Ҳаво ўтказгичлар ичида юқори потенциалли статик электр ҳосил бўлишига қарши чоралар. Чиқиндиларни тутиш учун қўлланиладиган циклонлар (фильтр).
Аспирация ва пневмотранспорт тизимлари пахта тозалаш заводларида, енгил саноат вазирлигининг корхоналарида, нон чиқариладиган корхоналарда ва мебел заводларида ишлатилади. Бу тизимлар ишлаб чиқаришда ёнғин хавфсизлигини кўтариш учун бўлиши зарур. Портлашга хавфли чанглар ва моддалар пневмотранспорт тизимларининг қувурлари ичида ҳаракатга келганда ёнғин хавфлилиги ошади. Лойиҳалаш вақтида қувурларни ва уларнинг тизимларининг уланиш жойларини герметик ҳолда бажарилишини кўзда тутиш лозим. Ҳавонинг босими пневмотранспорт системасида пасайса, бу ҳолда қувурлар ичида ҳар хил портлашга хавфли моддалар йиғилади.
Ёнадиган моддалар аспирация ва пневмотранспорт тизимларида вертикал қувурларда ва шамоллатиш тизимларда пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун ҚМҚ 2.04.05-97 талабларига мувофиқ пневмотранспорт вентилятор ва ҳаво босимини ҳосил қиладиган машиналар ҳамда чанг ушлайдиган асбоблардан иборат бўлиши керак.
Ёғочни қайта ишлаш, енгил саноат, кимё ва ун тегирмонларида аспирация ва пневмотранспорт қурилмалари бўлиши шарт. Бу жиҳозлар ўрнатилган бўлса, очиқ жойларда енгил ёнувчи моддалар камаяди, ёнадиган чанг ва зарарли моддалар ташқарига чиқарилади, портлашга ва ёнғин пайдо бўлишига йўл қўйилмайдиган қурилмалар жойлаштирилади. қурилмаларнинг ишончли иш фаолиятини таъминлаш учун улардаги ёнғин хавфсизлигини кўтариш лозим.
Аспирация ва пневтранспортнинг ишлаш самарадорлигига ва ёнғин чиқишга таъсир этувчи кўрсаткичлар:
лойиҳалаш вақтидаги қўйилган хатолар;
ҳаво ўтказгичларда герметик ҳолатининг бузилиши;
маҳаллий сўрғичларга қўшимча қувурларни улаш;
асосий шамоллатиш системага кирмаган ва уланмаган ҳолатда ишчи хоналарда қўшимча қурилмаларни қўйиш;
аспирация ва пневмотранспорт қурилмаларни нотўғри таъмирлаш.
Ишлаш кўрсаткичи паст бўлган аспирация ва пневмотранспортларида ёнғин чиқишига сабаб бўлувчи кўрсаткичдан бири -бу ҳавонинг тезлигини камайиш ҳолати. Пневмотранспорт тизимларининг қувурларидаги ҳаво ёки жисмлар тезлиги лойиҳадаги миқдоридан кам бўлса, унда вертикал ҳаво қувурларининг бурилиш жойларда жисмларнинг чиқиндилари йиғилади ва ҳаракат камаяди.
Пневмотранспорт тизимларининг вазифаси ҳар хил моддаларни ва сочилувчан материалларни ҳаво босими ёрдамида (қувурларда) ҳаракат қилишга мўлжалланган. Ҳаво босими ёрдамида бу материаллар ва моддалар керакли жойга олиб борилади.
Пневмотранспорт тизимларининг асосий қурилмалари: вентилятор (ҳаво берадиган); қувурлар (материал узатиш қувурлар), ҳар –хил оборотга эга бўлган электр двигателлари ҳисобланади.
Пневмотранспорт тизимлари пахта тозалаш заводларда, енгил саноат вазирлигининг корхоналарида, нон чиқариладиган корхоналарда ва мебел заводларда ишлатилди.
Лойиҳалаш вақтида қувурларни ва уларнинг тизимларини герметик ҳолда кўзда тутиш лозим. Ҳавонинг босими пневмотранспорт тизимида пасайса, бу ҳолда қувурлар ичида ҳар хил портлашга хавфли моддалар йиғилади. Ёнадиган моддалар аспирация ва пневмотранспорт тизимларда вертикал қувурларда ва шамоллатиш тизимларда пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун пневмотранспорт тизимларидаги вентилятор, ҳаво босим қиладиган машиналар, асбоблар, қувурлар ва ундаги чанг ушлайдиган қурилмалар ҚМҚ 2.04.05-97 меъёрий ҳужжат талабларига асосан танланиши талаб этилади. ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондициялаш»га биноан, умумалмашинув шамоллатиш элементларига қуйидаги талаблар қўйилади:
«А» ва «Б» тоифадаги хоналар учун қабул қилиш қурилмаларини бошқа хоналар ишлатилувчи қурилмаларидан алоҳида лойиҳалаштириш лозим;
шифт ёки томёпма остида, полдан туйнук тагигача 2 м дан паст бўлмаган ортиқча; иссиқлик ва ёнувчан газларини четлатиш;
портловчи хавфли газ, буғ ва аэрозоллар аралашмасини четлатишда шифт ёки томёпманинг (водороднинг ҳаво билан аралашмасидан ташқари) туйнукдан 0.4 м га паст бўлмаслиги;
- водороднинг ҳаво билан аралашмаси четлаётганда, баландлиги 4м бўлган хоналарда шифт ёки томёпма сатҳидан то туйнук тепасигача 0,1 м дан паст бўлмаслиги ва хона баландлиги 4 м дан кўп бўлган хоналардан 0.025 м дан кам ёки паст бўлмаслиги.
Портлашдан ҳимояланган ижрода қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
жиҳозларни «А» ва «Б» тоифадаги хоналарда ёки «А» ва «Б» тоифадаги хоналарга хизмат кўрсатувчи ҳаво ўтказгичларда жойлаштирилганда;
«А» ва «Б» тоифадаги хоналарга хизмат кўрсатувчи шамоллатиш, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш тизимлари учун:
портлашга хавфли аралашмалар маҳаллий сўрма тизимлар учун;
ҳавонинг босими 10 кПа бўлганда ва тамбур-шлюз бўлмаганида мувозанатнинг бузилиши пайдо бўлади.
«А» ва «Б» тоифадаги хоналар учун агар портлашдан ҳимояланган клапанлар назарда тутилган бўлса, шамоллатиш, кондиционерлаш ва ҳаво билан иситиш оқимли тизими жиҳозларини оддий ҳолда қўллаш зарур.
Портлашга хавфли чанг ҳаво аралашмасини қуруқ тозалаш учун чанг тутқичларни вентилятордан олдинда жойлаштириш лозим.
«А», «Б» ва «В» тоифадаги хоналар учун ҳаво ўтказиш тизимларини ва портлашга хавфли аралашмалар маҳаллий сўрмалар учун ҳаво ўтказгичларни лойиҳалаштириш зарур:
-хизмат кўрсатилаётган хонани ёнғинга қарши тўсиғи билан кесишганда ўт тўсқичли клапанлар билан;
- уларни коллекторга бириктириш жойида мисқалпоқча қурилмасини назарда тутган ҳолда ҳар бир хона учун алоҳида;
- ҳар бир 300 м2 дан катта бўлмаган йўлакка чиқувчи хоналар гуруҳи учун йиғма ҳаво ўтказгичларни йўлакдан ўтказиш (маҳаллий сўрма ва омборлардан ташқари).
Ҳаво ўтказгичларни ёнмас ашёлардан қуйидаги ҳоллар учун лойиҳаланади (қамишлиги 0,4 мм оширилмай мойлаш ёки ёнувчан ашёлардан коррозияга қарши ҳимоялаш):
а) уй-жой, жамоат ва маъмурий-маиший бинолар хоналари учун;
б) А,Б ва В тоифадаги хоналар ва омборлар ҳамда ёнувчан ашёлар сақлаш хоналарида;
в) коллекторлар ва ўтказгичлар транзит қисмларида;
г) шамоллатиш жиҳозлари хоналарида, техник қаватларда, чордоқ ва ертўлаларда;
д) портлашга хавфли ва ёнғинга хавфли аралашмаларнинг маҳаллий сўрмалар учун;
е) 800 С ва ундан кўпроқ даражали ҳавода.
Кўп қаватли турар жой, жамоат ва маъмурий- маиший бинолар ёки «Г» ва «Д» тоифадаги I ва II даражали оловга бардошлик кўп қаватли бинолар бир хона ёки хоналар гуруҳи учун, меъёрланган оловга бардошлик чегараси 0,75 соатни ва ундан кўпроқ бўлган хизмат кўрсатилаётган хонадан энг яхши ёнғинга қарши тўсиқдан шамоллатиш жиҳозлари хонасигача барча масофада транзит ҳаво ўтказгичлар билан лойиҳаланиши лозим.
«А», «Б», «В» тоифадаги хоналар, омборхоналарга ва ёнувчан ашёлар сақлаш хоналарига хизмат кўрсатувчи ёки шу хоналар орқали ўтувчи транзит ҳаво ўтказгичлар ва коллекторлар қуйидаги оловга бардошлик чегараси билан лойиҳаланиши зарур:
0,25 соат – омбор ва омборхоналардан ташқари бир қаватли биноларда ёки кўп қаватли бинонинг бир қавати ҳудудида;
0,5 соат – кўп қаватли биноларнинг хизмат кўрсатиладиган қаватдан ташқарида ҳамда ҳамма қаватдаги омбор ва омборхоналарда.
Ёнғинга қарши (ЁҚ) девор ва пойдеворларнинг кесиб ўтувчи туйнук ва ҳаво ўтказгичларда ёнғин қалпоқчаларни оловга бардошлик чегарасини қуйидагича назарда тутиш лозим:
1 соат- деворнинг меъёрлаштирилган оловга бардошлик чегараси 2,5 соат бўлганда;
0,5 соат- девор ва пардеворнинг меъёрлаштирилган оловга бардошлик чегараси 0,75 соат бўлганда.
Ҳаво ўтказгичлар ичида ва уларнинг деворларида газ қувурларининг ва ёнувчи моддалар қувурларини, кабелларни, электр симларини ва оқова сувлар қувурларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди; ҳаво ўтказгичларнинг шу коммуникациялар билан кесишувига ҳам йўл қўйилмайди
Пневмотранспорт тизимлари ҳар хил моддаларни ва материалларни қувурлар орқали ҳаракат қилиши керак. Ҳаво босими ёрдамида бу материаллар ва моддалар керакли жойга олиб борилади. Ҳар бир пневмотранспорт системасига вентилятор ёки ҳаво берадиган асбоблар бўлиши шарт ва қувурлар тизимлари (материал узатиш қувурлар) киради. Ундан ташқари материалларни ҳаводан тозалаш учун ускуналар ва асбоблар бўлиши шарт. Пневмотранспорт системалари пахтани тозалаш заводларда, енгил саноат корхоналарида ва мебел чиқараётган корхоналарда ишлатилади. Пневмотранспорт асбоблари моддаларни концентрация бўйича бўлинади. Пневмотранспорт асбоблари ва тизимлари моддаларнинг миқдори 0,2 ва 100 кг ва ундан кўпроқ миқдорларда ишлатилади. Вентиляторлар ва бошқа ҳаво тортиш тизимлари ҳаво босимини камайиши 15 МПа дан кўп бўлмаган шароитда ишга тушади. Вентилятор ёки ҳаво тортадиган асбоб ўзига тортиш, босимни кўпайтириш ёки бу икки схема қўшимча бўлганда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |